Rayyon.org
46 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Энг фойдали дуо ҳақида ўйладим. Қарасам, у Аллоҳдан Ўз розилигига етишга ёрдам беришини сўраш экан. Кейин мен уни Фотиҳа сурасидаги «إِيّاكَ نَعبُدُ وَإِيّاكَ نَستَعينُ» «Биз ибодатни фақат Сенга хослаймиз ва барча ишларимизда фақат Сендан ёрдам сўраймиз» оятида эканини кўрдим».

📚 «Мадорижус соликийн», 1/73.

📝 Абдулҳафиз Домла (раҳимаҳуллоҳ) таржимаси.

@rayyonorg
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@rayyonorg
🌴🌴 Эртага 25.01.2021, ҳижрий тарихда 12 – жумодал охирa, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

@rayyonorg
​​​​​​​​​​​​​​​​​​ 🌕🌕🌕

Азиз диндошим, "Айёмул бийз" - "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг! 1442 ҳижрий йил, жумодал охирa ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2021 йилнинг 26, 27 ва 28 январ (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

https://t.me/islomnuricom
​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 08.02.2021, ҳижрий тарихда 26 – жумодал охирa, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://t.me/islomnuricom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Табиат «рақси»дан баҳра олинг ва Аллоҳнинг чексиз қудрати ҳамда мукаммал яратганлари тўғрисида фикр юритинг.

📥 Видеони юқори сифатда (HD) бу ердан сақлаб олинг.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar
Биламизми? 🧐

Серотонин нерв системаси ҳужайраларида шаклланадиган, ўрнини босиб бўлмас аминокислоталардан ҳосил бўладиган гормон. Унинг иккинчи номи «Бахт гормони».

Сератонин фаол бўлса:

👉🏻 Ҳазм фаолиятини яхшиланади;

👉🏻 Иштаҳа яхши бўлади;

👉🏻 Либидо(жинсий майл)ни кўтаради;

👉🏻 Кайфият кўтаринки бўлади;

👉🏻 Уйқу ва тетиклик нормаллашади.

Агар Серотонин миқдори тушса, кишуда депрессия ва дунёни қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар бўлади.

Хўш, Серотонинни қандай кўтариш мумкин?

- Спорт билан шуғулланинг;

- Соғлом овқатланинг: тухум, ёнғоқ, ананас, пишлоқ, ласос, индейка кабилар триптофинга бой, триптофин эса серотонин асоси;

- Қуёш нури ва тоза ҳавода сайр қилинг.

@quvvatuz
#Эслатма

Муборак Рамазон ойи кириб келишига бир ой вақт қолди. Сиз уни кутиб олишга тайёрмисиз?!

🌙 @Axyorlar
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳнинг ҳузурида туради.
Дунёда Аллоҳнинг ҳузурида туриш намоз ўқиётганда, охиратда эса ҳисоб-китоб қилинаётганда.
Ким дунёда Аллоҳнинг ҳузурида туриш ҳаққини тўлиқ адо қилса¹ охиратда Аллоҳнинг ҳузурида туриш осон бўлади².
Ким адо қила олмаса³ охиратда Аллоҳнинг ҳузурида туриш қийин бўлади⁴".

الفوئد لابن القيم: [ص: 200].
_
[¹]. Беш вақт намозни беками-кўст, хушуъ билан адо қилса.
[²]. Ҳисоб-китоби осон бўлади.
[³]. Намозни бепарво бўлиб, нуқсонли адо қилса.
[⁴]. Ҳисоб-китоби қийин бўлади.
Имом Шофийдан бундай деганликлари ривоят қилинади:

- Агарда Росулуллох солаллоҳу алайхи ва салламнинг бирор бир Суннатларини топсангизлар, бас у(суннат)га эргашинглар, бошқа бирор кимсага мойил бўлманглар.

📝 Шарх:

Имом Шофийнинг "бошқа бирор кимсага мойил бўлманглар" деган гапларининг мазмуни шуки:

Агарда киши бир суннатдан сахих манбалар орқалик хабар топса, бас у суннатга шу захотиёқ аъмал қилсин, бошқа инсонлар у суннатга аъмал қилмаётгани у кишини чалғитмасин.

Баъзи инсонлар борки, уларга сахих суннатлар айтилса хам "Фалончи устозимиз, ёки шайхимиз, ёки домламиз ундай деганлар, бундай деганлар" деб суннатдан юз ўгирадилар аммо бу иш эса нотўғри.

Шуни билишимиз керакки, биз ихлос билан суннатга аъмал қилишимиз миқдорича Аллох бизни яхши кўради ва гунохларимизни мағфират қилади:

📖 Сиз(Эй Мухаммад алайхисссалом): «Агар Аллоҳни яхши кўрсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизни яхши кўради ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айтинг.

-Оли-Имрон сураси, 31-оят.


t.me/IlmMarkaziOrg_Hadislar
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ деди: “Камтарликнинг боши — дунё неъматида сендан паст бўлган киши қаторига ўзингни қўйиб, ундан дунёинг билан устун эмаслигингни билишинг. Ҳамда дунё неъматида сендан юқори бўлган киши қаршисида қадрингни кўтариб, дунёси билан у сендан устун эмаслигини билишингдир”. Қатода разияллоҳу анҳу деди: “Кимга мол-дунё, чирой, гўзал либос ёки илм берилган бўлса-ю, бироқ у тавозели бўлмаса, буларнинг бари унга қиёмат куни бало бўлади”.
Абдулмалик ибн Марвондан: “Қандай киши афзал бўлади?” деб сўралганида, у: “Куч-қудратга эга бўлатуриб камтар бўлган, хоҳлаб турган нарсасидан ўзини тийган ва қодир бўлатуриб ўч олмаган киши”, деб айтган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Тавозе — йўлингда учраган ҳар бир мусулмонни ўзингдан афзалроқ деб билишинг”.

@Rayyonorg
🌙 ҚAДР КЕЧAСИ БЎЛИШИ УМИД ҚИЛИНAДИГAН ТОҚ КЕЧAЛAР 🌙

• Якшанба 20-рамазон — 21-кеча
• Сешанба 22-рамазон — 23-кеча
• Пайшанба 24-рамазон — 25-кеча
• Шанба 26-рамазон — 27-кеча
• Душанба 28-рамазон — 29-кеча

🌌 Кеча - шомдан бомдодгача давом этади.

🤲 Қадр кечаси ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

🌸 Ўқилиши: Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний.

🌸 Маъноси: “Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв қил!”

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 11 май 2021 йил (ҳижрий 29 рамазон 1442 йил) сешанба куни Ислом оламида шаввол ойи ҳилоли кўринмагани боис эртага 12 май чоршанба куни рамазон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади ва бугун охирги таровеҳ намози адо этилади. Эртасига 13 май пайшанба Ийдул фитр — Рамазон ҳайитини қарши оламиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло рамазон ойида қилаётган ибодатларимизни барчамиздан ҳусни қабул айласин, бу ойда йўл қўйган хато-камчиликларимизни афв этсин ва кейинги рамазонларга саломат етказсин.

Islomnuri
Байрам одоблар :
1 Такбир айтишлик .
2 Ийд намозига чиқишдан олдин хурмо емоқлик ( тоқ сон қилиб ).
3 Эркаклар энг яхши кийимларини кийишлик, аммо аёллар Ийд намозига чиқишда чиройлик кийимларини киймайдилар.
4 Ийд намозига ғусл қилишлик .
5 Одамлар бир бирларини байрам билан табриклашлик.
6 Ийд намозига ким қаердан чиқса чиққан йўлидан эмас бошқа йўл билан қайтишлик.

Ибн Усаймин мажмуу алфатава 223-216/16

@rayyonorg
Болаларга ҳайитлик берса бўладими?

Савол:
Биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми?

Жавоб:
Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин "ҳайитлик" беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим:

1- Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади.

2- Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорни берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилганни берилмайди ва ҳоказо.

3- Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам.

Жавоб Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид ва мўътабар уламолар фатволари асосида берилди.

@rayyonorg
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аcҳоблари ийд куни кўришсалар бир бирларига Аллоҳ бизлардан ва сизлардан қабул қилсин деб бир бирларига Айтар эдилар.

@rayyonorg
Rayyon.org pinned a photo
‏من أقوال السلف الصالح

قال الإمام الشافعي رحمه الله :

اشد الأعمال ثلاثة الجود من قلة ، والورع في خلوة ، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ДУРДОНАЛАРИДАН

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ деди:

"Энг қийин амаллар учта: етишмовчиликда саховатли бўлиш, ёлғиз қолганда тақво қилиш, умид қилинадиган ва қўрқиладиган (бошлиқ-султон) ҳузурида ҳақни айтиш".

@rayyonorg