Rayyon.org
46 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
10. Ўзаро ҳадялашиш, совға улашиш.

Пайғамбаримизнинг энг гўзал суннатларидан бири ўзаро ҳадялашиш, совға-салом улашишдир. Бу иш одамлар ўртасида муҳаббат уруғини экади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ , عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَهَادُوا تَحَابُّوا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзаро ҳадялашинглар, орангизда муҳаббат бўлади”, дедилар”. Байҳақий (11946). Ҳасан ҳадис.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кичик ва оддий нарса бўлган ҳадяни ҳам қабул қилар эдилар.

عَنْ أَنَسِ بْنَ مَالِكٍ قَالَ أَهْدَتْ بَرِيرَةُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَحْمًا تُصُدِّقَ بِهِ عَلَيْهَا فَقَال هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “(Оиша розияллоҳу анҳонинг озод қилган чўриси) Барира ўзига эҳсон қилинган гўштни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадя қилди. Шунда у киши: “Бу унга (Барирага) садақа, бизга эса ҳадя бўлади”, дедилар”. Бухорий (1495), Муслим (1074/2374).

(Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озод қилинган чўри аёлнинг ҳадясини олишдан кибрланмадилар, унинг миқдори ва қийматига қараб баҳо бермасдан қабул этдилар.

Яна бу ҳадисдан бир нарсанинг эгаси ўзгариши билан унинг сифати ўзгариши ҳақидаги ҳукм ҳам келиб чиқади. Аслида бу гўшт Барирага садақа қилинган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга садақа молларидан ейиш мумкин эмас. Аммо Барира бу гўштни Росулуллоҳга ҳадя қилиб берди. Нарсанинг эгаси (Барирадан Росулуллоҳга) ўзгариши билан ҳукми ҳам (садақадан ҳадяга) ўзгарди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилиб, ундан фойдаланар эдилар.)

Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларида бунга ўхшаш ўринлар кўп. Бу суннатни енгил бир ҳаракат билан амалга ошириш мумкин – кичкина китобча, бир дона гул, озгина таом, битта қалам сотиб олиш кифоя. Ҳадялашиш суннатини ота-она, эр-хотин, ака-ука, дўст-биродарлар, қўни-қўшнилар орасида йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

#Суннатларни_тирилтириш
@rayyonorg