QALB DAFTARI SAKIYNA
228 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
#ҳадис

Дунё ва охиратда яхшиликлар соҳиби кимлар?

Ҳазрати ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Тўрт хислат борки, улар кимга ато қилинса, батаҳқиқ, унга дунё ва охират яхшилиги ато қилинибди:
1) Шукр қилувчи қалб.
2) Зикр қилувчи тил.
3) Мусибатга сабр қилувчи бадан.
4) Ўз нафси ва эрининг молида гуноҳ қилмайдиган (ҳаддидан ошмайдиган) аёл"

дедилар.

SAKIYNA DFTARI
#Ҳадис шарҳи

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда «Бировни яхши кўрсанг, ўзига айтиб қўй» мазмунидаги ҳадис эшитдим. Агар ушбу мазмундаги ҳадис бўлса мазмунини тушунтириб бeрсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу эркак ва аёлни орасидаги муҳаббат ҳақида эмас. Бирор инсонни Аллоҳ учун дўст тутса, яхши кўрса ўшани билдириб қўйишдир. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

SAKIYNA DAFTARI
​​​​#ҳадис

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп истиғфор айтишлари.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "والله إنى لأستغفرالله و أتوب إليه فى اليوم أكثر من سبعين مرة" رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим:
"Аллохга қасамки, мен кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан". (Имом Бухорий ривояти)
Ҳадис шарҳи:
Аллоҳ таъолонинг азамати ва қудрати ҳақида бандада қай даражада шуъур ва ҳис бўлса, у шу даражада ўзини ўзи бандалик ҳақларини адо қилишда ожиз деб билади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда бу нарса энг мукаммал даражада эди, шунга кўра, бандалик ҳаққини тўлиқ адо қила олмаслик ҳисси, У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламда устунроқ эди. Шунинг учун У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта ва узлуксиз тавба қилар ва истиғфор айтар эдилар ҳамда уни изҳор қилиб, умматга таълим берар эдилар.

"Ториқус-соликийн" китобидан. Риёзус солиҳийн урду шарҳи.1-жуз, 88-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@SakiynaDaftari
#ҳадис

“Ким Аллоҳ таоло унинг уйига барака киритишини хоҳласа, овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювсин”.

Имом Ибн Можа ривояти

@SakiynaDaftari
#ҳадис

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратни Аллоҳ таоло буюрганидек мукаммал қилса, фарз намозлар ўзидан олдинги фарз намоз ораси(даги хатолар)га каффорат бўлади», дедилар»

Имом Муслим ривояти