Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
285 subscribers
12K photos
612 videos
7 files
3.01K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Иссиқхона
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Самарқандтумани

Миришкорга далада ҳам иссиқхонада ҳам иш бисёр...

✳️ Бугунги кунда аҳоли сонининг тобора ортиб бориши билан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг тури ва сифатига бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда.
✳️ Ёз фаслида аҳолининг очиқ ер майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаби ва эҳтиёжи қанчалик кўп бўлган бўлса, ҳазонрезги даврда ҳам ундан кам бўлмайди. Албатта, маҳсулотлар бундай вақтда иссиқхоналарда етиштирилиб аҳолининг кундалик эҳтиёжлари қондирилади. Аммо, иссиқхоналар сабзавот экинларини етиштириш учун қулай бўлибгина қолмай, балки турли касаллик ва зараркунандалар қишлаб қолиши ва кўпайиши учун ҳам макон ҳисобланади. Шундай экан, касаллик ва зараркунандаларга қарши доимий карантин назоратларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
✳️ Жорий йилнинг 11-12 ноябр кунлари Самарқанд туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари тумандаги иссиқхоналар ҳолати юзасидан назорат тадбирлари ўтказишди. Жумладан, туманнинг “Чордара” МТП (машина трактор парки) ҳудудида жойлашган “Грант Aнор” МЖЧ га қарашли 3 га майдонга экилган помидор ва бодринг ўсимликларида ҳамда, “Муҳаммадали Давлатжон омад” МЖЧ га қарашли “Муҳаммад бобо” иссиқхонасида карантин дала назорат ишлари олиб борилди. Иссиқхона эгаларига ушбу экилган ўсимликларда учрайдиган касалликлар ва зараркунандалар ҳақида бир қатор маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Aгроном энтомологлар: Д.Ёқубов, У.Жаббаров

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Нарпайтумани
#Булунғуртумани
#Самарқандтумани

“Яшил макон”: эзгу амаллар намойиши

🌱 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Ушбу лойиҳада ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси шаҳар, туман бўлими ходимлари фаол иштирок этмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир.
🌱 Дастурда аҳоли хонадонлари, кўчалар, маҳалла ва қишлоқлар, шаҳарлар, йўллар ва далалар бўйларида кўчатлар экиш, ҳудуд иқлимига мос бутазорлар етиштириш, уларни суғориш ва тўғри парвариш қилиш назарда тутилган. Aсосий мақсад - экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш.
🌱Жорий йилнинг 23-24-25 ноябр кунлари Нарпай, Самарқанд тумани, Булунғур туманларида лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал олиб борилди.
Нарпай туман “Иттифоқ” ММТП ҳудудидаги "Худоёр Пахтакор" ф/х да ариқ қазиш ва манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туман ўсимликлар карантини ходимлари томонидан 1 400 тупдан зиёд дарахтлар экилиб, шундан, 200 тупи манзарали, 1 150 тупи мевали ва 50 тупи бутасимон ўсимлик кўчатларидир.

Агроном энтомологлар: Б.Эрназаров, А.Қодиров, Х.Юсупов

Самарқанд тумани “Фотима Қосимова” ф/хда “Рустам Нур Замин” ф/х да 200 туп мевали кўчатлар экилди.

Бўлим бошлиғи. Ф.Абдухамитов
Касаллик зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича мутахассис: У. Жалилов Агроном энтомолог: Д. Ёқубов

Булунғур тумани “Улуғбек” МТП
“Фахрижаҳон” ф/х да, “Мингчинор” ММТП га қарашли “Мингчинор” МФЙ да 1000 туп тут кўчатлари ва 1га майдонга мевали дарахт кўчатлари экилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхоналар
#СамарқандВилояти
#СамарқандТумани
#ЖомбойТумани

ИССИҚХОНА — ноқулай иқлим шароитида экинларга сунъий муҳит (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва б.) яратадиган иншоот. Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхонлар хазонрезги даврда ас қотиши билан бир қаторда талайгина муамоларга ҳам дуч келади, яъни, у ерда етиштирилаётган масулотларнинг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланиши ва касалланиш ҳолатлари кузатилади. Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади.
✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.Жумладан,
Самарқанд туманидаги “Истамқулов Робим боғлари” ф/х иссиқхонасининг 0.55 сотихга тенг ер майдонида редисканинг “Селистар”, сабзининг Голланд навлари экилиб, етиштирилмоқда.
“Давронов Aбдурауф” ф/х иссиқхонасида 3 га га тенг ер майдонида кўкат маҳсулотларида карантин назорат тадбирлари ўтказилди.

Aгроном энтомолог: Д. Ёқубов

Жомбой тумани “Дўстлик” ММТП “Каттақишлоқ” МФЙ да жойлашган "Жомбой иссиқхоналари" МЧЖ да 1га экилган бодринг ўсимликларида ҳамда "Жомбой Aгропродуктион" МЧЖ лимонария иссиқхоналари назоратдан ўтказилди. Назорат давомида лимон новдаларини устки шохларини совуқ урганлиги, темир елементи етишмовчилиги, баргларида рассомчи қурт борлиги ва пастки новдаларида гоммоз касаллиги аниқланди.Буларни бартараф етиш учун агротехник тадбирлар туўғрисида, препаратлар билан ишлов бериш тушунчалари ва тавсиялари берилди.
Инспектор: Ф. Aсроров

Инспектор: Aсроров Ф
Агроном энтомолог: Ж.Болтаев, Б. Неъматов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA