Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
287 subscribers
12.2K photos
621 videos
7 files
3.06K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Самарқандвилояти
#Нарпайтумани

“Яшил макон” сари...

🌱 Вилоятимиз бўйлаб “Долзарб 40 кун” лойиҳаси давом этмоқда.
Нарпай туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ходимлари ҳам яшилликка ҳисса қўшишмоқда.
Жорий йилнинг 12 ноябр куни Нарпай туман Ўзбекистон ММТП “Хўжамберди бобо” ф/х ги даласида ариқ қазиш ишлари олиб борилиб, дала атрофлари тозаланиб, ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида турли мевали ва манзарали дарахт ниҳолларини экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
🌱 Туманда 3000 тупга яқин дарахт кўчатлари экиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
🌱 Маълумот сифатида шуни айтиш жоизки, туман ҳудудида экилаётган ҳар бир ноҳолни ҳудуд иқлим шароитига мослаша олиши ва ниҳолни яшаб кетиш даражаси юқорилигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Агроном энтомолог: Х.Юсупов,
А.Қодиров


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Иссиқхоналар
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Иштихонтумани
#Нарпайтумани
#Оқдарётумани

Кўпчилик иссиқхоналарда сабзавотларни етиштиришда ўсимликларни яхши ҳимоя қилиш узоқ муддатли ҳосил беришнинг калити деб билишади. Бироқ, ҳар доим ҳам бундай эмас. Ҳароратнинг ўзгариши, намлик, қўшни экинларнинг мос келмаслиги ҳам уларнинг турли касалликларига олиб келади. Ёпиқ майдонларда етиштирилаётган ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш эса юқори ҳосил гаровидир.
Жорий йилнинг 18-19 ноябр кунлари Иштихон, Нарпай, Оқдарё туманларидаги иссиқхоналарда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан дала фитосанитар назоратлари олиб борилди.
Иштихон туманида “Суюнов Жўра бобо” ф/х даги иссиқхонасида;
ИНСПЕКТОР: A.Aмиров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Абсаматов

Нарпай туманидаги “Нарпай шодлиги” хусусий корхонаси иссиқхонасида ҳамда “Дидан” маҳалласида яшовчи Б.Р хонадони иссиқхонасида;
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Эрназаров

Оқдарё тумани “Барака” ММТП ҳудудида жойлашган "Далержон Зураффо" МЧЖ га тегишли 1га “Сам Грин Аграхаус” МЧЖ га қарашли 2 га ҳамда “Азизжон” МЧЖ га қарашли 3га иссиқхоналарида дала фитосанитар назоратлари ўтказилди.

1 га ва 2 га майдонли иссиқхонада бодринг нави “Мултстарт” экилганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганлиги ҳамда электр таъминотида узулишлар бўлганлиги туфайли палакларда совуқ уруш ҳолатлари кузатилди.3 га майдонга помидор нави "Муанна" экилиб парвариш қилинмоқда, унда ҳеч қандай зарарланиш аломатли кузатилмади.
Иссиқхона шароитида етиштирилаётган юқоридаги маҳсулотларнинг ҳолатига қараб тегишли ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Касаллик зараркунанда хашоратлар ва бегона утлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис: О.Шакаров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: А.Дусқобилов, Д.Тоипов, Ж.Қаҳҳоров, З.Абдуғоффоров, У.Очилбоев, Ю.Омонов, Ф.Ҳамроқулов, Ш.Олимов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Нарпайтумани
#Булунғуртумани
#Самарқандтумани

“Яшил макон”: эзгу амаллар намойиши

🌱 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Ушбу лойиҳада ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси шаҳар, туман бўлими ходимлари фаол иштирок этмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир.
🌱 Дастурда аҳоли хонадонлари, кўчалар, маҳалла ва қишлоқлар, шаҳарлар, йўллар ва далалар бўйларида кўчатлар экиш, ҳудуд иқлимига мос бутазорлар етиштириш, уларни суғориш ва тўғри парвариш қилиш назарда тутилган. Aсосий мақсад - экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш.
🌱Жорий йилнинг 23-24-25 ноябр кунлари Нарпай, Самарқанд тумани, Булунғур туманларида лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал олиб борилди.
Нарпай туман “Иттифоқ” ММТП ҳудудидаги "Худоёр Пахтакор" ф/х да ариқ қазиш ва манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туман ўсимликлар карантини ходимлари томонидан 1 400 тупдан зиёд дарахтлар экилиб, шундан, 200 тупи манзарали, 1 150 тупи мевали ва 50 тупи бутасимон ўсимлик кўчатларидир.

Агроном энтомологлар: Б.Эрназаров, А.Қодиров, Х.Юсупов

Самарқанд тумани “Фотима Қосимова” ф/хда “Рустам Нур Замин” ф/х да 200 туп мевали кўчатлар экилди.

Бўлим бошлиғи. Ф.Абдухамитов
Касаллик зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича мутахассис: У. Жалилов Агроном энтомолог: Д. Ёқубов

Булунғур тумани “Улуғбек” МТП
“Фахрижаҳон” ф/х да, “Мингчинор” ММТП га қарашли “Мингчинор” МФЙ да 1000 туп тут кўчатлари ва 1га майдонга мевали дарахт кўчатлари экилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Ҳ. Юсупов.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA