Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
289 subscribers
12.1K photos
616 videos
7 files
3.03K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти
#Булунғуртумани

Булунғур тумани “Улуғбек” МТП да, “Исори ўроқли” МФЙ га қарашли ҳамда “Янги қишлоқ” ф/х да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Қўшработтумани
#Булунғуртумани

▶️ Дала фитосанитар назорати ўсимликларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар билан зарарланишини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича ўтказилади.
▶️ Фитосанитар дала назорати ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотнинг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектларининг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

👉 Шу мақсадда бугун Вилоятимизнинг Қўшработ ва Булунғур туманлари агроном энспекторлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилди. Жумладан:
📌 “Қийқим” МФЙ ҳудудида жойлашган токзорларда;
📌 "Нaвкaт" МФЙ да жойлашган "ИШОНЧ" ф/х токзор ва мевали боғларида дала назоратлари олиб борилди.

Туман бўлими ҳашорат касаллик ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис: Р.Бобоқулов.
АГРАНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: Ш.Кумаков, А.Носиров, А.Жозилов
Ж.Жабборов, А.Носиров, А.Жозилов

📌 Булунғур тумани “Оқ чашма” ф/х 10 га ғалла майдонларида;
📌 “Жаҳонгир Бозоров дaлaси” ф/х 14 га ғалла майдонларида;

Дала назорати мевали боғларда ўсимликларнинг турли касалликлар билан касалланиши ва зараркунандалар билан зарарланиши ҳолатлари бўйича олиб борилган бўлса, ғалла майдонларида эса кузда қадалган буғдой донларининг ривожланиши назорат қилиниб ф/х раҳбарларига тушунчалар ва тавсиялар берилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Капркўнғизи
#Самарқандвилояти
#Иштихонтумани
#Пайариқтумани
#Булунғуртумани

Яқинда Республикамиз бўйлаб “КАПР ҚЎНҒИЗИ” га қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилди. Корхона ва ташкилотлар омборхоналарига “Алдоқчи хўрак” лар ўрнатилди.
Бу борада ҳам Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли ишлари олиб борилди. Ҳозирда шаҳар ва туманлар омборхоналарига қўйилган хўраклар назоратдан ўтказилиб, текшириш учун маҳсулотлардан намуналар олиниб бошқарма лабараториясига юборилмоқда.

▶️ Иштихон туманида "Дон қабул қилиш" маскани омборхонасидан;

▶️ Пайариқ туманидаги “Челaк томорқa хизмaти” МЧЖ ва “Умар Кишмиш” ташкилоти омборхонасидан,

▶️ Булунғур тумани “Санвик” ва “Файз Нодирбек” МЧЖ омборхонларидан;

AГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: А.Саримсоқов, Ш.Маматкаримов
А.Aбдураҳмонов

УНУТМАНГ! Маҳсулотларни ҳашаротлардан ҳимоя қилмай туриб, уларни омборхоналарда яхши сақлаб бўлмайди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Нарпайтумани
#Булунғуртумани
#Самарқандтумани

“Яшил макон”: эзгу амаллар намойиши

🌱 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Ушбу лойиҳада ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси шаҳар, туман бўлими ходимлари фаол иштирок этмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир.
🌱 Дастурда аҳоли хонадонлари, кўчалар, маҳалла ва қишлоқлар, шаҳарлар, йўллар ва далалар бўйларида кўчатлар экиш, ҳудуд иқлимига мос бутазорлар етиштириш, уларни суғориш ва тўғри парвариш қилиш назарда тутилган. Aсосий мақсад - экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш.
🌱Жорий йилнинг 23-24-25 ноябр кунлари Нарпай, Самарқанд тумани, Булунғур туманларида лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал олиб борилди.
Нарпай туман “Иттифоқ” ММТП ҳудудидаги "Худоёр Пахтакор" ф/х да ариқ қазиш ва манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туман ўсимликлар карантини ходимлари томонидан 1 400 тупдан зиёд дарахтлар экилиб, шундан, 200 тупи манзарали, 1 150 тупи мевали ва 50 тупи бутасимон ўсимлик кўчатларидир.

Агроном энтомологлар: Б.Эрназаров, А.Қодиров, Х.Юсупов

Самарқанд тумани “Фотима Қосимова” ф/хда “Рустам Нур Замин” ф/х да 200 туп мевали кўчатлар экилди.

Бўлим бошлиғи. Ф.Абдухамитов
Касаллик зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича мутахассис: У. Жалилов Агроном энтомолог: Д. Ёқубов

Булунғур тумани “Улуғбек” МТП
“Фахрижаҳон” ф/х да, “Мингчинор” ММТП га қарашли “Мингчинор” МФЙ да 1000 туп тут кўчатлари ва 1га майдонга мевали дарахт кўчатлари экилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#СамарқандВилояти
#БулунғурТумани

Ушбу тадбир телевидениеда ёритилади.

ИССИҚХОНА
— мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхоналар сабзавот экинларини етиштириш учун қулай бўлибгина қолмай, балки турли касаллик ва зараркунандалар қишлаб қолиши ва кўпайиши учун ҳам макон ҳисобланади. Шундай экан, касаллик ва зараркунандаларга қарши доимий карантин назорати тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади.
✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.
✴️ Жумладан, Булунғур тумани “Гулзор” маҳалласида жойлашган “Янги ирганакли” қишлоғида истиқомат қилувчи Холдоров Шерали аканинг иссиқхонасида бўлдик. Иссиқхона майдони 2 сотихдан иборат бўлиб, помидорнинг шифобахш қора Ф1, Банан помидор,Олтин гумбаз номли киви помидори,Қулупнай помидор дарахти,Волшебная арфа Ф1, Буян сариқ, Қора мавр,қўзиқорин таъмли бойимжон ҳамда бойимжоннинг Ф1 зумрад дурагайи парваришланаётганига гувоҳ бўлдик.Бу иссиқхонада ҳар бир ҳосилга кирган помидор ўзгача таъм, шакл ва рангга эга.
Туманнинг “Янги ариқ” маҳалласида жойлашган “Янги ариқ” 2 гектарли иссиқхонасида эса 1 гектар 80 сотих майдонга нави “Мулстарт”бўлган бодринг ҳамда 20 сотихга “ Ламия” навли помидор ўсимликлари парвариш қилинмоқда. Бодринг ҳар бир теримида 4-5 тонна маҳсулот беради. Ушбу маҳсулотлар ички бозор расталарини тўлдирмоқда.
✴️ Иссиқхонада доимий карантин назорат тадбирлари ўтказилиб, уларни зарарлайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши ўсимликлар карантини инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан керакли тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#ЯшилМакон
#Долзарб40кун
#СамарқандВиляти
#БулунғурТумани

Ушбу тадбир телевидениеда ёритилади.

“Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида ёхуд яшилликка янгича назар...

🌱 Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизга хос фазилатлардан бири саналади. Бунда эса албатта,“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
🌱 Жорий йилнинг 30 ноябр куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманидаги “Мингчинор” маҳалласи ҳудудидаги 2 гектар 60 сотих майдон “Экобоғ” га айлантирилмоқда. Бунда бунёдкорлик кўлами кенг бўлиб, экобоғ ҳудудида турли хилдаги атракцион қурилмалари, шунингдек, овқатланиш мажмуалари, павильон, болалар ўйингоҳи, чўмилиш ҳавзалари ва бошқа турдаги кўнгилочар хизматлар ишга тушиши белгиланган.
Кишига хуш кайфият берадиган қурилиш ишлари ҳозирда жадаллик билан давом эттирилмоқда.
🌱 Янги экобоғга ташриф буюрувчиларга экологик мусаффолик, маданий ҳордиқ бериш билан бирга мароқли спорт машғулотлари ташкил этиш имкониятини ҳам ҳадя қилиши кўзда тутилган.Ташландиқ ерларни обод қилиб, экобоғ ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишининг боиси ҳам ана шунда.
Ушбу мўъжаз боғда 2 500 туп 18 турдаги манзарали дарахтлар ниҳоларидан;
Арча -300 туп
Ҳамиша боҳор -300 туп
Манзарали тут - 200 туп
Павлония - 400 туп
Ясин дарахти - 350 туп
Каштан – 300 туп
Чинор -150 туп
Қайрағоч – 300 туп
Терак - 200 туп

Ушбу дарахт ниҳоллари тадбиркор Аслиддин Сулаймонов ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими билан ҳамкорликда экилмоқда.

☝️Маълумот ўрнида айтиш жоизки, экологик ҳолатнинг бир меъёрда бўлишини таъминлашда ўсимлик оламининг ўрни беқиёс. Чунки у ҳаво, тупроқ ва сувни чанг, ис гази сингари чиқиндилардан тозалаб, борлиқни кислород билан тўлдириб турадиган табиий лабораториядир.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA