Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
281 subscribers
11.8K photos
602 videos
7 files
2.96K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#ЯшилМакон
#Долзарб40кун
#СамарқандВиляти
#БулунғурТумани

Ушбу тадбир телевидениеда ёритилади.

“Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида ёхуд яшилликка янгича назар...

🌱 Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизга хос фазилатлардан бири саналади. Бунда эса албатта,“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
🌱 Жорий йилнинг 30 ноябр куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманидаги “Мингчинор” маҳалласи ҳудудидаги 2 гектар 60 сотих майдон “Экобоғ” га айлантирилмоқда. Бунда бунёдкорлик кўлами кенг бўлиб, экобоғ ҳудудида турли хилдаги атракцион қурилмалари, шунингдек, овқатланиш мажмуалари, павильон, болалар ўйингоҳи, чўмилиш ҳавзалари ва бошқа турдаги кўнгилочар хизматлар ишга тушиши белгиланган.
Кишига хуш кайфият берадиган қурилиш ишлари ҳозирда жадаллик билан давом эттирилмоқда.
🌱 Янги экобоғга ташриф буюрувчиларга экологик мусаффолик, маданий ҳордиқ бериш билан бирга мароқли спорт машғулотлари ташкил этиш имкониятини ҳам ҳадя қилиши кўзда тутилган.Ташландиқ ерларни обод қилиб, экобоғ ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишининг боиси ҳам ана шунда.
Ушбу мўъжаз боғда 2 500 туп 18 турдаги манзарали дарахтлар ниҳоларидан;
Арча -300 туп
Ҳамиша боҳор -300 туп
Манзарали тут - 200 туп
Павлония - 400 туп
Ясин дарахти - 350 туп
Каштан – 300 туп
Чинор -150 туп
Қайрағоч – 300 туп
Терак - 200 туп

Ушбу дарахт ниҳоллари тадбиркор Аслиддин Сулаймонов ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими билан ҳамкорликда экилмоқда.

☝️Маълумот ўрнида айтиш жоизки, экологик ҳолатнинг бир меъёрда бўлишини таъминлашда ўсимлик оламининг ўрни беқиёс. Чунки у ҳаво, тупроқ ва сувни чанг, ис гази сингари чиқиндилардан тозалаб, борлиқни кислород билан тўлдириб турадиган табиий лабораториядир.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тупроқ таҳлиллари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ 5185-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳмакасининг 2021 йил 8-октябрдаги 628-сонли Қарорларда белгиланганидек ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Бунда тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги менирал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорот қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик таксикологик таҳлиллардан ўтказишларда иборат қилиб белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Самарқанд Aгрокимёвий таҳлил маркази ходимлари ва Пахтачи туман иснпекторлари, агроном энтомолог ходимлари билан биргаликда тупроқ таҳлили учун намуналар олинмоқда.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Past_Darģom

🛑 O‘simliklar karantini va himoyasi agentligi boshlig‘ining 16.09.2021 yildagi 367-p sonli buyrug‘iga asosan hududlarda "Dolzarb 15-kunlik"ni uyushqoqlik bilan o‘tkazish maqsadida tuman o‘simliklar karantini va himoyasi agentligi bo‘limi xodimlari tomonidan komstok qurti va anor mevaxo‘riga qarshi kurashish ishlari izchillik bilan olib borilayapti.

Bizga qo‘shiling:
👉 https://t.me/pdhuz
#PRquarantine #Infographic #Samarqand

Фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда майиз маҳсулотини юқоридаги давлатларга экспорт қилишингиз мумкин ! 👆

Каналга уланиш: https://t.me/Samkarantin

🌐 karantin.uz |Facebook|Instagram|YouTube
#Самарқанд вилояти
#Самарқанд шаҳари
#Каттақўрғон шаҳар

Бинолар ва омборларни фумигациялаш турли зараркунандаларга қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади. Фумигант - зараркунанда турига нисбатан белгилаб олинади.
Фумигация орқали ҳар хил турдаги омборлар, дон сақланадиган омборхоналарда зараркунандаларга қарши ишлов берилади.
Деярли барча учувчи ва судралувчи зарарли ҳашаротлар фумигация билан йўқ қилиниши мумкин. Хоналарни фумигация қилишда битта шарт бажарилиши керак яъни, хона герметик тарзда ёпиқ бўлиши керак.
Фумигациядан кейин хона маълум вақт давомида герметик ёпиқ ҳолатда сақланади.
▶️ Жорий йилнинг 2 декабр куни Каттақўрғон шаҳар кластер МЧЖ да 1000 км3 да зарарсизлантириш ишлари олиб борилди;

▶️ Самарқанд шаҳридаги “Злата Браверий” корхонаси омборхонаси 600 кв3 шартнома асосида зарарсизлантирилди.

Инспектор: Ж. Жумақов
Агроном энтомолог: Ш.Суннатов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA