Sammuslim.uz
22.3K subscribers
23.3K photos
7.75K videos
35 files
20.8K links
http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали


Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon

Тел: 93. 337-02-39
Download Telegram
#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси» китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#Тафаккур

АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ...

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар", (Луқмон сураси, 11 оят).

Суратнинг ўнг томонида асалари жисмида асал ишлаб чиқарилиши, чап томонда эса шакар заводи акс этган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#Тафаккур

ТАҚДИР АҚИДАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Қуръони карим тақдир масаласининг ҳикматини қуйидагича баён қилади:
«Қўлларингдан чиққан нарсага хафа бўлмасликларинг, сизларга берган нарсага хурсанд бўлмасликларинг учун».

Яъни, Худони тақдирига ишонишнинг фойдаси шуки, агар сизнинг бирор мақсадингиз қўлдан чиқиб кетиб қолса, ортиқча ранжу ғам чекмайсиз. Агар бирор мақсад ҳосил бўлиб қолса, мутакаббирлик қиладиган даражада қаттиқ хурсанд ҳам бўлиб кетмайсиз.
Ҳақиқий гап шуки, қайси одам
дунёдаги барча воқеа ва ҳолатларнинг Холиқи ва Молики деб Аллоҳ таолони билса, дунёда бўлиб турган ишлар барчаси тақдири илоҳий билан бўлади ва унинг воқеъ бўлиши иложсиздир, бирор кишининг кучи уни тўсолмайди, деб эътиқод қилса, айшда ҳам, мусибатда ҳам, роҳатда ҳам, кулфатда ҳам — ҳар икки ҳолат ҳам мўътадилликда тураверади.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бунинг яққол мисоли шуки, дейлик икки одам бор, бири тақдирга қоил, иккинчиси тақдирга мункир. Икковида ҳам биттадан ўғил бор. Иккови ўғил ҳам ёлғиз фарзанд. Ҳар икки ўғил бир вақтда, бир хил касалга мубтало бўлди. Улар муолажа қилинсалар ҳам, ўлдилар. Кейин муолажада хатога йўл қўйилгани маълум бўлди. Энди оталарнинг ҳолини кўринг. Тақдирга мункир бўлгани-умр бўйи изтиробда ўтади. Ҳаёти давомида ҳеч қарор топа олмайди. Тақдирга қоил бўлгани эса бундай изтироб чекмайди. Чунки бу муолажанинг хато бўлиши ҳам тақдири илоҳийда битилган бўлиб, бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас эди, деб билади.
Аллоҳ таоло дунёни сабаблар олами қилган. Нима нарса рўй берса, сабаблар пардаси билан зоҳир бўлади. Ҳақиқатни билмаган одам шу пардада қолиб кетади. Пардани кўради, холос. Аммо ҳақиқатни билганлар эса оламдаги сабаблар барчаси фақатгина парда эканлигини биладилар. Асл фоил (иш бажарувчи) Ҳақнинг қудратидир.

Ҳофиз Шерозий яхши гап айтганлар:
Ин ҳама мастию беҳуший на ҳадди бода буд,
Бо ҳарифон он чи кард он наргиси мастона кард.

Маъноси:
«Бу бехудликлар, мастликларни пайдо қилишга майнинг ҳадди йўқ эди. Ҳарифларга (майхонадагиларга) нима қилган бўлса, ўша мастона наргис кўзли қилди.

Шоир «Мастона наргис»дан Ҳақ таолонинг иноятини назарда тутган.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_гулшани #СубҳанАллоҳ

Бу қуш кўпайиш мавсумида ўзига ин қурмоқчи бўлса, лой билан аралаштириб мустаҳкам бўлиши учун - кийикнинг юнгидан фойдаланар экан. Бу жараён айнан кийикнинг юнгини ташлаб янгиланиш(туллаш) мавсумига тўғри келар экан😳
Аллоҳ таолонинг ҳар бир иши, тадбири беҳикмат эмаслигига яна бир мисол. Роббимизга чексиз ҳамдларимиз бўлсин!🤲

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#ТАФАККУР

Илм дегани кўп нарса билиб уларни «ривоят» қилиш эмас, балки бу - Аллоҳ таолодан қўрқиш деганидир.

(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳу).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#Тафаккур

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Басмала”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Роббиял Аъзийм”
- 240 маротаба “Субҳана Роббиял Аъла”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир...!


sammuslim.uz Ижтимоий саҳифалари👇
⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram l Instagram l Facebook l You Tube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#Тафаккур

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?
• • •
🔥Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
🔥Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
🔥Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен ҳақнинг ортидан эргашмагинг учун афсусланасан!
🔥Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг ҳеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
🔥Сен афсусланасан!
Аллоҳга қасам-ки, сен афсусланасан!🔥🔥

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#ТАФАККУР

Тинчлик-хотиржамлик истасанг, иккисидан бирини танла: ё ёш болани ўйнатиб ўтир, ё ёши улуғ инсон билан суҳбат қил, чунки биринчиси дунё ҳақида ҳеч нарсани билмайди, иккинчиси эса дунёдан керагини яшаб бўлган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
#ТАФАККУР

• Ҳар нарсани фойда билан ўлчайдиган кишида дўст бўлмайди, фақат унинг манфаатларига тўғри келадиган танишлари бўлади холос.

(Алий То Ҳа Ҳузайфа).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
#Тарих #Тафаккур
#Дуо

Маккаи мукаррама..
Мадинаи мунаввара..
Ҳар бир мусулмон унга ошиқ..
У икки ҳарами шариф,
Гўё бир бошдаги икки кўз каби..
Иккисининг мақомини қаламлар таърифлашга ожиз..
Мавқелари энг юксак ва баланд..
Ҳабиб алайҳис-солату вас-салом бирида туғилдилар..
Иккинчисида у зот алайҳис-салом яшаб вафот этдилар..
У иккиси зиёратига қанчалар ташна, қанчалар муштоқмиз..
Эй Роббим, иккисининг зиёрати билан бизларни икром қил!
Амийн…
🤲

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz

🫥Telegram |🟦Facebook | 🟦Instagram | 🟦Youtube |🌍 Sammuslim.uz

📲📲📲📲📲  📱  https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР

Бир кишидан: "Раббингни нима билан танидинг"? деб сўралганида. У киши: "Дуоимни ижобат этиши билан", ― деб жавоб берган экан.

Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, ихлос ила сўрасангиз, албатта, У Зот дуоингизни ижобат қилгай.


•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

👍Telegram |👍Facebook | 👍Instagram | 👍Youtube |🌍 Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
#ТАФАККУР

Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фақат гапиришмоқда.

(Умар ибн Ҳорис).

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
#ТАФАККУР

Тинчлик-хотиржамлик истасанг, иккисидан бирини танла: ё ёш болани ўйнатиб ўтир, ё ёши улуғ инсон билан суҳбат қил, чунки биринчиси дунё ҳақида ҳеч нарсани билмайди, иккинчиси эса дунёдан керагини яшаб бўлган.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.» (Наҳл сураси, 18-оят)

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
#ТАФАККУР

ОМАДЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал саломлашинг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
–Атрофдаги қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
#Тафаккур

Гуноҳ қилиб туриб, қалбим тоза дейдиган киши алдаётган ёки алданаётган бўлади.

Шайх Ҳусайн Бухорий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
#ТАФАККУР

Кўз ёшини артиб йиғлаган одам Аллоҳдан қўрққан бўлавермайди. Аллоҳдан ҳақиқий қўрққан одам қурби ета туриб, кўнгли тусаган ҳаромни тарк қила олган кишидир.

«Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор».
(Ар-Роҳман сураси, 46-оят)


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Борлиқ #Тафаккур

🌍 Ер Қуёш атрофида соатига тахминан 107 000 км, секундига 30 км тезлик билан айналанади.

📖 “У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар” – Анбиё, 33.

▫️Оятда «сузиш» маъносида, ясбаҳуун сўзи ишлатилган. Агар ясбаҳ сўзини қуёш каби осмон жисмларига нисбатан ишлатилса, бу нафақат ўша жисм фазода учиб кетаётганини билдиради, балки, фазода учиш асносида айланаётганини ҳам билдиради. Қуёш тақрибан 25 кунда ўз ўқи атрофида тўла бир марта айланиб чиқаркан.

▫️Қуёш коинотда роппа-роса 240 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб туради. У бу тезлик билан ўзимизнинг Сомон Йўли Галактикаси маркази атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 200 миллион йил керак бўлади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
#тафаккур

Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангизни олиб қўйса, билингки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангизни беради.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
#ТАФАККУР

Имтиҳонда биринчи савол қандайлигини билсак албатта уни жавобини ёдлаб оламиз.
Қиёматда биринчи сўраладиган намоз эканини билиб туриб унга бепарво бўлишимиз буюк мусибат.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz