Sammuslim.uz
21.2K subscribers
23.4K photos
7.79K videos
35 files
20.9K links
http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали


Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon

Тел: 93. 337-02-39
Download Telegram
#Яхшилик...☝️
#Эслатма...

Бир кичкина бола телефон ушлаб турган бой киши олдида рўмолча сотиб турар эди.

Бой болага бир доллар берди, лекин рўмолчасидан олмади.

Бола қўлида доллар билан оёқ кийимлар сотиладиган дўконга борди.

Оёғидаги эски туфлисига қаради, ва дўкон витринасида турган чиройли туфлига қаради. Уни устида туфлининг нархи 50 доллар деб ёзилган эди.

Уни кузатиб турган бой киши дўконга кирди. Озгина вақтдан кейин табассум билан чиқиб машинасига ўтириб дўкондан узоқлашиб кетди.

Бироздан кейин дўкондор туфлини нарҳи бир доллар деган ёзувни қўйиб кетди.

Бола дўконга шошилиб кирди ва туфлини сотиб олди. Қўлида янги туфли. Юзида табассум билан чиқиб келди.

Яҳшиликни фахр қилмай, фақирларнинг иззат нафсига тегмайдиган, маҳфий ҳолда қилиш қандай гўзал.!!


АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
┄┄┅┅✿ @sammuslimuz✿┄┄┅┅
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон #яхшилик

🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
Samuslim.uz |https://taplink.cc/sammuslim.uz
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL