QarDU. San'atshunoslik fakulteti.
218 subscribers
1.01K photos
90 videos
12 files
314 links
Qarshi davlat universiteti San'atshunoslik fakultetining onlayn tanlovlar kanali
👇👇Murojaat uchun👇👇
@Feruza_R_Sh
Download Telegram
#ректор_табриги
#муҳим_сана

Ассалому алайкум қадрли ёшлар!
Барчангизни 30 июнь “Ёшлар куни” байрами билан самимий табриклайман.


Бу – келажакка дадил қараётган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, илм сирларини изчил ўрганаётган, Ватан тақдирини ишониб топширишга арзийдиган ёшлар байрамидир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ёшларни илмли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлини топишлари учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қўйилган мустаҳкам қадамингиздир.

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим асосида ишлар олиб борилаётганлиги, талаба-ёшларимизнинг ижтимоий фаоллиги, университет ҳаётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини барчамиз миннатдорчилик билан эътироф этамиз.

Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш - дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!
Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми - Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор


👉@qarduuz 👈