Sardor Abduqodirovich
748 subscribers
4.63K photos
958 videos
6 files
4.32K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
#LIVE

Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда вилоят ҳокими Нормат Турсунов раислик қилиб, ушбу сессияни “виждон сессия” деб атади.

Кун тартибидаги дастлабки масала вилоятда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича масъул тизим раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда олдинда турган вазифалар тўғрисида маълумот берилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Э.Камоловнинг айтишича, омборларда 90 та трансформатор, 77 км кабель, 7.8 тн. сим, 35 тн. мой, 210 дона таянч устунлари, 215 дона муфталар ва 2 790 дона яккалагич (изолятор) захираси яратилган.

Шунингдек 75 та авария бригадалари ташкил қилиниб, 98 та техника ва 334 та ходим бириктирилган.

Сессия иши давом этмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Кун_Тарихи

Бугун 16-Декабр Шанба:

🌏 Баландликарни забт этиш куни

🇮🇷 Эрон - Тадқиқотлар куни

• 1899-йил Италиянинг "Милан" футбол клуби ташкил этилди

• 1991-йил Туркия Републикаси жаҳон мамлаклари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди

• 1991-йил Қозоғистон ўз мустақиллигини эълон қилди

• 1992-йил Ўзбекистон Республикаси Халқаро Футбол Федерациясига (ФИФА) аъзо бўлди


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакийл☝️


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#Tafakkur

Бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас

Исломда инсоннинг дунёга нисбатан позицияси қандай бўлиши кераклиги борасида ниҳоятда гўзал таълимотлар мавжуд. У аввало инсоннинг қалбига юзланади ҳамда унга иффат ва улуғворлик туйғусини ўрнаштиради, очкўзлик ва баднафсликнинг ёмон эканини уқтиради.
Мол-дунёга бўлган муҳаббат бу – виждонни ҳам, танани ҳам парчалайдиган касаллик бўлиб, ўзининг ортидан шармандалик ва хорлик қолдиради. Келинг, мол-дунёга нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббат ва уни қўлдан бой бергандаги қаттиқ қайғу ҳолати нимага сабаб бўлишини ушбу сўзлардан билиб оламиз: "Маълум фактлардан бири шуки, фонд биржасида акция баҳоси пасайганида унда иштирок этувчиларнинг қони ва пешобидаги қанд миқдори сезиларли даражада ошиб кетади".
Бу ҳолатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан кўра яхшироқ даво бўлиши мумкинми? У зот алайҳиссалом айтадилар: "Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса, унга барака берилади. Ким уни нафси интилиши (очкўзлик) билан олса, унга барака берилмайди. У ейди, лекин тўймайди…" (Имом Абу Довуд ривояти).
Мол-дунё гўзал рангли ва таъми ширин мевага ўхшайди. Бундай ширин ва ёқимли нарсага инсон табиати мойил бўлиши эса маълум нарса, лекин баъзи одамлар уни шунчалик истеъмол қиладики, охири ҳазм қила олмай қолади. Улардан баъзилари бошқаларнинг қўлидаги нарсаларни тортиб олиб ўз улушига қўшиб қўяди. Яна баъзилари тўплайдию, лекин оч яшайди, емайди. Баъзиларини қашшоқлик қўрқуви ташвишга солса, бошқаларини кўпроқ нарсага эга бўлиш истаги қийнайди.
Одамларнинг энг фазилатиси – бойлиги билан бирга саховат ва шараф соҳиби бўлганларидир. Улар мол-мулкини йўқотганда на кўз ёш тўкадилар ва на маҳзун бўладилар. Чунки уларнинг нафслари очкўзлик ва мол-мулк кўпайтиришдан йироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Эй одамлар! Бойлик молнинг кўплигидан эмас, (ҳақиқий) бойлик – нафснинг бойлигидир. Аллоҳ азза ва жалла бандасига ёзилган ризқни беради. (Уни) яхшилик ила изланг. Ҳалолни олинг ва ҳаромни тарк этинг" (Абу Яъло ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Aссалому алайкум.
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Сўнгги икки йилда 382 нафар мансабдор пора олиши билан боғлиқ жиноят содир этган

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каримжон Мусашайховнинг маълум қилишича, сўнгги икки йилда (2021-2022 йилларда) 486 нафар шахс пора олиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 15 нафарини нодавлат ташкилотлар мансабдор шахси, 88 нафарини давлат органлари хизматчиси ва 382 нафарини давлат органлари мансабдор шахси ташкил қилган.

Жиноят содир этганларнинг 62 нафари мактабгача таълим, 53 нафари соғлиқни сақлаш, 49 нафари халқ таълими, 30 нафари электр ва газ таъминоти корхоналари, 25 нафари нодавлат тижорат ташкилоти, 20 нафари қишлоқ ва сув хўжалиги, 15 нафари маҳаллий ҳокимият, 14 нафардан солиқ, кадастр, 13 нафардан бандлик, транспорт, экология, 8 нафардан молия, агроинспекция, 7 нафари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, 6 нафардан олий таълим, маданият, қурилиш, мудофаа, 5 нафари банк, 3 нафари иқтисодиёт ва 43 нафарини бошқа соҳа ходимларини ташкил қилган.
❗️Ўзбекистон 11 ойда 11,4 минг тонна апелсин импорт қилди

Апелсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради? (+видео)

Жорий йилнинг 1 январидан пенсионерларга ҳисобланган аммо ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади. Бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади.

🎥 https://youtu.be/B2cZU5vxQSY

Батафсил:
https://uza.uz/posts/553588
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Farosat

Insonda Aql yetishmasa sezilmasligi mumkin, lekin Farosat yetishmasa albatta seziladi!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
3 январдан бошлаб бир қанча вилоят ва туман ҳокимлари қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқишмоқда. Ҳокимларнинг вазифасини ушбу муддат орасида вақтинча бажариш ўринбосарларга юклатилмоқда.
Собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 230-1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакийл☝️
Тилсиз дема, ҳар қалбнинг Робб эшитган уни бор,
Мазлум тўккан кўз ёшнинг, қиёматда хуни бор.
Балки ҳар бир Мусога денгиздан йўл очилмас,
Аммо ҳар бир золимнинг, чўкадиган куни бор.


🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси бир ойда 1,6 млрд доллардан кўпроққа ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари декабрь ойида 1,6 миллиард долларга ошиб, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 34 миллиард 564,7 миллион долларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, мамлакат олтин захираси 907 миллион долларга ошиб, 24 миллиард 632,2 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Марказий банки октябрь ва ноябрь ойларида 11 тоннадан олтин сотиб, бу борада етакчиликни қўлга киритган эди.

2023 йилнинг 11 ойида эса Ўзбекистон 8,1 млрд доллар қийматидаги олтин сотган. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп ҳисобланади.
Расмий статистикага кўра, мамлакатда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.

Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. 
#ибрат

Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? – деб сўради.

Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.

Уларнинг жавобини тинглаган муаллим:
– Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар! – деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди: – Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
HURMATLI MARD VA JASUR - VATANIMIZ HIMOYACHILARI!

Avvalo, siz, azizlarni, sizlar orqali butun xalqimizni O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 32 yilligi va Vatan himoyachilari kuni bilan chin qalbimizdan samimiy muborakbod etamiz.

Ushbu qutlug‘ ayyom tom ma’nodagi umumxalq bayramiga, azaldan xalqimizga xos bo‘lgan vatanparvarlik, mardlik va jasurlik kabi yuksak fazilatlar timsoliga aylanib borayotgani barchamizni quvontiradi.

Biz bahodir va dovyurak harbiylarimiz bilan – o‘zining muqaddas qasamyodiga sodiq qolib, xizmat burchini yerda ham, ko‘kda ham sharaf ila ado etayotgan yurtimizning zabardast o‘g‘lonlari bilan haqli ravishda faxrlanamiz.

Barchangizga mustahkam sog‘liq, oilaviy baxt va saodat, sharafli va mas’uliyatli faoliyatingizda ulkan zafarlar tilaymiz.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram