Sardor Abduqodirovich
754 subscribers
4.62K photos
953 videos
6 files
4.31K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
#Ибрат_учун

Сиз яхшилик қилаверинг, Меҳр кўрсатаверинг.

Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган меҳрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради.
Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади.

Яхшилик улашаверинг чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!


@SardorAbduqodirovich
ОНА МАКТУБИ

Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди ва ғазаб билан хонани тарк этди. Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди. Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:

«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман. Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимдан ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла. Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма. Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма. Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».

Сўзимиз охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кимга яхшилик қилиш лозимлиги сўралганда, уч марта «Онангга!» деганларини эслатиб қўймоқчимиз.

Эй Роббим! Оналаримизни Жаннатдан маҳрум қилмагин! Умрларини узун, ризқларини баракали, гуноҳларини мағфират қилгин!

#Ибрат

@SardorAbduqodirovich
#ибрат

Бағдодий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Мурувват нима?
У зот жавоб берди:
- Мурувват бу биродарларингнинг хатоларига сабр қилишингдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_учун
БИР ЙИГИТ БОР,
ЎЗБЕКИСТОНДАН!


🎙Абдукарим Мирзаев

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ибрат
Султон Фотиҳ масжид қуришга қарор қилибди.Барча ишчиларни йиғиб дебди:«Фотиҳ Жоме’ масжиди фақат менинг қўлим остида қурилади,савоби ҳам ўзимга тегади,бошқалардан ёрдам қабул қилинмайди,бир бурда нон ҳам олманглар»дея буйруқ берибди.
Масжид қурилиши бошланибди.
Кун иссиқ,жазирама.Ишчилар ҳолдан толган,чанқаган эди.
Йўлдан сут қатиқ сотиб кун кўрадиган бир кампир ўтаётиб,тош йиғаётган ишчини терлаб,чанқаб турганини кўриб раҳми келди ва бир коса қатиқ тутди.
Чанқаганидан ҳалиги ишчи рад этмади ва қатиқни еди.
Eртаси куни Султон Фотиҳ ишчиларни йиғди ва деди:«Ким ёрдамни қабул қилди?»
Ҳалиги ишчи бош экган ҳолда чиқиб “мен Султоним" деди.«Чанқагандим бир кампир қатиқ тутди,едим»деди.
Султон унга қараб шундай деди “Мен буни тушимда кўрдим,яхшилик тарозисининг бир палласида Фотиҳ Жоме’ бир тарафида бир коса қатиқ бор эди,улар тенг турганди,савоб тенг бўлинди..”

Аллоҳнинг ёнида миқдор муҳим эмас,муҳими юракдан қилинган яхшилик,ҳатто кимнидир юкини кўтаришга ёрдамлашиш ҳам,садақадир!!

Hikmatli hikoyalardan
#ибрат

Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? – деб сўради.

Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.

Уларнинг жавобини тинглаган муаллим:
– Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар! – деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди: – Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ибрат

ҚАБРДАГИ ҲАМРОҲ

• Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.
• Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.
• Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.
• Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.
• Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.
• Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.
• Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.
• Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин🤲