Sarhad.uz
14.8K subscribers
7.99K photos
2.4K videos
179 files
5.1K links
🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/
Download Telegram
🏆Спорт мусобақалари: ғолиблар аниқланди

⚽️ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги таркибий бўлинмалари жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий турнир ўтказилди. Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳслар ҳамда кутилмаган натижаларга бой тарзда кечди. ⤵️
🥇Якуний натижаларга кўра, ўтган йилги мавсум ғолиби “Лочин” жамоаси бу йил ҳам бош совринни қўлга киритди. “Энг яхши футболчи” номинацияси ғолиби сифатида Дониёр Усмоналиев эътироф этилди. ⤵️
❇️Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўртасида пистолетдан ўқ отиш мусобақаси ташкиллаштирилди. Уч босқичда ўтказилган мазкур баҳслар якунига кўра, А. Абдурахманов, Э. Сирлибаев ва Д. Мирабзаловалар ўз тоифалари бўйича ғалаба қозондилар. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.

t.me/sarhad_uz
🏢“Ёш чегарачилар” ҲАЛга ташриф

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасанов ҳамда бир гуруҳ маънавий-маърифий соҳа вакиллари Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

✳️Танишув давомида вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан буюк саркарда ва соҳибқирон Амир Темур шахси ҳақида бадиий кўриниш намойиш этилди. О. Хасанов ҳарбий-академик лицейда ўқиши давомида юқори натижалар ва муваффақиятга эришаётган ўқувчиларга ўзининг “Лидерлар китоби” номли янги китобини совға қилиб, бугунги кун ёшлари зиммасидаги энг катта масъулият - Ватан равнақи учун хизмат қилиш эканини алоҳида таъкидлади.

t.me/sarhad_uz
🏆Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар жамоалари ўртасида «Дог биатлон» мусобақаси бўлиб ўтмоқда

🦮Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳудудида ташкил этилган мазкур мусобақада Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ҳамда Божхона қўмитаси жамоалари ўз хизмат итлари билан иштирок этишмоқда.

Беллашувлар 4 майга қадар давом этади.

t.me/customschannel