Халқ табобати
7.86K subscribers
609 photos
236 videos
1 file
874 links
☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел:+99890-950-88-97
Download Telegram
БАХОРГИ ГИПОВИТАМИНОЗ.
ВИТАМИНЛАР ДЕФИЦИТИНИ ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИШ ЛОЗИМ?
Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар чақираётган бўлса, билингки бу – гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини билиш керак.

А витамини етишмаслиги белгилари: тери қуруқшаши ва дағаллашиши, оғиз бурчаларини бичилиши. Кўриш ўткирлигини бузилиши. Аёлларда эндокрин безлар фаолияти бузилиши хисобига жинсий майлни сусайиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: балиқ ёғи препаратлари, жигар, сабзи, ўрик қоқи, сариёғ, пишлоқ, тухум, сметана, каймоқ.

В гурухи витаминлари етишмовчилиги белгилари: Тез толиқиш, бош оғриши, хотирани сусайиши, ич келишини бузилиши, теридаги ўзгаришлар – дерматит, тошмалар, кепакланиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: В гурухи тутувчи витаминокомплекслар, творог, карам, гуруч, кўкатлар, банан, балиқ, пишлоқ, гўшт.

С витамини етишмаслиги белгилари: Милклар қонаши, танада кўкаришларни сабаб бўлиши, терини оқариши ва қуруқшаши, инфекцияларга мойиллигини ортиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Наъматак, цитрусли мевалар, олма, қора смородина, карам, қизилча, пиёз, зангори нўхат, аччиқ қалампир, янги узилган кўкатлар.

Д витамини етишмаслиги белгилари: Уйқусизлик, оғиз ва томоқни оғриши, кўришни хиралашиши, ич келишини бузилиши (диарея), теридаги енгил шикастларни узоқ вақтгача битмаслиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Тухум, жигар, треска, балиқнинг ёғли навлари, қаймоқ, сметана.

Е витамини етишмаслиги белгилари: Ўта асабийлик, мускуллар спазми, оёқ ва қўлларда пигмент доғларни пайдо бўлиши. Организмнинг антиоксидант фаоллигини камайиши натижасида эрта кексайишга мойиллиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Ундирилган буғдой, гуруч, нўхат, бодом, арахис, барча ўсимлик мойлари.
🔴 СОЧ ПАРВАРИШИДАГИ 6 ТА ХАТО

1. Нотўғри шампун танлаш. Шампун ҳарид қилишда соч тури катта аҳамиятга эга. Нотўғри танланган маҳсулот вазиятни ёмон тарафга ўзгартириши мумкин.

2. Сочларни кўп ювиш. Сочларнингизни қанча вақт оралиғида ювишни қуруқ ёки ёғлилигига ва сув сифатини ҳисобга олган ҳолда ўзингиз учун белгилаб олинг.

3. Нотўғри сув ҳарорати. Кўпчилик бошини иссиқ ҳароратдаги сувда ювиб қаттиқ хато қилади. Қайноқ сув қазғоқ пайдо қилиб, ёғ бези ишини кучайтиради. Энг маъқули бошингизни илиқ ёки сал иссиқ сувда ювишдир.

4. Сочларни нотўғри қуритиш. Бошингизни ювгандан сўнг, сочингизни суви қолмагунча сочиқ билан аста-секин артиб қуритинг. Сочиқни салла қилиб ўраб соч қуритиш, соч илдизига зарар етказади.

5. Сочларни қаттиқ тараш. Бу хато сочларингизни сийраклашишига олиб келади.

6. Сочга сунъий қуритиш, текислаш, жингалак қилиш воситаларини кўп ишлатиш. Улар сочдаги суюқликни буғлантиради, натижада сочлар мўрт ва қуруқ бўлиб қолиб тўкилади.

https://t.me/tabibasohibahon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғалатимасми?!

ИЧИМИЗДАГИ ХАҚИҚАТЛАР
😕

Жавоб бериш қийин бўлган саволлар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмушидан ажраб, фарзандини етим қилиб, ҳолидан ҳабар олмаётган оталар, ҳар битта босган қадами учун, ҳар битта тўкган ёши учун, қиёматда жавоб берасиз.
Метаболик синдром ва нима учун ҳар куни пиёда юриш жуда муҳим

Метаболик синдром — бу юқори қон босими, қонда қанд миқдорини ортиқлиги ва ортиқча вазнни ўз ичига олган мураккаб соғлиқ муаммоси. Ушбу синдром диабет, юрак-қон томир тизими касалликлари, эрта ўлим элчиси ҳисобланади.

Метаболик синдром ҳаракатсиз турмуш тарзи сабаб пайдо бўлади, аммо буни самарали ва бепул восита — аеробик машқлар ва тўғри овқатланиш ёрдамида енгиш мумкин!

Кунда пиёда юриш касалликлар билан курашишда ажойиб ечим!

https://t.me/tabibasohibahon
"D" витамини вазн йўқотишни тезлаштиради

Семириб кетиш "D" витаминининг етишмаслигидан ҳам бўлиши мумкин. 2009 йилда "British Journal of Nutrition" журналида чоп этилган сонида қуйидаги тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, кальций миқдори паст бўлган (биринчи гуруҳ) ортиқча вазнли аёллар кунлик кальций ва "D" витаминини меъёрий дозасини қабул қилиб, иккинчи плацебо гуруҳидагиларга қараганда тезроқ вазн йўқотишган.

Олимлар бу муваффақиятни ушбу моддалар комбинациясининг иштаҳани пасайтириш қобилияти билан боғлашади.

https://t.me/tabibasohibahon
Тиббиёт ва инсон физиологияси сохасидаги сўнгги ютуқлар кулгунинг хақиқатда саломатлик учун фойдали таъсири борлигини тасдиқлайди. Бу қуйидаги омилларда намоён бўлади:

1. Кулгу – дам олишнинг энг яхши усули. Инсон кулганда мускуллар бўшашиб, бахт гормонлари – эндорфинлар ажралади. Улар эндокрин тизим фаолиятини бошқариб, стрессни йўқотади ва хатто оғриқ синдромини камайтиради. 5 дақиқалик соғлом кулгуни 40 дақиқа дам олиш билан тенглаштирилади.
2. Кулгу – невроз, хроник чарчоқ ва стресс билан курашишда ёрдам беради. Кулгутерапия - депрессияни даволашда фаол қўлланилиб, табиий антидепрессант хисобланади.
3. Кулгу юздаги қон айланишни яхшилаб, юз мускулларини бўшаштириш орқали терига эрта тушадиган ажинлар ва терини эрта қаришини олдини олади. Юз териси ўз-ўзини массаж қилиши натижасида доимо тонусда туради ва узоқ вақт ёш кўринади.
4. Доимий ва давомли кулгу хатто иммун тизимини мустахкамлайди, қонда иммуноглобулин А миқдорини кўпайтиради. У эса мавсумий ўткир вирусли инфекциялардан химоялайди.
5. Кулгу – нафас тизими учун энг яхши дренаж массажи хисобланади. Кулгу хисобига нафас аъзолари шилимшиқдан тозаланиб, газ алмашинуви яхшиланади.
6. Ва кулгунинг энг фойдали яна битта томони – ортиқча вазн билан курашади. Фаол кулгу пайтида организм етарлича кўп миқдорда калорияларни ёқади. Шундай экан кўпроқ кулинг ва узоқ ва соғлом хаёт кечиринг.

@sharq_tabobati
11078. Кўпчилик инсонлар, нега Аллоҳ таоло туғёнга кетган бандасини бир ушлаш билан (азобга) ушламайди, дея сўрайдилар? Туғёнга кетганни бирдан азоб ила тутиш Қорунни ҳоли каби бўлади.
Лекин аксар ҳолларда (Аллоҳ таоло) тоғутни бирдан эмас, турли уқубатлар билан хорлаб, амал ва имкониятларидан маҳрум қилиб азобга тутади. Бу ҳолида у кўз ўнгида тахти салтанати парча-парча бўлиб қулаб бораётганини кўриб бир кунда бир неча бор ўлиб боради. Бу эса аламлироқ ва шиддатлироқ жазо азоб бўлади.

Изоҳ: Қорун - Мусо алайҳиссаломни қавмидан бўлган, Аллоҳ таоло томонидан беҳисоб хазина-давлат берилиб, имтиҳон қилинган шахснинг номи. Унинг бойлиги шу қадар беҳисоб бўлганки, хазинасининг калитларини бир неча одам ҳам кўтара олмаган. Бойлигига мағрур бўлиб, Аллоҳ ва унинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга осийлик ва мутакаббирлик қилгани учун уни ер ютган. Аллоҳ таолонинг лутф ва эҳсонига нонкўрлик қилган ва кибрга кетган инсонлар ана шу Қорунга ўхшатилади. Ҳаммаси оддийгина тугади. Қорунни ҳам, ҳовли-жойини ҳам ер ютди-қўйди. Қорун ҳам, унинг бойликлари ҳам, кибру ҳавоси ҳам йўқ бўлди-кетди. Қорунга Аллоҳнинг азоби келганида унга ёрдам берувчи топилмади. Унинг ўзи ҳам илми ила, молу дунёси ила ўзини қутқариб қола олмади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

2. Закотни бермасликнинг гуноҳи ва закотни ҳисоблаш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

3. Закотнинг шартлари ва у кимларга берилади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Дуо.

Омин! Я Роббий!

https://t.me/tabibasohibahon
🌙 Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

https://t.me/tabibasohibahon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан рози бўладиган одамни қалбида рохат бўларкан мазза қилиб яшаркан.

https://t.me/tabibasohibahon