Халқ табобати
7.96K subscribers
605 photos
227 videos
1 file
860 links
☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел:+99890-950-88-97
Download Telegram
ЖИГАР ЯЛЛИҒЛАНИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИГАН 8 САБАБ

https://t.me/tabibasohibahon
Жигарни яллиғланиши учун спиртли ичимликларга ружу қўйиш шарт эмас. Баъзи холларда ортиқча ширинлик истеъмол қилиш хам жигарни зарарлайди. Қуйида шу каби бир неча зарарли одатлар хақида гапирилади.

1. Ширинликка ўч бўлиш
Овқат рационида шакарнинг кўплиги нафақат кариес ва ортиқча килограммларга балки жигарнинг ноалкоголли ёғли дистрофияси (НАЖБП) га сабаб бўлади. Бу холатнинг узоқ вақт давом этиши жигар циррози ёки саратони ривожланишига олиб келади. Американинг клиник овқатланиш журналида ёзилишича кунига 1000 калория ортиқча ширинлик истеъмол қиладиган инсонларнинг бор йўғи 2% да ортиқча вазн кузатилсада, уларнинг 27% да жигарни ёғли дистрофиясини аниқлаш мумкин.

2. Чанқоқни ширин газли ичимликлар билан қондириш.
Жигарда ёғ тўпланишини асосий сабаби фруктоза – оддий углеводнинг табиатда кенг тарқалган тури хисобланади. Рафинадланган шакар 50% гача фруктоза тутади. Биз табиий деб хисоблайдиган асалда, ширин мевалар (узум, банан, шафтоли) да унданда кўп фруктоза мавжуд. Шунингдек фруктозани газланган ва энергетик ичимликлар кўп миқдорда тутади.

3. Ортиқча вазн билан курашмаслик
Хозирда кўпчилик ўз танаси тузилиши ва ортиқча вазнига бефарқлик билан қарайди. Ортиқча вазн жигарни ёғли гепатозига олиб келади. Статистик маълумотларга қараганда катта ёшдаги 25-90% ахолида гепатоз (НАЖПБ) аниқланади.

4. Қорин сохасидаги ёғни назарга олмаслик.
Бел айланасининг бир неча сантиметрларга юқорилиги ва қорин сохасидаги озроқ ёғга кўпчилик эътибор қаратмайди. Тана вазни нормал бўлса хам қорин сохасида ортиқча ёғ йиғилиши – висцерал семизлик деб номланади. Висцерал ёғлар бу қорин пресси ортида жойлашиб ички аъзоларни ўраб туради. У нимаси билан хавфли. У гормонал фонни бузилиши ва бир қатор асоратларга сабаб бўлади. Булар метаболик синдром, қандли диабетнинг 2 тури, юрак тож томирлари атеросклерози, астма ёки деменция бўлиши мумкин.

5. Витаминларни севиш
Аптекалар мультивитамин қўшимчаларига тўла. Бу дегани уларни тартибсиз, врач кўрсатмасисиз ичиш мумкин дегани эмас. Акс холда қайсидир витамин таъсирида организмга зиён етказиш мумкин. Жигарга келсак витамин А дозасини ортиб юбориш (А гипервитаминози, яъни уни кунига 40 000 МЕ дан кўп истеъмол қилиш) жигарни токсик зарарланиши ва циррозга олиб келиши мумкин.

6. Парацетамол препаратини кўп истеъмол қилиш
Бош оғриганда, тиш оғриганда ва иситмаларда энг ёрдамга келадиган препарат парацетамол хисобланади. Бу қайсидир маънода тўғри. Аммо парацетамолни белгиланган кунлик нормалардан ортиқ қўллаш жигарни енгил зарарланишидан то жигар етишмовчилигигача олиб келиши мумкин. Американинг Озиқ махсулотлари ва медикаментларнинг санитария назорати бошқармаси таъкидлашича парацетамол препаратини иструкцияда белгиланган ортиқ ва узоқ вақт истеъмол қилиш, таркибида парацетамол тутувчи иккита препаратни бирданига ичиш маън этилади.

7. Фастфудларни кўп истеъмол қилиш
Картошка фри, попкорн, крекерлар, маргаринда тайёрланган қандолатларда ва бошқа фастфудларда трансёғлар жуда кўп миқдорда бўлади. Уларни истеъмол қилишда меёрни унутиш организмда ва шу жумладан жигарда ортиқча ёғни тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида юқорида айтилганидек жигарни ноалкоголли ёғли дистрофиясига олиб келади.

8.
Алколгол ичиш жигар зарарланишига сабаб булиши хаммага маълум.

Буларнинг хаммаси алкоголли гепатит, гепатоз ёки циррозни шакллантириш учун етарли хисобланади.
ҚОН БОСИМИНИ ТЕЗДА ТУШИРИШДА БИРИНЧИ ЁРДАМНИ 6 ТА УСУЛИ


https://t.me/tabibasohibahon
Юқори қон босими нима ва унинг қандай хавфи бор.
Қон босимини икки хил сон форматида ифодаланади. Масалан: 120/80, 200/140 ёки 90/60 мм.с.у. Бу сонлар нимани англатади:
Биринчи сон - систолик босим бўлиб, юрак қисқарган пайтида қоннинг қон томир деворларига ўтказган босими ифодаланади. Олинган натижа - мм.симоб устуни да ифодаланади.
Иккинчи сон – юракнинг дам олаётган пайтидаги қон босимини белгилаб беради.

Одатда қон томирлар эластик бўлади. Аммо қон босими ўта ошиб кетганда улар хам дош бера олмайди. Натижада қон томирлар ёрилиб, ўлим хавфини туғдирди. Қандай қон босими баланд хисобланади. Америка кардиологлари ассоциациясини сўнгги маълумотларига қараганда 130/80 мм.с.у дан юқори қон босими - «ошган» хисобланади. Агар қон босимингиз шу ва ундан юқори кўрсаткичларда юрган бўлса, Сиз хавф зонасида бўлиб, керакли чораларни кўриш тавсия этилади.

Қон босимини уй шароитида қандай қилиб зудлик билан тушириш мумкин.
Агар соғлиғингиз Сиз учун қиммат турса – дархол врачга мурожаат қилинг. Улар қон босими даражаси, сизнинг хаёт тарзингиз ва бошқа омилларни хисобга олиб индивидуал профилактика ва даволаш режасини тузиб беради.
Аммо қандайдир сабабларга кўра врачларга учрай олмаган бўлсангиз, қуйида кўрсатилган усуллардан вақтинчалик фойдаланишингиз мумкин. Максимал эффект олишни истасангиз, уларнинг бир нечтасини бирга қўллашингиз мумкин.

1. Чуқурроқ нафас олинг.
• Кўзингизни юмиб, ўзингизни бўш қўйинг. Бу стрессни камайтиради.
• Чуқур нафас олинг. Имкон қадар буни кўкрак билан эмас, қорин орқали амалга оширинг.
• Бешгача санаб чуқур нафас чиқаринг. Буни бир неча марта қайтаринг.
3-5 дақиқа чуқур нафас олиб чиқариш, бутун танага қон оқишини кучайтиради ва натижада қон томирларга бўлган босим камаяди.

2. Иссиқ ванна қабул қилинг.
Тоғорага харорати 45 °C атрофида бўлган иссиқ сув қуйиб, унга 10 дақиқага оёғингизни солиб ўтиринг. Иссиқ сув оёқ қон томирларини кенгайиши ва уларга қон оқиб келишини кучайишига олиб келади. Натижада қон босими бироз тушади.

3. Қўлингизни оқаётган совуқ сув остида бир зум ушлаб туринг.
Совуқ сув юрак уриши частотасини камайтиради ва натижада қон босими пасаяди.

4. Ялпизли , Кийик утли чой дамлаб ичинг.
Ялпизнинг бир чимдим баргини сувда 10 дақиқа қайнатиб, бироз совутинг. Сўнгра бу чойни майдалаб ичинг.
Шу холатда қалампир ялпиз қон босимини туширади.

5. Олма сиркаси билан компресс қилинг.
Докани олма сиркасида намлаб, 10-15 дақиқага товонга қўйинг. Аниқланишича олма сиркасида қон босимини туширувчи моддалар бўлиб, бу хам ёрдам бради.

6. Валерианка ичинг.
Таркибида валериана экстрактини тутувчи (масалан, корвалол) дорилар ичинг. Бу тинчлантирувчи таъсир этиб, стрессни йўқотади. Юрак уришлари сони секинлашиб, қон босими пасаяди. Энг асосийси меёрда белгилангандан оширмаслик зарур.

https://t.me/tabibasohibahon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буйин ва елка огриги учун кундалик машк.

https://t.me/tabibasohibahon
БУЙРАГИНГИЗДА ШАМОЛЛАШ БОРЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 12 ТА БЕЛГИ
Буйраклар жуфт аъзо бўлиб, қорин парда орти бўшлиғида, умуртқадан икки томонда кўкрак қафасидан бироз пастда жойлашади ва кўриниши жихатидан ловияни эслатиб, инсон муштидек ўлчамга эга.

Хар дақиқада буйраклар ўртача 100 мл қонни тозалаб, қондаги ортиқча сув ва зарарли (токсик) моддаларни сийдик билан чиқариб юборади. Буйраклар организмда минераллар ва озуқа моддалари балансини ушлаб туради, гормонлар хосил қилиб, қон босими ва эритроцитлар миқдорини назорат қилади, суяклар саломатлигини сақлайди.

Буйраклар – организмнинг фильтри хисобланади. Турли хроник касалликлар, ёмон экологик холат, дори препаратлари, озиқ-овқат токсинлари, чекиш, алкоголь, носоғлом турмуш тарзи – буларнинг бари буйраклар саломатлигига салбий таъсир этади.

Кўп холларда буйрак касалликлари сезилмасдан бошланади, симптомлари бирданига намоён бўлмайди. Шундай белгилар борки, кўпчилик уларга эътибор бермайди, негаки бу симптомларни буйракка хос деб хам ўйламайди.

1. Сийдикни кўпикланиши.
Айрим холларда сийдикни кўпикланиши унинг босими (напори) ни кучлилигидан бўлади. Бу нормал холат. Аммо қуйида айтиб ўтиладиган бошқа белгилар хам учраса нотинчланишга сабаб бор хисобланади. Одатда сийдикни кўпикланиши унда оқсил ва токсинлар пайдо бўлганда кузатилади. Бу буйраклар ишини бузилиши, қоннинг компонентлари ва турли бирикмаларни нотўғри фильтрацияланишини англатади.

2. Сийдикни пушти, қизил ёки жигар рангига кириши.
Сийдик ранги нормада оқиш сариқдан то тўқ қахрабо рангигача бўлади. Унинг ранги айрим махсулотлар истеъмол қилинганда масалан, қизилча, малина, маймунжон, ловия ёки дори препаратлари таъсирида ўзгариши мумкин. Улар сийдикни тўқ сариқ, жигар ранг, қизил ва хатто яшил кўк рангга бўяши мумкин.
Муаммо шундаки, сийдик рангини қизариши унга қон аралашганда хам кузатилади. Бу эса ёмон белги. Шундай экан сийдик ранги қизарганда врачга мурожаат қилинг.

3. Сийдикни лойқаланиши.
Бу белги буйракларда йирик туз ва тошлар мавжудлигини ёки сийдик тизимида инфекция ривожланганини англатади. Сийдик шаффофлигини камайишини яна бир сабаби организмнинг сувсизланиши ва сийдикни концентрланиши хисобланади. Шундай экан сийдикни лойқаланишини сезган бўлсангиз кўпроқ суюқлик ичишга харакат қилинг. Агар шундан сўнг сийдик ранги тозаланса ва бошқа хеч қандай шикоятлар пайдо бўлмаса нефрологга учрашни хожати йўқ.

4. Бел сохасидаги оғриқлар.
Буйрак оғриғи – бел сохасида қовурғалар пастида умуртқанинг икки томонида жойлашади. Оғриқ қоринга ва чов сохасига узатилиши мумкин. Бу оғриқларни бел умуртқалари остеохондрозида учрайдиган оғриқлар билан алмаштирмаслик керак.

5. Хроник чарчаш, бўшашиш.
Буйраклар эритропоэтин - эритроцитларни ишлаб чиқарилишини назорат қилувчи гормон ишлаб чиқаради. Унинг камлиги камқонлик, бўшашиш, тез толиқишга сабаб бўлади.

6. Бош оғриши ва бош айланиши.
Буйраклар ишини бузилиши натижасида организмда тўпланган токсинлар бош мия фаолиятини бузади. Бу хотира ва диққат-эътиборни пасайиши, бош айланиши ва оғришига олиб келади. Илгари осонлик билан бажараётган вазифалар эндиликда қийинчилик туғдиради ва узоқ вақт талаб этади.

7. Кўнгил айниши ва қусиш.
Агар овқат пайтида ёки кейин кўнгил айнишини хис қилсангиз, аммо унинг захарланиш ёки ошқозон-ичак тракти билан боғлиқлиги бўлмаса буйракларни текширишни маслахат берамиз. Бу симптомлар буйраклар томонидан токсик моддаларни фильтрлай олмагани учун кузатилиши мумкин.

8. Тез-тез сийишга бўлган хиссиёт
Бу симптом сийдик ажратиш тизимини исталган қисмини яллиғланиши натижасида кузатилиши мумкин. Буйраклар хақида гап кетганда, гап унинг инфекцион зарарланиши (пиелонефрит), тошлар хосил бўлиши ёки организмда суюқлик балансини ушлаб туриш функциясини бузилиши хақида ўйлаш мумкин.

https://t.me/tabibasohibahon
БУЙРАК ТОШЛАРИ: ТУРЛАРИ, ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ.
Оксалат тузлари гўшт махсулотларини севувчи, фосфатлар эса ёрма истеъмол қилувчиларда кўп бўлади.

Тошларни пайдо бўлиши схемасини билиш учун қуйидагиларни билиш керак: буйраклар организмда кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи аъзо бўлиб, улар нафақат моддалар алмашинуви махсулотларини чиқариб ташлайди, балки тузлар алмашинувини бошқариб, қоннинг pH ини бир меёрда ушлаб туради. Агарда инсон соғлом хаёт тарзи қоидаларини бузадиган бўлса, организмда муаммолар пайдо бўлади. Буйраклар «зарба»ни охиригача ушлаб туради, қон босимини ошириб-тушириш орқали организмни ортиқча суюклик ва тузлардан халос қилади. Аммо бир хилдаги хаёт ва овқатланиш тарзи натижасида буйракларда хавфли мухит пайдо бўлиб, тошлар хосил бўлиши учун имконият яратилади.

Нималар истеъмол қилиш маън қилинади.
Буйракларда тошлар хосил бўлмаслиги учун кўп суюқлик ичиш, турли туман махсулотлар билан овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, қон ва сийдикнинг pH мухитини бир меёрда ушлаб туриш учун шароит яратиш керак. Шунингдек, мунтазам равишда сийдик тахлили топшириб туриш, гастроэнтеролог ва уролог маслахатини олиб туриш, белни ва қувуқ сохаларини шамоллашини олдини олиш талаб этилади. Врачлар йўлдош касалликларни хисобга олган холда даво терапиясини белгилаб, тегишли пархезни белгилайди, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган махсулотларни инкор қилади. Масалан сийдикда:
Фосфат тузлари аниқланганда қуйидагилар таъқиқланади: сут ва сут махсулотлари (сметанадан ташқари), тухум сариғи, мева ва сабзавотлар, консерва ва дудланган махсулотлар, зираворлар (мурч, қалампир, ерқалампир), алкоголли ичимликлар, кофе ва аччиқ чой, бульонлар ва қайнатмалар, тузланган озиқ моддалар.
Оксолат тузлари аниқланганда қуйидагилар мумкин эмас: шовул, салат, ровоч, мурч, қизилча, узум, гўшт, гўштли ва балиқли бульонлар, холодец, консерваланган ва дудланган махсулотлар, исмалоқ, кашнич, сарсабил, қизил ва брюссел карами, туруп, сельдерей, ловиясимонлар, ясмиқ, қўзиқорин, қовурилган картошка, олхўри, крыжовник, ертут, қизил смородина, какао, аччиқ қора чой, помидор шарбати, нонли квас, хамиртурушли нон махсулотлари, музқаймоқ.

Тошнинг турлари
Кимёвий таркибига кўра буйрак тошлари уч хил бўлади: оксалатлар, фосфатлар ва уратлар. Уларнинг хар бири буйракдаги pH мухитига қараб хосил бўлади. Буни хар бир инсон мустақил равишда аниқлашни имкони мавжуд. Яъни махсус лакмус коғозини сийдикка солинади: қизил ранг – мухитни кислоталилигини, зангори ранг – ишқорий эканини англатади. Ундан ташқари сийдик тахлили топширса хам бўлади. pH миқдори қанча кам булса- кислотали мухит, қанча юқори бўлса – ишқорий мухит хисобланади. pH миқдори 4,5 дан кам бўлса – кислотали, 8 дан ортиқ бўлса –ишқорий дейилади.

Оксолатлар – кислотали мухитда пуринлар алмашинуви бузилиши натижасида пайдо бўлади ва «қироллар» тошлари хисобланади. Негаки улар гўшт ва гўшт бульони, товуқ ва балиқ гўшти, колбаса, паштет ва бошқа дудланган овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилувчиларда пайдо бўлади.

Уратлар – улар хам кислотали мухитда пайдо бўлиб, нисбатан агрессивлиги камроқ хисобланади. Улардан қутулиш учун кўпроқ (газсиз, тоза) суюқлик ичиш ва гўштсиз пархезга ўтишни ўзи кифоя қилади.

Фосфатлар - улар ишқорий мухитда ривожланиб, асосан сут махсулотлари, оқ нон, пишлоқ ва ёрмани кўп истеъмол қилувчиларда кузатилади. Бундай тошларни пайдо бўлмаслиги учун сут махсулотларини чеклаш ва врач назорати остида гўшт махсулотларини ейиш тавсия этилади.


https://t.me/tabibasohibahon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётингиздаги бор нарсалардан завқ олиб яшанг!

https://t.me/tabibasohibahon
💊Salomatlik Sirlari💊:
Боланинг тиши чиқаётганда қуйидаги аломатлар юзага келиши мумкин, лекин шарт эмас:

1. Боланинг милки шишиб қолади;
2. Боланинг милки оқсиҳ рангга бўялади;
3. Кўп сўлак оқади;
4. Бола ҳамма нарсани оғзига олиб чайнашни истайди;
5. Тана ҳарорати ошади ( кўпи билан 37-38 градусгача);
6. Бола инжиқроқ бўлиб қолади;
7. Боланинг уйқуси бузилади ёки уйқу режими ўзгаради;
8. Бола она кўкрагини ёки қўлини тишлашни хоҳлайди;
9. Боланинг иштаҳаси йўқолади;
10. Боланинг нажаси суюқлашади, ичи кетади.

Юқоридаги аломатларни айрим касалликлар аломатлари билан адаштириб юборманг. Масалан, боланинг тана ҳарорати ошиб, бола йўталиб, бурни оқаётган бўлса, у ҳолда бола шамоллаган бўлиши мумкин. Ёки боланинг ичи кетиши кучайиб бориб, унга қусиш ҳам қўшилиб кетса, демак бола инфекцион касалликка учраган, уни дарҳол даволаш лозим.
Онанинг ўзи боласи учун биринчи шифокор. Шунинг учун юқоридаги аломатларни болада кузатсангиз ва улар касаллик эмаслигига шубҳаланаётган бўлсангиз, у ҳолда врачга мурожаат қилганингиз маъқул.

@sbarq_tabobati