ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
6.44K subscribers
1.49K photos
2.37K videos
5 files
5.93K links
Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом дини илм дини.
#ИЛМ #КИТОБ #ҲИКМАТ
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислом дини илм дини.
#ИЛМ #КИТОБ #ҲИКМАТ
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•Олимларни ҳурматламаган,олимларни ҳақорат қилган, олимларни ҳаққини билмаганлар умматлик сафидан чиқиш хавфи остида қоладилар

#ОДОБ #АХЛОҚ #ИЛМ

©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
​​#ИЛМ

Амал

— Амал нима?
— Банданинг хаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?

— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
— Биринчиси - фарз.
— Иккинчиси - вожиб.
— Учинчиси - суннат.
— Туртинчиси - мустаҳаб.
— Бешинчиси - мубоҳ.
— Олтинчиси - харом.
— Еттинчиси - макруҳ.
— Саккизинчиси - мустакраҳ.

Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш- қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб - Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини уқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топа¬ди. қилмаган киши гуноҳкор булмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алаҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб хам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Кандай амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амал¬дир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз хисобланади.

— Кандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва хайвонотга зулм қилиш, гийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азоблақниши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масҳарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. қилган киши гунохкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва хайқириб эснаш кабилар.

"Ибодати Исломия" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇