ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
6.44K subscribers
1.49K photos
2.38K videos
5 files
5.93K links
Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
@islomuz_kanal #Сийрат

230. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларидан

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзоб урушида ҳам, одатдагидек, энг гўзал намуналарни кўрсатдилар. Хавф-хатар тасвирлаб бўлмайдиган даражада катта эканига қарамай, заррача қўрқмасдан, Мадинани ҳимоя қилишга чиқдилар. Душманга қарши нима чора кўриш кераклиги ҳақида саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Салмони Форсий розияллоҳу анҳунинг фикрларини қабул этиб, хандақ қазишни бошладилар.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хатарли ва нозик бир пайтда мўмин-мусулмонлар учун ишонч, орзу-умид, хотиржамлик тимсолига айландилар. Ким тушкунликка тушса, қўрқса, иккиланса, умидсизланса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриши билан бу туйғуларидан фориғ бўлар эди.
Хандақ қазиш ишларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммага ўрнак бўлиб, тер тўкдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ер қазир, тупроқ сурар ва замбил кўтарар эдилар. Оғир меҳнат енгиллашиши учун жўр бўлиб, шеър ўқиган саҳобаи киромларга ўзларининг муборак овозлари билан қўшилар эдилар.
Мусулмонлардан бирининг номи Жуъайл (қўнғиз) эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг исмини Амр деб ўзгартирдилар. Бундай хавфли пайтда хунук исмдан қутулиш кайфиятни кўтарар эди. Мусулмонлар бундан хурсанд бўлиб, исм ўзгарганини байтга солиб, баланд овоз билан айта бошладилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам байтнинг охирида уларга жўр бўлиб турдилар.
Саҳобалардан Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ёш бўлишига қарамай, тупроқ ташир эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб, «Қандай ҳам яхши бола экан-а?» – деб эркалатдилар. Зайд ибн Собит иш давомида чарчаб, хандақда ухлаб қолди. Шунда Аммора ибн Ҳазм унинг қуролини олиб қўйди. Зайд уйғонгач, қуроли йўқлигини кўриб, қўрқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, уйқучи, ухлаб ётганингда қуролинг кетиб қолибдими? – деб ҳазил қилдилар. Сўнгра: – Бу боланинг қуролини ким билади? – деб сўрадилар. Аммора:
– Эй Аллоҳнинг Расули, у менда, – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Унга қуролини қайтар, – дедилар-да, кейин мусулмон кишининг бирор нарсасини ўзига билдирмай, олиб қўйиб, қўрқитишдан қайтардилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Тафсири Ҳилол китобидан"

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
↪️@Shayx_Muhammadsodiq
Каналга уланиш!!!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сийрат

Пайғамбар алайхиссаломга саловат айтиш

🕌«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби, «Hilolnashr» матбаа нашриёти ва
Islom.uz портали раҳбари
Исмоил Муҳаммад Содиқ

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


👉 @Shayx_Muhammadsodiq

👉КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ! АЪЗО БЎЛИШ ТУГМАСИНИ БОСИБ ҚЎЙИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!🤲👇👇