ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
6.44K subscribers
1.49K photos
2.38K videos
5 files
5.93K links
Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Download Telegram
UYQUDAN OLDIN O'QILADIGAN OYAT VA SURALAR
DONIYOR QORI
#ҚУРЪОН

• УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ЗАРУР ОЯТ ВА СУРАЛАР

Каналга уланиш👇🏼👇🏼👇🏼

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
ADIYAT SURASI
DONIYOR QORI
#ҚУРЪОН #ҚИРОАТ

• АДИЯТ СУРАСИ

♻️ОБУНА МАНЗИЛИ 👇
👉 @HadisVa_Hayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН_ИЛА_ҲИДОЯТ_ТОПДИМ

ҚУРЪОН ИЛА ҲИДОЯТ ТОПДИМ”

Биринчи қисм.

👉 @Shayx_MuhammadSodiq
067 Al-Mulk
Nabil Ar-Rifai
#ҚУРЪОН #ҚИРОАТ

• МУЛК СУРАСИ

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!
Каналга уланиш!!!⤵️

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН_ҲИДОЯТДИР

​​Оятал-курсий

Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ.
У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.
Бақара сураси, 255-оят.
__________

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтадилар:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Ухламоқчи бўлсанг, Оятал Курсийни ўқи, шунда Аллоҳ бир сақловчи фаришта йўллаб, тонг отгунча сенга шайтонни яқин келтирмайди” дедилар»
Имом Бухорий ривояти

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ♻️
#Қуръон

• Энг бахтли одам бўлай десанг, Қуръонни ёд ол, тиловат қил, тингла, тафаккур қил. Мана шу ғам-ташвишни бартараф қилувчи энг улкан муолажадир.

@Muhsin_Media
«SHAYX MUHAMMADSODIQ» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
#Қуръон_ҳалқалари

Усмон р.a ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом «Сизларнинг орангиздаги яхшиларингиз — Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатувчилардур» — дедилар»

«SHAYX MUHAMMADSODIQ» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН_ИЛА_ҲИДОЯТ_ТОПДИМ

ҚУРЪОН ИЛА ҲИДОЯТ ТОПДИМ”

Ўттизинчи қисм.

«SHAYX MUHAMMADSODIQ» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEP6LJjsQvtwsQY3Fg
#Қуръон #Зикр

Кўп Қуръон ўқиган, кўп истиғфор айтган киши салга сиқилавермайди. Дунё унинг дилига ғам солишга, уни ғамгин қилишга ожизлик қилади.

☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw
#Қуръон

НОЗИОТ СУРАСИ

Маккада нозил бўлган бу сура қирқ олти оятдан иборатдир.

Бу сура аввалида фаришталар номига қасам ичиш билан қайта тирилиш ҳақ эканлиги таъкидланади ва буни инкор қилган мушрикларнинг ўша Кунда қандай ёмон аҳволга тушиб қолишлари ҳақида хабар берилади.

Сўнгра Макка кофирларнинг туғён ва қайсарликларидан озор чекаётган Пайғамбар алайҳис-саломга таскин-тасалли бериш учун ўзларининг салафларидан бўлмиш Мусо пайғамбар ҳақида ҳикоя қилиниб, ўша зот ҳам Фиръавн ва унинг одамларини Аллоҳнинг динига даъват қилганларида у малъун бу даъватни қабул қилиш ўрнига ўзини худо деб даъво қилгани ва Ҳақ йўлига қарши тургани оқибатида ўзи ҳам, одамлари ҳам ҳалокатга дучор бўлганликлари баён этилади.

Сура ниҳоясида яна Қиёмат соати ҳақидаги мавзуга қайтилиб, у Куннинг даҳшатини кўрган пайтларида кофирлар бу ҳаёти-дунёда бир кун ҳам турмагандек бўлиб қолишлари уқтирилади.

Сура ўзининг илк ояти билан «Ван-Назиъат — Жон олгувчи фаришталарга қасам» деб номлангандир.


3-4-5-оятларга изоҳ. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло Ўз фаришталарининг номига қасам билан ўлгандан кейин қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган ҳар бир иш учун ҳисоб бериш бор эканининг хабарини берди. Дарвоқе, Аллоҳнинг лашкарлари ҳисобланмиш, сон-саноғини ёлғиз Яратгандан ўзга ҳеч ким билмайдиган фаришталар Тангри таоло амр этган ҳар бир ишни адо қилишга ҳозиру нозир бўлиб турар эканлар. Хусусан, ўлим фариштаси ва унинг ёрдамчилари томонидан бандаларнинг жонларини олиш соати ибратлидир: Ҳадиси шарифда айтилишича, улар кофирнинг жонини олишда худди баданининг ҳар бир аъзосидан мих суғургандек азоблаб олар эканлар, мўминнинг жони эса унинг танасидан гўё боғлиқ қўл арқондан бўшатилгандек осон ва роҳат билан чиқиб кетар экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салом доим намозларидан кейин: «Парвардигоро, бизларга ўлим мастлигини (яъни жон чиқар соатидаги машаққатни) осон қилгил», деб дуо қилар эдилар,


26-оятларга изоҳ. Юқоридаги оятларда Мусо алайҳис-салом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишпари таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан.

☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw