🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
764 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
-- Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман.

– Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман.

– Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман.

– Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман.

– Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман.

– Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман.

– Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман.

– Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман.

– Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман.

– Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман.

– Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман.

– Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "Алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман.

– Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман.

– Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман.

– Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.



#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан:
- Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради.
- Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у.
Суҳайл ҳайратланиб:
- Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди.
Шунда у:
- Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди.
Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга:
- Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди.

Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса...


#Qalbim...🥀🥀🥀
T.me/sinovlarihayot
Совчи келди.
Аввалги хотинининг тили ёмон экан, кайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Факат боласи ота-онаси билан колади, катталарнинг келишуви шундай!
Собира йиглаб-сиктаб ахийри рози булди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли булганида бутунлай олиб келишни уйлаб курадиган булишди. Угай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йул тутишга карор килди.
Янги хонадон аъзолари сомсапазлик килишаркан. Уйларининг кучага караган бикинида иккита тандир урнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини хам бир зум тиндирмайди. Харидорлари куп, ясалган сомсалар уй ичидан чикиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош сукаверади, онаси кип-кизил сомсаларни пуллайверади. Собира хам ишга киришиб кетди. 
Аввалдан чаккон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай гимирлаб рузгор бутлашар, жуда бой булмасаларда узларига тук эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиги. Каттиккуллиги учун хамма ундан хайикиб турар, арзимаган айб учун хам аччик-аччик гаплар эшитишарди. Бир хафта ичидаёк эрининг сукишидан икки марта бахра топишга улгурган Собира углини олиб келмай тугри килганига ишонч хосил килди. Лекин олдинги гиёхванд эри олдида Икром фариштадек куринарди. Аста-секин эрининг бироз тупорилигига хам куникиб кетди.
Икром билармикан? Бугун тугилган кунлари эканлигини эслармикан?! Узику майли, боласи келганида совга бермаса хам икки огиз ширин сузи билан кунглини кутариб куярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан кайнаб чикарди. Бу хонадонга келин булиб тушганидан бери углининг хар келиши хам кувонч, хам хадикда утади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоклари орасига кисиб эркалаган булди. Аяжонисига эга чиккан одамнинг бу килиги болага аксинча таъсир килиб йиглаб юборди. Собира боласини кучиб олди, эри бир нималар деб гулдираганча урнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан угай отанинг учрашувлари совуккина ута бошлади. 
Лекин бугун тугилган кунлари, хеч булмаса болагинаси бугун бир огиз ширин суз эшитар…
Эри эрта тонгдан йулга отланди.
-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда килиб келаман.
Кувонганидан урнидан туриб кетди, тугилган кунлари байрам буларканда. Лекин кейинги сузлар уни жойига михлаб ташлади.
-Соат туртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни туграб куйинглар, мен тоза ун билан гушт олиб келаман.
Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узок, кечга колмай кайтишади. Демак тугилган кун, боланинг кунгли деган гаплар пуч орзу, етиб булмас армон...
Уйлаганидек кайнонаси, кайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кузи йулда булди. Эшик такиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси куринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини кучиб йиглайверди. Кайнонаси мехмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан хол-ахвол сурашиб яна боласига талпинди. Катта булиб колибди, кош кузлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ургатишибди. Хонасига олиб кириб бошкатдан багрига босди. Яна йиглади, боласини хидлаб-хидлаб йиглади.
Вакт шувиллаб утди. Чой ичишдию овкатга хам карамай кайтиш харакатига тушишди.
Хозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Кайнонасидан нажот кутди. Бир огиз колаколсин деса-чи, бир кунгина болагинасини багрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни урнига куяётган кайнона углининг рухсатисиз бу ишни килолмайди, хонадонида угай набира эмас, узининг авлоди чопкиллаб юриши керак!
Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини утказа бошлади. Хозир икки тугмани утказса булди, бола ташкарига чикади, кейин олиб кетишади. Куллари титраб тугмаларни кайтадан ечди. 
Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:
T.me/sinovlarihayot
​​-Ая, туйма утказишти билмайсизми? Мана-мана, мен кандай утказишти биламан.
Бола худди койил килиб куйгандек жилмайиб турарди.
Куз ёшлари куйилиб кетди. Яна Шерзодни кучиб олди. Айвон деразаси ортида бу холни кузатиб турган ота-онаси билан кайнонаси огизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Такдир, иложи йук…
Эшикка етганларида бола хам аяси колишини англаб йиглай бошлади.
Бобоси билан бувиси уни эркалаб кутариб кетишди. Яна ишга утирдилар. Пиёзмас, узининг юрагини туградигуё. Пиёз аччигидан минг карра аччик кузёшлар милт-милт окди.
Эшик очилиб эри кириб келди. Бир коп ун билан, битта кутини машинадан туширди. Афтидан тугилган кун хакида эсламаган хам. Йукса угай боласига булмаса хам жуфти-халолига кичкинагина совга кутариб келарди. Совгаси хам бошини есин, боласининг дарди калбини тилимлаб ташлаяпти.
Нигохларини ерга кадаганча лабини тишлаб ишини килаверди.
- Нега мени кутмай мехмонларга жавоб бериб юбординглар, -деди Икром онасига карата.
-Шошилишаётган экан, кеч колишмасин деб…
Эри кутини очди. Ичидан ростмона автомобилдан сал кичикрок уйинчок машина чикарди.
-Кани тойчок, кел буёкка.
Эшикдан Шерзод чопиб кирди. Икром болани даст кутариб юзларидан упди.
-Мана бу тугилган кунингга совга, углим.
Собира ялт этиб эрига каради.
Икром гапини давом эттирди.
-Даданг билан аянгни бекатда куриб колдим. Шунча кистасам хам кайтишмади. Камига Шерзоджонни хам олиб кетмокчи булишди. Уларга хам айтдим, сизлар хам эшитинглар, Шерзоджон бугундан бошлаб шу уйда яшайди!
Собира хунграб йиглаганича боласи билан Икромни кучиб олди. Ун гарди кунган эрининг чопонига ёшли кузларини суртди.

T.me/sinovlarihayot
Домланинг уйи унчалик узоқда эмас экан. Агар масжиддан бошлаб ҳисобласанг олти ё етти юз қадамча келаркан. Кўп қаватли уйда, учинчи қаватда экан. Ва яна Фазлиддин унинг уйига бориб шуни билдики, Хадича опа, яъни китоб сотувчи аёл унинг хотини экан. Фазлиддин бироз ўнғайсизланди. Лекин бу дарров ўтиб кетди.

Домланинг хонадони пўримликдан кўра оддийликка кўпроқ яқин эди. Оддий пардалар, оддий гиламлар. Стол-стул умуман йўқ. Дастурхон уйнинг кам сонли жиҳозларидан бири бўлган хонтахтанинг устига ёзилганди. Даструхон устида иккита идишда чақ-чуқ ва битта ликопчада тўғралган помидор, бодринг бор эди. Кейин бир лаган ош сузиб келинди. Хадича опа роса пазанда экан. Оши шунақа хушхўр чиқибдики, бир лаган ош икки эркакка ҳеч нарса бўлмади. Домланинг қистови билан Хадича опа яна бир лаган сузиб келди. Буниси ҳам паққос туширилди. Шунингдек, суҳбат ҳам қизғин бўлди. Домла унинг қишлоғи, ота-онаси тўғрисида сўраб-суриштирди. Кейин унинг фарзандлари мактабдан келишди. Учта экан. Икки ўғил, бир қиз. Улар одоб билан келиб салом беришди. Домла икки ўғлига дастурхон атрофида ўтиришларини буюрди. Болалар ўта одобли эдилар. Сўралган нарсага жавоб беришар, ўзларидан ўзлари гапириб кетаверишмасди. Ош еяётганларида ҳам бошларида дўппи бор эди. Шошилмасдан, ўзларининг олдиларидан ейишарди ва отасининг Фазлиддинга айтиб бераётган ҳадисларини диққат билан эшитишарди.

Фазлиддин устозининг уйидан кўнгли тоғдай кўтарилиб чиқди. Яна қанақангидир қувват олди. Руҳланди. Бориб яна ҳам кўпроқ ўқийман деди.

Унинг бахти бор экан. Сергей ишга келмабди. Шу боис уни биров суриштирмабди ҳам.

Ётоқхонада одамнинг озлиги сабаб Фазлиддин кўпроқ ўқиб, кўпроқ нарсани билиб олди. У энди Қуръони каримни бемалол ўқийдиган ҳолга келганди. Шу боисдан ўндан зиёд сура ёдлади. Ёдлаганларини домлага тиловат қилиб бериб унинг имтиҳонидан ўтди. Шунингдек, Камол Шоннинг ёнига ҳам серқатнов бўлди. «Дашноқлар воқеаси»ни қоғозга туширди. Албатта, Камол Шоннинг ёрдами билан. У нақ ўттиз саҳифа бўлди. «Бу кам, — деди Камол Шон, — камида беш юз бетли китоб бўлиши керак. Ҳар бир деталга алоҳида тўхталиш зарур. Кейин уни китоб ҳолида чоп этиш лозим. Аммо ҳозир биров чоп этмайди. Чунки мумкин эмас». Фазлиддинга ҳам ҳозирча шуниси етади. Ахир бир марта Малоҳатларнинг уйларига бориши, қизнинг отаси билан учрашиб унга йиққанларини бериши, шу баҳонада Малоҳат билан кўришиши мумкин эди. Аммо бу учрашув анчагача чўзилди. Сабаби, ҳали ўқув юрти ўқувчилари пахтадан қайтишмаганди. Бўлмаса, ноябрь ойи ўрталаб қолди. Икки марта ёмғир ҳам ёғди. Бундай пайтда далада, биринчидан, пахтанинг ўзи қолмаган бўлади. Иккинчидан, ер нам бўлгач, далада юриш оғирлашади. Ҳашарчилар деган ном олган студентларни, ўқувчиларни қайтаришса ҳам бўлади. Лекин қайтаришмайди…

— Шу тарихни билишинг шартми? — деб қолди бир сафар Камол Шон Фазлиддин унинг ёнига борганида. — Барибир, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Ундан кўра, бўладиган фан билан шуғулланганинг маъқул. Айтайлик, аниқ фанлар билан. Чунки уларда ёлғон кам.

— Билмадим, — дея елкасини қисди Фазлиддин.

— Сен араб тили билан бирга рус, форс тилини ўрган, кейин сени қўлёзмалар институтига ва яна марказий кутубхонага олиб бораман, ана шунда ўзингга керакли бўлган нарсаларни секин ёзиб олиб келаверасан. Балки, бир замони келиб ишлатишнинг имкони туғилиб қолар. Нима дединг?

Фазлиддин яна елкасини қисди.

— Ҳамма нарсага билмайман деб жавоб бераверма. Айтганимни қил, кам бўлмайсан. Хоҳласанг, ана бориб устозинг қори Муҳаммад Алидан маслаҳат сўра. Менимча, у ҳам менинг гапларимни тасдиқлайди.

— Майли, — деди Фазлиддин ва унинг ёнидан кетди.

Бироқ имомга ҳеч нарса демади. Чунки Малоҳат билан кўпроқ кўришишни истади…

Ниҳоят, ҳали декабрь келмай туриб уч марта кетма кет қор ёғди-ю, далага кетганлар қайтиб келишди. Танноз қизларнинг таннозликларидан асар ҳам қолмабди. Ҳаммаси қорайган, кийимлари ҳам бир аҳволда эди. Уларни кўриб шунчаки ачинасан киши. Айниқса, қизларнинг юзларидаги чарчоқ аломатлари ўта раҳмингни келтиради.

Davomi bor
T.me/sinovlarihayot
Укольдан кейин қоладиган безларни осон йўқотамиз.

Укол қилинадиган жойга йодли сетка суринг

Уколдан кейин ўша жойни яхшилаб 1 дақиқача массаж қилиб, ва безни ёздириб юборинг. Магнезия қилинг

Бу ҳам фойда бермаса:

Карам баргини илиқ сувга димлагандай қилиб олиб, шу жойга стрейчлаб қўйинг.

Бананни ҳам стрейч қилган ҳолда қўйиш ҳам яхшигина фойда беради.

Укол билан кўўп муолажа қиладиган яқинларингизга ҳам улашинг

✔️ Яқинларга юбориб қуйинг

👉 T.me/sinovlarihayot
- Бўлди энди сиз бораверинг. Қолганига ўзим қарайман.


Орадан икки кун ўтиб Карим акани ахволи яхшиланди. Энди у ўзи туриб юра олар, овқатни ҳам ўзи ича бошлади.

- Ўғлим сени танлаб адашмаган эканман. Қара мени оёққа қўйдинг.

- Ундай деманг ада. Мен иккинчи бор отадан айрилиш нима эканлигини ҳис қилмоқчи эмасман. Мен учун борлигингиз куч бағишловчи тумордек гап.

- Ошириб юбординг. Қани олчи овқатинг совумасин.

Ота ўғил овқатланиб бўлишгач Карим ака узоқ ўйланишлар натижасида ўғлини кўнглига қўл солиб кўрди.

- Козимжон. Болам ёшинг ҳам йигирма иккидан ўтаяпти. Энди сенга ҳам бир оқила қиз топиб тўйлар қилсак.

Козим бу гапдан сўнг жимиб қолди. Ўзи Карим акани ёрдамлари ва яна ёлғизлиги туфайли ташлаб кетолмаган бўлса, уйлангач бу ердан умуман кетолмайди. Онаси ҳам келин қилсам, қўлидан бир пиёла чой ичсам дейди. Бу гапни Карим акага қандай айтади.

- Нега жимиб қолдинг?

- Ўқишимни битирсам дегандим ада.

- Мени беш кунлигим бор ёки йўқ, уйлансанг кўзим очиқлигида тўйингни кўрсам дегандим. Саҳиба синглим келганида ҳам бу гапни айтдим Козим нима деса шу деди. Сен мени қондошларимни пичингига эътибор берма. Уларга мол мулк кwрагу мени керагим йўқ. Ахволим оғирлигини эшитиб бўлишган. Лекин, бирортаси хабар олмади. Улар мендан кейин қоладиган меросни ўйлашади.  Фойдаси йўқ. Мен шунча йиллик бзинесмен бўла туриб кимни қанақа эканини билмасам кошки. Ҳаммасини яхши биламан.

- Ада сиз узоқ яшайсиз. Мен шифокор бўлиб нима қилиб ўқиб юрибман сизни тузатолмасам.

- Йўқ, сен ўз йўлингга аммо мендан кейин фирмани бошқаришингга ҳам тўғри келиши мумкин. Эсингда бўлсин, ким нима деса десин сен мени меҳнатимни бир пул қилиб ким кимларга улуш беришингни асло ҳожати йўқ. Бундан бу ёғига ақлни ишлат. Кўнгилчанлик сени энг катта душманинг бўлиши мумкин.

****


Кумуш Баҳромсиз ҳаёти тасаввур ҳам қила олмайдиган даража келиб қолганди. Баҳром ҳам Кумуаҳни еру кўкка ишонмас, улар ажойиб жуфтлик эдилар кўрган кўзни қамаштирар даражада бир бирига мос эди.


- Кумушим бунақа юришда, мен тўйни ўқишим битишигача кутолмайман. Ўзи энди бошланди ўқиш. Яна саккиз ойга сабрил етмайди.

- Баҳром ака мен ҳали оилага тайёр эмасман. Ўқишизни битиринг, бирор жойга ишга киринг ана ундан кейин сиз айтганча бўла қолсин.

- Йўқ. Ҳар куни сени ортингдан йигитлар гап отиб юришига жииим қараб туролмайман.

- Ҳеч ким ортимдан юрмаптию.

- Сен билмайсанда. Мени рашким ёмон. Кўзингга қара қизалоқ.

- Хўп дедимку.

Икки ёш " Ифора"ни тўғрисидаги ўриндиқлардан бирида ўтиришар эди. Баҳром Кумушни музқаймоққа таклиф қилди.


- Унақада Ферузани ҳам чақирай зерикиб қолганди. Уни ҳам ўзимиз билан музқаймоққа олиб борамиз.

- Хўп ўзинг биласан.

Баҳром қиз билан ёлғиз қолмоқчи эди. Кумуш эса дугонасини етаклаб чиқмоқчи, уни хафа қилмаслик учун ҳам рад этолмади.

- Ана биз чиқдик. Баҳром ака сизни куттириб қўймадикми?

- Йўғе.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум салом.


- Феруза бу Баҳром акам бўлажак турмуш ўртоғим.

- Биз деярли танишмиз. Таништиришга ҳожат йўқ.

- Майли унақа бўлса кетдик.

Икки севишганни орасида Феруза қоработир бўлиб юрди. Кейин эса бу ҳолат ўзига ёқмадими, уларни тарк этди.

- Ўтирақол Феруза.

- Йўқ кетмасам бўлмайди. Сизлар маза қилиб айланинглар.

- Ўтиринг Кумушни хафа қиласизми энди?

- Сизларга ҳалақит қилмай.


Давоми бор.


T.me/sinovlarihayot
Ота
-Дадажон ,эртага Қиёмат қойим бўлиб,дунё тугармиш.Ўртоқларим айтяпти,қўрқяпман.
-Қўрқма,болажоним,мен борман,ҳаммаси яхши бўлади.
"Яхшиям отам бор!".Хотиржам ухлаб қолди болакай отасининг пинжига кириб.

-Дада,эртага биринчи мусобақам ,ҳаяжонланяпман.
-Қўрқма,ўғлим,мен дуо қилиб тураман,ҳаммаси яхши бўлади.
"Отамнинг дуоси билан ғалаба қозонаман" .Ўзига ишончи ортди ўсмирнинг.

-Дада, олисга кетяпман, оиламни олиб кетолмайман.
-Хавотир олма,онанг иккимиз қайтгунингча уйингда бўламиз.Кўнгли тинчиб сафарга кетди йигит.

-Дада,мени ташлаб кетманг,сизсиз нима қиламан,-йиғлади у отасини қучиб
-Дуоларим сени асрайди болам...Кўзи мангуга юмилди отанинг.

Оталар тоғ бўлар экан.Уларга суяниб юксалар экан инсон.Тоғи қулаб кетди йигитнинг. Юрагига қиёмат қадар дард ўрнашди.

"Жаннатга кирсам сизни кўргани бораман",-пичирлади у.

Феруза Салходжаева
T.me/sinovlarihayot
ЭСЛАТМА

Камбағал демангиз,
Фақирни асло.
Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди.
Омадли, аскарнинг - бирор бир доно,
Генерал бўлишин - айта олмайди!..

Бойларга бир умр, бойлик қолишин,
Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда.
Подшоҳлар тирмашиб, тахтга ўтирсин,
Бир умр қололмас у, салтанатда!..

Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин,
Манманлик отига чопса гар бойлар.
Барибир изнида бўламиз, Ҳақни,
Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!..

Кибрга берилманг эй ожиз банда,
Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз.
Кунимиз битганда - мол-у, давлатни,
Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!..

© Абдувоҳид Сувонов


T.me/sinovlarihayot
#Koz_ilgamas_sarhadlar

Кўз илғамас сарҳадлар
(1-қисм)

Майсалар бош кўтарди. Заминнинг бағрини ёриб, тошлар орасидан ҳам йўл топиб, оламни яшилликка буркади, кўзларни қувонтирди. Ариқлар хас-ҳашакларни суриб, оқизиб келаётган лойқа сувларга тўлди. Момақаймоқлар қуёшга юз тутди. Қисқагина, эртага пуф деса учиб кетадиган умрида ҳам кулиб, яшнаб қолиш учун ўзида куч топа олди. Ҳуснига офтобдан андоза олди.
Машаққат билан ёруғ жаҳонни кўрган ўт-ўланлар эртага оёқлар остида топталишини билмайди, бугун жилва қилаётган чечаклар эрта кимнидир қўлида эзғиланишидан сира хабари йўқ, шамолда мастона тебранади. Она ернинг бағрида ястанади.

Баҳор бошланди. Ҳақиқий баҳор. Илиқ, ёқимли, ҳаётбахш...

Аммо мен яшашдан тўйдим. Ҳаммасидан. Она бўлиб болаларим кўзимга кўринмайди. Йиллар давомида сўз заҳридан зада бўлган юрагимга бугун қил ҳам сиғмайди. Бор-йўғи ўттиз иккига кирдим, аммо жудаям кексайдим. Ҳаётдан ҳам тўйдим. Шу уйдан чиқиб кетсам, ҳаммаси тугайдими? Болаларим-чи? Улар ҳали жудаям ёш-ку! Ким мени шу аҳволга солди? Булар одамми, ўзи?..

Ўшанда ҳам баҳор эди. Ўрик гуллаган. Унинг бақувват шохига илинган арғимчоқда ўтирардим. Ҳар учганимда ўрик гуллари бошимга ёғилар, муздек ҳаво юзимга урилар, шодликдан юрагим ҳапқирарди...
У эшикдан кириб келганида кап-катта қиз қийқириб арғимчоқ учаётган эдим. Дадамнинг йўтали биз опа-сингилларни сергак торттирди. Сипо тортиб, салом бериб ошхонага томонга ўтдик. Ёнида меҳмонлари бор эди дадамнинг. Катта ёшли киши билан ёшроқ йигит. Атиги бир лаҳза кўзларимиз тўқнашди...
Кейин дадамнинг дўсти уйимизга совчи бўлиб келди. У ёғи эртаклардагидек гўзал бўлди. Кунда, кун ора учрашувлар, гуллар, совғалар, ширинликлар. Доим шундай яшайман деб ўйлабман.
Тўй ўтиб, меҳмонлар уй-уйига тарқалгач, ҳақиқий ҳаёт бошланди.
—Фақат Шамшодга тухум қовуринг. Бизга шарт эмас. Тўйдан қолган-қутган нарсалар билан столни безатар экан гап бошлади қайнонам
Кейин ҳар қадамимни пойлай бошлади.
—Ҳой, Ситора, гўшт камайиб қолганми?
Ўзи бор-йўғи икки кило гўшт бўлса, уни яна қанча ишлатиш мумкин? Бора-бора музлаткични олдига келсам, қалтирайдиган бўлиб қолдим.
—Тухумни санаб қўйгандим. Иккитасини нимага ишлатдингиз?
—Шамшод акам қайнатиб бер, дегандилар?
—Иккитани бир ўзи едими?

Тавба, кап-катта йигитга иккита тухум нима бўлади. Ўзи бир кун макарон шўрва, бир кун каром шўрва, бир кун мастава бўлса?Тағин боламни оздириб юбордингиз дейдилар.
Овқат қизғанишга ҳам кўнаман Ўғлини қизғанади.
—Шамшод, бугун мазам йўқ, мен билан ёт, кечаси юрагимни мазаси бўлмаса қараб чиқасан.
Аслида, ойижон ёш ва соғлом. Ўзидан касал қидириб чарчамайди. Ҳали юрагини, ҳали жигарини, ҳали буйрагини текширтиради. Зора бир касаллик чиқа қолса!
Қайнотамнинг ҳеч ким билан иши йўқ. Яхши пул топади. Рўзғорга керакли ҳамма нарсани бадастир қилиб қўяди. Истаганча қилиб бериши мумкин. Аммо қайнонам жудаям зиқна одам. Энди сезиб қолдим: Қайнонам қисиб-қимтиб орттирганларини қаергадир олиб бориб беради. Буни қайнотам билмайди.
Биттагина қайнисинглим мен келишимдан сал аввал турмушга чиққан экан. Деярли ҳар ҳафта уйга келади. Ой чиқса ҳам Жалолага, кун чиқса ҳам Жалолага. Негадир қайнисинглим кетаётганда йиғлаб кетади. Шу орада менга ақл ўргатишни, танбеҳ беришни ҳам уддалайди.
Турмуш ўртоғим яхши одам. Қайнотамга ўхшайди; оғир-босиқ. Бу уйда аёлларнинг ҳукмронлиги сезилиб туради.
Гап эшитиб қолмай деб саҳар тураман. Ҳамма ишга улгурсам ҳам гап эшитаман. Ўзим ҳақимдаги ҳақоратларга чидайман, ота-онам синглим, укам ҳақида гапирса,кўтаролмайман.
—Ситора, ойинг кўча-кўйда мени ёмонлаб юрган экан. Зиқна деб. Айтиб қўй ўша зоти паст ойингга хоҳласам қизини икки кунда тепиб ҳайдайман.
—Ойижон, онам сираям сизни ёмонламайдилар, айтган одам туҳмат қилибди, —дедим қалтираб. Шу бир оғиз гапим учун бетгачопар деган ном олдим..Аслида, онам қайнонамнинг соясига салом берар эди.

Ойижон истаган пайтда оила аъзоларимни ҳақорат қилаверар, ўзимга гапирсалар, оғир олмас, аммо жигарларим ҳақида гапирсалар юрагимни ўйиб кетарди.
Аввал Жалола, кейин мен ҳомиладор бўлдим.
(👇👇)

Феруза Салходжаева
T.me/sinovlarihayot