🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
764 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Дарахтлар тартиб билан экилган,   баъзилари алвон, баъзилар сап-сариқ тусга кирган, баъзилари ҳамон ям-яшил япроқларга бурканган дарахтзор эди бу. Акам билан келинойим жой ҳозирлар эканлар, аста юриб кетдим.  Қандай яхши... Ўз хаёлларим билан эдим. Ҳеч ким ҳалақит бермайди, ҳеч кимсанинг мен билан иши йўқ. Манзара кўз қувонар даражада гўзал. Дарахтлар суғорилганлиги учунми, оёқ ости ям-яшил, устида эса турфа япроқлар. Руҳимга бир яхшилик, аллақандай софлик оқиб кираётганини ҳис этардим. Ҳаво ёқимли, қуёш чиқиб турган бўлсада, илиқ нурлари роҳатбахш эди. Узоқ юрдим. Акам ҳам келинойим ҳам ўз холимга қўйдилар. Олислаб кетган эдим.
Боғнинг энг охирида каттагина ариқ бўлиб, сув бўйига тераклар экилган экан. Шовуллаб турибди. Тиниқ сув сокин оқиб ётарди.  Сув бўйига чўккалаб  ўтирдим. Бир пайт шундоқ ортимдан овоз эшитилди
—Синглим, мана бунга ўтиринг. Бу елкасига кетмон кўтариб олган боғ эгасининг овози эди.  Уялиб кетдим..
"Раҳмат",—дедим секин,  у қўйиб кетган пастак  курсига ўтирар эканман йигит ариқ ёқалаб  юриб кетди.

Бошқа ҳеч ким безовта қилмади. Анча ўтирдим. Шаҳар шовқини, ишхонада  эса тикув машиналарнинг  овозидан толиққан асабларим сокин, жим-жит бир гўшада ором олаётганди. Негадир сувнинг ҳам овози эшитилмасди...
Билмадим, қанча ўтирдим.
Димоғимга кабоб иси келгандек бўлди, қорним очганини сездим.
Келинойимнинг қўли гул,  шундоқ ернинг ўзига  дастурхон ёзиб, тўлдириб ташлабдилар. Дастурхон тўрида эса бир аёл ўтирарди. Тўладан келган, оппоқина.  Чўккалаб салом бердим, елкамни тутдим. Аёл маҳкам бағрига босиб кўришди, юзларимдан ўпиб қўйди.
—Вой кўзларингдан онанг айлансин, бўйларингга қоқиндиқ.
—Аммажон, қаққа кетиб қолдиз?Қарен манда нима бор!? Мусотой бийронгина.
—Вууй чиройлилигини! У митти  қўлларидаги ранго ранг япроқларни кўрсатиб мақтанарди.
Аёл уй эгасининг онаси бўлса керак. Акамни ўғлим деб чақираётганди.

Кабоб пишди. Акам биринчи пишган кабобларни лаганга солиб бизга олиб келди, ўзи эса ўртоғи билан қўр ёнига жойлашиб олди.
Онахон ажойиб аёл экан. Ҳар гапи болдек ширин эди.  Раҳматлик онам ёдимга тушиб, кўнглим бузилиб кетди. Тамоғим ачишим, кўз ёшларим қуйилиб кела бошлади.
—Айланай сандан, онанг ёдингга тушди-я. Кампир зийраккина эди.
Кўз ёшимни ичимга ютиб, ўрнимдан туриб кетдим.
Дарахтлар оралаб юриб кетарканман бир лаҳзагина бегона нигоҳларга кўзим тушди. Боғ эгаси қараб турарди...

Кунлар қисқариб қолган. Бир пасда аср бўлди. Яқин атрофда масжид бор чоғи азон овози баралла эшитилиб турарди.  Боя пешинда чироқ ўчиб қолганмиди,  бу чақириқни эшитмай қолгандим. Энди шамол туриб, баргларни ҳар кўйга сола бошлади.  Чирпирак бўлиб айланган япроқлар алал оқибат ер бағирлаб сажда қила бошладилар.
Кўнглим аллақандай хушшбахтликни сезаётган ушбу  паллада юракларни ларзага келтирувчи чақириқ янграётганди.

Онахон билан қучоқлашиб хайрлашдик. Биз нарсаларимизни йиғдик, акам ўртоғи билан уловимиз юкхонасига жойлай бошладилар.

Йўлга тушиб олганимизда руҳим енгил, кайфиятим аъло эди.
Акам аллақандай ўйчан бўлиб қолганди.
Бироз юргач, секин гап бошладилар.
— Хайруллоҳ чўкиб қопти...
—Шуни сўрамоқчи эдим, —дедилар келинойим,. —Боя тўйига келганман деётгандингиз, хотин, бола-чақаси кўринмади-ю.
— Турмуши бўлмабди.  Нима бўлганини сўраб ўтирмадим.  Яраштириб қўяйми десам, бошқага тегиб кетганига икки йил бўлди, дейди.
—Ҳааа,  чин тақдир эмас экан—да,-деди келинойим...

Тавба, кўзимни юмсам,  пастак курси узатаётган ўша йигит кўз олдимга келаётганди.  Ортимдан термулиб қолгандек эди. Кейин яна ўша ўзимни пастга урадиган хаёлларим ёпирилиб келди.
"Сен бир кўримсиз қиз бўлсанг, нимангга термулади"  Ҳа, бу шунчаки хомхаёл, аммо менга нимадир бўлгани аниқ...

Ишдан келсам келинойим бошқачалар.
—Сизга янгилик бор, тез кийимларингизни алмаштириб чиқинг,—дедилар. Кўзлари кулиб турибди.
T.me/sinovlarihayot
—Айтақолинг энди...
—Йўқ,  бир пас маза қилай, сизни куттириб.  Ўзининг гапи ўзига нашъа қилиб кулдилар.
Ошхонамиз кичкинагина, аммо ҳаммамиз бемалол сиғамиз. Тўрда акам, ёнида мен, қарама- қарши томонда келинойим билан Мусотой, болакайлар ўриндиғида Исотой ўтиради.  Баъзида иккита қизалоғи билан опам меҳмонга келадилар,  ўша куни айвонга—хонтахтага жой қиламиз.

Келинойим пазанда. Ҳозир ҳам мен яхши кўрадиган дўлма тайёрлабдилар. Ярми токли, ярми каромли дўлмаларни иккита қозондан олиб суза бошладилар.
—Алоҳида пиширдингизми?
—Ҳа, алоҳида димладим, ток билан каромнинг мазаси бир-бирига ўтиб кетмасин дедим.
—Булғор қалампиридан ҳам қилмабсизда, биа тўласи учта қозон бўларди. Кулдим.
— Уни ҳам ўйлагандим, келаси сафар энди, худо хоҳласа. Олинг, чарчаб келдиз,  ликопчани олдимга суриб, қошиқ қўйдилар, кейин ўз идишимга тўлдириб чой қуйиб бердилар.
—Имм, оҳ, оҳ, қўлиз бирам ширинки.
—Сизга ёқдими? Ош бўлсин.
—Жудаям ширин. Шунча мақтадим овқатингизни, энди айта қолинг янгилигингизни.
—Эртага совчи  келади.
Энсам қотди.
—Шуми? Хўш кимдан экан?
—Менга қариндош бўласиз, тоғамнинг ўғлидан. Айтувдимку чет элда ишлайди деб. Ёши 29 да
—Келинойи,  ман ўттизга кираман яқинда.
— Ҳеч қиси йўқ, озгина фарқ...
—Қўйинг, илтимос,  негадир ёқмаяпди.
— Майли, битта кўришинг, ёқмаса бошқа йўлатмаймиз. Хосият, ўзиз эсли қизсиз, қандай қилиб келма деб айтаман...
Индамадим. Келинойим ишни пишитиб қўйган кўринади.

Эртасига ишдан чарчаб келдим. Одатдагидан кўп ишладик. Буюртмаларни етказиб улгурмаяпмиз. Уйга келганимда оёғимда зўрға турардим. Совчилар келган экан. Келинойимнинг қистови билан кириб кўрашдим Яхши, қуда холам бирга келибдилар, келинойимнинг ойисини яхши кўраман. Кўрсам, онам ёдимга тушади. Маҳкам қучоқлаб кўришдилар. Яна битта аёл бор эди. Аёл негадир чарчагандек кўринди кўзимга. Озғин, юзларини эрта ажин босган,  аммо қачонлардир чиройли бўлгани қош-кўзидан билиниб турарди.

—Бу—мани қизим Хосиятхон. Нодирамнинг синглиси. Қудам раҳматлик қандоқ яхши кўрарди буни. Тақдир бўлиб қолса, ҳали манга раҳмат айтасиз,—қуда холам самимий гапирардилар. Озғин аёл мўлтираб қараб турарди...

Вой, қутулдима. Амаллаб кириб чиқдим. Энди йигит билан кўришсам бўлди.

Эшикдан ўрта бўйли, эрта семира бошлаган, чакка сочлари тўкилган бир йигит кирди. У менга бошдан оёқ тикиларкан, назарига илмагани сезилиб турарди. Салом бердим. Мен ҳам, унга ёқишга ҳаракат ҳам қилмаганим билиниб турарди
Хуллас, совуқдан совуқ, мажбурият юзасидан уюштирилган учрашув ўтди...

—Хосият, кечиринг, ~деди келинойим идиш-товоқларни юваркан. Каримбердини бунақа киши бўлиб кетганини билмагандим. Ўзим ҳам неча йилда энди кўрдим.
—Ҳеч қиси йўқ, мен ғам ҳурлиқомасман, ўзиям зўр учрашув бўлди-да. Кулдим.
—Ҳа, айтганча, нима гаплашдинглар?
—Гаплашмадик.
—Ий, нима, имо-ишора қилиб ўтирдингларми?
—Ҳа, шунақа деса ҳаи бўлади.
У ёғи кетди! Келинойим қизиқчи, мен ҳам қолишмайман. Бир-биримизга бақрайиб қаоаб ўтирганимизни кўпиртириб айтиб бердим, келинойим қўшилиб, бўёқ бериб турди. Қотиб-қотиб кулдик.

Маза қилиб кулаётганимизда телефон жиринглади.
—Ойимлар! —дедилар менга қараб, кейин ёнимда гаплашдилар.
—Йўғе? Ҳа, майли, ман бир гаплашиб кўрай, ойи, ҳа майли, жавобини айтаман.
—Хосият, Каримбердини жигаридан урибсиз! Тўй қиламиз энди...
Ташқаридан машина сигнали эшитилди. Келинойим дарвоза очгани югуриб кетди
Акам келди.  Овқатланиб бўлгач, келинойим бугунги совчилардан гап очди.
—Хосиятимиз уларга ёқибди,-дедилар кулиб.
Акам келинойимга индамадилар.
Менга қараб
—Сенга-чи, жигар, куёв ёқдими? —деб сўрадилар чой ҳўплаб
—Ёқмади ака, ёнида бўғилиб кетавердим.
—Ноди, айт, бошқа келишмасин.
—Хўп, адаси,  тўғриси, ўзимгаям ёқмади.

—Олдин айтинг-чи? Яна Каримбердими?
—Йўқ,  ундан қутулдик, бошқа қиз топишибди
Енгил тортдим.
—Лекин, балки,  Карим яхшироқмиди?—дедилар ўйчан.
—Айтасизми,  йўқми? Ширгурични қандай едим билмайман. Қаҳва ҳўплаб сўрадим.
—Хосият, биласиз, қиз бор уйга шоҳ ҳам келади, гадо ҳам...
—Кириш қисми бирам чўзилиб кетди-ки, —дедим кулиб.
—Тоққа борган эдик—ку...
Юрагим ўйнамоққа бошлади. Қўлларим қалтираётганини сездирмаслик учун қаҳвани столга қўйдим.
T.me/sinovlarihayot
—Ўша боғнинг эгаси—акангизнинг курсдоши Хайруллоҳ сизни сўрабди.
Кўзимга қараб турган меҳрибонимга нима деб жавоб беришни билмасдим. Ўзим ҳам нима қилаётганимни билмасдим. Ҳа, мен умримда икки мартагина кўрганим, биздан анча олисда яшайдиган, уйланиб,  ажрашган шу одамга турмушга чиқмоқчи эдим, лекин негалигини ўзим ҳам билмасдим.
Ўпкам тўлиб, кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади.  Келинойим тик турган куйи бошимни бағрига босди.
—Бечорагинам, яхши кўриб қолибсиз—да,  кўнгил алдамайди,  демак, ҳаммаси яхши бўлади.

Акамдан қочиб юрдим. Аслида, ҳамиша акам билан яқин бўлганман, ота-онам вафотидан сўнг уларга янада суяниб қолган эдим, очиғи гаплашгани қўрқаётган, ўз туйғуларимдан уялаётган эдим, аммо сўрашим керак.  "Эски одам"  ҳақида билишим керак.

—Хайруллоҳ яхши ўқир, тартибли,  камгап йигит эди.
Унинг бошқалардан ажралиб турадиган яга бир жиҳати бор бўлиб,  бу унинг—эътиқоди  эди. Тақво қилар, институт ошхонасида овқатланмас, озиб-тўзиб юрар, бошидан дўпписини ташламасди. Чолларга ўхшаб фикрлар, , ёшликнинг бебошликларга ўрганган тенгқурларига унинг гаплари ёқмасди.

Эрта уйланди. Гуруҳимизда биринчилардан бўлиб тўйи бўлди.
Кейин ўқишга уйидан қатнай бошлади, билишимча электричкада келиб кетарди. Ўқишни битиргач, бршқа  кўришмадик. Ўзинг кўрган учрашув эса тасодиф эди, холос.
—Ака,  нимага ажрашган бўлиши мумкин?
—Бир нарса деёлмайман, истасанг, суриштирамиз...

Кимдан суриштирамиз? Қани энди иложи бўлса, собиқ аёли билан гаплашсам.

Кечқурун опам телефон қилди. Гапирмасдан йиғлай бошлади
— Хотин қўйган эркакка тегасанми?
Индамадим. Опам ўзи гапириб, ўзи йиғлаб, телефонини ўчирди.

—Келинойи, мен унинг собиқ хотини билан кўришмоқчиман
—Нимани сўрайсиз?
—Нега ажрашганини!
—Унда "Эски одам" ингизни ўзидан сўранг.
Келинойим ажойибда,  у нега мени одамим бўларкан!
—Хосият,  ҳаётингизни айғоқчиликдан бошламанг! "Эски одам" нинг ўзи билан гаплашинг.
— Қандай гаплашаман?
—Бу ёғини менга қўйиб беринг! Ишчан қиёфага кирди келинойим

Кузнинг охирги ойи ҳам ўтиб борарди. Кунлар тобора салқинлашар, тунлари иситкичлар билан ухлаётган эдик.

Кечга ош қилдик. Акам овқат асносида бир янгилик айтиб қолдилар.
—Якшанбага ҳеч нарса мўлжалламанг, сизларни бир айлантириб келаман.
Яхши бўларди, жудаям сиқилиб кетдим.  Буни ичимда айтдим.
Авваллари айлангани борсак,  яхшигина тайёргарлик кўрардик, бу сафар ҳеч нарса олмадик, акам йўлдан олтита патир олдилар холос.
Кўнглим бошқача бўла бошлади. Шаҳар ортда қолиб борар, қуёш бир кўриниб, бир кўринмас, машинадан майин куй таралар, негадир ҳамма ўз хаёли билан банд эди.
Кўнглим алдамаган эди. Биз ўша гўзал боғ қошида эдик. Акам машина сигналини чалиши билан Хайруллоҳ чиқиб кела бошлади. Бошида қалпоқ, эгнида қалин, қўполроқ нимча, акам томонга кулиб келарди.
Салқин тушиб қолганмиди, ё ҳаяжонландимми совуқ қотиб, титрай бошладим.
Салом бердим, аммо уйга киришга уялардим. "Эски одам"  зийрак экан.
—Ойим опамникига кетган эдилар, энди ўзимиз бир аммаллаймиз-да дўстим.

Енгил тортдим,  ҳамма уйга кирди,  мен эса  тўғри боғ ичига қараб юрдим.

Дарахтларнинг барглари камайган, аммо янада алвон тусга кирганди. Оёқ остида турфа япроқлар тақдирига жимгина таслим бўлиб ётарди.
—Хосият!
Ўгирилдим. У!
—Мана буни кийиб олинг, ойимники. У қўлида қаймоқранг қалин жемфер кўтариб турарди.
—Раҳмат. Тўғриси совуқ қотаётган эдим. Эгнимга илдим.
Шу алфозда бир муддат туриб қолдик.
—Юрамизми?—деди у, кейин жавобимни кутмай юриб кетди.
Ортидан эргашдим.

Иккимиз ҳам анчагача чурқ этмадик. Охири ўзи гап бошлади.

—Сизга бир ривоят айтиб берайми?

—Майли...
У сокин овозда сўзлай кетди
"Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.
Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
“Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.

T.me/sinovlarihayot
Барибир, сени қизғаняпман ,қани энди  боқий дунёда ҳам меники бўлсанг.Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан бир ҳадис ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади".Кошки эди Аллоҳ бизни чиройли хулқ эгаси деб қабул қилса... Бўғзимни йиғи куйдмриб кела бошлади.Шифохонада ётар эканмиз, уйга олиб кетишимни сўрадилар. Деярли гапира олмас, аммо ич-ичига ботиб кетган кўзлардан ҳаммасини уқиб олардим. "Боққа чиққаман ",деди нигоҳлар... Аравачада ўтирар эканлар қавснинг сўнгги кунларини қарши олаётган боғларга узоқ термулдилар.  Шамол  қовжираб ҳазонга айланган япроқларни юлқилай бошлади. Дарахтлар мунғайиб турар, оёқ ости ҳазонга тўлган, осмонда қуёш кўринмас, ҳаводан ёмғир иси келарди... Яхши бир одам, мўмин бир одам, хуш хулқли бир инсон бу дунёни саросар изғиган сарғайган япроқларга тикилганча, калима келтириб тарк этди... Таъзияга келаётган одамлар кўп эди. Кўнглимга қил сиғмас, ҳеч кимни танимасдим.  Орадан бир ҳафта ўтиб бир аёл келди. Қишлоқ аёлларидан фарқи ўлароқ Қуръонни гўзал қироат қилди, ўзи ҳам чиройли эди аёлнинг. —Мени танималингиз-а? Аёл чиройли юзларига оқаётган кўз ёшларини артиб сўради. —Танимадим, —дедим секин. —Мен турмуш ўртоғингизнинг аввалги аёллари бўламан, Қуръон ўқишни ҳам ўша киши ўргатган. Шундай одам билан нега ажрашганимга хайрон бўляпсизми? Биламан, турмуш ўртоғингиз сабабини айтмаган.Мени ҳеч ким бу хонадондан ҳайдамаган, ўзим кетганман..Мен у кишига муносиб эмас эдим. Турмуш ўртоғингиз омонатдор одам эди, сирни ҳам ўзи билан олиб кетди. Аллоҳ рози бўлсин. Аёл шу гапларни айтар экан яна кўз ёш тўкди. Кейин дуо қилиб, хайрлашди. Ўша куни кечга дардим бошланди, қайнонам шифохонага олиб бордилар, эртаси куни эса бу дунёда отаси билан кўришиш насиб этмаган ўғлим дунёга келди...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки инсон вафот этса, ундан унинг амали кесилади. Фақатгина уч нарса: садақаи жория, манфаат олинадиган илм ёки унинг учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд (кесилмайди).” – дедилар. Муслим ривояти.Турмуш ўртоғимдан мевали боғ, бизга ўргатган илми қолди. Иншааллоҳ зурриёдини ҳам солиҳ фарзанд қилиб тарбиялайман, токи Қиёмат куни икки дунёдаги муҳаббатимнинг олдига ёруғ юз билан борай.

Тугади.

Феруза Салходжаева.


https://t.me/sinovlarihayot
📝БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШКА НИМАНГИЗ БОР....

Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб, уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.
— Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса… — деди у мулойим жилмайиб.
Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:
— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.
Кулиб юборди. Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.
Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди. “Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди. Бир куни бу ниятимни унга айтдим.
Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Аъло аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда эътиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Баъзида эса Аъло акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.
Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.
Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.
Юрагим шув этди. Чунки Аъло акамнинг хотинини кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.
Рангим оқариб кетганини сезган аёл:
— Қўрқманг, — деб тинчлантирди. — Аъло акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?
Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.
Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.
Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.
— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?
Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.
— Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?
Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз? Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!
T.me/sinovlarihayot
Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми?
​​Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.
Бундан буёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим… — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди. У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим…
Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга… тўғрироғи, ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим. У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди. Мен нафақат ўзимни, балки ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?
Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл нафақат ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим… Назаримда агар у “эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатомни тушунишим даргумон эди.


T.me/sinovlarihayot
Кўнгил Каъбаси

Жаннат яхши яшади. Турмуш ўртоғи  мехрибон эди, болалари ҳам ғамхўр бўлди. Шунданми табиатида сокинлик бор. Оғир-босиқ, мулоҳазали аёл.
Ўғиллари Умра  сафари учун  утурмуш ўртоғи иккаласига йўлланма олиб келганида аввалига шошиб қолди. "Ҳали тайёр эмасман-оов! Қуръон ўқишни яхши билмасам, намоз ўқиётганимга ҳам энди беш-олти йил бўлди! " Негадир, ўзини бу улуғ сафар учун нолойиқ ҳис қилди. Жуфти ҳам ўйчан эди, аммо иккиси ҳам ўй-хаёлини сиртига чиқармади.
Жаннат, барибир, аёл кишида тайёргарликни бошлаб юборди. Йўлга деб  иккита ғилдиракли жамадон сотиб олди. Кейин бошқа зарур нарсалар харид қилинди. Йўл ҳозирлиги битгач, кимдандир эшитгани учун яқинларидан, қариндошларидан рози-ризочилик сўрай бошлади.
— Маърифат опа, яхшимисиз. Худо хоҳласа, индинга йўлга чиқамиз.
Дилингизни оғритган бўлсам,  кечиринг. Рози бўлинг, —кўнгли бўшаб розилик сўради у ҳамкасбини ярим қучоқлаб.
—Вой яхши бориб келинг, ўша пайтдаёқ кечирганман сизни,  ўйламанг!
Жаннат хайрон бўлиб қолди. Қачон хафа қилган экан, нима деган экан ўшанда. У ҳушини йиққунча ҳамкасби кетиб қолди.
Кейин бошқа ҳамкасби—яқин дугонасидан кўнгил сўраган бўлди
—Барчиной, ўртоғим, эртага кетяпмиз, иншааллоҳ, қачондир хафа қилган бўлсам, кечиринг. Рози бўлинг.
—Кечирдим, ўртоқ, ҳаммасини унутдим, яхши бориб келинг!
Бунисини нима деб ранжитган эканман. Ҳа, майли, ёдимга тушиб қолар... Аммо эслолмади. Хаёлига фақат Барчинойнинг ўрнига ишлаб берган кунлари,  қаерга борса, илиниб олиб келган совғалари келаверди.

Кечки пайт ёлғизгина қайнсинглисига қўнғироқ қилди.
Ундан ҳам розилик сўраб
—Тўғриси, қаттиқ дилим оғриганди, энди кечирдим келинойи, —деган жавобни олди.
Вой,  бунисига нима ёмонлик қилган экан. Болалари касал бўлса, у билан баравар югурганлари, ўқишини битириб олсин деб бир йиллаб фарзандларига қўшиб уникиниям катта қилишгани, уйига келса, қўйни-қўнжини тўлатиб жўнатганлари ёдига тушди...
Кейин кимга телефон қилмасин, ҳамма уни кечирганини айта бошлади.

Ўйчан бўлиб қолган аёлини кўриб турмуш ўртоғи оҳиста сўради.
—Онаси, қўрқяпсанми? Тайёр бўлмасанг, бормай қўяверамиз, ўртоқ.
Жаннат кўзи ёшга тўлиб жавоб берди.
—Йўқ, дадаси, боришим керак. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида хайр бўлганидек бунда ҳам буюк ҳикмат бор экан. Мен тайёр эканман. Шунча одамнинг дилини оғритган эканман, аммо ўзим сезмапман,  қилган яхшиликларимни эсда олиб қолиб, берган озорларимни унутибман. Фақат аввал кўнгиллардаги Каъбани тавоф қилиб олай... У яна кимлардан розилик олмагани ҳақида ўйлаб қолди.

Самолёт учиб борар, унинг ичида бир аёл , зиёрат амалларини бажариб  эсон-омон уйига қайтиб келса,  ҳар бир сўзини етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб кейин айтишни дилига тугиб борарди

Феруза Салходжаевa
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланувчининг суддаги охирги сузи😂😂
T.me/sinovlarihayot
Ҳаким Назир. Оқибат (ҳикоя)


Азиза хола айвон тўридаги ўринда чўзилиб ётганди. Тепасида қўшниси Лазокатхон пайдо бўлди. Ўзига оро бериб, ясаниб юрадиган бу лобар, қувноқ аёлнинг йўсини бўлакчароқ, феъли айниганроқ эди. Аммо қўшнисининг лоҳас тортиб ётганини кўраркан, бирдан юзида ачиниш пайдо бўлди.
— Ия, ия, эгачи! Мен сизни чақиртиргандим. Меҳмонларимни ширин суҳбат билан хурсанд қилиб ўтирарсиз, деб. Чиқмадингиз. Нима бўлди сизга?
Азиза хола ориқ гавдасини аранг кўтарди. Лазокатхон билан кўришгач, боди қўзғалганидан қимирлаёлмай қолганини айтиб, узр сўради. Лазокатхон эгачисининг билагини ушлаб кўрди. Томир уриши бежолигини сезди. Дарров ўз уйида қон босимини ўлчайдиган асбобини олиб чиқди. Ўлчаб кўргач, қон босими ҳам кўтарилганини билдирди. Азизахоннинг нозиклигини, соғлигидан бот-бот шикоят қилиб туришини билгани учун ачиниб кетди:

Ўзингизни ортиқча уринтиргандирсиз-да. Энди эҳтиёт бўлинг. Худо шифо берсин. Сизга ким қараётибди ўзи? — деб у ёқ-бу ёққа аланглаб олди. Уй ичида ҳеч ким кўринмагач, сўради. — Қани болалар?
Азиза хола бироз ўйланиб тургандан сўнг:
— Кетишганди… — деб қўйди.
— Қаёққа? — деди Лазокатхон сергак тортиб.
— Ҳалиги… Янги жойга…
— Тушинтириброқ гапиринг-чи. Қанақа янги жой?
Азиза хола қўшнисининг синчковлигини, қизиққан нарсасини аниқламагунча қўймаслигини биларди. Шунинг учун борини айтишга мажбур бўлди. Гап ўғли билан келини устида кетаётганди. Келиннинг отаси тузуккина тадбиркорлардан экан. Ишлари юришиб кетгандан кейин сахийлиги тутибди. Қизига яқиндаги домдан бир квартира олиб берибди. Азиза холанинг кўҳна, тор, пастқам ҳовлисида сиқилиброқ яшашаркан. Хонадоннинг отаси ўғли билан келини турадиган битта хонани икки хонага айлантириб бериш ҳаракатида экан-ку, бу иш ҳадеганда бита қолмаётган экан. Шу сабаб янги квартирага кўчишга чоғланган келиннинг раъйини қайтариб бўлмаган. Ўз-ўзидан ўғли Ўктам ҳам рафиқаси кетидан эргашган.
Бу янгиликни эшитаркан, Лазокатхоннинг шахло кўзлари қинидан чиқаёзиб, жиғи-бийрони қайнаб кетди.
— Ана, холос! Наҳотки, шуни кўра била туриб йўл қўйсанглар-а! Хўжайинингиз ҳам индамай қўйиб бердиларми?
— Хўжайин буларни кўчганини билмай қолди. Командировкага кетганди.
— Командировкадан қачон қайтади?
— Узоқроқ муддатга кетганла…
— Шундоқ экан, ахир болаларингизга: «Даданг келсин бир гап бўлар. Мени ёлғиз ташлаб кетманглар», — деб айтмабсиз-да?
— Айтувдим. Тез-тез келиб турамиз, деб ваъда беришди. «Ҳозирча боғчасига бормасдан, ёнингизда турсин», — деб боласини қолдиришди.
Шу чоғ ошхонадан ушшоққина бир қизча чойнак кўтариб чиқиб, буларнинг олдиларига келтириб қўйди. «Ҳой, Жажжи, дастёрчилик сенга қолдими, айноний!», — деб Лазокатхон қизчани бағрига босиб, пешонасидан ўпиб қўйди.
— Бу Жажжининг ёнингизда ҳамроҳ бўлиб тургани яхши. Лекин қозон-товоққа, ўй-жойга қараш, касалингизга малҳам қўйиш бунинг қўлидан келмайди-ку! Фарзандлар шуни ўйлашмагани қизиқ. Ўзингиз ҳам айтишга андиша қилгансиз-да, албатта. Феълингиз маълум. Ортиқча тортинчоқ, хоксорсиз! Улар сизнинг бўшанглигингиздан фойдаланишган. Ҳа, эгачи, ўз оналик қадрингизни билмасангиз шунақа бўлади. Келинингиз юзсизлик қилган бўлса ўғлингиз ўйлаши, онаизорига раҳм қилиши керак эди!
Лазокатхон эгачисининг томирлари тортишиб қолган оёғини силаб-сийпаб қўйди. Албатта, доктор чақириб қаратиш зарурлигини айтди. Ўктамни қандай топишни сўради. Азиза хола унга дераза токчасида турган дафтарчани кўрсатди. Лазокатхон дафтарчани варакдаб, Ўктам ишхонасига тегишли бир-иккита телефонни топди-да, қоғозга ёзиб олгач, чиқиб кетди.
Орадан кўп вақт ўтмай қўшни қизи кириб келди. Қош-кўзлари онасиникига ўхшаш попукдаккина, чаққон ҳаракатли бу тийрак қиз айвонга кўтарилиб қараганда, холасининг кўзи илинган экан. Овоз чиқармасдан ёнига борди. Пашша қўнмасин деб юзига дока ёпди-да, секин пастга тушди. Бурчакда турган супургини қўлига олиб, хазон, чўп-хаслар ивирситган ҳовлини супуришга тушди. Шундан сўнг ҳовлига аста-аста шакароб қилиб сув сепа бошлаганди, айвондан Азиза холанинг овози чиқди.

T.me/sinovlarihayot
— Вой, Доно қизим, нима қилиб уриняпсан? Доно югура бориб, кўришди:
— Тузукмисиз, холажон? — деди. — Сизга ёрдам бергани чиқувдим. Айтинг, овқатингизни пишириб берай.
Азиза хола овқатга иштаҳаси йўқлигини айтди. Донони овора қилгиси келмади. Доно бўлса қаттиқ туриб олди:
— Аяжоним тайинлади: «Холангга хўрди мастава қилиб бергин, қатиқлаб ичсин», — деб.
Шуни айтиб ошхонага кириб ишга уннай кетди. Жажжи қиз унинг ёнида пилдираб юраркан, Доно: «Бизникидан қатиқ опчиқасан», — деб унинг қўлига шиша идиш тутқизди.
Бир пайт Лазокатхоннинг ўзи чиқди. Қизининг қилаётган ишини кузатиб, маъқуллади. Эгачисидан эса кўнгли безовталигини яширмади:
— Ўғлингизни ишхонасига икки-уч марга қўнғироқ қилдим. Тополмадим. Қаёққаям кетган, дейишди. Уларга: «Ўктамни ойиси касал, тезда етиб келсин», деб тайинладим. Дараги бўлмадими?
Лазокатхон тиқ этса эшикка қараб, эгачиси ёнида ўтирди. Қизи пишириб келган маставадан қистаб-қистаб ичирди. Қош қорайганда ўрнидан қўзғалди-да:
— Ўғлингиз қай вақтда келсаям Жажжид

ан менга хабар беринг. Албатта, уни кўришим керак, — деб тайинлади. Донони эса касалнинг ёнида тунаш учун қоддирди.
Эртаси у поликлиникага қўнғироқ қилиб, доктор чақирди. Пешинга яқин доктор келганини билиб, эгачисиникига чиқди. Доктор касални кўриб, даволар белгилаб, дорилар ёзиб, энди жўнаёгганида, ҳеч нарса билмагандай силлиққина бўлиб, Ўктам кириб келди. Эшикда «Тез ёрдам», уйда доктор билан Лазокатхонни учратиб, нақ капалаги учган йигит, изза бўлганидан ўзини аранг босган ҳолда:
— Ия, ойижон, сизга нима бўлди? — деб онаси қошига қучоқ очиб келди. Онаси эса одатдагича вазминлик билан «сал тоби қочгани»ни билдирди.
Эгачисининг беғам, бепарво ўғилга қилган бундай беозор муомаласини ҳазм қилолмаган Лазокатхон:
— Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади. Тўгрисини айтавермайсизми, эгачи! — деб зарда қилди. Кейин Ўктамга юзланди: — Салгина тоби қочганмас. Олдиндан силқовланиб юрарди онанг. Энди росмана касал бўпти. Бод. Хафақон. Ҳа, бу касаллари олдиндан безовта қилиб юрганини билмасмидинг? Шу ярим жон онани ёлғиз ташлаб кетишга қандай виждонларинг қабул қидди-а?! Бориб турган оқибатсизлик эмасми — бу?!
Ўктам кутилмаган оғир дашномларни нақ ўтакаси ёрилгудай бўлиб эшитди. Бу тўғрисўз, шарттаки қўшнига хиёл бўлсин терс жавоб бериши мумкинмаслигини биларди. Шу билан баробар ўз айбига рўйи-рост иқрор бўлишга ҳам тили бормасди. Ўзини аранг босди. Икки қўлини кўксига қўйган ҳолда зўраки табассум билан:
— Шунақа бўп қолди, опоқижон. Айбга қўшмайсиз. Яқин жойга кўчганмиз, тез-тез хабар олиб турадиган бўлиб. Аксига шу кунларда у ёқда иш кўпайиб кетиб, ушланиб қолдим…
— Ҳа, демакки ўзингиздан ортмай қолибсиз-да. Биламан, турмушда ҳар хил фарзандлар учрайди. Бир хиллари ўз шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўйишади, ўз ҳузур-ҳаловатларига берилиб кетишадию, ота-она олдидаги фарзандлик бурчларига рахна солиб қўйишади. Наҳотки, сен мўмин-мусулмон фарзанди бўлатуриб, ўшанақа бетайин, бетавфиқлар қаторига кирсанг?!
— Мендан хатолик ўтган бўлса кечиринг, опоқижон! — деб яна эгилиб-букилди Ўктам.
— Менга қара, отанг қуриб берган бу уй торлик қилиб қолдими? Сизларнинг бу ердан кўчиб кетишларингга ота-онанг рози бўлишганмиди?
Ўктам мушкул саволга рўпара келиб, довдиради.

.
— Энди, опоқижон… Унча қаршилик қилишмовди… — деб чайналди.
— Шунақа дегин? — деди Лазокатхон гумонсираган ҳолда. Кейин сиз нима дейсиз дегандай Азиза холага тикилди.
— Ҳа, энди… Шунақа… Бўлар иш бўлди… Қаерда бўлишсаям омон бўлишсин, — деганча Азиза хола дудмол жавоб қилди.
Эгачисининг жавоби Лазокатхонни қониқтиргани йўқ, албатта. Қониқтирмадигина эмас, болаларини бунчалик ўз ихтиёрларига қўйиб бериши, болажонлик қиламан деб оғирликни ўз зиммасига олавериши, серандишалиги ўтиришмади Лазокатхонга. Уйидан хабар олиш учун чиқиб кетаётиб, Ўктамни бир чеккага имлади-да, деди:
— Саволимга тўғри жавоб бермадинг, бола. Даданг командировкадан қайтсин, гаплашайлик-чи, нима деркинлар?..
Ўктам буни жиддий огоҳлантиришдай қабул қилди-ю, юрагини ғулғула босди...

Ажаб эмаски у барчасини ўйлаб кўрса...

https://t.me/sinovlarihayot