🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
770 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
- Эсладим. Хўп майли келинглар, яна қолганини маслаҳат қиламиз.

- Майли қудажон, уйдагиларга салом деб қўйинг.

Соҳиба қўнғироқни якунлагач креслога бошини қўйганча чуқур тин олди. Мана ўғли ҳам , қизи ҳам , кап-катта бўлиб қолишди. Улар ҳам оилали бўлиб ўзидан тинчиб кетишса бўлгани. Ундан кейин оёқ узатиб бирор ҳафталарга санаторийларга бориб келса бўлади.

***


Гўзаллик салонида иш қизғин. Кимдир соч кестирган, кимдир юзни " чистка" қилдирган, маникюр, педикюр, растушовка, татуаж алламбало ҳизматлардан фойдаланишяпти.

Кумушнинг мижози уни саволга кўмиб ташлаш баробарида ўз ҳаётини ҳам гапириб бера кетди.

- Сиз қошини растушовка қилиб юборган дугонамни кўриб бирам ҳавасим кетса денг, дарровда оёғимни қўлимга олдиму-у , сиз томон елдим.

- Майли яхши қилибсиз.
Кумуш жавоб бериш баробарида аёлнинг қошларига ишлов берарди.

- Хитойдан товар олиб келишни йўлга қўйдим. Битта шунақа чиройли зиракка ҳавасим келди. Ўшанга қулоғимни яна битта тешиб қўймасангиз, ўзим ҳавас қилган зиракни тақолмай армонда кетаман

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Унақа деманг дарровда қулоғизни тешиб бераман. Ҳаттоки оғриқни ҳам сезмайсиз.

- Шунақа қила қолинг. Ўзи Россиядан яқинда келдим. У ерларда юраверсам бирор бир касаллик ортириб олардим. Шундоғам бир шамолласам бир ой деганда тузаламан. Билмадим сўнгги пайтларда  беҳол бўлиб нима бўлаяпти менга.

- Яхши бўлиб кетасиз сиқилманг.

- Опача балки янгилик бордир.

- Янгилик қаёқда эр йўқку. Вахахаха эее билсанг бола бўлиши учун эр бўлиши ҳам шартмас экан.

- Тавба ҳазилиз қурсин.

Аёллар ўзларича кулган бўлишди. Кумуш эса бу гапини тузи йўқ аёлни ишини тезроқ битириб ундан узоқ бўлгиси келарди.

Кўринишидан, кийинишидан кўча аёлини эслатувчи бу аёл Кумушга сира ҳам ёқмади. Телефон wкранига қўйган расмини кўриб эса аёл киши бўла туриб Кумуш уялиб кетди.

- Ҳа қизи расмга эътибор қилманг.

Мижоз Кумушни ҳолатини пайқаб бўлганди.

- Мен ўзи шунақ очиқ аёлман. Кўнглимга келганини қиламан. Бу рамсда ҳам янги ҳалигинақа олгандим ўшани реклама деб тушганман.

- А. Йўқ ҳеч нима демадим-у.

- Биламан айтдим қўйдимда.

Кумуш жуда шошарди. Аёлнинг ширин атирини ҳиди эса уни тобора кўнглини айнита бошлаганди. Охирги иши мижозни қулоғини тешиш бўлди. Мижоз танлаган зирак эса ҳақиқатдан ҳам жуда нозик дид билан танланганди. Уни таққан аёл борки очилиб кетиши аниқ, ҳуснига ҳусн қўшилиб.
Кумуш аёлни ишини битириб жўнатувди ҳамки Феруза уни ёнига келиб олди.

- Балки сени ҳам қулоғингни тешармиз?

- Ҳозир шартми?

- Қара қанақа зирак топдим.


Феруза телефонидан Кумушга расм кўрсатди. Бояги аёлни хираҳи буни олдида кўримсиз бўлиб қоларди.

- Ажойиб.

- Тўғри келинликда ҳам зўр ярашади.


- Майли унда бошла. Фақат қулоғингни ёп овозимдан кар бўлиб юрма.

Ўша куни Кумуш ўзи орзу қилган зиракни буюртма қилиб ҳам қўйди.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Феруза ана шундай муҳитда жуда қайсар, ушлаган жойини кесмай қўймайдиган ҳаттоки отасини ҳам гап билан қайириб ташлайдиган бўлди.


Уни битта ўзини табири билан айтганда битта " ўхшамай" қолган орзуси бу Баҳром эди. Ҳеч ким рад этолмаган қизни Баҳром рад этди.

- Мендан нимаси ортиқ эди ўша Кумушни. Мен ундан чиройли ва бой бўлсам. Кумуш камига отасиз. Менда хотинбоз бўлсада бадавлат ота бор. Лекин мен Кумушни ёмон кўра олмайман. Мен ҳеч кимни ёмон кўра олмайман. Фақатгина адамни онамга бераётган азоби учун вақти келиб жазосини бераман. Кам қолди у кунларга ҳам, жуда кам қолди.

Феруза кўзгуга қараб сариқ сочларини тараганча шу сўзларни кўп бора такрорлайдиган бўлиб қолди.


Кечда отаси телефонда ким биландир хиринглашганча кириб келди. Вақт алламаҳал бўлгани учун ҳаммани ухлаган деб ўйлаган эди. Эшикка етганга унга қараб турган қизига кўзи тушди.

- Феруза ухласанг бўлмайдими?

- Ассалому алайкум ада. Ухлолмайдиган бўлиб қолдим.

- Ваалайкум. Нима бўлди?

- Адажон сизга катта рахмат. Бизни шу даражага олиб келганингиз учун.

- Бу оталик бурчи, бунга рахматни кераги йўқ.

- Буни оталик бурчига алоқаси йўқ. Мен бошқа нарсани назарда тутдим. Назорани эри отангни куёвиманда деб билганини қилиб юрибди. Опамни неча бора қон йиғлатди. Шуми бизга берган тўкин ҳаётингиз?

- Эсингни едингми? Куёв қизимни оёқ ости қилибдими?

- Нима сиз билмасмидиз бу қайтар дунё эканини? Ойим ҳам бировни қизи эди. Назора ҳам отасини қизи.

Феруза шундай деганча баланд пиллапоялардан югурганча хонасига чиқиб кетди.

Фарҳод ака жойида қотиб қолди. Наҳот ювошгина кўринган куёви ўзига бирортасини илаштириб юрган бўлса?

Йўқ қизини хўрлатиб қўймайди керак бўлса Назорани ажратиб олади. Ўзи шу қизи жуда бўш эди, ёшлигида ҳам. Феруза кичик бўлса-да, уни қўлидаги нарсаларни тортиб оларди. Назорани мактабда ҳам кўпчилк хафа қилса Феруза бориб жанжал қилганини неча бора эшитган. Ҳозир эса куёвини қилган иши уни асабини бузяпти. Ҳовлида турганча сигарета тутатиб ўтирарди.

Хотини эри келганини машина овозидан аллақачон билган, деразадан эрини кузатиб ўтирибди. Фарҳод ака сигаретани тўлиқ чекиб бўлмасдан ерга ташладида хонаси томон юрди. Ичкарига кирса ҳам хотини ҳали дераза ёнидан келмаган экан.

- Нега у ерда ўқитирибсан?

- Уйқум қочди.

- Менга уйқу дори бер. Ичмасам ухлолмайман.


****


Тўйгс бир ҳафта қолганида Карим акани аҳволи янада оғирлашди. Чақирилган шифокорлар шифохонага ётиш кераклигини айтди. Карим ака эса таҳлилларни топшириб уйига қайтди. Ҳайдовчиси гаражга машинани қўйгач Карим акага тушишга ёрдамлашди. Козим бу вақтда операцияга кириб кетгани учун адасини уйга қайтиб кетганини билмай қолди.

Назир ака Козим акани суяганча уйга олиб кирар экан, улар ошхонада Салим билан Элнорани нималарнидир гаплашиб ўтиганига кўзлари тушди. Улар ҳам шу баробарида Карим акани кўриб улгуришган эди.

- Иееее, бу нимаси, сизни касалхонада ётади деб эшитган эдим.

- Мен боримда келмай, нега йўғимда келасан?

- Сизни кўргани ҳозиргина келгандим. Янга айтиб тургандилар Карим акани шифохонага олиб кетишди деб.

- Ҳа яхши, кел уйга.

Салим акаси нимага қайтиб келганини тушунмай уни ортидан эргашиб ичкарига кирди.

- Тўйга ёрдамик тегар деб келганмидинг?

- Ака мени жияним Бахтиёр эди. Қаёқдаги етимча эмас.

- Айнан сен етимчса деяётганинг ҳозирда менга асқотиб турибди.

- Мени айтди дерсиз. Уни фикри ҳаёли фақат сизни мол-мулкизда.

- Козил ақлли йигит, уни бойликка қизиқиши ёшлигидан ҳам бўлмаган. Бўлмаса шу вақтгача мендан бирор нарса талаб қилган бўларди.

- Ҳамма нарса билан таъминалб қўйганиздан кейин ҳеч нарса сўрамайдида.

- Салим, бўлди қил. Хўш нега келгандинг?

- Ўз акамни уйига ҳам келолмайманми?

- Йўқ келавер. Лекин мен сени шарофатинг билан отамни уйига боролмайман. Уларни излари қолган уйга киролмайман. Нега шундай экан а?
T.me/sinovlarihayot
- Ака ёшликда бир хато қилибман. Шуни ҳадеб юзимга солаверманг

- Эътиборинг учун бу биринчи марта гапиришим. Ундан олдин гапирмаганман. Агар бошқага эмас менга сотсанг икки баробар кўп бераман дедим. Сен эса беш бегона одамга сотдинг.
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди.
Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди.
Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан.
-- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди.
Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди.
Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди.
-- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга!
Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб:
-- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди.
Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди.
Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим...
Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг

Крикдуши //Шухрат
Сертолово. 30.10.2023.
T.me/sinovlarihayot
.

-- Шариф ака.... ўғлингиз кеча бир дўконни иккита шериги билан ўмараётганда ходимларимиз томонидан қўлга олинди. Бўлимга олиб келингач ҳатто гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганлиги ҳам аниқланди. Мен ўзим қўшни вилоятга бир иш билан кетгандим.... кеч хабар топдим. Бўлмаса иккинчи айбловини ёпардим. Энди кеч... биласизку анави Анварни....ўша бу ишни текширяпти. Унга ҳеч кимни гапи ўтмайди, бошқармада уни тоғаси ишлайди.
-- Ўғирликк... аҳмоқ болаяя.... нима етишмаётганди унга.... демак нима қиламиз?
-- Сиз адвокат дўстингиз билан гаплашинг. Иккаламиз бирга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам қўл қовуштириб ўтирмайман.... -деди.
Уларни гапларини бир четда эшитиб ўтирган Сожида хола ич ичини кемириб жим сабр қилиб ўтирарди. Ҳа деганда гапга аралашиб кетадиган одати йўқ эди. Фақат охирида...
-- Ука.... ўғлим қайси хонада... бориб кўрсак бўладими?- деб сўради йиғи аралаш.
Нодир навбатчини чақириб улврни Жаҳонгир ва шериклари қамаб қўйилган панжарали хонага олиб бориб кўрсатишини тайинлади. Нодирни хонасидан чиқишиб зал бўйлаб панжарали хона томон йўл олишди. Кузни ҳавоси эмасми.... зал ҳам анча совуқ эди... энди жиноятчилар сақланадиган хонани тасаввур қилаверинг....
-- Қани навбатма навбат мошинага чиқинглар!
Тунда уларни ушлашиб қўлларига кишан тақишиб мошинада бўлимга олиб келишганди. Ҳатто тинтув қилишганда чўнтакларидан совуқ қуроллар, ҳар хил қўлга тақиб муштлашадиган мосламаларни ҳам далилий ашё қилиб олишганди ҳам. Ҳамма нарса уларга эртага судда қарши далил бўлишини ҳеч ким ҳам хаёлига келтиришмаганди.
Панжарали хонани эшигини навбатчи очди. Полда ўтиришган экан...эшик очилиши билан ҳар уччаласи ҳам бирданига ўрнидан туришди. Биттаси кўп тортганми ўзини билмас даражада кайфда экан. Жаҳонгир ота онасини кўриб панжара ёнига яқин келмасдан қилган ишидан уялиб ерга боқиб тураверди.
-- Болажониммм яхшимисан.... - дея Сожида хола ўғлини ёнига чорлади.
Жаҳонгирни ранглари оқариб кетган. Ё бир хафта кўрмаганигами Онаизорни кўзига озиб кетгардек кўринди. Шарифбой бироз она болани кузатиб турди. Хотини учун хурсанд бўлди. Анчадан бери хавотирда эди. Ўғлини бу ишидан кўнгли ранжида.
-- Ўғлим..... маҳаллада Онанг билан иккаламиз бош кўтаролмай қолгандик. Ҳамма наркоманни Ота онаси дейишаётгандек... энди бу ҳунарингдан кейин нима дейишаркан.... эх болая.... сенга нима етмаётганди? Э сатқай ўғил кет.... Ота бўлмай мен ўлай. -дедию индамай ташқарига чиқиб кетди.
Шарифбойни Жаҳонгир ўғлига туғилганидан бери биринчи қаттиқ гапирган гапи шу бўлди. Ташқарига чиқиб осмонга қараб бир хўрсиниб қўйди. Чунки у Аллоҳдан қўрқди.... ношукрлик қилдим кечир Аллоҳ дегандек бўлди. Чунки биринчи оиласидан тирноққа зор бўлди.... шу орадан иккинчисига уйланганида қанча Аллоҳга дуо қилиб бир фарзанд сўради. Аллоҳ берди... уни энди ўзи уддалаши керак эди. Эх хом сут эмган бандаа..... биз доим бошимизга шундай оғир кунлар келсагина Аллоҳни эслаб қоламиз...

Замон ўзгарди деб қиламиз хато,
Отаю Онани қақшатиб ҳатто.
Биламиз дунёда туганмас муаммо,
Вақт топиб дўстлар қилайлик савоб...

Шарифбой хотини Сожида хола ичкаридан чиқгунича, мошинаси ёнига борди... адвокат дўсти билан ўғли масаласида гаплашиш учун қўнғироқ қилди.
-- Алооо.... э дўстим ассалому алейкум яхшимисан? Уйдагилар хаммаси яхшими...
-- Воалейкум ассалом дўстим.... бормисан... раҳмат Аллоҳга шукр.... ўзинг яхшимисан, келин, ўғлинг яхшими... тинчликми?
-- Тинчлик эмасда.... бир хизмат бор сенга... учрашганда айтаман.
-- Хўп бўлади.... ахир сени шунақа хизматингга ярамасам нимага дўст бўлиб юрибман...
Дея иккалалари гаплашишди ва улар эртанги куннинг биринчи ярмида чойхонада учрашишга келишиб олишди. Бироздан сўнг Сожида хола ичкаридан чиқиб мошина томон кела бошлади. Она барибир Онада..... ўғлига куйиб йиғлаб ҳам олдия.... йўл йўлакай кўз ёшларини рўмолини учи билан артиб келарди.
T.me/sinovlarihayot
-- Яна йиғладингми Онаси...?
-- Йўқ дадаси.... кўзимга кипригим қайрилиб биттаси кириб қолган экан, шунга кўзим ёшланди. - деди ҳатто эрини ҳам безовта қилмасдан.
Шарифбой бу ҳолатни аллақачон сезганди.... лекин хотинини бу баҳоналарига индамай қўя қолди. Кейин мошинага чиқишиб уй томон жўнашди. Йўлда кетаверишда иккаласиям жим, бир бирларига гапирмасдан боришарди. Аммо иккаласини ҳам ич ичидан бир бирларига айтадиган гаплари кўп эди. Масалан Шарифбой...* Ўғлингга шунча шароит қилиб, имкониятлар яратиб берсаям ёмон йўлга кириб кетдия... одам бўлмайди бу.... ҳечам ёрдам бермайман, қамалса қамалаверсин.... қайтанга Ота Онани қадрини билиб, одам бўлиб чиқади қамоқдан.* дегиси келарди хотинига... ҳатто уни ҳам бироз айблаб бор заҳрини сочиб оларди. Кейин ўйлаб кўрса ўғлини бу аҳволга тушишига ўзи ҳам айбдор. Шунга жим кетарди.
Сожида холачи.... эрини жахли чиқиб турганини билар шу учун ҳеч нима демасди. Бўлмаса * Сизга айтардима... кўп эркалатманг, кўп олдига тушманг деб.... тарбиясигаям вақт ажратмадингиз.... оилада айниқса ўғил бола учун Отани тарбияси кўпроқ керак. Тўғри иккаламиздаям айбимиз бор.... * дегиси келарди лекин айтолмасди.
Шу уй хаёллар билан уйга етиб боришганини сезмай ҳам қолишибди. Мошинани уйни ёнидан қурилган гаражга киритиб қўйгач иккаласиям уйга киришди. Бугун кўнгилга қил ҳам сиғмасди... шу учун Шарифбой ишга ҳам бормади.
-- Онаси битта чой қўй газга.... аччиққина қилиб дамлаб олиб келгин кейин. Бошим ёрулгудай бўлиб оғрияпти. - деди Шарифбой кўрпачага чўзилиб ёстиққа ёнбошлаб.
-- Хўп бўлади дадаси....
Сожида хола тезгина чойнакни тўлдириб газни ёқиб чой қўйди. То қайнайман дегунча келиб эридан нега оғрияпти экан... қон босими тушиб ёки кўтарилиб кетмадимикин шуларни сўради.
-- Билмадим шу ўйловдан бўлса керак... аччиқ аччиқ кўк чой ичсам қолади. - деди Шарифбой.
Сожида хола аччиқ кўк чойни дамлаб келиб қайтарди.... Биринчи ўзига кейин эса эрига чойни пиёлага сузиб узатди. Онаизор бари бир чидолмади.
-- Дадаси..... ўғлимизни у ердан чиқариб олиш керак..... ҳали ёш, агар қамалиб кетса қийналади. Илтимос дадаси.... бир иложини қилинг. -деди эрига.
-- Эртага адвокат дўстим билан учрашаман... боя қўнғироқ қилдим.... учрашув жойини белгилаб келишиб олдик. Кўрамиз қани нима дер экан. Менга қолса муддати озроқ бўлса ўтириб чиққани яхши. Сен билан мени қадримни билармиди ўша ёқда қийналса. -деди.
Сожида холани ичига баттар ғул ғула тушди. Ахир ёлғиз ўғли... ҳали ёш. Яна эридан илтимос қилди.... ёлвордии. Эри хўп дегандек бошини ирғаб қўйди. Онаизор яна ёмон тушлар кўриб алаҳсираб чиқди. Тушида ўғлини қийнашаётган эмиш милиция хонада. Ростини айтсам мен кўп маротаба гувоҳи бўлганман. Онам раҳматли менга бирор нарса бўлса ёки танг аҳволда қолсам дарров сезардилар. Она ўз юрагидан фарзандини юрагини чиқариб берадику ахир. Бу бежизга эмас дейман.
Ҳақиқатдан ҳам навбатчи бироз ичган.... бўлимда жиноятчиларни қоронғу хонага олиб кириб, икки кишилашиб кўринмайдиган, кўкармайдиган жойига уриб тепа бошлашди. Уларни ичида албатта Жаҳонгир ҳам бор эди. Ўзларини қоронғуда танитишмайди.... овоз ҳам чиқаришмайди. Улар учун жонли халта эди.
Тонг ҳам отди... қуёш ёздагидай ёндирмаса ҳам чарақлаб чиқа бошлади.... хўрознинг бемаҳал қичқириғидан сунг Шарифбой ҳам уйғонди. Сожида хола ҳар тонгдаги каби бомдод номозидан кейин ҳовлиларни супириш ва нонушта таёрлаш билан машғўл эди. Нонуштани иккаласи биргаликда танавул қилишди.... кейин Шарифбой ишга жўнади. Ўша куни адвокат дўсти билан учрашиб гаплашиб ҳам олди. Адвокат ўғлида иккита айблов борлигидан бироз хавотирланиб, борича айбсиз эканлигини исботлаб қамоғдан олиб қолишга ҳаракат қилишини айтди. Шу кунни ўзидан ҳужжатларни йиға бошлади. Суриштирув ишлари.... ҳар битта деталларга эътибор билан ҳаракат қиларди. Ахир дўстини ёлғиз ўғли... дўстига сўз берди.
T.me/sinovlarihayot
​​Нора бўйга етиб, чинакам соҳибжамол қизга айланди. Калта сочлари энди елкасини тўлдириб, ҳар тўлқин турганида, қизнинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб юборар эди. Жума кунлари ойиси хинага бўяганида сочи янада товланиб кетди. Она барча олтовлон қизи учун хинани маҳалланинг сатанг хотини Умм Сааддан сотиб олар эди.
Бир куни оқшом чоғи Нора тасодифан ота-онасининг ўзаро суҳбатини эшитиб қолди-ю, тун бўйи ухлолмай чиқди.
– Аввали Парвардигор. Солиҳнинг ундан нимаси ортиқ? Тенг тенги билан, тезак қопи билан.
– Ўйлаб гапираяпсизми, отаси? Нима қилишимни ҳам билмайман, бошим қотган… Йўқ, келинг, шу ўртанча қизимиздан гаплашайлик.
Ота-онаси кейин ҳам шу мавзуда кўп гаплашишди. Нора эса нуқул ойнага қараб ўйларди: “Ростдан мен бошқаларга ўхшамайманми? Наҳотки, бошқа одамлардай яшаш менга насиб қилмаган бўлса?”
Гоҳ-гоҳ Нора ўкраб йиғлар, онаси ва сингиллари унинг йиғисини эшитиб, бошларини чайқар эдилар:
– Шўрлик қиз! Нимани ҳам тушунарди!
…Вақт ўтиб бораверди. Ногоҳ Норанинг отаси бетоб бўлиб, ётиб қолди ва савдогар Фаҳднинг дўконига ишга чиқа олмади. Бир куни эшик тақиллади ва эшикни очгани Нора борди. Эшикни тақиллатган қўшни маҳалланинг хушрўй йигити, Фаҳднинг ўғли Наиф эди. Хўжайиннинг ўғлини кўриб, Нора бир дам ўзини йўқотиб қўйди. Қизнинг гўзал тўлинойдек балқиб турган чеҳрасини кўриб, Наиф ҳам каловланиб қолди. Ниҳоят, у ўзини қўлга олиб, сўради:
Нора югуриб ичкарига кириб кетди. Наиф унинг орқасидан ҳавас билан қараб қолди. Қизнинг мавжланиб, орқасини тўлдириб турган сочларидан ўпгиси келиб кетди…
Қизнинг отаси Жасим тузалиб, дўконга келганда хўжайин уни жуда хушмуомалалик билан қаршилади ва деди:
– Ўғлим қизингиз Норага уйланмоқчи. Бунга нима дейсиз?
Жасим қулоқларига ишонмади, нима жавоб беришини билмай, лол эди.
– Гапимни эшитдингизми? – Фаҳд Жасимни елкасига уриб қўйди: – Наиф қизингиз Норага уйланмоқчи. Ё қизингизни узатиш ниятингиз йўқми?
Жасимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди.
– Аммо, эй Наифнинг муҳтарам отаси… Эй Аллоҳ… Бу ёғи қандоқ бўлди? Сизлар кимсизлар-у, биз киммиз…
Савдогар норози қиёфада хўмрайиб, лабларини қимтиди.
– Нега ундай дейсиз? Сизни билмаймизми? Инсофли, диёнатли одамсиз. Сиз билан қариндош бўлсак ёмон бўлмайди. Таклифимдан суюнарсиз деб ўйлагандим.
– Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин, – деди Жасим, – Мен-ку, жон-жон дердим… Аммо Нора… қизгинам ҳалигиндай… – Ота мияси айниган дегандай қўлини ҳавода маъноли ўйнатиб қўйди.
– Ўз қизингизга туҳмат қилманг, – бирдан жиддийлашиб деди Фаҳд. – Норанинг тўрт мучаси соғ. Нега унинг бахтига тўсқинлик қиласиз?
Жасим бошини эгди, қўлларини кўксига қўйиб, бир неча бор такрорлади:
– Менинг қизим – сизнинг қизингиз. Илоё, қизимнинг бахтини берсин. 
Маҳаллада янги хабар яшин тезлигида тарқалди. “Бой савдогарнинг сухсурдай ўғли Наиф жинни Норага уйланармиш. Шаҳзоданинг ишқи қурбақага тушибди! Маҳаллада чиройли қизлар кам эдими?”
Нора эса бахтдан ял-ял ёнганча ҳаммага бирдек табассум билан қарарди…
…Маҳалла қувонди. Шойи-барқутларга чулғанган Нора тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг кўзлари қувончга тўлган. Тўлмай-чи? Ахир у маҳалладаги энг барно йигитга турмушга чиқаяпти. Шаҳарда бу йигитга ҳавас қилмаган қиз бормиди?..
Ўша қизлар энди Нора каби “жинни” бўлишни орзу қилмоқда эдилар.

T.me/sinovlarihayot
#ibratli_hikoya

Кадрингни Бил

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
АЛЛОХ СИЗ БИЛАН...

Ибодатлардан кундалик вазифангизни риоя қилишингиз ё бир оят бўлса ҳам тиловат қилишингиз ёки бирон зикрни талаффуз қилишингиз ўз хоҳишингиз билан бўляпти деб ўйлайсизми?!

Аллоҳга қасамки, ундай эмас!

Аллоҳ субанаҳу ва таоло сизни ғофиллар орасидан танлаб олиб, қалбингизга Ўзининг муҳаббатини жо қилди ва сизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилиб, ажр-мукофотлар билан сийлади.

Агар қалбингиз Аллоҳнинг тоатига талпинаётган бўлса, билингки, Аллоҳ сизни сийлаш учун Ўзига чорламоқда.

Шундай экан, Аллоҳга шошилинг!

Шайх Усмон Хомийс ҳафизаҳуллоҳ .

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿


https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 2-қисми)

Сирли фалокат.



Бу орада қуёш минг марта кўкка
кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Aбдумўмин ўқишни битиргач, Тошкентда ишламокчи бўлди. Бунга Толиб бува рози бўлса хам, Мавлуда момо қарши чиқди. Мана,
фарзандини уйлаганига етти йил бўляпти. Хали фарзанд кўришгани йўқ. Аввалига
икки йил харбийда бўлди. Кейин беш йиллик ўқишни деб келини билан тузук-қуруқ
бирга яшамади. Энди эса, ишлайман деб яна Тошкентда қоладиган бўлса, қачон
фарзанд кўришади, қачон набирали бўламан мен, дея ўғлини Деновга қайтаришга
урина бошлади.

-Ахир, иш дегани шу ерда хам тиқилиб ётибди-ку! Шунга энди Тошконга
бориш зарилми?-деди афтини буриштириб.

-Моможон, мени ишга таклиф этишяпти, рад этсам яхши эмасда. Рухсат
берақолинг, ўша ерда иш бошлай, кейинчалик ишимни Деновга кўчираман.

-Хах болам-ма, мен нима дартда-ю, сен нима ташвишдасан-а? Менга набиралар керак, аввал оилангни мустахкамла,
кейин иш бўлаверади.

Халқимиз жуда болажон халқда! Нима бўлса хам, фарзандим фарзанд кўрсин
деркан. Айтишларича, Фарзандсиз оила сувда қалтираб турган хасга ўхшаркан.
Қачонки фарзандлар туғилиб, уйда бошлар сони
кўпайса оила мустахкамланиб бораркан. Абдумўмин ва Феруза ахил яшашарди.
Фарзандсизлик юракларининг бир четини қорайтириб турарди-ю, аммо хали вақти
келиб бир этак бола кўришларига ишонишарди. Ха-а, орадан 8-9 йил ўтиб ўша вақт
етиб келди. Аввалига Хамидабону дунёга келиб, оиланинг қувончига сабабчи бўлди. Хеч қанча ўтмай ўғил фарзанд
Мухсинжон туғилди.

Мавлуда момонинг неваралари кўпайган сари жиккаккина вужудига ёшлиги
қайтиб, серхаракат бўлиб қолди. Тўғри, Мавлуда момонинг қиз фарзандлардан
набиралари бор эди, аммо бу қиз Толиб буванинг вафот этган хотинидан туғилган
бўлиб, қиз хам, набиралар хам Мавлуда момони ўз момолари ўрнида кўрмас,
очиқчасига ундан ўзларини тортиб туришарди. Мавлуда момо Толиб бувага иккинчи
хотин бўлиб теккани, унинг қизини ўз қизидек тарбияласа хам унутилмаганди.
Мавлуда момонинг фарзандлари кўп яшамаган, фақатгина шу кенжатойи Абдумўмингина
яшаб кетганди.

Фарзандлари нобуд бўлганда момонинг юраги яримта бўлиб қолганди. Мана
энди набиралар туғилган сари бу ярим юрак тўлиб, эски яралар бита бошлади.

Лекин, тақдирнинг яна бир аччиқ қамчисини татиб кўришга тўғри келди.
Толиб бува болалар туғилгач, оилани Тошкентга кўчириб борди. Хамида бону
тўртинчи синфда ўқиб юрган кезлари эса оила бошига оғир мусибат тушди.
Адвокатлик сохасида катта ютуқларга эришаётган Абдумўмин сирли равишда
автохалокатга учради.

-Мен ўшанда 4-синфда ўқирдиму, аммо мурғак қалбим билан оиламиз бошига
тушган кулфатни англаб турардим,-деб эслайди Хамида.-Бобомнинг кўз ёшлари
соқолларидан чакиллаб оқарди. Момом эса, телбадек ўзини қаёққа қўйишни билмас,
гох мени қучиб йиғлайди, гох онамни. Унинг нималардир деб айтиб йиғлаётганини,
ичидан мен тушунмаган инграш отилиб чиқаётганини кўриб-эшитиб турардим. Момом
йиғлаб-йиғлаб оларди-да, кенжа укамга хомиладор юрган онамга тасалли хам бериб
қўярди. Нақадар аянчли холат. Ўзлари ич-ичидан куйиб турса-ю, келинини, унинг
хомиласини ўйлаб тасалли берса-я, ажабо!

Онам негадир дод-фарёд солмас, бобом ва момом олдида ўзини тутиб
турарди. Лекин, улар йўғида кўз ёшлари шашқатор оқар, Мухсинжон ва мени бағрига
босиб юм-юм йиғлаб оларди.

Толиб бува ўғлини Деновга дафн қилгандан сўнг, унинг автохалокати тафсилотларини
суриштира бошлади. Суриштиришлар оқибатида
эса, бу фалокат уюштирилган деган тўхтамга келди. Кимга борса, қаерга борса гап
айланиб Абдумўминнинг устозига тақаларди.

-Тавба,-ўйга толади отахон,-қайси тошни кўтарсам, ўғлимнинг устози
чиқиб келяпти-я! Яхшики ўғлим терговчи ёки прокурор эмас, адвокат бўлиб
ишлаган. Нахотки одамларни оқловчи адвокатниям душмани бўлса!?
T.me/sinovlarihayot
Азиз ўқувчим эшитганмикан Эйнштейннинг машхур назарияси хақида. Бу
нисбийлик назарияси бўлиб, бутун коинотга тадбиқ қилиш мумкин. Яниким, ёмонлик
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу
назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин
жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда
исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини
топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир
қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма
фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар
Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора
курсига ўзлари ўтирганлар.

Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий
фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда
казо-казолар турган бўлса хам.

Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб
қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон
бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши
керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали:

-Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга
қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди.

Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига,
қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади.

Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак!

Мақтасак юзларин ой деймиз

Кўзларин юлдузга тенглаймиз

Ўхшашин осмондан излаймиз

Ё ойдан тушганми аёллар?



Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай
дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан
дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди.
Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом
ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг
неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага
худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш,
китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди.

Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман
деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча
қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди.

Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули
йўқолиб қолди.

Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot