🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
776 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.1K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Дунёга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан Клод Ван Дамм араб телеканали орқали чиқиш қилиб, инсон учун соғлом овқатланишнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг соғлом овқатланиш борасидаги анъаналарига Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) даврида асос солинган бўлиб, ўз соғлиғи учун қайғурадиганларга жуда қўл келади. 
«Қаранг, Исломда овқатланишга доир қандай кўрсатмалар берилган… Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) жуда ақлли инсон бўлган. У одам учун нима яхшилигини биларди. Шу сабабли мендан соғлом овқатланиш ҳақида сўраманг. Шунчаки тарихга назар солинг, нимаики керак бўлса, у ердан топасиз», – деди Ван Дамм.
T.me/sinovlarihayot
Аёл эрига қаҳва тайёрлади, бироқ шакар солмади. Сўнг кийимларни дазмол қилиш учун нариги хонага чиқмоқчи бўлди. Шунда эри аёлининг қўлидан тутиб, “Сен ўзинг қаҳва ичмайсанми?” деб сўради. Аёли ҳозир ичгиси келмаётганини, кейинроқ ичишини айтди.

Эри аёлига “Ёнимда ўтир” деган эди, аёли “Нариги хонада дазмол қилишим керак, дадаси” деди.

Шунда эри аёлига “Дазмолни кейин қиласан, кел, ўтир, биласанку, мен шакарли қаҳвани ёқтираман” деди.

Эрининг гапларидан “Сен мисоли шакарсан, ёнимда ўтирсанг, аччиқ қаҳваям ширин туюлиб қолади” деган маънони англаган аёли ўзини қандай ҳис этди экан.

T.me/sinovlarihayot
🌹🍃
Кунгил топиш мумкун битта
гул билан💖🌸💖

Баъзилар бахт излар бошка
йул билан💖🌸💖

Мехр бериб яшайлик бир
биримизга💖🌸💖

У́лчанмасин инсон кадри
пул билан...💖🌸💖

💖💖💖💖💖💖💖💖

T.me/sinovlarihayot
Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади.
Шу мақсадда у турма
ходимларидан бири билан
дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди.
Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди.
Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради.
Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди.
Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида
амалга оширилиши сабабли,
аёл бу паллаларда «миқ»
этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди. Турмахона ходими қўрққанидан узоқ вақтгача бунга розилик бермай юрди, аммо аёл қатъият билан сўрайверди ва ниҳоят уни кўндирди. Бу келишувдан
кейин ҳам аёл турмада кимдир ўлишини кутиб, бир неча ҳафтани илинж билан ўтказди.
Ниҳоят, бир куни тушдан
кейин маҳбус аёл ўша салобатли қўнғироқнинг умидбахш бонгини эшитиб, боши осмонга етди.
Сал кутиб туриб, ҳеч кимга сездирмасдан қоронғи тобутхонага йўл олди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб, тобутни очди ва жасад ёнига кириб жойлашиб олгач, устидан қопқоқни ёпди.
Тез орада қадам товушлари
эшитилди – турма ходилари
келиб, тобут қопқоғини
михлай бошлашди. Гарчи ўлик
билан битта тобут ичида ётиш анча ноқулай бўлса-да, аёл
озодликка эришиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ахир, жазодан қочишни у озмунча вақт кутдими!
Тобут қопқоғига қоқилаётган ҳар бир мих унинг учун гўёки мақсади сари ташланган янги бир қадамдек эди...
Ниҳоят, тобутни махсус машинага юклаб, совуқ қабристон сари йўл олишди.
Аёл овозини чиқармай ётар,
ҳатто тобут устига тупроқ ташланаётганини ҳис қилиб, юрагига сал ваҳима инган бўлса-да, озодлик онлари яқинлашаётганини ўйлаб, ўзини тинчлантирарди.
Овозлар тинди, демак, энди у фақат дўстининг келишини кутиб вақт ўтказиши керак эди. Аммо сукунат ва зулмат ичра ётган аёл тез зерикди, ёлғиз ўзи...
Дарвоқе, тобутдоши ким экан-а? Шу пайтгача қизиқмаганди, зеро, бунинг аҳамияти ҳам йўқ, деб ўйлаганди.
Бироқ ётавериб зериккач,
қизиқувчанликдан унинг
кимлигини шунчаки билиб
қўйгиси келди. Ёнида гугурт олиб келганди, гарчи ёпиқ тобут ичида кислородни эҳтиётлаш кераклигини билса-да, фақатгина марҳумнинг юзини кўриш учун битта гугурт
чақиб кўришга қарор қилди.
Гугуртни жасаднинг юзига
яқинлаштирар экан, даҳшатдан чинқириб юборди.
Чунки ўлган одам бирор маҳбус эмас, балки унинг қочишига ёрдам бермоқчи бўлган ўша дўсти – турмахона
ходими эди!..

T.me/sinovlarihayot
Ўзи таҳсил олаётган университет рахбарияти уни, бакалаврни битиргач магистратурада ўқишини давом эттиришга чет эл университетларига юбориш учун давлат томонидан грант ажратилиш бўйича вазирлик билан келишиб ҳам олган эди. Темурнинг орзулари чексиз эди. Пули кўпайгач эски, нураб кетган уйни бузиб, ўрнига икки қаватли ҳашамат уй солиш, бунинг учун қўли гул усталарни ёллаш, отасига янги автомобил совға қилиш, онасига маҳалла аёллари билан тўй-тадбирларга бориши учун чиройли, ўзи ҳоҳлаган кийимларни олиб бериш, укаларига ҳар куни мактабга кетишаётганда кўп-кўп пуллар бериш, хуллас ажойиб ва чексиз орзулар.
Тамаддихонадан 10-15 қадам нарида боши қотиб, иккиланиб турган маҳал бирдан ўша истамай кутаётган чақирув қўнғироғи чалиниб қолди. Аслида бу айфонлардан тараладиган оддий ёқимли қўнғироқ бўлсада, бироқ айни паллада бу қўнғироқ товуши унга уруш холатларидаги огохлантирувчи сиренанинг товушидан ҳам ваҳималироқ туюлди ва шу қўнғироқ икки ойдан сўнг туман жиноий суди раиси Темурга 3-йил озодликдан махрум қилиш хукмини ўқиб эшиттираётганда ҳам худди шу ваҳима билан янграётган эди гўё. Темур бу дахшатли қўнғироқ товушини бутун вужуди билан эшитаётганини ҳис қилганди ўшанда…
Темурнинг ўша қилмишидан 3-4 кун ўтиб укаси Тохир акасига яхши иш қилмаганини, буюм эгасини топиб, узр сўраб қайтариб бериши кераклигини айтган эди. Темур ўзи ҳам шу хақида ўйлаб қарор қабул қилиб бўлган ва телефон эгасини топиб мулкини қайтариш пайида юрган, кейин эса қайтариб берганди. Бироқ у одам ички ишларнга телефони йўқолганлиги хақида ёзма ариза билан мурожаат қилганлигини айтган эди. Ички ишлар телефон ўғрисини излаш ҳаракатларини бошлашлигини, лекин аризачи телефонини ўзи топгудек бўлса уларни хабардор қилиб қўйишини уқтирган эди. Шундай бўлди ҳам. Мулк эгаси аризасини қайтариб олишига қарамай Темур барибир жиноий жавобгарликка тортилди, негаки ярим йилдан бери аҳолидан бошқа шу каби кўплаб буюмлар йўқолганлиги хақида анчагина мурожаатлар тўпланиб қолган, ўғрилар эса топилмаётган эди. Терговчи сўнги пайтлардаги ўғирликларда Темурни айблади қўйди…
ИВС даги қийновлар, тепки ва калтаклардан ўлар холатга келиб қолган Темур ҳамма айбловларни бўнига олишдан бошқа чораси қолмади. Ўз навбатида тошбағир терговчига Темурниниг оддий камбағал оиладанлиги, қўллаб қувватлайдиган дадилроқ таниш- билиши йўқлиги жуда қўл келди…
Темур билан биринчи учрашув куни белгилангач, Тохир ёрдамсиз қолган ота-онаси билан акасини кўргани боришганда ўз кўзларига ишонмай ҳайраттан карахт бўлиб қола ёзганди.
T.me/sinovlarihayot
Аввалги қувноқ, этиборли, аниқ бир мақсад сари одимлаётган акасидан асар ҳам қолмаган эди. Қаттиқ зарблар оқибатида чап кўзи деярли очилмай қолган, қулоқ пардаларигая зарар етганиданми яхши эшитмай ҳам қолган, фикрларини жамлай олмас, сўзларни ҳам яхши талаффуз қилолмасди, буйракларида ҳам қаттиқ оғриқ бор эди чоғи, ҳар замонда белини кўрсатиб инқиллар эди. Тўнғич фарзандини аҳволини кўрган бечора ота ва она йиғидан ўзларини тийишолмас, нима дейишни ҳам билмай гаранг эдилар. Тохир акасининг қандай вахший ва ёвуз махлуқлар ихтиёрида қолганини, бу ердан энди тирик чиқишига ҳеч қандай умид йўқлигига амин бўлганди, унинг ҳам кўзлари жиққа ёшга тўлган эди…
Инсон қадрини бу қадар топталиши, миллий худбинлик, мансаб отига минганларнинг ёвуз ва тошбағирлиги, ҳар қадамдаги ёлғон, адолатсизлик, коррупция ботқоғига бошигача ботган тизим ва шу каби иллатларга бир қадар барҳам берилишига озмас-кўпмас қирқ йилга яқин вақт керак бўлди. Ўзбекистон тарихида биринчи бор ўзбек ёзувчиси адабиёт сохасида дунёнинг энг нуфузли мукофотига сазовор бўлди. Ушбу мукофотга лойиқ деб топилган” Бир умрлик алам” романи муаллифи Стокголм шахрида ўтаётган тақдимномасига йиғилган ташкилотчилар ва кўп сонли меҳмонлар олқишлари садоси ила машхур минбарга кўтарилди. Мазкур асар инсон ҳаётини, унинг хозири ва келажагини энг юқори нуқтага кўтариб қўйди. Демократиянинг энг муҳим шартларидан бири бўлган сўз эркинлиги ҳимоя остига олинди. Нутқини бошлар экан, 54 ёшли ўзбек адиби Тохир Саиджон Ўғли ўша ма’шум аламли лахзани эслади.
Хомиладор аёларнинг инжиклиги ёхуд мани тентак килаёзган хотиним... Дастлаб хотинимни хеч нимага
зориқтирмасдан, ўзимдан
мингдан-минг розилик рухида
боқишга қарор қилдим ва
бироз уддаладим хам. Лекин
бир кунмас-бир кун белим
синишини кўнглим сезганди.
Ахир, бутун атрофига
қопқонлар қўйилган киши вақт-
соати келиб, барибир илинади-
да!
- Нос чекишни ташланг,
туфлашингизни кўриб, кўнглим
айниб кетаяпти, - деди хотиним
бир куни.
Кўнгил айниши, бу - яхшилик аломати. Яъни у хомиладор! Жуда хурсанд бўлдим. Шу хурсандчилик шарофатига носни ташладим.
-Розимисан? - сўрадим ундан.
-Ташлаганингиз рост бўлсин,
минг бор розиман.
-Лекин ўрнига сигарета чекаяпман. Сигарета носга қараганда «культурний»!
У қовоғини уйди.
Билдимки, дарров норозилик
туйғуси жунбушга келди.
Айтганимдек, бир хафтадан
сўнг деди:
-Қанча пул йўқ қилдингиз?
-Қаерга қанча йўқ қилибман? - илк бор пешанам тиришди.
-Сигаретага! Хар куни
беш-олтита, хафтасига икки
қути, бир ойда саккиз, бир
йилда…
-Бўлди-бўлди, ташладим чекишни!
-Рахмат.
-Никотин болага хам таъсир
қилади!..
-А?! - севинчимдан шифт бўйи сакрадим.
У хомиладор эди. Боламга хавф
солар экан, кечганим бўлсин шу
сигаретадан! Хар куни
«донабай» сотиб олиб,
пулимнинг хам баракаси
учаётган эди. Қолаверса,
эътибор берсангиз, кўчадаги
олибсотарлар сигаретани
доналаб сотганда хеч қандай
қўлқопсиз, яланғоч қўл билан
айнан фильтридан ушлаб олиб
беради. Ювилмаган қўлидан
сигарета чеккандан чекмаган
минг марта маъқул. Ўзимдан
хам, хотинимдан хам мамнун
эдим. Чунки ароқни хам
ташлатиб, бошоғриқлардан
халос этди. Хотинимдан
мингдан-минг эмас,
миллиондан-миллион рози
бўлдим. Ичмайман, чекмайман,
ишдан ўз вақтида қайтаман,
соғломман, маошим хам
рисоладагидек. Бироқ…
-Нега аввалдигдек хушчақчақ
эмассиз? - сўраб қолди бир
куни. - Кимнидир ўйлаб
юрганга ўхшайсиз.
-Ичиш-чекишни ташлаб, энди-энди соғлом хаётга мослашаяпман, - дедим. - Авваллари кайфда турли шўхликлар қилган бўлсам
қилгандирман!
Хотин кўнармиди. Икки оёғини бир калишга тиқиб олгач, эртасига ишдан тиржайиб қайтдим.
Телевизорда «Янгиликлар»
дастури бўлаётган экан,
кўрсатув мусиқасига рақсга
тушиб, қўшиқ хам хиргойи қила
бошладим. Нақ бошимда ўқлов
синаёзди-я!
-Тинчликми? Биронтасини севиб
қолдингизми?! Сиз бекорга
бунчалик севинмайсиз!
-Уф, нима қилай унда, айт, нима
қилай?!
-Эркак деган сал жиддийроқ бўлади. Кўрган одам жинни-пинни, дейди-ку!..
Хақиқатан, бу гапда хам жон
бор эди. Бу хаётда жиддий
бўлмасангиз, ит хам, бит хам
ўзини сизга тенг деб ўйлаб,
шунга яраша муомала қилади,
обрў орттиролмайсиз.
Жиддийликка муккасидан
кетдим. Тўйларда, туғилган
кунларда ўйнамай қўйдим.
«Мазанг йўқми?» деганларга,
«мазам-ку бор, афсус, энди
жиддий бўлишим керак», деб
жавоб бердим. Хотиним эса кўп
ўтмай қулоғимни қоқиб қўлимга
берди:
-Тўйдим! Хаёт зерикарли! На севги бор, на романтика! Бу кишим нуқул хайкалга ўхшаб ўтиради. Юрак-қалб борми ўзи сизда.
Ана шундай гаплар азизларим...

T.me/sinovlarihayot
​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг Азизлар! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин.. Аллоҳ берган яна бир тонгни қарши олдик ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин.!

.... Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз булар бизга берилган имкониятдир.!

.... Ҳаёт қисқа.. Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказиш ярамайди..
.... Табассум қилинг, севинг, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшай билинг. Токи биздан фақат яхшилик қолсин..

Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.! Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.! Кунимизни файзли ва мазмунли қилиб, ҳайру ~ барокатларини ёғдирсин.

T.me/sinovlarihayot
Қайноналарнинг бефаҳм аҳмоқлиги...

Келини қиз туғса, ӯғил туғмади деб ажратиб юборади... Бефаҳм ӯзинг ҳам қизсанку...
Сени онанг туққанда бувинг қиз туғдинг деб онангни уйдан ҳайдаганда ҳор бӯлиб вояга етмасмидинг!
Ношукр/Бефаҳм!!!

Биринчи фарзанд қизлиги Аллоҳнинг баракаси....
Уч қиз Жаннатга ҳужжат!
Солиҳа бӯлса...

Эй эркаклар уйда сиз ҳужайинсиз... Сиз оила бошлиғисиз.... Сиз Рижолсиз!
Сиз ҳамма ишга қиёматда жавоб берасиз ва ҳаммаси  учун сӯроқ қилинасиз ...
Сиз кимсиз оилада...
Кӯзни очинг! Латталашманг!
T.me/sinovlarihayot
       -- Мен даволай олмайман.... шаҳар наркология бўлимида бир дўстим врач бўлиб ишлайди.  Мен ўша ёққа  йўлланма ёзиб бераман.  Унга олиб бориб берсангиз мен берган қоғозни ўғлингиз билар бирга.... у даволайди. - дея қоғоз ёзиб унинг қўлига тутқазди. 
        Шарифбой врачнинг хонасидан чиқар экан,  унга    мингдан   минг   раҳматлар   айтиб миннатдорчилик билдириб  чиқди.  Бу ёқда эса ўғли эркатойи ҳам османи олиб бўлиб бироз аҳволи яхши  бўлиб Онаси билар кутиб туришганди.  Ҳаммаси биргалашиб мошинага чиқишди.  Тўғри наркология бўлимига боришди. 
          -- Дадаси.... нега бу ерга келдик... тинчликми?- сўради Сожида хола.
          -- Тинчлик... шу ерда ишим бор эди... ҳозир.  - дея мошинадан тушиб қўлидаги қоғозни кўтариб ичкарига кириб кетди. 
       Ўғли эса ўз айбини билганидан Онасини кўзига қаролмай айбдорона бошини ерга эгиб ўтирарди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан шифохона эшигидан  Шарифбой бир оқ халат ва бошига оқ шапка кийиб олган духтир билан чиқди. Кириш эшиги олдида бироз иккаласи гаплашиб ўтиришиб кейин  мошина томон келишди.
        -- Ўғлим.... сен пастга туш духтир билан бироз гаплашайлик. -дея Шарифбой ўғлига мошинадан тушишини сўради.
       Жаҳонгирни дарди ичида.... бирон сўз демасдан секин тушди.  Бояги духтир билан қўл бериб сўрашиб энди биргалашиб ичкарига кириб кетишди. 
      Бу томонда Онаизор нима бўлаётганини тушунмас.... лекин шифохона кириш эшиги тепасида ёзилган ёзувни ўқиб хавотирга туша бошлади.  Чунки  у ерда Наркология бўлими деб ёзилган ёзув турарди.  Шу сўзнинг ўзигина ҳар бир инсонни хавотирга солади. Ҳеч кимни ҳам шу касалхонага иши тушмасинааа.....
         -- Ўғлим.... ўзингни нимадан беморлигингни биласана.... шу  учун   бирор  хафта  шу  ерда даволанишинг керак.  Мен ўйлайманки мени фикримга қўшиласан ва шу духтирни айтганларини бажарасан... - деди Шарифбой ўғлига.
       Жаҳонгир шунча эрка бўлса ҳам ҳеч қачон отасига тик қарамаган бола эди.  Индамай рози бўлиб шу ерда қолди.  Уни бир кишилик палатага жойлаштиришди.  Шарифбой  кетиш олдидан ўғлини бир қучиб бироз бағрига босиб турди.  Кўзидан ёш қалқиб чиқди.  Кўз ёшини ўғли ҳам духтир ҳам кўришини ҳоҳламади ва тезгина хайрлашиб чиқиб кетди.  Нега йиғлади  эканаа.... Ахир биттаю битта шунча йил кутган фарзанди, ягона меросхўри наркоман бўлса..... алам қиладида.....
       Индамай касалхонадан чиқиб мошинасига чиқди.  Юрғазиб жўнади.... Сожида хола ичи қизиб эрининг лом мим демаганига ўзи сўради.
       -- Дадаси тинчликми... ҳеч нима демадингиз,  ўғлимизга нима бўлибди экан, нега уни бу ерда қолдирдингиз?
       Бироз сукутдан сўнг Шарифбой чуқур уф тортиб.....
      -- Э Онасиии.... нимаям дейман,  ўғлимиз наркоман бўлиб қолибди.  Ўша куниям меъёри ошиб кетганидан шунақа ҳолатга келиб қолган экан..... зора шу ердан шифо топса. - деб мошинани рўлини бир муштлаб қўйди.
      Сожида хола одатда  эрининг бундай асаби бузилган пайтда  ҳеч нима демасдан жимиб қоларди.  Акс ҳолда  ҳамма айбни хотинига ағдариб уни гуноҳкор қилиб қўяр... ва сўкарди.  Онаизор нима қилсин бечора... ўша мошина олиб келган куниёқ ҳали ёш деб қаршилик қилганди. 
      Нима бўлсаям шу касалхонада шифо топсинда сабрли бўлиб.  Аслида ҳаммамиз биламизки бундай ҳолатларда беморлар сабр қилолмайди.  Айниқса хумори тутса борми.....


Дўстим ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларни бошини эккан дунё бу.
Азим дарёларни бўғиб қаъридан,
Бир томчи қолдирмай ютган дунё бу.....

Жаҳонгирни наркалогия шифохонасидаги биринчи куни эди бугун.  Врач навбатчи ҳамширага укол дориларини ёзиб қолдирди ва атайлаб тайинлади эҳтиёт бўлишини айниқса беморни  уколи кечикса хумори тутса ёмон аҳволга тушишини.  Кечки пайт эди... палата эшигини ҳамшира атай ташқаридан қулфлаб қўйганди.  Ўзиям залнинг охиридаги хонасидаги палата.  Бирдан эшикни муштлабми билмадим нима биландир  урган товуши эшитилди.  Ҳамшира унчалик пайқамади.  Кейин яна икки марта уриб шовқин бўлгач секин ўша палата томон жўнади.  Барибир аёл киши эмасми... бироз қўрқинчли эди бу ҳолат. 

T.me/sinovlarihayot
         Орадан бир ой ғизиллаб  ўтиб кетди.  Суриштирув ишлари,  гувоҳлар йиғиш  билан шу бир ой тез ўтиб кетди.  Мана бугун суди бўладиган  кун.  Шу сафар лекин Шарифбой  пул тиқмади.  Фақат адвокатга сўраганини берди.  Шу бир ой ичида Сожида холаям сиқилиб  чарчаб қолди.... ахир ўйлов ёмонда,  мана ман деган одамниям  чарчатиб қўяди.  Адвокат  қанчалик ҳаракат қилмасин, Нодир айтган  ўша Анвар ҳар йўл билан бўлса ҳам тўсқинлик қила бошлади.  Бунга аввал ҳеч ким эътибор бермади.  Кейинчалик Анварнинг кимлиги аниқланди.
           Эрталабдан уйғонишиб шаҳар суд биноси томон мошинада келишаётган  Шарифбой ва Сожида хола ҳаяжонда эдилар.  Қайси бир ота она  ўғлини  судига ҳаяжонсиз кела олади дейсиз.  Ахир  ўғлини ҳаёти ҳал бўлаяптику.  Катта  залга кузатувчилар... суд бўлаётган жиноятчилардан жабрланганлар.... суд бўлаётганларнинг яқин қариндошлари келишганди.  Суди бўлаётган  жиноятчиларни бирин кетин залга олиб келишди.  Қўлларига кишан тақишган.... ўз жойларига яъни панжара ичига киритишиб ўтқазишди. 
         Сожида хола ўғлини аҳволини кўриб йиғлаб юборди.  Жаҳонгир жудаям озиб кетганди.  Албаттада.... ахир у ер отасини уйимасда.
Кейин  судя  чиқиб келди... бир томонда оқловчи,  иккинчи томонда қораловчи адвокатлар ҳам аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишганди. Суд жараёни бошланди.  Гувоҳлар... қоғозлар бирин кетин гапира бошлашди.  Қораловчи ҳаттоки Жаҳонгирни олдинги жиноятини ҳам шуни ичига қўшиб қўзғаб қўйди.  Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги яна бир айблов бўлиб кетди. 
       Анча тортишув ва муҳокамалар бўлди.   Вақт ҳам кечки пайт бўлиб  қолганда суд ўз қарорини ўқиди.  Жаҳонгирга беш йил... шерикларига эса уч йилдан қамоқ жазоси беришди.  Сожида хола  суд залидан қамоқхонага олиб кетишаётган ўғлини қучиб бақириб йиғлада.... рости бу Онаизорни йиғисии.... Оналар йиғламасин деймизу... ўзимиз йиғлатамиз.
        Шарифбой  ўша ерни ўзида мазаси қочиб йиқилиб қолди.  Тез ёрдам келиб тезгина уни тўғри касалхонага олиб кетишди.  Кейин аниқ бўлиоича инсулт  бўлиб бир томони ишламай қолган экан. Энди  эрини  ҳам ўйлаб Сожида хола.... янаям қийин аҳволда  қолди.  Деярли бир ой касалхонада даволашди Шарифбойни.  Пулни зўри билан бироз ўзига келди. 
        Анварни ким эканлигини Сожида холага адвокат бир куни келиб айтиб қолди.

-- Келинн.... Шарифбойни аҳволи анча яхши бўлиб қолибди...Аллоҳ шифосини берсин.  Ҳалиям мени виждоним қийналаяпти ўғлингизни олиб қололмаганимга.  Сизга бир нарсани айтиб қўймоқчиман.  Дўстимга айтмадим.... буни кўтаролмаса керак.  Жаҳонгирни авариядаги ишини дело очиб ёпгандикку.  Ўшанда дўстим, Нодир милицияга кўп пул берганди қариндошларини оғзини ёп деб.  Нодир пулни ҳамасини бермасдан,  розилигини олиб кейин қолган қисмини беришга келишган экан.  Шу қолган пулларни бермасдан ўзи еб кетибди.  Кейин улар пайт пойлаб юрган экан. Жаҳонгирнинг бу иши уларга қўл келди.  Анварни улар ёллашган.  Билмайдики.... Шарифбой ҳамма пулларни Нодирга берган.  Шу учун келин Нодирга ҳамма сирларни гапларни айтаверманглар.  Ҳар қалай эҳтиёт бўлган яхши.  -дея гапини тугатди адвокат.
        Ҳар хил одамлар борааа.... баъзида ўзингни соянгдан ҳам қўрқиб қоларкан  инсон. Тузингри еб ака деб юрган инсон эдику бўлмаса Нодир.  Жаҳонгирни  қамоқдаги ҳаёти нима бўлди экан... ҳали эндигина йигирма баҳорни қаршилаган бола...  кейинги ҳаёти нима бўлар экан....  буни ёлғиз Аллоҳдан бошқа олдиндан ҳеч ким билмасди.....
Суд қарор чиқариб жиноятчиларга ҳукм ўқилган куниёқ.....  Жаҳонгир ва унинг иккита  шеригини  қамоқхона маъмуриятининг хизмат машинасига  ўтқазишиб.... зонага олиб келишди.  Мошина.... каттакон темир  дарвоза  очилгач, бино ҳовлисига  кирди.  Деворлари  баланд қилиб қурилган  бу бино қамоқхона эди.  Бу жойнинг ҳовлисидан бошлаб   зах ҳиди  анқиб  турар....  биринчи кирган  одамнинг  димоғига урилиб  бўғарди. 

T.me/sinovlarihayot