🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
768 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Қадим замонларда бир қирол сарой
йўлига қоя тош қўйиб, ўзи узоқроқдан кузата бошлабди.
Мамлакатнинг энг бой тижоратчилари, карвонлари, сарой аъёнлари ўша тошни айланиб ўтиб,
саройга киришибди. Ҳаттоки баъзилар баланд овозда қиролни қоралашибдии: "Халқдан шунча
солиқ йиғиб оладию, ўзи йўлларга қараб ҳам қўймайди”. Кунларнинг бирида қишлоқдан саройга мева
олиб келаётган деҳқон йўлдаги тошни кўриб қолибди. Сўнг тўхтаб, озмоз қийинчилик билан тошни
олиб ташлабди. Тошни йўл четига чиқазиб, халтасини энди елкасига ортмоқчи бўлган экан, нарироқда
ерда ётган кўзага кўзи тушиб қолибди. У кўзани очиб қараса, ичида тўла олтин эмиш. Кўзанинг
энг устки қисмида: "Бу олтинлар тошни олиб ташлаган одамга тегишли” - деган ёзув бўлиб, унга, қирол муҳри урилган экан...

🌱АЛҚИССАҲамма шикоят қилаётган қийинчиликларга эътибор бермай, вазифани бажарган
одам, албатта, ўз меҳнати самарасини кўради...


@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навқирон элимда бугун катта тўй,
Ўзбегим каломин қувончли куни.
Неча йиллар халқни эзди битта ўй,
Она тилим қайтарми, йиғларди туни.

Қолди тарихларда халқ чеккан заҳмат,
Ойнинг қоронғусин кўрди бу элим.
Русийзабонлари ўтқазди қаҳат,
Ўзин йўқотмади, лек ўзбек тилим.


Сўзлашолмас эди маҳкум забонда,
Эслагим келмайди маъшум кунларни.
Шукуҳли кунлар ҳам мана омонда,
Ким орзу этмади бундай кунларни.

Қодирий, Чўлпонлар, Фитрат, Беҳбудий,
Миллатнинг кўзгусин кўрсатмоқ бўлди.
Афсуски олишди нои-баъдавий,
Фозиллар миллатим руҳи бўлишди.

Қадри баланд тилим қайтди элимга,
Ҳазина гавҳари эрур он тил.
Бир калима келар доим тилимга,
Эй инсон, ўз тилинг асрай олиш бил!

Мунира Султон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
____ ҚАЧОН СИЗНИ
СЕВАМАН ДЕЙСИЗ ____

Юрак йиғлар, ўзни нимталаб,
Йиллар кутар, кунларни санаб.
Соғинчлардан қақради бу лаб,
Қачон Сизни севаман дейсиз?

Соғинч тўла бу жайрон кўзлар,
Қароғига бир Сизни жойлар...
Айта қолинг бир ширин сўзлар,
Қачон Сизни севаман дейсиз?

Қалбингиздан жой олай ўзим,
Соғинчларда ҳар айтган сўзим.
Сиз танҳоСиз, мен якка ўзим,
Қачон Сизни севаман дейсиз?

Севишимни билмайсиз жоним,
Танда йўқдир, зарра армоним.
Сиз бир олов, мен эса хоним,
Қачон Сизни севаман дейсиз?

Отлар чопар, манзиллар аро,
Раъно яшар, соғиниб айро...
Келмайсизму? ёнимга бир ё,
Қачон Сизни севаман дейсиз?

Имкон беринг, азизим жоним,
Бу дардларда қолмади холим.
Сиз борлиғим, қалбим, гавҳарим.
Қачон Сизни севаман дейсиз?

🖊 РАЪНО АЛИЕВА
@sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝Кечиккан севги.

Тун... Кўзларимдан олар уйқуни,
Оёқлари қабариқ ҳаёл.
Юрагимга йўллар қайғуни,
Лаблари шўр таъмли бир аёл.

Деразамни чертган кимдир ул,
Бевақт келиб бўлма ҳаёлни.
Балки адашгансан кўча қоронғу,
Тинч қўй кўнгли ўксик аёлни!

Ёшим энди ўн етти эмас,
Хотирадир бугун узоқ йил.
Асли сен ҳам бегана эмас,
Лек жуда хам кечиккансан, бил.

Кечиккан муҳаббат-аламли армон,
Танимайман, тан ҳам олмайман.
Лекин кеч қолибсан... тунаб қол,
Кўнгли бўшман, ҳайдаб солмайман.

Тонг ҳам отди, сени танидим,
Хонам узра яшнар бир чаман.
Сен ўшами, ҳа ўша сенсан,
Умрим бўйи сени кутганман- кечиккан севгим!!

Мунира Раҳмон.

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шариатимизда даволанишга оид шаръий одоб ва ҳукмлар ҳақида маълумот.

1. Дардни ҳам шифони ҳам берувчи Аллоҳ таоло эканлигига эътиқод қилиш. 

2. Ушбу дору дармонлар бир сабаб, деган эътиқодда бўлиш.

3. Касалнинг тузалишига сабаб бўлувчи табиб ва шифохоналарга бориш. 

4. Киши нафсига хатарли бўлган касалликлардан даволаниш вожиб
эканлигини билиш.

5. Касалликка таслим бўлмасдан, уни даволашга киришиш – бу Аллоҳ таолога таваккал қилишнинг зидди эмаслигини билиш.

6. Мусулмон киши ҳар бир ҳалол таомини тановул қилишда шифо тилаб “Бисмиллаҳ” ни айтиши.

7. Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат борлигини билиш.

8. Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатиш жоиз эканлигини билиш.

9. Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

10. Фуқаҳолар эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қўйдириши жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.

11. Ҳар бир жамият ўзларига етарли даражада табобат илмини ўрганувчи шифокорларни етиштириши шарт. Акс ҳолда, у жамиятдаги кишиларнинг барчаси гуноҳкор бўлади.



Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot