🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
764 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!



https://t.me/sinovlarihayot
ҲАЁТ

Отам ўйга чўмиб дерди доимо:
—Болам, феъли торлик бу ҳам бир завол.
Кенг бўл, оёқларинг орасидан то
Ўтиб кета олсин туя бемалол.

Умрим йўлларида кўрдим кўп зотни,
Отам айтганидек улуғвор, юксак.
Улар ўргатдилар менга ҳаётни
Не-не синовларда ибрат ва ўрнак.

Комил бўлолмадик афсус кўп замон,
Хатолар, ўкинчлар юрди сафма-саф.
Бағри кенг инсонлар ўзи бир томон,
Бадбин кимсалар ҳам бўлди бир тараф.

Тавба эшиклари очиқ ҳар маҳал,
Шу қадар кенг эрур Аллоҳ даргоҳи.
Эгам-ку кечиргай, лекин даставвал,
Инсонга оиддир Инсон гуноҳи.

Отамнинг гапларин эсласам гоҳо
Ўтар кўз олдимдан туялар, отлар.
Улар учрамади менга, ажабо,
Кўпроқ дуч келишди майда жонзотлар.


Абдулла Орипов.


https://t.me/sinovlarihayot
"ФОТИҲА" сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"ЯСИН" сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"ВОҚЕА" сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"МУЛК" сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

"КАФИРУН' сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"ИХЛОС" сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"ФАЛАҚ" сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

"НАС" сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"ЮСУФ" сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

P.S.: Ушбу хабарни биродарларингизга улашмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз, бироқ улашиб савобга сабабчи бўлсангиз, сиз ҳам қилган билан баробар бўласиз, ва аллоҳи аълам!

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/sinovlarihayot
Эй Исломнинг қизи!

Китоб ўқи. Бугун ўзингни ривожлантирасан, эртага фарзандларингни тарбиялайсан. Жаҳолатнинг қўрқадиган ягона нарсаси - аёлдир! Чунки аёл ўқиса, фарзандларига ҳам ўргатади.

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😔 Эримни топганида нега барака йўқ...?

T.me/sinovlarihayot
ҚИЗЛАРГА ЎРГАТИНГ!

• Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!
• Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!
• Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!
• Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!
• Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла.
• Виқорингни муҳофаза қил!
• Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!
• Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!
• Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!
• Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!
• Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!
 
Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!

Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!

© Абдулқодир Полвонов

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​Ибратли.

​​​-Опажон яна айтаман,бошқа йиғламанг Мен тушингизда бўлса ҳам тез-тез келиб тураман, мен ўзи ҳар доим сизлар билан биргам​​ан-у, фақат сизлар мени кўролмайсизлар-да. Ҳатто Меҳри, Маҳлиё, Гули сингилларимнинг тўйларига ҳам дадам билан бирга келганмиз, кузатганмиз. Менинг борган жойим бу ердан қанчалар яхшилигини тасаввур ҳам қилолмайсизлар. Бу у ёқда кўпчиликмиз. Бобом, бувим, амаким , тоғаларим, ҳаттоки кичик Наргис ҳам биз билан бирга. (Наргиз амакиларининг 5 ёшли набираси бўлиб, яқинда оққон касаллигига чалиниб, вафот этганди.) Ҳа,айтгандай, кенжатойимиз Гули яқинда ўғилчалик бўлади. Опажон, онамга ўзингиз яхшироқ қаранг, насиб бўлса онамларнинг умрлари узоқ бўлади. Мен энди кетишим керак.-дебди Нодиржон хотиржам. Кейин у дарвозахонада уни кутиб турган дарвешга эргашиб, чиқиб кетибди. Муҳайё ҳушини йиғиб уларнинг орқасидан югуриб чиқса, кўчада ҳеч ким йўқ эмиш...
Худди шу жойда Муҳайё уйғониб кетганини эслайди. ”Тавба,-ўйлади у. -Шунақа ҳам аниқ-тиниқ туш бўлиши мумкинми?” Охири у кўп ўйланиб ўтиришдан зерикиб, жойидан турди. Бўғирсоқ қилиб қўшниларга тарқатиш ниятида хамир қорди. Кейин эса таҳорат олиб жойнамозга ўтиргунча ҳам кўнглининг бир чеккасини кўрган туши банд қилиб турганини ҳис этди.
Ибодат қилиб бўлгач билганича Қуръони каримдан оятлар ўқиган Муҳайё бўғирсоқ пишириб, қўшниларга, кўчадаги болаларга тарқатди. Ҳар икки фарзанди оромгоҳда бўлгани учун шундай кичик юмуш қолиб ўзига қолиб кетганидан қалбида қандайдир завқ ва осойишталик туйди. Дарвозасининг олдидан оқиб ўтадиган ариқча ёнида чўккалаб, сувга кўрган тушини айтди. Кейин уйга кириб,тоза кийим кийди. Бошига чиройли рўмолини ўраётганда ойнадаги аксига кўзи тушди. Кўзларида қандайдир ҳаловат, ўзгача нур сезгандай бўлди. Кейин бўлса, иккита нон орасига бўғирсоқ ва ширинликлардан солиб янги белбоққа ўради. Йўлга отланиб, энди хонадан чиққан пайтда, ҳовлига кириб келаётган синглиси Меҳрига кўзи тушди.
- Ассаломуалайкум. Опажон, суюнчига келяпман. Гули паҳлавондек ўғил кўрди. Ўзиям нақд 4 кило туғилди, деди Меҳри хурсанд саломлашаркан. -Онам ҳам ўша ерда “ўғил неварам яна биттага кўпайди”-деб қувониб ўтирибдилар. Кўрсангиз қуйиб-қўйгандек Нодиржон раҳматлига ўхшайди.
- Умри ўхшамасин, илоҳо. Жиян муборак бўлсин, деди Муҳайё жилмайиб синглисини қучоқларкан. Худойим умри, ризқи билан берган бўлсин. Ҳамма хурсанд бўлиб ўтиргандир-а.
-- Хурсандчиликни сўраманг энди. Вой, куёвнинг қувонганини кўрсангиз. Юринг, бирга туғруқхонага бориб, чақалоқни кўриб келамиз. - деди хурсанд кайфиятда Меҳри. Ўғил туғилди деб, дунёларга сиғмаяпти. Дилшод қўйишармиш исмини.
-Майли туғруқхонага бирга борамиз. Лекин ҳозир бирга қабристонга бориб келайлик, -деди Муҳайё. -Ўтганларнинг руҳига Қуръон тиловат қилиб келайлик.
Меҳри унга бир қаради-ю, индамай эргашди. Опасининг дарду-изтироблари ўзи учун ҳам бегона эмаслигини ҳис қилгани учунми, “нимага?” деб сўрамади ҳам. Муҳайё илдам қадамлар билан кўча бошига қараб юраркан, тонгги ҳорғинлиги тарқалиб кетганини ҳис қилди. Аввал ўзи тасаввурига ҳам сиғдиролмаган илоҳий бир дунё мавжудлигига ич-ичидан имон келтираркан, дунёда одамзоднинг ақли етмайдиган, тушунтириш қийин бўлган мўъжизалар кўплиги ҳақида ўйлади. Синглиси билан янги туғилган чақалоқ ҳақида гаплашиб кетаркан, вужудида Нодиржон вафот этган ўша мудҳиш кундан буён ўзини ҳалигача азоб бериб келаётган оғир айрилиқ доғи, мотам юки елкасидан қулагандай эди. Аёл ҳаётда туғилиш ва ўлим ҳар қадамда ҳамдам эканлиги, тириклик доимо давом этиши ҳақида ўйлади. Ўзининг бу ҳолатини ундан нималарнидир сўраб, ўзича кимлар ҳақидадир берилиб сўзлаб кетаётган синглисига тушунтириш мушкул бўлса-да, қалби ёруғ, руҳи эса алланечук енгил эди.
Муаллиф:Мохигул Назарова

T.me/sinovlarihayot
Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш

Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб  қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.

Далил:
Аллоҳ таоло айтади:

“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),

Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк  қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб  қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”

«Фазилатли амаллар» китобидан.



T.me/sinovlarihayot
🌸🌼🌸🌸🌺🌼

КЎЗЛАРИМГА ТEРМУЛ, ГУНОҲЛАРИНГ ТЎКИЛСИН.

Эр шоша-пиша ошхонада куймаланаётган аёлининг олдига келди:
– Менга қара, кўзларимга қарачи?
Аёл ҳайрон тикилди хожасига:
– Нима бўлди, тинчликми? Кўзимга нимадир бўлибдими?
Эр сўзсиз термулиб тураверди жуфти ҳалолининг кўзларига. Бир муддат тикилар экан:
– Алҳамдулиллаҳ! - деди эр. – Эрталаб оғир уйғондим. Ҳануз бу оғирлик эзаверди елкамни. «Жуфтлар бир-бирига муҳаббат билан тикилсалар гуноҳлари тўкилади», деган ҳадис келди ҳаёлимга. Ёнингга югурдим. Аллоҳга шукр, кўзларингга тикилгандим руҳим енгиллашди🥰

Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг
👇👇

T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot