🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
760 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​​Қайтиб келганимиздан сўнг мени ишлатмади. Кун бўйи уйда ўтирардим. Бир ойга бир кило картошка, бир кило сабзи, пиёз ва бир литр ёғни етказишим керак эди. Пулга жуда қаттиқ эди. Шу даражада эдики, 50 сўмга сомса олиб еганимда мени ўласи қилиб калтаклаганди.
Доим бир қўлимда супурги, бир қўлимда чанг латта турарди. Келиши билан ҳамма жойни текшириб чиқар, йўқ жойдан жанжал чиқариб урарди. Сени мен одам қилдим, юргандинг кўча-кўйда деган гап оғзидан тушмасди.
Етти йил ҳаёт қурдик. Лекин бир тирноққа зор эдик. Мен ўша ҳаётда яшаб юраверардим, агар фарзандим бўлганида эди. У пайтлар пропискага қаттиқ туриларди. Эрим пропискали бўлди, ишли, уй-жойли бўлди. Энди унга керагим йўқ эди.
Сен билан ортиқ яшашни истамайман, сурхондарёлик қизга уйланмоқчиман, деди. У билан ажрашдик. Анча вақтдан ўтгач уйга борсам хотини чиқиб келди. Ҳомиладор экан. Уй менинг номимда эди. Уни ўзим ишлаб, меҳнат қилиб олгандим. Уйни бўшатиб қўйинглар, сотаман, дедим.
Сотдим. Бошқа уй олдим. Лекин омадим чопмади. Муттаҳамларга учраб қолган эканман. Мен олган уйни яна бир нечта одамга сотишган экан. Уларга қўшилиб қамалиб кетишимга оз қолди. Шундай қилиб уйсиз, пулсиз қолдим.
Ишлаб, ўз кунимни кўриб юрган кунларимнинг бирида, бир инсон билан танишдим. Оиласи бўлишига қарамай, мени никоҳига олмоқчи эканини айтди. Мен ҳам аёлман, фарзандли бўлишни истардим, рози бўлдим. Пешонамга битилган шу қизимни топдим — она бўлдим.
Фарзандли бўлиш фақатгина бахт дегани эмас экан. Энди ташвишларим икки ҳисса кўпайганди. Ёш бола билан ҳеч ким квартирага қўйишни истамас, уйимни расво қилиб юборади деган важ билан рад этарди. Амаллаб жойлашсам ҳам бироздан сўнг уй эгаси чиқариб юбораради.
Эрим бўлгани билан мен у учун иккинчиси эдим. Иккинчиси бўлиб яшаш сароб билан ҳаёт кечиришга ўхшар экан. Истаганда, керак бўлганда суянолмайсан. Керак бўлганингда пайдо бўлади, керак бўлганида ўрнини пайпаслаб қоласан.
Операция қилишларига тўғри келиб, шифохонада анча ётдим. Лекин эрим бир марта ҳам келмади. Одамлар уни таниб қолишидан қўрқди. Менинг аҳволимдан кўра одамларнинг гап-сўзи унга муҳимлигини ўшанда тушиниб етдим.
Ортиқ бундай яшаб бўлмасди. Фарзандим учун, ўзим учун ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ҳафтанинг қайсидир куни шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилар экан. Қабулига бориб уй кераклигини айтдим. Ҳужжатларимни бердим. Бироз вақт ўтиб ўзлари телефон қилиб мана шу сиз кўриб турган уйнинг бошланғич тўловини қилиб беришди.
У вақтда «коробка» ҳолида эди. Бир вақтда учта жойда ишлаб, пул йиғиб, ҳамма нарсасини ўзим қилдирдим. Ҳаракат қилсангиз бераверар экан. Берди, Худога шукур. Уйим бор, фарзандим бор, номига бўлса ҳам эрим бор. Лекин ҳаётим йўқ, тушуняпсизми?
Ўзимнинг, фақат ўзимга тегишли бўлган ҳаёт йўқ. Эр-хотинларга ўхшаб гаплашиб ўтирадиган инсоним йўқ. Қаранг, менга қирқ ёш берасизми? Қирққа кирмай қариб кетдим. Ичим тўкилиб адо бўлган. Бу ҳаётда ўн ёшимгача яшадим. Ундан кейинги ҳаётимни ўчириб ташлашнинг иложи бўлса ўчириб ташлардим.
Аввал онамдан кўп хафа бўлардим. Энди тушунишга ҳаракат қиламан. У ҳам аёллик бахтини ҳис қилиб яшашни истагандир. Лекин ўша бахтни тополмади-ку. Калтак емаган, жанжалсиз ўтган бир куни йўқ эди. Бизнинг ҳаётимиз ҳам бузилгани қолди.
Отамни кўп эслайман. Охирги марта олдиларига борганимда туғилган кунлари эди. Мени болаларим келди, қаранглар мени шундай болаларим бор деб шифохонадагиларга шундай хурсанд бўлиб гапиргандиларки. «Яна бир оз қол, соғинганман», деганларида яна келаман деб кетганимга афсусланаман. Салдан кейин оламдан ўтдилар.
Ҳаётимни қизимга бағишладим. Ўзим ўқиёлмадим. Уни ўқишини, яхши давраларда юришини истайман. Мен кўрган кунларни кўрмасин».
Аёл ҳаётини дам йиғлаб дам бўғзига аччиқ бир нарса қадалиб, дам ўкинч билан сўзлаб берар экан бир гапи хотирамга муҳрланиб қолди
Чироғи ёниқ уй борки дарди бор. Ўзига яраша ташвиши бор. Мен ҳеч кимга осон тутмайман дейди.
Ҳеч кимнинг чироғи ўчмасин. Ташвишлари ҳасратларида суянчиқ бўладиган елка тутадиган ва фақат ўзига тегишли бўлган инсони бўлсин.
Чарос Маннонова суҳбатлашди.
T.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ

Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради.
ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ
ХОТИРАНГИЗДА САКЛАНГ
🎙Абдукарим Мирзаев


T.me/sinovlarihayot
ОНАМ.

Мана, аям (биз онамни шундай дердик) вафот этганларига ҳам бир ҳафта бўлди. Ўтган жума тонг саҳар бешда дунёдан кўз юмган эдилар...
Ёшим элликдан ўтган бўлса-да, аям билан кўп бирга бўла олмадим. Тақдирнинг аччиқ қисмати туфайли узоқ 28 йил  бир-биримиздан айри қолдик. Бир-икки йил каникулда кўришган эдик. Бироқ узун йиллар шундай узоқда кечди.
Эсимни танибманки, нафас қисма (хроник бронхит) билан оғриб, аямни безовта қилиб юрдим. Узун қиш кечаларида тез-тез оғриб қолардим. Аям ётаётганимда оёғимни иссиқ тузли сувга солиб, ётишим олдидан елкамга ёғ суркаб массаж қилиб қўярдилар...
Йигит бўлиб етишганимда касаллик енгиллаган, аммо эҳтиётсизлик қилсам яна қўзғаб қолар эди. Ўнинчи синфда эканимда Душанбе шаҳридаги "медгородок"да 40 кун даволаниб ҳам чиқдим.
Лекин аямнинг хавотири ҳеч кетмас, мени доим эҳтиёт бўлишга чақирар эдилар.
Шу касаллик туфайли уйда эканимда аямга тузук хизмат ҳам қила олмадим. Ўшанда аям раҳматли ўзлари рўзғор билан бандлар, бизни томорқа, мол-ҳолга қарашдан бошқа ишга буюрмас эдилар. Ўшанда ҳам опаларим, укаларимдан кўра мени эҳтиёт қилардилар (кейинчалик, бўғин касалликка учраб, оёқ-қўл бўғинлари қақшаб оғриб, охири юролмайдиган бўлиб қолдилар).
Мактабдан сўнг бир-икки йил ҳужрага кетиб, яна узоқ бўлдим.
Сўнг дадам вафот этдилар. Бир йилча касал бўлганларидан сўнг.
Сўнгра яна бир йил ҳужрада бўлдим. Кейин уйга қайтиб, уйландим. Сўнг тақрибан бир ярим йилдан сўнг, тақдирим Мадинага қўшилган экан, бу ерга ўқишга келдим.
Хуллас, аямга тузук хизмат қила олмаганман.
Аммо икки воқеа менга умид бағишлайди, шу икки воқеа туфайли Раббим ҳузурида зора юзим кулса...
Ўн саккиз ёшда эканман, военкоматдан ҳарбий хизматга чақириқ (повестка) келди. Ўша пайтларда афғон уруши авжида, ҳар-ҳар ерга солдатларнинг ўлгани ҳақида хабар келиб турарди.
Бир куни уйга кирсам, аям йиғлаб ўтирибдилар.
- Ая, нега йиғлаяпсиз? - дедим.
- Ўзим, ўғлим, - дедилар. - Баъзан шундай кўнглим бўшаб туради.
- Тағин бу повестка учун бўлмасин, - дедим.
- Армияда тузук қарашмайди, нафасинг қисилиб қолса нима бўлади? - дедилар йиғлаб.
- Эҳ аяжоним, - дедим. - Шуни ваҳима қилиб ўтирибсизми? Мен тамоман тузалиб кетганман. Бунинг устига бу касалликка ҳаво алмаштиришнинг қанчалик фойдали бўлишини кўрдик. Балки бу армия шу касалликни қувиш учун Аллоҳнинг бир неъмати бўлиши мумкин.
- Худоё, Худовандо, сен менга тасалли берганинг, кўнглимни кўтариб хурсанд қилганинг учун бошқа сабаб орқали касалингни даф қилсин, - дедилар дуога қўлларини кўтариб...
Орадан бир неча кун ўтиб, кеч кузда, қалин фуфайкаларни кийиб армияга кетдим, военкомат олдига кузатиб қўйишди. Бизни бир автобус қилиб Термизга, турли ҳарбий қисмларга ажратадиган катта марказга олиб кетишди.
Борган кунимизнинг иккинчи ё учинчи куни шундай чанг ёғдики, кундуз куни ҳатто қуёшни кўриш амри маҳол эди.
Табиий, бундан менинг бронхитим қаттиқ қўзғалиб, дарҳол дўхтир кўригига ўтказилдим.
Катта терапевт мени текширар экан, "қайси ноинсоф бунга армияга боришга рухсат берган" деб қўйди.
Ўша куни Термиз касалхоналаридан бирига ётқизилиб, ўн кун даволанганимдан сўнг уйга қайтарилдим.
Орадан бир неча кун ўтиб военкоматдан менга "годен к нестроевой службе" деган ҳарбий билетни топширишди.
Орадан 3-4 йил ўтиб Мадина университетига қабул бўлдим. Мана, 28 йил ўтди, бирор марта нафасим қисилгани йўқ.
Аллоҳ таоло аямнинг дуоларини энг ажойиб тарзда ижобат қилган эди. Ҳолбуки, дуо пайтида бундай ижобат бўлиши на аямнинг, на менинг хаёлимга келган эди. Негаки, биз чет элга чиқишни оддий одамлар тасаввур қила олмайдиган совет давлатида яшар эдик.
Иккинчи воқеа уйланишим арафасида бўлган.
Ўшанда опамлар менга турли вариантларни кўндаланг қилар, келинликка номзод бир неча қизларнинг расмини кўрсатишиб, ҳар бири ҳақида маълумот беришар эди.
Эсимда, ўшандай ўтиришларнинг бирида аям жим ўтирар эдилар.
- Ая, сизчи, нима дейсиз? - дедим........

T.me/sinovlarihayot
​​- Аям жиянлари ...хонни ёқтирадилар-да, - деди опамлардан бири.
- Тўғри, - дедилар аям.  - Ҳеч кўнглимни узолмаяпман. Лекин ўзингиз биласиз, ўғлим, уйланадиган киши сизсиз (бу пайтга келиб аям мени сизлаб бошлаган эдилар).
Мен индамадим.
Ўтириш тарқаб, аям холи қолгач, қаршиларига тиз чўкдим.
- Аяжон, - дедим. - Сиз менга кимни маъқул кўрсангиз ўшанга уйланаман. Сизнинг истаганингиз бўлсин.
Кўзларига ёш олиб, узундан узоқ дуо қилдилар..
Юқорида айтганимдек, аям қалбига киритган шу икки хурсандчилик сабабли Раббимдан умидим бор. Зора гуноҳларимни кечирса...
Ёшларга ожизона маслаҳатим: ота-онангизнинг дуоларини олинг, кўнгилларини кўтаринг, муаммоларни йўқдек кўрсатишга урининг, уларнинг юрагини сиқадиган эмас, хурсанд қиладиган ишларни, муомалани қилишга ҳаракат қилинг.
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳмат қилсин, тирикларини паноҳида асрасин. Омин
Сайфуллоҳ Носирхон Тўра.

https://t.me/sinovlarihayot
Зебо бир хаёли айтай ҳам деди, аммо “Қайтанга топилмагани яхши, барибир Ноила бу полвонга муносиб хотин бўлолмайди, уни бахтли қилолмайди, баттар бўлсин”, деб айтмади. Лекин барибир одамлар уни тополмай асабийлашаётганини кўриб, полвон йигит келинсиз чиқиб кетса юзи шувит бўлишини ўйлаб, Ноиланинг қаердалигини айтишга қарор қилди ва чимилдиқ илинган уйга қараб йўл олди. Аммо ана шунда кутилмаган воқеа содир бўлди.
Аламдан юзлари бўғриққан куёв ичкаридан отилиб чиқди ва “Энди нима бўлар экан?” деб тўпланиб турган юзлаб одамларга баланд овозда гапира бошлади:
— Ўв, биродарлар! Полвоннинг мулзам бўлгани — ўлгани! Мен бугун Сойгўзарга куёв бўламан деб келганман. Уйимда тўй бўлиб ётибди. Тўйхона тўла одам. Бўлар иш бўлди, аммамизнинг қизи хоҳламаса тегмасин. Энди битта гапни айтаман, жон қулоғингиз билан эшитинг. Полвоннинг гапи битта бўлади, мен келинсиз бормайман тўйхонага. Сойгўзарда менга қизини берадиган битта мард борми? Ким менга қизини берса, полвонлик сўзим шу қизини бир умр бошимга кўтараман. Уни бахтли қиламан!
Ана томоша!
Ўктамнинг бу оташин нутқидан сойгўзарлик дегани бир қалқиб тушди-ку.
— Э, отангга раҳмат! — деди кимдир.
— Мард йигит экан! — деди бошқа биров.
— Ҳақиқий полвоннинг гапи бўлди! — дейди яна кимдир.
Аммо бу гапларни айтган одамларнинг бўй етган қизлари йўқ эди. Бўй қизлари бор эркаклар эса “Бир кунда қизимизни бир йигитнинг қўлига тутқизиб юборсак қандай бўлар экан?”, деган андишада мум тишлашди. Яна бировлари “Бировнинг ўрнига тушиб, қизим бахтли бўлармикан?” деб жим туришни афзал билди.
Ўктам даврада, деворлар ортида бу томошадан лол бўлиб, лаб тишлаб турган қизларга мурожаат қилди.
— Ҳей, қизлар! Ораларингда Ноиланинг дугоналари ҳам бордир? Мен сизларга кўнглимдагини айтмоқчиман. Ким унинг ўрнига келин бўлса, мен уни бахтли қиламан! Бу чин йигитлик сўзим!
Тўйхона сув қўйгандек жим бўлди. У ер-бу ердан қизларнинг пиқиллаб йиғлаганлари эшитилди. Ноилани қарғаганлари эшитилди.
— Бор!
Оҳистагина айтилган биргина сўздан, қиз боланинг майингина бу овозидан гўё момақалдироқ гумбурлагандек бўлди.
Ҳамма шу қиз томонга ўгирилди.
— Бор, — деди секингина Ўктам томонга бир-икки қадам босган Зебо. — Ноиланинг ўрнига келин бўлишга мен розиман! Аммо ота-онамни чақиринг, уларнинг розилигини ҳам сўранг. Ота-онам оқ фотиҳа берсалар, шу бугуноқ сиз билан тақдиримни бир умрлик қилиб боғлашга, ҳозироқ сиз билан кетишга розиман!
Ана томоша!
Ҳайрат аралаш овозлар тутди тўйхонани.
— Э, яша, Зебо!
— Юрагингга балли-е!
— Эндиги қизларда уят ҳам қолмади, — деди бир киши, аммо у юзлаб ёвқарашлар тиғи остида қолди.
Зебонинг онаси ҳаммасини кўриб турган эди. Оёғини қўлига олиб уйига югурди. Эрини айтиб келди. Кела-келгунча ҳаммасини айтиб келди. Тушунтириб келди. Ичида “Қизимни бир нима қилиб қўймасин, дадасининг феъли чатоқ”, деб келди-да онаизор.
Ота онаизор хавотир тортган бирор ишни қилмади. Одамлар халқасини ёриб ўтиб, қизига бир олам меҳр билан термулиб турган алпкелбат йигитни кўрди. Унинг қошида ер чизиб турган қизи Зебони кўрди. Секин унинг ёнига келди. Бир ёнига онаизор келиб, мунғайиб турди.
— Ҳаммасини эшитдим, — деди Зебонинг отаси. — Қизим, кейин пушаймон бўлмайсанми?
Зебо “йўқ” маъносида бош ирғади.
— Полвон, эртага қизимизнинг бу қарорини юзига солиб, таъна қилмайсизми?
— Шу қизнинг мардлигига тан бердим. Мен ҳамманинг олдида қасам ичдим, мен уни бахтли қиламан!
— Полвон, менам полвон бўлганман, полвоннинг ичидагини биламан. Битта қизим сиздан айлансин. Қизимни сиздай йигитга берганим бўлсин! — Зебонинг отаси кейин тўпланганларга ўгирилди: — Ўв, биродарлар, дуо қилинглар, Ҳайдар полвоннинг қизи бахтли-тахтли бўлсин! Қўшгани билан қўша қарисин! Ували-жували бўлсин!
— Оми-ин!
— Оми-ин!
Ай, биродарлар, Жаласойда бир тўй бўлди, бир тўй бўлди, довруғи етти довондан ошди.
Зебо “Полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим, деганида фаришталар омин деган экан.......

T.me/sinovlarihayot
Зебо Ўктам полвондан етти ўғил кўрди. Еттовиям полвон бўлди. Ҳар тўйда биттадан соврин олиб келишса, етти соврин бўлди, иккитадан олиб келишса, ўн тўрт соврин бўлди. Айримлари бир тўйда тўрттагача соврин олди. Ҳаммаси олган совринини отасига тақлид қилиб, “Топганимиз шу бўлди”, деб Зебонинг оёғига қўяр бўлди.
“Аллоҳимдан еттита ўғил сўрабман-у, ўзимга сирдош бўлади, биттагина қиз ҳам бер”, демабман, деб бир-икки сўлиш олган Зебога Аллоҳ таоло бир қиз ҳам берди. Аммо у Зебо орзулагандай онасига сирдош бўлмади. Ўғилларнинг ичида ўғил бўлиб ўсган у қиз, акалари билан кураш тушиб улғайган у қиз, қиз боланинг қўғирчоқларини қўлига бир марта ҳам ушламаган у қиз, ўғил бола кийиниб курашларга чиқадиган, ўғил болаларнинг додини берадиган у қиз саккизинчи ўғил бўлди. Унга бошқача таъриф бериб бўлмади.
Ўктам полвон ҳам ваъдасига вафо қилди. Тўғри, у Зебони бир умр бошида кўтариб юрмади. Зебо ерда юрган кунлари ҳам кўп бўлди, аммо Жаласой Жаласой бўлиб Зебодан ҳам ортиқроқ қадрланган аёлни на аввал кўрди, на кейин кўрди.
Ай, биродарим-ай! У ёғини сўраб нима қилардингиз?
Ҳикоямни доим шу жойигача айтиб бергим келади. Аммо доим “Кейин-чи?” дейдиганлар чиқади-да. Мана, сиз ҳам “Ноила нима бўлди?” деб ўтирибсиз.
Нима бўларди, йигит-қизлар бор овози билан “Ёр-ёр” айтиб ўтаётганини эшитган Ноила “Мен бу ерда бўлсам, кимга “Ёр-ёр” айтишаяпти экан”, дея ажаблана-ажаблана яширинган ғоридан чиқиб келганида унинг уйида тўйдан ном-нишон қолмаган, дугоналарига роса кўз-кўз қилган сепларини машиналарга ортиб олиб кетишган, уйлари ўғри урган эгасиз ҳовлидек ҳувиллаб қолган эди.
“Оқ қиламан, кўк қиламан” деган отаси Адолатнинг бир ўқрайиши билан Ноилани оқ ҳам қилолмади, кўк ҳам қилолмади.
Ноила шундан сўнг қаторасига ўн йил совчи кутди.
Ўн йил деганда уч қишлоқ наридаги хотин қўйган Саттор пиёндан одам келди…
Тамом
Каримберди Тўрамурод

T.me/sinovlarihayot
​​челак сут берарсан. Ишқилиб, хўжайин тезроқ қайтсин-да.
Болалар ҳам у кишини жуда соғинган...»

Бузоқча чўзиб маъради. Сигир боласига ўгирилди. Роҳила эса бир тутам ўт олиб бузоқчага берди. Сўнг қўлидаги челакни айвонча четидаги илгакли симга илдириб, «Товуқлар қурғур тухум қўйгандир», деган хаёлда товуқхона томон юрди.
— Э, қақилламай қақодонинг тешилгурлар-эй!

Унинг овоз чиқариб койинишлари бекор кетди. Бешта товуқдан зўрға биттаси туғибди. Ҳафсаласи пир бўлди. «Бекорга қақиллашади, — товуқхона четидаги кундага ўтириб, ўйлай бошлади у. — Қуруққа томоқ қоқишади. Шу товуқлар ҳам одамни алдайди-я. Уч кундан буён битта тухумга шунча қақ-қақ. Тавба, булар ҳам Худонинг бир маҳлуқи-да. Шу ўлгурларда ҳам нафс бор. Ризқини териб ейди. Қани, энди одамзот шундай бўлса. Йўқ!
Унда «сен ёмонсан, сен бошлиқни сўқдинг», деб кимни қамашади?
Ўшанда ким бўйруқ қилади-ю, ким бажаради? Шундай яратганига ҳам шукур, бўлмаса, бир-бирининг кўзларини чўқиб оларди, бу одамлар...
Энди шу кунларда муштдай-муштдай тухумларингни тўтиё қилманглар. Кўриб турибсизлар, хўжайинимиз кетгандан буён аҳволимиз оғирлашиб қолди. Айниқса, болаларга қийин. Сизлар бола туғиб кўрмагансизлар-да, билмайсизлар, қақажонлар. Тунов куни Марзияга муаллими «агар форма олмасанг, дарсга келма», дебди. Пул йўқ, қаердан оламиз. Бечора беш кундан бери йиғлайди, мактабга бормайди. Ахир, битта менинг кетмон чопганим нимага ҳам етарди?

Энди сизлардан бир нарса олиш учун бир нарса бериш керак. Доннинг ҳам қолганини экдик. Нима қиламиз? Хўжайинимиз қайтгунча тақдирга тан бериб яшайвераймиз-да...

Ўзларинг ҳам биласизлар-ку, ўша куни ҳовлида донлаб юрган эдиларинг.
Ер ўлчовчилар келиб қолди. Ҳалиги дароз ҳисобчи таноб чўпини у ёқдан бу ёққа ташлаб чиқди. Икки таноб ер зиёд экан. Улар бир-бирларига «нима қиламиз?» деб қараб туришганди, совхознинг парткоми келиб қолди. Ҳисобчи бола бидирлаб ҳаммасини унга тушунтирди. Партком ҳовлининг ичини ўзича чамалаб, кейин юқорида экилган буғдойзорга ишора қилиб: «Ҳув, ўша ерни бузинглар, ўрнига пахта экасизлар», — деди.
«Ака, бешта болам бор. Уларнинг ризқини қирқманг. Келгуси йил экмаймиз, давлатга берамиз», — деди Боймурод гапга аралашиб. «Шунча ортиқча ерни эгаллаб олибсиз, яна гапингизни қаранг. Ўроқ солинглар», — деб буйруқ берди партком ер ўлчовчиларга.

Шунда Боймурод ҳоатада ўйнаб юрган болаларини буғдойзорнинг четига қатор қилди. «Буғдойнинг эгаси шулар!», — деб туриб одди. Болалар эса изиллаб йиғлашарди. Менинг ҳам юракларим қон бўлди.
— Ҳали шунақа қилиб енгмоқчимисан ё қўрқитмоқчимисан, ахмоқ! - бақирди партком.

Боймурод ҳам тўлиб турган эканми:
— Ўзинг аҳмоқсан! Сизлар ҳам биласизлар кимни сиқишни, — деди жаҳл билан.

Бўлган гап шу. Шу ерда акт тузишди. Кечқурун мелиса келиб олиб кетди. Карманада ўн беш кун етди. Сўнг Каттақўрғон турмасига олиб кетишди. Бориб кўролмадик ҳам бечорани. Майли, ярми қолди. Начора, кутамиз. Ёмонларнинг жазосини Худо берар... Кўп ҳам туғмасдан юрманглар, ҳеч бўлмаса кун ора туғиб туринглар. Бир шамолланглар...»

У товуқхонани очиб товуқларни чиқариб юборди. Ўзини енгил ҳис қилди. Ғуссаси бироз тарқагандай бўлди...

°°°°
Ранглари синиқиб қолган Роҳила болаларига ширчой қилиб ичирди. Катта қизи Марзияга укаларини қолдириб, ишга жўнаш тараддудига тушди.
— Она, қачон форма олиб берасиз, бугун ҳам мактабдан қоламанми? - деб йиғлади қизи.
— Йиғлама, келаётган бозорда товуқлардан сотамиз. Ўша пулдан олиб бераман. Укаларингдан эҳтиёт бўл. Ҳовлининг у ер-бу ерларидан ўт юлиб сигирга беринглар. Укаларинг йигласа, саватдаги қотган нондан ивитиб бергин.

У ишга кетатуриб: «Э, лаҳатга тиқай сенларни. Қаро ерга бориб қақилланг! Кишт-э», — дея супа юзидаги йиртиқ ковушни олиб, янги экилган буғдойларни титкилаётган товуқларга қараб ирғитди.

Ашурали Жўраев.

T.me/sinovlarihayot
Ўз ҳаёти ичра бахтли бўла олмаганлар, бошқаларнинг ҳаётига бурун суқади.
Чунки ўзининг ҳаёти билан оввора бўлганни бошқаларни ҳаётини муҳокама қилишга вақти бўлмайди.

Сизни ғийбат қилишяптими, кўролмай сиз ҳақингизда бўхтон тўқишяптими ҳеч ҳам хафа бўлманг.
Чунки улар ғийбат ва бўхтондан бошқа нарсадан бахтни ҳис қила олмайдиган бахтсиз бечоралардир…
T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
​Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан
, ўз методлари борда.
Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради:
-Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?!
-Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди...
-Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”...
Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди.

ТАМОМ.

https://t.me/sinovlarihayot
​​📝Қайнонамнинг дуоси ёҳуд онамнинг даккиси.

Менинг умр йулдошим "Зарафшон" ресторанида ишлаётган пайтлар эди.
Кайнонажонимга энг кўп ёрдам бериб турган ўша вақтида менинг умр йулдошим бўлганлар. Алохида яшаб, уч фарзандлик, ўғиллик бўлдик.
Умр йулдошим 3 жойда гап ўйнаб, хар сафар у пайтларда  гаплар, мехмондорчиликлар уйда бўларди. Мен кичкина кичкина угил фарзандларим  билан кушнимиздан хонтахта олиб чикиб, дастурхон тузатардим, пиширик пиширар эдим.
Икки хил овкат.:- норину, сомсани хамма узи киларди.
Хозирги пайтларга ухшаб тайер буюртма қилинмас эди.
Йилда уч марта гап олсалар, хужайиним дарров уша куни КАЙНОНАЖОНИМНИ уйга олиб келар эдилар .
Мехмонлар кетишгач, гапдан тушган хамма пулни ОНАЖОНларига  туткизиб битта дуо килинг дер эдилар.
КАЙНОНАЖОНИМ рахматли кузда еш билан,  (отинойи эдилар) угилларини дуо килардилар.
- шу пулингга кичкина опангга холодильник оберсам еки бельгияни пальтосидан олсам майлими? -  деб рухсат хам сураб куярдилар
Хужайиним эса:
- Онажоним бу энди сизники. Кимга берасиз, нима киласиз, мени ишим йук  ОНАЖОН , кам  кустингизга ишлатаверинг дер эдилар.
КАЙНОНАЖОНИМЛА шунда менга караб, «сиз хам розимисиз» дегандек
- майлими шунака килсам? - деб сурардила
Мен эса :
- Менга караманг ойижон, бемалол углингизни дуо килиб, ишлатаверинг, -  дердиму ,
ичимда эса (ешманде), вой учта кичкина бола билан гап кутсаму, бир сумини колдирмасдан  бервордилая дердим.
Эртаси куни онамга:
- Каранг она, гапни хамма пулини куевингиз яна ойижонга бервордилар, хар сафар шунака киладилар, - дердим.
-Учир овозингни, хали эркакни пулига хужайин булиб колдингми? Таги паст, назари пастларни гапиряпсанми менга?
болам бу гаплар сенга ярашмадия -  деб уршиб берардилар.
- Ялангоч колаяпсанми? Очмисан? Нимадан камчилигинг бор?
Аралашма, кайнонангга ковок уйсанг, мени кизим эмассан!
Мехмон кутган булсанг аеллик вазифанг болам еки улиб колдингми?
Худо хохласа учта углинг бор. Ана уларни пулига хужайин буласан!
Товушингни  чикарма, очик юз билан эрингга кара ,худди курасан мендан, -  деб уришиб берардила
Ман эса аламдан:
- Cизда  беш угил, лекин кайси бири  ГАП дан тушган пулини сизга беради? 
Бизниям харажатли жойларимиз бор,
ахир икки хонада яшаймиз, учта углим бор, уйни кенгайтиришимиз керак.
Онам эса рахматли:
- эх болам а, Сен  дуо олавер, уйни оллох сенга гойибдан беради дер эдилар...
Мана шу кунларгаям етиб келиб уйлаб колдим.
Кичик углим Жалолиддин австралияни СИДНЕЙ шахрида  ошпазлик буйича укишни тамомлаб,
СИДНЕЙдаги " ХАЯТ "- деган мехмонхонада ишлаяпти.
Таътилга келиб, мени адаси билан олиб ДУБАЙга  олиб келди.
"МАЗДА -6 " маркасидаги  машинани ижарага олиб, ДУБАЙдаги  хамма гузал жойларга хам таржимонимиз хам спонсоримиз булиб юрибти.
Оркасидан караб кузимга еш келади.
"Бундан хам куп ДУО олишга кодир эдик, нега она отани ганиматлигини уша вактда билмадик?
Еки хозиргичалик тушунмадик?
ОНАМ  рахматлик айтганларидек гойибдан уй берди.
ОНАЖОНИМНИ  уйлари Сузукота махалласидаги  бузилди.
Олти хонали уйга эга булдик
Бу билан нима демокчи булганимни тушунган булсангиз керак!!!!!
(Бу маколам билан, ДУО ни нималарга кодирлигини эслатиб утмокдаман)
Ешларга ибрат булсин деб ездим.
ЕШЛИК КИЛИБ КАТТАЛАРНИ ,АЙНИКСА ОТА ОНАНИ ДИЛИНИ ОГРИТИБ КУЙИШМАСИН !!!!!!
КЕЛИНЛАРНИ ЧИРОЙЛИ ЯШАБ , ТУБ КУЙИБ, ПАЛАК ЕЗИШИГА , КЕЛИНЛАРНИ ОНАСИНИ РОЛИ БЕКИЕС ЭКАН..
АГАР УША ПАЙТЛАРДА ОНАМ МЕНГА :
- Вай кара, кайнонанг келиб, хамма пулни олиб кетдими ?
Ахир уйласа буладику , 3 нафар норасиданг бор, тор уйда утирган булсанг,нега боламни пулимни оламан ,ахир узи хам не умидлар билан гап уйнаган, пулини кор холига ишлатса булмайдими, деб енимни олиб , мени босмаганларида ..... нима булишини уйлаб узим куркувга тушдим
Шу ДУО сабаб мен кукардим хозир дуне курмокдаман фарзандларимни эъзозидаман
АГАР МЕН КАЙНОНА ОНАЖОНИМНИ ДУОЛАРИНИ олмаганимда балки бундай ИЛМга ОБРУга КАЙТА КАЙТА  УМРА  САФАРЛАРИГА  ва гойибдан ОЛЛОХ УЗИ ЕТКАЗГАН уйларга ва бундай келажагимни меваси булмиш  асал неваралар куриш бахтига сазовор булмасмидим.

https://t.me/sinovlarihayot
​​Шундаям   бир   икки  кунлар   гаплашмадик.
       Орадан   тўрт  кунлар  ўтиб  ,  унгача   ярашиб  ҳам  олдиккуя,   кейин  тилимни  тийиб   туролмасдан :
           -- Кампир  ўшанда  нега  унақа   қилгандинг?- деб   сўрадим.
           -- Жахлим   чиқди....мени   бир  балиқ  овига  алиштириб  кетдингиз  деб.- деди.
          -- Қаерга   кетмоқчи   бўлгандинг  ўзи  бу  ҳомиладорлик   аҳволингда?-  сўрадим  яна.
           -- Онамларникига..  - деса  бўладими.
           -- Онангларникига?  Юз   км   узоққая.... яна  катта  сўмканг   ва   иккита   холи   гиламниям   кўтарибми  ? Аммо    қизиқ  .... бир  кўрмоқчи  эдим    қандай  кўтариб    автобусга   чиқишингни.  - дедим  ҳайрон  бўлиб. 
        Ҳозирги   замонда  ҳатто   фелни  ҳам   бир   жойдан   бошқа   жойга  олиб  кетиши  мумкин  шароит  бор.  Аммо   ўша  пайтлари  техникаям   кам  пул  ҳам   кам    эди.
     Лекин   мен  бувингдан   мингдан  минг  розиман.  Бирга    қирқ  йил   яшаган  бўлсак   ҳам   бирор  марта   менга   овозини   кўтариб  гапирган   инсон   эмас.  Баракат  топгур.....бирор  марта   ҳам....Аллоҳ  рози   бўлсин.  Қанийди    ҳар  бир   бахтли  жуфтлик   доим  интифоқ      яшашса.....
     Бу  мени    бобомни    оддий  ҳаётий   ҳақиқатлари    эди.....
Крикдуши Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​Улар хам хар хил огриклар билан, кимнидир кули синган яна бирини оёги гипсда..
Беморлардан бирига Сомса, Шашлик олиб келишди.. Хонада хушбуй, димокни китиклаб,  иштахани очувчи хид таракалди..
Бир кули синган Аёл утириб сомса шашликларни егани сари Назокатнинг укасини хам егиси келиб:
~ Опа бизга хам докторлар сомса беришадими? Аа ?? Опа сомса хаммага беришадими??...
~ Йук укажон сенга сомса мумкин эмас!
~ Нимага Опажон менга сомса мумкинмас?
Оёгимдан яна кон окадими сомса есам?
~ Ха укажон мумкинмас мана хамшира каша берди шуни ейсан буптими?
~ Опа Шашликчи?? Шашлик? Шашлик хам мумкинмасми-аа??..
Назокатни томогига бир нарса тикилгандек булиб кузига ёш келди..
~Укажон мумкинмас дедимуу, яхши булиб колсанг Ойим олиб беради,хозир мумкинмас боптими?!
~ Опажон богчада хам кунда каша ейман!
Каша егим келмаяпти..
Деб Сомса еб утирган Аёлга караб
мултираб ютиниб куяр эди..
Назокат кузларида ёш билан мажбурлаб укасига каша едирди.
Сомса , шашликларни чапиллаб еб утирган Аёл Болаларга ахамият хам бермади..
Колган беморлар хам узлари билан овора..
Назокат корни оч холда укаси билан ухлаб колди..
Эрталабда Ойиси кириб келди..Кичкина кастрюлкада гуштни урнига Урик коки солинган шавла олиб келибди..
Гушти йук,...
Овкатни болаларига ташлаб ,шошилиб Мактабга ишига кетди...
Халиги Аёл Болалар ейаётган шавлага караб тургани учун Назокат:
~ " Хола келинг, Шавла еймиз" деди.
Уялмасдан У аёл келиб Шавладан бир кошик олиб еди..
~ Гушти борми узи бу шавлани?!
Бемазалигини, Чала коврулганмиее
оппокку?
Назокатни иштаха билан ейаётган укаси:
~ Холажон менга Шашлик билан Сомса мумкинмас экан ..
~ Ким айтди сенга мумкинмас деб?!
Назокат:
~ Мен айтдим мумкинмас деб!!!
Хола Ёш болани олдида бермасдан хар хил нарса еб булмайди..
~ Вой Тирранчаее, Кампирни бир уриб Кичкина килиб куйгандек экансануу- аа?!
Айт олиб келсин Отанг сенларга хам Шашлик ..Сомса...
Рангларингни кара девордек оппок конларинг камлиги билиниб турибди..Яхши яхши овкат едириш керак сенларга! Мумкинмас демасдан!
Тавбааеее Одамларга хайронсан ёш болани  Кичкина кизига ишониб больницага ташлаб кетганига улайми...
Хеч булмаса сал тузукрок овкат олиб келса нима буларкин... Бировларни еганига караб бу ерда болалари ютиниб утиришибди...
У Аёл тухтамай жаврар эди..
Назокат укаси юзида турган кашани артар экан куз ёшларини яширишга харакат килди.
Индамади..Укасини кутариб ташкарига чикиб кетди...Унсиз юм- юм йиглади....
Скамейкада укаси билан утиришса Бир болакай Морожоное еб утиб колди..
Укаси Опасига караса Опаси Маюс Йиглаб утирибди..
Укаси нима дейишини билмай оёгига караб
Туриб ,Уйланиб Опаси:
~ Опа Яхши булиб колсам Морожна хам мумкин буладиаа Опа?!
Опа мен катта булсам Сомсачи буламан!
Кейин хар куни сомса еймиз..
Больницага Сомса олиб келиб хамма касалларга бераман...
Назокат энди узини тухтата олмай йиглаб юборди..
Опа йигламанг Опажон! Катта булсам пулим куп булади.
Хар куни сомса олиб еймиз!
Морожна олиб еймиз! Йигламенг Опа!
Мен сизи узим бокаман!
ОВКАТИМИЗДА ГУШТ КУП булади Опажон.
Хамшира уколга чакирди.
Палатага киришганда оёги синиб ётган аёл Назокатни чакириб пул берди.
Кизим мана бу пулни ол! Ташкарига чиксанг йулни нариги томонида сомса сотади. Иккита олиб келиб уканг билан еб олинглар Ма кизим пулни ол!
Йук хола куйинг керакмас.
Назокат мажбуран пулни олиб сомса олиб кирди.
Кенжатой:
Опа духтирлар бугун сомса мумкин дейишдимиаа? Рахмат Опажон духтирларга.
Укасини хурсанд булиб шошилиб ёгларини окизиб сомсани жажжи куллари билан ушлаб ейишига караб йиглаб юборди Сомса кичкиналиги учун икковини хам укасига едирди. Назокатни томогидан сомса утмас эди.
Йиллар утди Отаси Оламдан утди Укалари катта булишди Хаммаси уз билимлари билан Олий укув юртларини битиришди Яхши жойларда ишлашяпти.
Оналари кариб пенсияга чикди.
Назокат махалласига яхши оилага келин булди.
Кенжатой укаси эса Хар хафта Назокатни Уйига кургани киради Кулидаги  Пакетда доим Сомса Шашлик Иссик Нонвой нон булади.
Болалар хотираси кучли булади. Куп нарсалар хотирасида мухрланиб колади

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман....


https://t.me/sinovlarihayot
​​​​дим.
Эндигина унинг кўзидан шашқатор оқаётган ёшни пайқабман. Икки кўзидан дарё бўлиб оқаётган кўз ёшлари юзига аста томар, айни дамдаги ой шуъласида уни янада гўзал қилиб юборар эди. Унга ҳатто йиғлаш ҳам ярашади-я.
– Қўйиб юборинг!
– Қаёққа кетяпсан ахир?!
– Уйга!
– Ўзим сени ташлаб қўяман.
– Ҳожати йўқ.
– Кеч бўлганда қиз болага ёлғиз юришга ким қўйибди. Ўтир дедим!
Қўярда-қўймай орқа ўриндиққа ўтирғиздим-да, машинани ўт олдирдим.
Бир дам жим кетдик. На мен гапира оламан ва на у. Ўртага оғир сукунат чўмди. Қанийди, аввалги журъатим бўлса-ю, уни қанчалар яхши кўришимни айта олсам.
– Қаерга ҳайдай?
– Маҳалламни биласиз-ку. Бир йил бўлди қайтганимизга.
– Бир йил? Нега эртароқ хабар қилмадинг?!
– Нима дейишим керак эди?
– Турмушга чиққандирсан, ҳойнаҳой?
Саволим билан уни хижолат қилиб қўйдим, чоғи, жим бўлиб қолди. Орқани кўрсатувчи ойна орқали унга қараб-қараб оламан. Йиғини бас қилибди, ҳартугул.
– Йўқ...
– Мен ҳам уйланмадим... – тилла топган кишидай оғзим қулоғимда. Ахир шу жавоб тақдиримни ҳал қилиши мумкин эди-да!
– Ойинг яхшими?
– Ҳа, шукр. Яхши бўлиб қолди.
– Очилиб кетибсан.
– Ҳей! Ҳалиям ўзгармабсиз-а? Машинани тўхтатинг. У ёғига ўзим кетаман.
– Ҳечам-да. Етай деб қолдик. Сабр қилиб турсанг, уйингга етамиз. Жиннивой, соғинмадингми?
– ...
– Мен эса соғиндим, жудаям! Ишонмайсанми, қандай ишонтирай?
– Жинни! – кулимсираб ташқарини кузатиб кетаётганини кўриб, кўнглим хотиржам бўлди. Демак, унутмаган...
– Менга қара. Нега индамай кетиб қолгандинг? Бир оғиз манзилингни айтиб кетиш қийинмиди?
– У вақтда онамдан бошқа ҳеч нима юрагимга сиғмас эди...
Қарасам, яна хомуш бўлиб оладиган. Гулининг қўл телефонини олиб, ўз рақамимни тердим. Баҳонада унинг ҳам рақамини билиб олдим.
– Эртага уйингга келаман! Эҳтимол, уйдагилар билан бирга бўлишим ҳам мумкин. Тушундингми?
– Билганингизни қилинг...
Машинадан тушиб, эшик остонасига етганида жилмайиб мен томонга қараб қўйгани юрагимни ёқиб юборди. Ниҳоят, яна уни топиб олганимдан беҳад шод эдим.

Туни билан мижжа қоқмай чиқдим. Уйқу келармиди? Соат ҳам тунги иккидан ўтиб кетганини кўрсатмоқда. Менга нима бўлди ўзи? Наҳотки уни шу қадар қаттиқ севсам. У кетганидан бери бунақа уйқусизликлар кўп бўлар эди. Эҳтимол, ёлғизликка кўниколмаган юрак шу йўл билан менга нисбатан қўзғолон қилаётгандир. Бугунги бедорлик эса ҳаммасидан бошқачароқ эди. Бу гал яхши кайфият билан тонг отишини кутиб оламан чоғи.
Телефон орқали унга хабар йўлласаммикин? Кеч бўлганда безовта қилишим ёқмай, жаҳл қилиб қолса-чи? Бу тун бунчалар узун бўлмаса? Йўқ, бари бир бўлмади. Ётоғимдан туриб олдим. Тавба, анчадан бери ҳис қилмаган туйғуларим ичимга сиғмай кетаётган эди. Бу нима экан? Севгининг қудратими ё?

Буюмларим орасидан эски, сарғайиб кетган дафтарни олдим. Қалингина. Шу ерда қаламим ҳам турганди. Бирор нарса ёзмасам, бўлмасди. Ахир бугун яна илҳомимни топиб олган эдим-да.
Эски қўлёзмаларимни олиб, аста варақладим. Ҳаммаси унга аталган дил номалари, шеърлар... “Мен ҳақимда ёзасизми?” деган киноясини эслаб, кулиб қўйдим. “Ахир ҳамма ижодим фақат сен учун эди-ку!”

Ижод қилмай қўйганимга ҳам кўп бўлибди. Дафтардан янги саҳифа очдим-да, бир муддат нима деб ёзишни билмай, бошим қотди! Ниҳоят... Миямни кемираётган фикрлар уни тарк этмасидан, қоғозга тушириб олишга ошиқдим. Хаёлан унинг табассумини тасаввуримга жойладим-да, ўз-ўзидан қуйилиб келаётган сўзлардан янги дил номасини киритишга киришдим. Энг аввало, ёзмоқчи бўлган ижод намунамнинг сарлавҳасини битиб қўйдим: “Жажжи фаришта...”

Соғиндим-ку кулгуларингни,
Ақлим ўғрилари, найза киприклар.
Соғиндим-ку, қўлларим тутиб,
Қайсар орзуларим сенга етаклар.
Соғиндимку...

https://t.me/sinovlarihayot
​​- Биласизми углингиз улган кечада бирон ит хамла килмасин деб сизни кишлокка кузатиб боргандим.
   Боланинг бу сузларидан кейин унга булган газабим уз узидан йук булди.
    - Рахмат .- дедимда ортга бурилиб уйга караб йул олдим. Борганимда эса мени на кувонтирадиган на хурсанд киладиган янгиликни Бахром акамлардан эшитдим. Овсиним угиллик булибди.
   Лекин боласининг икки кузи юмик яьни куз корачиги йук дунега келибди.
    Уни каргамаган эдим,хатто Аллохга хам солмаган эдим. Аллохим хеч бир емонликни жазосиз колдирмас экан. Овсиним энди бир умрга менга берган азобларини туловини тулаб яшайди. Нафакат овсиним мен хам углимнинг улими учун тавон тулаяпман.
  Аллохим уз углининг котили булмиш мен Онаизорни узинг кечир.
     Ушбу сатрлар шахсий рухий шифохонаси булимининг мижози мархума Шахло Содикованинг кундалигидан кучирилди..
   Эьтиборларингиз учун рахмат сизларга азизларим.....
Тамом
Крик души /Шухрат.

T.me/sinovlarihayot