🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
768 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​ТЕЛЕФОНДАГИ СУҲБАТ 📞

👱🏻‍♀Қизим қилди қўнғироқ,
🌬Овозида ҳаяжон.
👀Деди: - Сизни кўришга
🏃‍♀Бормоқчийдим, онажон.

🙍‍♀Кеча ўтсам бўларди.
👦Ўғлимнинг мазаси йўқ,
⚡️Синдирибди қўлини,
🦹‍♂Биласиз-ку, ўзи шўх.

🗣«Қарасанг бўлмасмиди?!»
🤦‍♀Деб уришди дадаси,
😒Бир нарса бўлса, менга
👊Ёпишади ҳаммаси.

😴«Бепарвосиз» деб роса,
👵🏾Жаврадилар қайнонам.
🛣Яхши ҳам дам олишга,
👴Кетгандилар қайнотам.

🤱Овсиним ҳам, туғдим деб,
💅Қўлин урмайди ишга,
🔁Супур, сидир, кир, овқат,
😥Кўмилганман юмушга.

🤭Ён қўшним эримни бир,
💃Аёл билан кўрипти,
🙎‍♂Шу кунларда ўзи ҳам,
🕺Бошқачароқ юрипти.

🤷‍♀Оғрияпти симиллаб,
💟Негадир чап курагим,
💊Бирон дори ичсамми,
💘Санчияпти юрагим.

🏞Кейинги ҳафталарга,
🔓Бир оз бўшаб қоламан,
🎡Болаларни боғчадан
🚀Оламану бораман.

🛍Бир халта олма, узум,
🥞Пишираман қатлама,
Анжир олиб борайми? 🌶
Нима ейсиз, айтинг-да.

Энди қон босимингиз, 💉
Ошмай қолди яхшиям.🌡
Мол ёғи, қуйруқ ёғин 🐝
Еманг энди астиям. 🐍

Дедим:
-Қон босим ҳайвон 🐄
Ёғидан ҳам ошади, 📈
Болаларнинг ўй, ташвиш, 🙇‍♀
Доғидан ҳам ошади. 🖤

🎶Овозингни танибоқ,
🥃Дори ичиб олгандим,
👻Бир ғамни айтмасайди
🤔Деб ташвишда қолгандим.

Деди:- Қилиб берайми, 👩‍🍳
Ёғсиз гўштдан чучвара? 🦈
Қатиқ кўкатлар солиб, 🌵
Ичиб олардингиз-да. 🔥

💓Шодлик элексири бор,
🍫Дейдилар шоколадда.
😋Есангиз олиб борай,
🛒Яхшисидан бир халта.

Дедим:- Шоколадингдан, 🍩
Ҳар кун олиб е ўзинг, 🤢
Қайнонангга, эрингга, 👨‍👩‍👧‍👦
Кулиб турсин юз-кўзинг. 🤡

🏡Ташвишингни уйингга,
Кўмиб келгин, жон қизим,
🛤Менинг олдимга фақат
😍Кулиб келгин, жон қизим!

👵Қайнонангнинг самимий
👋Саломини олиб кел.
🍭Эрингнинг фақат ширин,
💭Каломини олиб кел.

🧟‍♀Ёмонлаб келсанг, мен ҳам
😼Ёмон кўриб қоламан,
🤝Учрашганда уларга,
😈Қовоқ солиб оламан.

🤜Яна ўзингга қийин,
📌Ниналарин санчишар,
🦟Сени бир чивин чақса,
Менинг жоним ачишар.

👩‍👦‍👦Болаларинг ҳақида ҳам,
👂Эшитай яхши хабар,
🤲Йиқилмасин, синмасин,
🤒Ўзинг ҳам бўлма касал.

🌋Эринггаям куюнма,
🥀Ғамдан сўлади юрак,
🧘‍♀Ўзингни эҳтиёт қил,
🏋‍♀Эрга соғ хотин керак.😄

💞Жон болам, жигаргўшам,
💖Қилгин сабру қаноат,
🏘Келгин бизникига ҳам,
✔️Эринг берса ижозат.

🎊Бир ёзилиб кетасан,
🏄‍♀Марҳабо ҳам келади.
📝У шеър айтса, кеннойинг
🧚‍♀Ўйин тушиб беради.

🌇Бизнинг уйда яшаш йўқ,
🌌Кенг дунёни тор қилиб,
🎤Қўшиқ айтиб бераман,
🎸Ўқлоғни «дутор» қилиб.

👜Халта-палта кўтарма,
🤩Суюнсин десанг, онам
💗Юрагингни тўлдириб
🌞Қувонч олиб кел, болам.

https://t.me/sinovlarihayot
келиб кетинг бу окшом
Юлдуз Усмонова
При мадонна

🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ




Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари

T.me/sinovlarihayot
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
T.me/sinovlarihayot
- Мен барибир уни бу ерда қолдирмайман. Ана янги келинизни олиб ўтираверинг.


- Мен уни тан олмайман. Менга бундай бехаё келинни кераги йўқ. Сарвар агар шу мегажин билан яшайман десанг мархамат алоҳида уй олиб чиқиб кетавер.  Сени ушлаб турмайман.

- Сен бизни оиламизга иснод келтирдинг. Эссиз Миршод қандай яхши одам. Сен эса унга муносиб қиз эмассан. Онангни тарбиясини олганингни мен унутибман. Балки йиллар ўтиб ўзгарган қизларига ҳам яхши тарбия берган дея ўйлагандим. Афсус. Минг афсус.

- Келинойи мен сизни бунақа гапларизни эшитишга мажбур эмасман. Мен ўзимга кераклисини олдим. Қилган ишимдан афсусланмиман.

- Бор қаерга кетсанг кет. Мени уйимда сенга жой йўқ.


- Мен Сарвар акам кет десалар кейин кетаман. Қорнимдаги бола ҳам сизни неварангиз бўлади. Ҳеч қаёққа кетмайман.


Элбек шу пайт мен келдим деб ойисига қўнғироқ қилди.

- Ўғлим киравер. Синглингни хонасидамиз.


- Ассалому алейкум.

- Кел болам. Синглингни тайёрлай олиб кетамиз.

- Нега ойи тинчликми?

- Болам ишонган куёвимиз манави жиянжонинг билан дон олишиб қўйиб ҳозир бола кутишяпти.

- Нималааар деяпсиз ойи?

Элбек жахлга миниб Сарварга мушт тушира кетди. Доктор Садуллаев зўргъа уларни ажратиб олди.

- Номард сен билан ҳали гапимиз тугамади. Гулдек синглимга ёш бўлсада уйланиб олдинг.  Нима қилардинг охиригача туриб беролмасанг. Никоҳ вақти соғлигида ҳам касаллигида ҳам доим ёнида бўламан дегандингку. Эссиз сенга бўлган ишонч. Хайф эркак деган ном.

- Элбек болам бўлди қизишма фойдаси йўқ. Ундан кўра кўтар синглингни уйга олиб кетамиз.

- Қуда яна бир ўйлаб кўринг. Сарвар бир адашдида.

- Бу адашиш жуда катта хато бўлди. Энди ортга йўл йўқ. Туғилмаган гўдакда нима айб. Унга оталик қилаверсин. Шахинани эса онасидан айиролмайсизлар. Қизимда ўзгариш бўлган  у тузалишни бошлайди. Аммо боласи туфайли яна сиқилиб ахволи ёмонлашишига йўл қўёлмайман. Агарда заррача инсоф бўлса неварамни ҳам олиб кетишимга қўйиб берасиз.
Доктор уйга боргач яна менга нималар қилишим керак айтиб берасиз. Кейин майли кетаверинг. Узр сизни ҳам жуда кўп вақтизни олдим.

Доктор бақир чақир овози кучая борган вақти Ширинга бу ҳол таъсир қилмасин дея унга дарҳол тинчлантирувчи юбориб ухлатиб қўйганди. Ширин ўша вақтдан бери эндигина кўзини оча бошлади. Ойисининг охирги гапларини эшита олди ҳолос. Нималар бўлганини акаси Сарварни урганини ҳам билмайди.

- Сарвар болам бирор нима десангчи. Ўғзингга талқон солиб олдингми?


- Мен афсусдаман. Аммо барибир мени тушунмайсиз.

- Қуда берган нон тузизга рози бўлинг. Қизим яхши ёмон гапирган бўлса уни номидан мен узр сўрайман. Шахинани кўришга бориб туришиз мумкин. Мен буни тақиқламайман. Хайр.


Ширин эшитганларини ҳали ҳам ҳазм қила олмаётганди. Унга энг алам қиларлиси эндигина касалхонадан чиққан онаси яна Ширин туфайли руҳий азоб чекяпти. Онасининг қийналишига сабабчи бўлди. Эри аллақачон Диёрдан фарзанд ҳам кутаётган экан. У эса ҳали ҳам Сарвардан умид қилиб ўтиргандия. Эссиз унга бўлган муҳаббати. Сўлган орзулари. Ҳаммаси тамом. Энди Сарвар ва Ширин жуфтлиги йўқ. Ҳамманинг ҳавасини келтирадиган оила энди йўқ.


Гулзода опа Ширинни нарсаларини машинага жойлади. Ухлаб ётган неварасини оҳиста қучиб машинага ўтирди. Элбек синглисини машинага киритиб ётқизиб қўйди ва машина ўз уйи томон ҳайдади, ортидан эса Садуллаев машинасида йўл олди.

Менга хаёт бағишла:
****



Чаман момо Лочинга анчагина динни танитди. Лочин шу вақтгача Аллоҳдан бехабар ҳаром нима билмай юрган экан. Қанчадан қанча пора олганди. Ҳалолни фарқига бормасди. Ичкилик ичиш чўчқа гўшти ейиш у учун одатий ҳол эди. Энди эса шу вақтгача қилиб юрган хатоларини англай бошлади. У тўғри деб билгани эса аслида хато эканини хотинини ҳам қизғанмай авратларини очиб қўйгани кийган кийимига ҳам эътибор бермаганини ўйларди. Дорига хумор тутган вақтлар эса у ҳаммомга кириб муздек сувда тинчланиб олар Чаман момо берган дамлама орқали анчагина ўзини босиб оларди. Келганига бир ой бўлган вақти у бу ерда текин томоқ бўлишни истамай чечага ўзига мос иш топиб беришини сўради.
T.me/sinovlarihayot
- Чеча мен бундай бекорчиликка ўрганмаганман.  Менга бирорта иш топиб беринг. Фарқи йўқ танламайман.
- Чўпонлик ҳам қила оласанми? Тоза ҳаво ўзингга ҳам фойда. Ҳам қизиқарли машғулот. Уйда сигир бузоқларимга қизиқиб қандай қараётганингни кўрдим.

- Сиз нима десангиз шу мен розиман.

- Унда мен Рахматулла билан гаплашай сенга кейин жавобини айтаман.

Лочинни келган вақти дорига бўлган хумори ҳар кун безовта қиларди. Кейин эса ҳафтада бир безовта қиладиган бўлди. Қанчалик қийналмасин ичадиган дорилари ҳаром қилинган экани кайф қилдирадиган ҳамма нарса исломда ман қилинганлигини билганидан бери ўзини тийишга ҳаракат қиларди. Лочинни иродаси айни шу вақтда синаларди.

Лочин  онасини гапларини ўйласа виждони жуда қийналиб кетарди. Ўшанда билиб гапирган экан. У қиз сенга хотинликка ярамайди. Мен уни келин қилмоқчи эмасдим, аммо сени севаман деганинг учун рози бўлдим.  Илоҳим бахтли бўл. Мен сени минг азобда катта қилганман. Икки ўғлим икки қанотим дея фахрланиб юрай. Ишончимни оқлайсан деган умиддаман.
Онаси уни дорига берилиб қолганини билганидан кейин қон босими кўтарилиб ётиб қолганди. Опаси эса ҳаммасига Лочин сабаб бўлгани учун у билан гаплашмай қўйди.

Шуларни ўйларкан қийналсада ҳаммасига чидади. Чўпонликка боргач эса тоза ҳаво унга анча куч бағишлади.

Ўтмишини унутишга ҳам қалб яраларини битишига ҳам бу тоғлар ёрдам бера бошлади. Аламлари, севгидан куйгани хиёнат ҳаммасини унута бошлади. Бу ерда уни камситадиган ҳеч ким йўқ. Хатоларини ҳеч ким юзига солмайди. Йўқолган ишончи туфайли ҳам Лочин шаҳарга қайтиб бормади. Ота онаси келиб кетишардию лекин у бормасди. Улар Лочинни соғайиб кетганидан жуда хурсанд эдилар. Шу сабаб ҳам кетишга мажбурлашмади.

Мана шу воқеаларга ҳам уч йил бўлди. Уч йилдан бери Чаман момога тиргак бўлиб келмоқда. Бугун эса чечаси жуда безовта эди.

-Лочин болам мен бораману тез қайтаман. Ош овқатингга Жамила чечанг қараб туради. Аллоҳга омонатсан. Мен кетдим.

Чаман момо қайдасан Тошкент дея йўлга тушди.


Давоми бор.
T.me/sinovlarihayot
✒️Чин муҳаббат!

- Адажон яна супада ухлаб қолдилар, овқат емадилар. Хотининг гапидан сўнг қайтиб ҳовлига чиққан Сарвар ғужанак бўлганча ухлаб ётган отасининг елкасига кўрпа тортиб қўйди. Адамни уйлантирамиз шекилли, акаларим билан маслаҳатлашишим керак...
Қурбон Мастурага севиб уйланди, тўртта ўғил кўрдилар. Мастура ҳақиқий мастура эди. Қурбонни пирдек эъзозлар, соясига салом берар, кўчадан кириб келса, ҳеч йўқ солган кўрпачасини бир силкиб, тескарисини соларди. Кўзига тик боқмаган, борига қаноат қилган, мактабда муаллима бўлсада, уйда шогирддек итоаткор эди. Уйлари у билан файзли, таомлар у билан тотли эди. Қурбон оддий сартарош бўлсада уйида подшоҳдек эъзозда эди. Мастураси бедаво дардга чалиниб қирқ олти ёшида оламдан ўтди, яқинда бир йил тўлади. Қурбонга оламлар тор бўлди. На уйга, на кўчага сиғади.
Фарзандлари онаси тортган; бир-биридан мўмин-қобил, итоатгўй, меҳнаткаш, меҳрибон,  аммо ҳаммаси бир бўлиб ҳам Мастуранинг ўрнини босолмайди.
Бугун ўғиллар йиғилиб, уни уйлантирмоқчи эканликларини айтдилар. Рад этди, бошқа бу мавзуда оғиз очмасликларини сўради. Фақат ҳокимдан унга ер олиб беришларини сўради, ўғиллари тушунди, оталари меҳнат билан дардини унутмоқчи. Тез орада боғдорчиликка ихтисослашган Мастура фермер хўжалиги ташкил этилди. Сара мева кўчатлари экилди. Қурбон астойдил терк тўкди
Бугун отаси Сарвардан қишлоққа яқинда кўчиб келган, уч боласи бор бева аёлникига олиб боришни сўради. Сарвар минг ўйда етиб борди. Адам  уйланишга қарор қилибдилар-да! Рашкми, аламми, нимадир ичини куйдириб ўтгандек бўлди. Йўл бўйи отаси билан очилиб гаплашмади.
Эски эшикни одми кийинган, озғин, ёшгина аёл очди. Отаси ён чўнтагидан кеча сотган олмаларнинг пулини олди, аёлга узатар экан
- Илтимос, аёлимнинг ҳақига дуо қилинг, исми Мастура эди,   деди жувоннинг кўзига қарамасликка тиришиб.
Сарвар титраб кетди...


Феруза Салходжаева.
T.me/sinovlarihayot
Шамсинур.



Менга хаёт бағишла:
Лочин Чаман момо кетганидан кейин уй ҳувиллаб қолганини ҳис қилди. Момони ўз онасидай кўрарди. Ўғли нобуд бўлганини қўни қўшнидан эшитиб кампирга роса ичи ачиганди. Момо туфайли у анчагина тиб илмидан ҳам хабардор бўлди. Узоқдаги ётиб қолган беморларни иккови биргаликда бориб кўриб келишарди. Чаман момо қариб қолгани туфайли кўпда тоққа гиёҳга чиқолмас, бу ишда унга Лочин жуда катта ёрдам берарди. Лочинга уч йилдан бери қайси гиёҳ қандай дардга даво бўлиши беш қўлдай аён бўлиб қолганди. Чаман момо Лочинни жияним деб таништирган. Шаҳарнинг ҳавосига аллергияси қўзғагани учун шу ерда юрибди деб айтганди. Унинг қандай сабаб билан келгани ҳеч ким билмасди. Лочин бу ерларга мехр қўйди. Унинг учун тоғнинг тоза ҳавосию одамларга шифо бўладиган гиёҳлари жудаям қадрли эди. Ота онаси қистовга олиб кўп бора келишгач Лочин укасини уйлантираверишларини ўзи ҳали бери қайта оила қурмаслигини айтди. У яна алданиб хиёнатга учрашдан қўрқарди.

Укасини тўйига ҳам икки кунга бордию дарров ортига қайтди. Чаман момо ҳам биргаликда борганди, унга мен бу ерда сиқилиб кетяпман тоққа бормасам бўлмайди дея айтганди. Ўша борганида "Ласетти" русумли машинасини ҳам миниб қайтди. Тоғлик аҳолида улов масаласи чатоқ эди. Уларга фойда дея олиб келди.

Узоқроқ жойга бемор кўришга ҳсм эндиликда бировга бориб илтимос қилиб ўтирмасди. Лочин шаҳарнинг одамларидан кўра бу ернинг одамларида мехр оқибат кучлилигининг гувоҳи бўлди. Шаҳарда ҳамма ўзи билан ўзи оввора бировни бировга иши йўқ. Бу ерда эса кимдир кўринмай қолса уни йўқлаб боришади. Айниқса қўшниларни бир одати унга жуда ёқди. Ён қўшни учун псиҳирган овқатларидан бир коса илиниб олиб чиқишади. Ҳамма бир бирини танийди ҳисоб. Лочинни ҳам ўз яқинларидай қабул қилишган тўй маракаларга уни ҳам атайин келиб  чақириб кетишади. Чаман момо ҳам бу ерда жуда катта обрўга эга кўп уй ишларида қўшни аёллар келинлар момога ёрдам беришарди. Сал кам тўқсонга қараб кетаётган момони асрашарди.

Чаман момо Гулзода опани аммаси бўлиб Гулзода опа ёшлигида буйракдаги муаммолари сабаб жуда кўп касал бўларди. Ўшанда ҳам биринчи бўлиб Чаман момога  даволатишарди. Кейин эса Чаман аммаси эрининг иши туфайли бошқа ёққа кўчиб кетди. Шу шу масофа узайгани учун бирди келди ҳам кам эди. Гулзода опа қизи билан бўлиб аммасининг табиб эканини ҳам эслай олмади. Кейинчалик эрига оғиз жуфтлаб айтганида чет элдаги шифокорлар даволай олмадику сени тоғдаги амманг даволармиди. Қўй уларни ҳам ташвишга қўйма дея рози бўлмаганди. Оила рўзғор ташвишлари деб Гулзода опа ҳам анчадан бери аммаси билан бирди келди қилмаган, деярли хабарлашмас ҳам эди. Тоғда алоқа яхши эмаслиги учун қачонга бир аммасини ўзи алоқа яхши жойдан қўнғироқ қилмаса бошқа вақт гаплашишни иложи бўлавермасди.

Чаман момо деярли уч кун давомида отасини тушида кўраверди. У фақат Гулзода кўрсатиб нималардир деб гапирар аммо Чаман момо нималигини англаб ололмасди. Момода шундай ҳислат бор эдики баъзи бир ҳали кўрмаган касалларини ҳам дардига нима шифо бўлишини тушида кўрар, ўша бўйича кўп маротаба даволаб ҳам адашмади. Табиб буви намозларни ҳам канда қилмасдан ўқирди. Унинг битта армони араб алифбосини ўргана олмагани, сураларни тажвид билан ўқий олмаслиги эди.  Фарзандидан айрилгач олдинига жуда қаттиқ куйиб юрди. Кейин эса бергувчи ҳам олгувчи ҳам ўзи. Бандасининг аралашишга ҳаққи йўқ дея ўзини ўзи кўниктирди. Момонинг бир жуда ажойиб ҳислати бор эди. Бирор бир ёмон иш бўлса ҳам балки бу яхшиликкадир дея ундан эзгулик изларди. Лочинни ҳам тушкунликдан ана шу феъли орқали олиб чиқди.

T.me/sinovlarihayot
- Лочин сен хато қилганман менга хиёнат қилишди деб ўзингни ўзинг қийнаганингни фойдаси йўқ. Бу ҳаммаси Аллоҳдан. Сенинг кўр кўзларингни очди. Қара агарда ўша воқеани билмасанг хиёнаткор хотин билан яшайверардинг. Аллоҳга нимадир ҳислатинг ёққанки сени вақтида огоҳ қилди. Ўша дўстим деб юрганингни ҳам асл юзини очиб берди.
📝ОНАСИНИ КОТИЛИ.

Яқинда қўшним вафот этдилар. Жуда яхши аёл эди. Қўни қўшничилик ҳақларига риоя этадиган, иффатли, ибодатли аёл эдилар.

Шифокорлар юрак ҳуружи дейишди. Шунчаки қарилик ва юрак ҳуружи. Тамом! Ўлди қутилди. Ўлди азиз бўлди. Тириклигида иккита кабобга тенг кўрмаган ўғли, ўлгандан кейин қўй сўйиб элга марака қилди.

Онаҳон жуда ажойиб инсон эдилар. Содда ва жуда ҳам камтар. Кўп бора гаплашиб, дардларини эшитиб, дуоларини олардим. Бир дона ўғиллари ва иккита қизлари бор эди. Ўғил хотинни кетидан пойтаҳтга кетган, қизлар уйлик-жойлик бўлиб, ўз оиласи билан яшарди. Она бир ўзлари турар эдилар. Қизлари келиб турарди. Ўғилни жуда кам кўрардим.

Кунлардан бир кун ўғил кела солиб «биз билан яшайсиз. Олиб кетаман», деган гап айтибди. Бирдан меҳрибонлик қилиши ортида бошқа гап бор экан. Ўғил катта ҳовлини «нотурар жой» қилиб, кредитга қўйиб, катта миқдорда пул олмоқчи бўлган экан. Мана шу учун олиб кетаман деган. Бу гапларни эшитиб онаҳон жуда ўксидилар. Назаримда, бир кунда қариб, мункайиб қолганга ўхшади. «Кўчада қоламан. Қариганда сарсон бўламан» дедилар.

Дедилару, оналик меҳрими ёки бошқа омилми… барибир рози бўлдилар. Ўғил ҳам қўл қўйдиргунча гирдикапалак бўлди.

Бир кун қаттиқ жанжал овозини эшитдим. Ўғиллари билан телефонда гаплашаётган эканлар. Уйларига кирдим. Ўғил ўз онасига бақириб, сансираб гапирарди. «Болам, мени тўғри тушун», деб йиғларди ҳалос она шўрлик.

Телефонни қўйдию жим бўлиб қолди. Ўксиб ўксиб йиғлади. Дори бердим. Бир оз овутгандек бўлдим… тинчландилар. Онам ҳам чиқиб, бир оз гаплашдилар. Кўнглим бўлмай чиқиб кетдим. Эрталаб жойнамоз устида жонлари узилибди.

Бу хабарни эшитдим-у, қотиб қолдим. Бир жиноятчи қотиллик қилса қамашади. Бир инсон бошқани мулкига тажовуз қилса қонун албатта жазо беради. Лекин ўғил онасини гўрга тиқса, уни юрагини адо қилса «юрак ҳуружи» деб ташҳис қўйишади. Бу ишда ҳеч ким айбдор бўлмайди. Бир оилада келинига зулм қилиб, жигари ириб кетгунча, оддий сариқ касалдан ўлиб кетгунча шифокорга жўнатмаган қайнонага қонунда ҳеч қандай жазо йўқ. Отасига ичиб келиб қўл кўтарган фарзандни тинчлантириш учун чиққан қўшни, нокобил фарзандни бир шапалоқ урганда йиқилиб, калласи тошга тегиб мийяси чайқалса, қўшнини қамашади. Жазо беришади. Ўз отасига қўл кўтарган аблаҳ эса жазосиз қолади. Бу дунёда қанчадан қанча ўз отасини, онасини қотиллари бор. Улар жазосиз, бемалол яшаб юрибди. Пичоқ, қурол ва буюм билан ўлдирган қотил-у, сўз билан ўлдирган қотил эмас
.



T.me/sinovlarihayot
📝Эски кўйлак

Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди
.


T.me/sinovlarihayot
📝БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...

БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, ДЎСТЛАР
!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  🌙АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

   🌷🌷БУ ЙИЛГИ БАҲОР ОЙИНИНГ СЎНГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Кейинги баҳор ойларидаги жума кунларига барчамизга соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲

🕌 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

T.me/sinovlarihayot
Лочин Чаман момони бемор кўришга элтиб ўзи машинасида ортга қайтаётганида олдинидан Жамила чиқиб қолди. Лочин бееътибор ўтиб кетмоқчи бўлганди аммо қизнинг ўзи қўл кўтариб қолди. Балки гаплашишни мавриди келгандир дея Лочин машинасини Жамиланинг олдида тўхтатди.

- Ассалому алейкум Лочин ака яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Рахмат яхши. Менда бирор гапинг бормиди.

- Йўлим сизлар тарафда эди мени ҳам ола кетинг. Ўша кундан бери оёғим оприб турадиган бўлиб қолган.

Лочин хушламасада Жамилани машинасига ўтказишга мажбур бўлди.

- Ўтирақол. Фақат тезроқ бўл уйда қиладиган ишим бор.

- Лочин ака нега бунақа совуққонсиз? Олдинлари бунақа эмасдиз?

- Мен сени тушуна олмаяпман. Сенга севги изҳор қилдимми? Ёки бўлмаса уйланаман дедимми? Нега ортимдан ҳар хил гапларни гапириб юрибсан?

- Сиз ҳам менга бефарқ эмассизку.

Қиз йигитнинг гапларидан ёшланган кўзларини артди.

- Сен эсингни еб қўйибсан. Сенга яхши гапирганим бу кўнглим бор дегани эмас. Ёшсан чиройлисан, ўзингга мосроғини севсанг бўлмайдими?

- Нима қилай ўшс кундан бери ҳаёлимдан чиқмайсиз. Бу гапларимдан кейин мени енгилтак деб ўйларсиз. Нима деб ўйлашингиз мени қизиқтирмайди. Муҳими мен дилимдагими айтдим.

- Буни унут. Мен сени севмайман. Мени аёл кишига бўлган ишончим сўниб бўлган.

- Менга бир бора имкон беринг. Ҳаммаси яхши бўлади мана кўрасиз. Сиз ҳам севиб қоласиз.

- Сен ҳали ҳаёт нималигини билмайсан. Ҳаётинг олдинда. Уни устига мен уйланганман. Сен эса бўз йигитга муносибсан.


Лочиннинг бу сўзлари Жамила учун уйланган бўлмаганимда сенга мос бўлардим деган маънони англатди. Қалбидаги оташ янада кучайди.


- Етиб келдик. Ўзи қаерга бормоқчи эдинг?

- А? Ҳая Гулнигорлани уйига кетяпман. Рахмат сизга.

- Гапларим эсингда турсин. Ҳали ўзингга мосини учратасан.

- Мен фикримдан қайтмайман.

- Эсингни йиғиб ол.
 
Жамила тушгач Лочин машинасини Чаман момони дарвозасига келтириб тўхтатди. Унинг шошаётгани бежизга эмас Ширинни дорисини вақти келганди. Шунинг учун ҳам

30 дақиқалик йўлни 15 дақиқада босиб ўтди.

Ширинни хонасига кирганда эса уни йиғлаб ўтирганига гувоҳ бўлди.


- Ширин нега йиғлаяпсиз? Бирор жойингиз безовта қиляптими?

Ширин индамай ўтираверди.

- Бўлди йиғламамг ҳаммаси яхши бўляптику, анча соғайиб қолдингиз. Яна озгина чиданг ўтиб кетади.


Ширин эса яна кўз ёшларига эрк берди.

- Кўнглимни бузиб юбораяпсиз. Бўлди йиғламанг. Бўлмаса қаеридир оғриган деган фикрга келаман.

Ширин ўзи билмаган ҳолда йўқ деб юборди.

Лочиннинг кўзлари катта бўлиб кетди.
Хурсандчиликдан

Бақириб юбораёзди.

Гарчи Ширин паст боғиқроқ бўлсада гапирганди.

- Ё Аллоҳ ўзингга шукр. Ширин... Ширин сиз гапирдингиз! Уддаладингиз.

Ширин эса энди хурсаднчиликдан йиғларди.

- Йиғлоқи қизалоқ. Бўлдида энди. Бўлмаса анави аччиқ тарвуздан яна ейишга мажбур қиламан. Қани ақлли қиз бўлиб ўтирингчи. Мен ҳозир дамламангизни олиб келай.

Лочим мисоли қуш бўлиб учиб дамламани олиб келиб Ширинга ичирди. Бемаза бўлган бу тамлардан зериккан қиз афтини бужмайтирди.

- Ана ўзгариш катта бўляпти. Аллоҳ хоҳласа ўн кунга бормай тузалиб кетасиз. Кейин менга ўнг қўлизни ўйнатиб бир паловхонтўра пишириб берасиз. Сизни пазанда деб  чечам ҳадеб мақтайдилар. Мен асл жавоҳирнинг қадрига етаман. Қани мени имтиҳонимдан ўта олармикансиз.

Ширин бирозгина жилмайиб қўйди. Қани эди ўша кунлар келса . Бир ош эмас бошқа овқатларни ҳам пишириб берарди. Чунки унга ҳаёт бағишлаётган инсонларга хизмат қилиш у учун ҳам шараф.

****


Жамилани кўпчилик ўша куни Лочин билан кўрганди. Бу эса қишлоқда яна ҳам гап сўзлар урчишига сабаб бўлди. Энди ким кўрса Лочиндан тўй қачон деб сўрайдиган бўлди.

Жамила бўлса Лочинни ўйламай туролмас, ҳар бир орзусини ўзича Лочин билан боғларди.

Лочин Гулнигорни акаси билан биргаликда чўпонлик қиларди.  Мирали билан анчагина синашта бўлиб қолганигами бемалол ҳамма мавзуда гаплашишарди.

- Лочин бу дейман Самад қассобга куёв бўламан дебсанда?

- Яна шу гапми? Қаердан чиқди яна бу гап?
T.me/sinovlarihayot
- Ўзинг Жамилани машинангда олиб юрар эканингку. Кейин синглимга айтибди уйланганман деб менга ўзларини тенг кўрмас эканлар. Лекин менга фарқи йўқ сиздан воз кечмайман дедим дебди.
Менга хаёт бағишла:
- Лочин мен ўйлаб кўрдим. Жамила билан ўзим гаплашмасам бўлмайдиганга ўхшайди. Содда қиз ҳали нима қилаётганига ақли етмайди.

- Нима қилсангиз қилинг. Лекин мени унга уйлантирмасангиз бўлгани.


- Ўйлаб кўр леин ёмон қиз эмас. Кўз олдимда ўсган.

- Йўқ. Мен унга уйланмайман. Мени идеалимдаги аёл эмас у. Қолаверса ҳали ҳам фикримдан қайтмадим. Уйланмайман.

- Ўзинг биласан. Бир кун келиб пушаймон емасанг бўлди. Мен тенггиларни боласи уйланиб неварали бўлди мен эса юрибман деб .

- Вақт кўрсатади. Балки кўнглимгга ёққан ишончимни қозона оладиган бирортаси чиқиб қолар.


- Насиб. Илоҳим ўша кунларга тезроқ етказсин.

Чаман момо ўша кундан кечиктирмай кечки пайт Самад қассобнинг уйига борди.
Эшикни бир муддат тақиллатиб турди.

Ичкаридан ким бу деган Самаднинг хотинини овози келди.

- Мен табиб момонг бўламан. Келин оч эшикни.

Самад қассобни хотини эшикни очишга очдию, юзини четга буриб тураверди.

- Ассалому алейкум.

- Ваалайкум салом. Нега у тарафга қараб олдинг?

- Э қўяверинг, юзимни эшикка уриб олибман.

- Ҳа Самад деган эшикками?

- Йўғе нега унақа дейсиз?

- Қизингни деб яна сенга қўл кўтардими бу номард. Чақирчи қаерда экан?

- Ҳалиги, Жамилани аммаси олиб кетаман деди. Ўшанга олиб бориб қўйишга кетгандилар. Ҳали қайтмаптилар.

- Жамила пушаймон. Биздан кечирим сўради. Барака топсин Лочин ариза учун жарима тўлашга қўймай ҳаммасини босди босди қилибди.

- Жамилангга кўз қулоқ бўл. Яна Лочинга осилиб юрмасин. Ўзи бу қилган ишини ҳали ҳеч ким билмайди. Бўлмаса унингга итам қарамайди. Буни яхши биласан. Тенгги чиқса узатиб юбор. Сенам тинч бўласан биз ҳам.

- Биласиз мени сўзимни бир тинга олишмайди. Энди дадаси нима десала шуда.

- Соғ бўл. Эрингдан ҳадеб калтак еявермай бундоқ бир дангалроқ бўл. Келин бўлганингдан бери шу ахволдасан.

- Чеча сиз шунақа дейсизда. Бошқа иложим борми. Қаёққа ҳам сиғардим.

- Мен сенга кет демадим. Бироз дадилроқ бўл. Ҳадеб эрингга оёқости бўлаверма. Қадрингни ер билан битта қилиб.



**



Жасур қанчалик кузатмасин барибир Сабо унга дори бермасди. Тўй таклифига ҳам рози бўлиши тобора қийинлашиб борарди.

- Сабоҳат нега менга тегишга рози бўлмаяпсан?

- Мен сизга лойиқ эмасман.


- Яна шу гапми? Унда айт ким менга лойиқ қани?

- Атрофиз тўла қиз. Ҳаттоки турмушга чиқмаганлари ҳам топилади сизга тегишга рози

- Майли топиб бер.

Сабо бу гапдан сўнг жим қолди.


- Сабоҳат нега жим бўлиб қолдинг. Гапир. Сен мендан ниманидир яшираяпсан. Бир йилдан бери бир биримизни ишончимизни оқладик деб ўйлагандим. Лекин сен дилимгда нима бор айтмайсан. Доим нималарнидир ўйлаб юрасан. Ичингдагини билиб бўлмайди.

- Бўлдими? Тугадими? Ҳа мен шунақаман. Ҳаётда ҳам турмушда ҳам ҳеч кимга бўлмадим. Ҳатто фарзандимам йўқ. Мени ҳеч кимга кераклигим йўқ. Мен шунақа инсонман. Жуда кўп ёмонликлар қилганман. Ер ҳам мендан ҳазар қилса керак ,эрта ўлганимдан кейин.

- Нега унақа деяпсан? Мен бегонаманми сенга? Айт дардингни.


- Мен ҳақимдаги ҳақиқатни билсангиз мени ташлаб кетасиз. Бу аниқ.


- Балки ундай бўлмас.

- Аниқ биламан шундай бўлади. Кейин сизга айтганим билан ҳеч нима ўзгармайди.


- Шунчалик жиддийми?

- Ҳа жуда.

Сабо кўзларидан оққан ёшни рўмолчасига артди.

- Энди мени уйга элтиб қўйинг. Бугун жуда оғир кун бўлди.

- Майли хоҳишинг.


Жасур Сабони уйига олиб бориб қўйгандан кейин анча пайт уни гапларини ўйлаб юрди. Чиндан ҳам у пушаймонмикан. Ёки рол ўйнаяптими?


Кечга яқин Сабога яна Мишкадан қўнғироқ бўлди.


- Сен мени ахмоқ деб ўйладинг шекилли.


- Мишка ўзингни босвол. Ҳе йўқ бе йўқ бу нима деганинг?

- Нега ўзимни босишим керак. Муддат тугай деди сен эса ҳали Жасурни тайёрламадинг.


- Тайёр бўлай деб қолдику. Бунча ваҳима қиласан?


- Жасурни кузатишга ортидан одам қўйдим. У ҳеч ҳам дори қабул қиладиганларга ўхшамайди.


- Қаердан биласан? Уни 24 соат кузатмайсанку. Агар менга ишонамсанг ўзинг шуғуллан бу иш билан.

- Бўпти унда алоқани уз. Тезлик билан Наманганга кетасан.

- Мен ҳеч қаерга бормайман. Тинч яшамоқчиман.


- Тилингни тий. Ўзингга ёмон бўлади. Умринг қамоқда чиришини хоҳламасанг керак.
T.me/sinovlarihayot
- Мен қамоққа кирсам ортимдан дарров етиб борасан.
- Нима бўлса бўлди. Энди буёғига пишиқ бўл. Бахтли бўлсанг бўлди болам.

- Ширинсиз бахтли бўлишимга кўзим етмайди.


- Бу гапларни қўй укангни тўйини ҳам тезлаштирамиз. Шу икки ҳафтада келинни тушириб оламиз.

- Бўпти унда ресторану артистларни гаплашаверман.


*


Ўша куни қанча қистамасин Сабо ичидагини Жасурга айтмади. Жасур ҳам индамай кузатишда давом этди.

Сабонинг борган сари еб ичишида ҳаловат қолмади. Жуда ҳам озиб кўзлари киртайиб кетди.

Кейинги учрашувларида Жасур ундан бор ҳақиқатни айтишини қаттиқ талаб қилди.


- Сабоҳат менга ҳаммасини айтиб бер. Сени нимадир жуда қийнаяпти.


- Айтсам мендан нафратланасиз. Мен бунга чидолмайман.

- Ишон менга ундай бўлмайди.

- Бир бошидан тинглашизга тўғри келади.

- Қулоғим сенда.

- Мен етимхонада ўсганман. Буни яхши биласиз. У ердан чиқиб уйсиз оч наҳор қолиб кетганман. Кейин эса Михаил исмли отаси ўзбек онаси рус бўлган йигитга йўлқидим.

- Давом эт.


- У мени севишини менсиз яшолмаслигини айтди. Менга бошпана берди. Ёши мендан 10 ёш катта эди. Лекин шунчалар ичидан пишган эдики. Ҳар қандай йўл билан ҳам пул топарди. Кўпинча бойлар даврасида юриб уларни ишончига кириб пул топарди. Кейин эса бари ўзгариб кетди. Мен у билан уни гап сўзларига ишониб эр хотиналрдай яшай бошладим. Ўшанда атиги 16 ёшда бўлганман. Кейин эса мени бир базмга олиб борди. Ўша ерда битта ўрта ёшлардаги бойвачча менга очиқ ойдин хушомад қилди. Кейин эса Михаил уни Мишка деб айтардим янги режа ўйлаб қўйган экан. У одамга мени дўстим деб таништирди. Олдинига унга ҳайрон бўлиб қараган бўлсам уни кўз қисиб қўйганига ҳазил деб индамай туравердим. Ҳуллас ахийри шу бўлдики мени ўша бойни қучоғига отмагунча тинчимади. Мени вазифам эса уни дорига ўргатиш эди. Шундай бўлди ҳам. У одамни исми Воҳид эди. Воҳид билан бир йилга яқин учрашиб юрдим ва вазифани аъло даражада уддаладим. Пуллар энди дарёдек оқиб кела бошлади. Мишка эса мени аврашдан нарига ўтмасди.

- Сабо сени жонимдан ортиқ севаман аммо менга ҳозир ёрдам бермасанг бўлмайди. Икки уч йил яхшигина ишлаб олайлик ундан кейин маза қилиб чет элларда яшаймиз. Менга ҳам сени бошқа билан кўриш осонмас лекин ҳозир айни ишлайдиган вақтимиз.

Мен ғор, содда уни гапларига лаққа тушиб қанчасини дорига ўргатиб бердим. Икки уч йил дегани мана 7 йил бўляпти ҳамки тугай демаяпти.  Бунгача яна нечтасини умрига зомин бўлгандирман. Сизда олдин эса мен ҳам тўй қилайлик оқ кўйлак кийгим келади деб Мишка билан аразлашиб қолдим. Буни қарангки бу ҳам йўлини топибди. Лочин деган бир адвокат йигит билан таништириб қўйди. Гнекологдан таъмирдан ўтиб иффатли келин бўлиб оппоқ либосда Лочинга турмушга чиқдим ўшанда 20  ёшда эдим. Лочинга тегмасимдан олдин икки марта бола олдирдим. Иккови ҳам Мишканики эди. У ҳозир бизга бола ҳалал беради деб туғишимга қўймади. Лочинни ҳам дорига ўргатай деб қолганимда уни дўстини ҳам қармоққа туширишим кераклигини  Мишка такидларди. Шундай бўлди ҳам. Аммо Лочин дўсти билан мени бирга ушлаб олди. Шундан сўнг барчаси тамом бўлди.

Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди.

- Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб.

- Йўқ давом эт.

- Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим.
Менга хаёт бағишла:
Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди.

- Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб.

- Йўқ давом эт.


- Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим.
T.me/sinovlarihayot
У мени яна ишлашга ундай бошлади. Рад этганимдан кейин эса тахдидга ўтди. Ноилож яна қайтдим овга. Сизни учраштирди. Аммо ишонинг сизга нисбатан ҳеч қандай ғаразлик ниятим йўқ. Мен билган инсонлар ичида энг самимийси сиз бўласиз. Мен сизга дори берганим йўқ. Чунки беролмадим. Бу ишга қўлим бормади. Ўзи шунча қилғиликларим учун виждоним қийналиб келяпти. Мана ҳозир ҳам Мишка мени шарманда қиламан деб пўписа қиляпти.
Чунки Замира эрини чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиб бераман деб ваъда берганди.

- Хўп ойи. Сиз нима десангиз шу.

- Бўпти унда мен шундоғам жуда кўп қолиб кетдим уйга борақолай. Ўғлимга салом деб қўйинг.

Дилфуза опа ўғлининг уйидан дили хуфтон бўлиб қайтди.

*

Лочин кунлар совий бошлагани учун энди ўтин ғамлашга киришиб кетган. Уйда ҳам кўпинча намозини ўқиш вақти учратиш мумкин. Бу  орада ота онади икки марта келиб кетишди. Меҳмонга келганларида ҳали Ширинда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганди. Кейин гал келганларида уни аравачада кўришди.


-Ана Чаман момонинг қўллари бирам енгиле ётоқдаги касални ҳам тузатиб юборибдилар.


-Жуда ошириб юбордингиз.


-Бор ҳақиқатни айтяпманда.

- Ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Биз эса бир воситачи бўлдик ҳолос. Ширинни тузалишида Лочин мен билан теппа тенг ҳизмат қилди. Билимларим ўзим билан бирга қабргс кирадими деб қўрққандим. Аллоҳга шукр Лочиндай шоҳирдим бор. Хоҳласа давом эттиради. Бўлмаса ўзини билгани ҳам мен учун катта бахт.

Зиёдахон сизга тайёрлаб берган гиёҳларим яхши таъсир қилдими?


- Мингдан минг рахмат сизга. Ўшани беш кун ичдим шу билан жипилдон қайнашидан қутилиб қўя қолдим.


- Ана бу зап иш бўлибди. Ўзим ҳам иккилангандим. Қариликда хотира ҳам анча пасайиб кетган.


- Сиз шундай десангиз энди, биздан тама қилмаса ҳам бўларкан. Тўғриси сизни битта ўзизни бир соатлик ишизни мен бир кунда зўрға қилсам керак.

- Ҳали ёшсиз ўргилай ундай деманг. Ҳаракатда баракат дейишган.

- Чеча бунга эътибор берманг келини борда ўша учун ҳам дангаса бўлиб кетган.


Зиёда опа Холмурод акани туртиб қўйди.

- Дадаси ошириб юбордингиз.

Ўша куни анчагача суҳбатлашиб ўтиришди. Эртаси куни эса эрталабдан йўлга тушишга тайёрлана бошлашди.

- Лочин болам балки қайтарсан.


- Ойи яна шу гапми? Мен шу ерда яхши яшаяпман. Бормаслигимга сабаб эса қўлимга тушишса ўлдириб қўяман. Кўрмай деб шу ерлардаман.


- Сен доим ўзингни ўйлайсан сени деб ғамдан адо бўлган онанг билан отангни сира ўйлама.


- Ойи доим ўйлайман сизларни. Мана мен сабаб тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб кетяпсизлар.

- Дарров гапингни тўғирлайсан доимгидай.


- Онаси юр йўлга тушайлик энди. Нима қиласан Лочинни асабиялштириб. Аҳволини қара қандай ранги ўзгариб тўлишиб қолган. Лочин сенга бу ер жуда ёққан барзанги бўп кетяпсан.

Лочин отасининг гапидан ҳижолат бўлди.


-Дада аввалгидайманку.


- Ҳая шундай фақат мени кўзойнагим лупалик сени каттароқ кўрсатаяпти.

Ота боланинг суҳбатига аралашмай деб Зиёда опа аравачасида бир четда турган Ширинга гап қотди.

- Ширин биз келаси сафар келгунимизча юриб кетасиз.

- Насиб холажон. Айтганиз келсин.

- Мазали овқатлар учун рахмат. Қўлиз дард кўрмасин.


- Тез тез келиб туринглар.

- ИншаАллоҳ. Майли қизим Аллоҳга омонацизлар бизлар кетдик.

Холмурод ака ва Зиёда опа шундан сўнг кетишди.


- Бирам кўнгли очиқ инсонларда улар кетишиб дарровда уйимиз хувиллаб қолди.


- Нимасини айтасиз аммабувижон бир кунда дарров ўрганиб қолибман.

- Қани ҳамма ичкарига совуқда турманглар.



Шундан сўнг Лочин тоққа қўйларга қарашга Ширин билан Чаман момо эса уйда қолишди.

Менга хаёт бағишла:
- Ширин ойинг билан даданг ҳам яқинда келаман деяптилар орадан шунча вақт ўтди. Сиз бизни кўргани қўймайсиз дейдилар.


- Ҳали келманглар демадизми?


- Энди ундай деёлмайман қизим. Онангни юраги чидолмайди. Битта дардни орттириб олмасин. Келинглар дедим.


- Майли бу гапиз ҳам тўғри. Анча яхшиманку келиб хурсанд бўлишади.

- Элбек ҳам икки марта келаман деб айтганди уни ҳам рад этгандим. Бира тўла соғайсин. Сизларни кўриб яна дарди эсига тушади деб рухсат бермагандим. Бунинг учун болам мендан ранжима.


- Сиздан бир умр қарздорман амма. Сиз менга ҳаёт бағишладингиз. Сиз бўлмаганизда ҳали ҳам фалажланиб ётган бўлармидим.


- Шундай дейсанда. Аллоҳ хоҳлаган бўлса барибир тузалардинг. Ундай дема болам. Ойинг келсин уни ҳам обдон техник кўрикдан ўтказиб таъмирлаб жўнатамиз.
T.me/sinovlarihayot
Ширин момонинг гапларига кулиб юборди.

Лочин бозорга тушганида Ширин учун намоз ўқиш қоидалари китобини олиб келганди. Ҳозир ўша китобни ўқишга тушди. Чаман момо эса қанақадир дамлама тайёрлашга киришди.
- Амаки буни тарихи жуда узун. Хуллас бир касаллик билан даволанолмай чечамдан ёрдам сўраб келгандик. Аввалига рози бўлмади, кейин эса рахматли ўғлига ўхшатибми кўнгли бироз юмшади. Шундан сўнг бу ерлар ёқди кетолмай қолдим.


- Зўр жойлар экан. Менга ҳам жуда ёқди. Аммо она ватан дегандай, туғилиб ўсган жойимдан келолмайман. Бу ерни ҳавоси ҳам тоза, одамни баҳри дилини очиб юборади.


- Ана шу баҳри дилни очадиган оҳанграбоси мени ўзига тортган бўлса ажабмас.

- Сўраганни айби йўқ. Келин қаерда?
Лочин аслида ҳам гап мавзусидан шу савол берилмаса эди дея ичидан зил кетиб ўтирганди.

- Келин йўқ. У ўлган.

- Узр ярангизни янгиладим.

- Ҳечқиси йўқ. Менимча тайёр бўлди. Лаганларни олиб келай сузамиз. Уйдагилар ҳам оч қолиб келтишди.

Лочин чаққон ҳаракартлар билан овқатни сузиб ёғи қотмасин дея уйга югурди. Қиш куни эмасми бир зумда кеч ҳам тушиб қолади.

Овқат устида яна ҳангома қизигандан қизиди. Шахина эса Лочин билан ўйнади. Лочин унга эшак бўлиб берар ҳали самолёт қилиб учирарди. Ширинни ўзидан коъра қизи Лочин билан чиқишиб кетди.

- Лочин ака ўзизам пазандаликка мендан ўтар экансизку.

- Сизчалик эмас. Мен ҳаваскор ошпазман.

- Масалан мен тан олиб айтаманки бу овқатдан сира ҳам пишира олмасдим.

- Бу овқатни ҳам бирор кун ўргатарман. Ёшроқ қўй бўлгани учун ҳам гўшти тез пишди. Тоғда қариларидан сўйганмиз пишишига анча вақт кетган. Борееей деб хомлайин ҳам еган вақтларимиз бўлган.


- Умриздан барака топинг ўғлим. Аллоҳим доимо қўлласин.

- Илоҳим айтганиз келсин.

Овқатдан сўнг Лочин ҳозир дея чиқиб кетди. Чаман момо ҳам ўрнидан қўзғалди. Савол назари билан қараганларга Ширин:

- Намоз ўқишга турдилар икковлари ҳам дея жавоб берди.

Эртаси куни эса Лочин Маҳмуд акани олиб тоққа чиқиб кетди.

Лочиннинг отини кўриб Маҳмуд аканинг жуда ҳаваси келди.

- Амаки сизга ёққан бўлса ҳудди шунақасидан топиб бераман.

- Йўғе қўяверинг. Барибир от олганим билан уни қўйишга жой муаммо бўлиб қолади.

- Сизласангиз ғалати бўляпман. Менам болангиз қаторидирман беҳижолат сенлайверинг.

Уч кун юриб тўртинчи кун Маҳмуд ака ва Гулзода опа ортга қайтадиган бўлишди.

- Мени соғайётганим ҳақида ҳеч ким билмай қўяқолсин. Бирданига сюрприз қилиб бораман.

- Биз ҳам шу фикрдамиз.

- Дарров кетиб қолаяпсизлар. Дадажон яна қолсангизлар бўларди.

- Болам ҳали кўп вақт бирга бўламиз. Келинойинг иккита боласи билан қийнслиб қолмасин. Бормасак бўлмайди. Янаги гал келганимизда аянгни қолдираман яхшилаб аммам даволаб қўядилар.

- Яхши ўйлабсан Маҳмуд. Мен мана бу гиёҳлардан талқон тайёрлаб қўйдим. Кунига икки марта бундан, уч марта бундан ичиб турсин. Аллоҳ хоҳласа шифо топиб кетади.


Шундан сўнг меҳмонлар уйига йўл олишди.  Йўлда кета кетгунча Маҳмуд ака хотинига Лочинни мақтаб кетди.

****



Сардорбек уч кундан бери жонлантириш бўлимида. Ахволи оғирлашгандан оғирлашдики асло ўнгланмади.
Ичидан йирингли қон аралаш ахлат кела бошлади. Онасини эмизмай махсус каша беришса ҳам қайт қилиб ташлар. Оғзидан ҳам қон кела бошлади.

- Наҳотки болага раҳмимгиз келмади а? Шу даражага боргунча олиб ўтирдингиз?

- Ойи аҳволи яхши эди. Ўша сиз борган куни салгина иссиғи чиқиб инжиқлик қилиб туриди.

- Сардор биринчи марта ота бўлишинг эмаску. Шахина ҳам оғриб қолса дарров шифокорга олиб борардингку нега бунга келганда сусткашлик қилдинг?

Менга хаёт бағишла:
- Ойи мен бу қадар оғир аҳволга келиб қолишини қаердан билай?

- Сенам ўзингни оқла бу ёқда хотинчанг билмадим десин. Илоҳим охири бахайр бўлсинда.

Сарвар яна хотинига қўпол муносабатда бўла бошлади. Сардорбекка яхши қарамагансан дея кўз очиргани қўймасди. Боланинг ахволи эса кун сайин орқага кетарди.

Бешинчи кун тушдан сўнг шифокор Сарварни олдига чақирди.

- Сиз Комилов Сардорбекни отасимисиз?

- Ҳа мен.
T.me/sinovlarihayot
- Мен сизни қўйнизни пуч ёнғоққа тўлдиришни хоҳламайман. Биз қўлдан келган барча чорани кўрдик. Болани ичаклари қаттиқ шамоллаган ўзи ҳам шамоллашни ўтқириб юборган. Унга мумкин бўлмаган дорилар берилган яна нимадир қўшимча берилган уни аниқлолмадик. Хуллас умид йўқ. Олиб кетсангиз ҳам бўлаверади. Қолсин десангиз ҳам охиригача қараймиз.
- Мен сизга шунақа дамалама тайёрлаб берайки ана ундан кейин кучга киришни кўрасиз.

- Майли болам майли.


- Сиз ётиб қолиб қизизни жойидан турғазиб юборибсизку.

Патнисда ширинлару чой кўтариб кирган Ширинга қараб Зиёда опа гапирди.


- Нимасини айтасиз холажон аммамни ахволларини кўриб қўрққанимдан туриб кетганимни билмай қолдим. Аллоҳга шукр мана секин бўлсада юрий бошладим.

Лочин тез фурсатда  ўзи айтган дамаламани тайёрлаган келиб чечасига ичирди.

- Энди бир соат ўраниб ётасиз, терлаб кўрмагандай бўлиб кетасиз.

- Болам илоҳим айтганинг келиб чечанг соғайиб кецинлар. Қанча одамларни дардига дармон бўлганлар. 1 асрдан зиёд умр кўрмасалар уят бўлади- ку.

Чаман момони юзига табассум югурди. Бироз ўзтиб уйқуга кетди. Меҳмонларни эса Ширин бошқа хонага дастурхон тузаб чақирди.

- Айбга буюрмайсизлар аммабувим учун енгилроқ таом тайёрлагандим бироз бошқа овқатга уннадим бироз куттираманда сизларни.


- Оввора бўлибсизда қизим. Сизга ёрдам берақолай унда.

- Йўқ холажон сиз йўл юриб чарчаб келяпсиз. Дам ола қолинг. Ўзим бир пасда ҳаммасини тайёрлаб ташлайман.


Ширин чиқиб кетгач Холмурод ака ўғлига им қоқди.

- Ада ҳозир мавриди эмас бунақа нарсаларни.

Лочин айни дамда чечасини касалини таҳлил қиларди. Тахминлари шуни кўрсатяпдики қайсидир касалдан гепатит юқтириб олган бўлиши мумкин. Чаман момо доимо ҳушёр бўлиб эҳтиёткорлик билан даволаш ишларини олиб борарди. Ўзи даволай олмаган операция бўлсиҳи керак бўлган касалларни шифохонага жўнатарди. Тоғликларни илиги тўқ бўлгани сабабли улар камдан кам ҳолларда шифохонага тушишарди. Асосан табиб момонинг ёрдамида сиҳат топиб келишган.

Менга хаёт бағишла:
Лочин  туриб Ширинни ортидан чиқди. Уни кўпроқ Ширин қандай оёққа тургани қизиқтирарди.



- Лочин ака бирор нима керакми?

Ширин Лочинга савол назари билан қаради.

- Ҳа бор. Нимани сўрашимни билиб турибсизку.

- Қандай оёққа турганимми?

- Ҳада.

- Ўша сиз кетган куни аммамни анча мазалари бўлмай ётиб қолдилар. Нуқул тушимга чолим кириб олиб кетаман деяпти дедилар. Бу ердаги ишларингни якунласанг олиб кетаман деганмишлар. Ишларни бўлдим шекилли олиб кетишга келайптилар дедилар. Мен анча далда бериб ҳали бизни ташлаб кетмасликларини сўраб турдим. Кечга яқин ташқари чиқиб кирдилар. Мен ошхонада наъматак дамлаятгандим.

- Кейинчи?

- Кейин бирдан хушларидан кетдиларми, ёки беҳол бўлдиларми, ҳуллас йиқилдилар. Мен эса қўрққанимдан қандай туриб кетганимни билмай қолдим. Уч қадам юриб йиқилдим кейин эмаклаб бордим олдиларига. Дарровда юзларига сув сепиб ўзларига келтирдим. Мана шунақа қилиб вазият тақозоси юришимга сабаб бўлди.

- Жуда хурсанд бўлдим. Чечамни шунча меҳнатлари зое кетмади.

- Бунда сизни ҳам ҳиссаларингиз жуда катта. Сизлар менга ҳаёт бағишладингиз.

- Чечам айтганларидай шифони Аллоҳ берди. Биз эса сабабчимиз ҳолос.


- Камтарлик қилманг. Ишингиз битдими? Ёки мени қўнғироғим сабаб етиб келдингизми?

- Сиз қўнғироқ қилдингизми?

- Тўғрироғи қўшнидан қўнғироқ қилиб келишларини илтимос қилгандим.

- Қайтаётгандим. Кейин адам қўнғироқ қилиб қолдилар.

- Шаҳар ўзгариб кетгандир а?


- Боргиз келяптими?

- Шунчаки қизиқаяпман. Барибир бораманку.

Ана овқат ҳам пишиб қолди. Олиб кирайлик. Мен аммамдан хабар олиб чиқаман.

Лочинни ўрганиб олганлари қўл келиб Чаман момо эртасига анчагина тетик ўтирди. Холмурод ака ва Зиёда опалар ортга қайтиб кетишди.

Лочин кузатишларидан шуни аниқладики чечасини шифокорга олиб бормаса бўлмайди.

-- Чеча сизни Тошканга олиб бораман. Малакали профессорларга кўринмасангиз бўлмайди.

- Болам уят бўладия, ўзим табиб бўлсаму шифокорга борсам.


- Замонавий ускунларда бир текширтириб келишимиз керак. Илтимос йўқ деманг.

Олдинига йўқ деб оёқ тираб туриб олган Чаман момо бир шумликни режа қилиб рози бўлди.

- Бораман аммо бир шартим бор .

- Майли нима десангиз розиман.

- Уйланасан.

- Сизам шу гапни бошладизми? Уччовларизам тил бириктириб олдингизми?

- Сен бола бошқа йўл қолдирмаяпсан. Шу шартга рози бўлсанг бораман. Бўлмаса уйда ўтиравераман.
T.me/sinovlarihayot
Ширин уларни гапига кулиб юборди.
- Уррааа менам кенайилик бўларканмандааа.
​​​Қайтиб келганимиздан сўнг мени ишлатмади. Кун бўйи уйда ўтирардим. Бир ойга бир кило картошка, бир кило сабзи, пиёз ва бир литр ёғни етказишим керак эди. Пулга жуда қаттиқ эди. Шу даражада эдики, 50 сўмга сомса олиб еганимда мени ўласи қилиб калтаклаганди.
Доим бир қўлимда супурги, бир қўлимда чанг латта турарди. Келиши билан ҳамма жойни текшириб чиқар, йўқ жойдан жанжал чиқариб урарди. Сени мен одам қилдим, юргандинг кўча-кўйда деган гап оғзидан тушмасди.
Етти йил ҳаёт қурдик. Лекин бир тирноққа зор эдик. Мен ўша ҳаётда яшаб юраверардим, агар фарзандим бўлганида эди. У пайтлар пропискага қаттиқ туриларди. Эрим пропискали бўлди, ишли, уй-жойли бўлди. Энди унга керагим йўқ эди.
Сен билан ортиқ яшашни истамайман, сурхондарёлик қизга уйланмоқчиман, деди. У билан ажрашдик. Анча вақтдан ўтгач уйга борсам хотини чиқиб келди. Ҳомиладор экан. Уй менинг номимда эди. Уни ўзим ишлаб, меҳнат қилиб олгандим. Уйни бўшатиб қўйинглар, сотаман, дедим.
Сотдим. Бошқа уй олдим. Лекин омадим чопмади. Муттаҳамларга учраб қолган эканман. Мен олган уйни яна бир нечта одамга сотишган экан. Уларга қўшилиб қамалиб кетишимга оз қолди. Шундай қилиб уйсиз, пулсиз қолдим.
Ишлаб, ўз кунимни кўриб юрган кунларимнинг бирида, бир инсон билан танишдим. Оиласи бўлишига қарамай, мени никоҳига олмоқчи эканини айтди. Мен ҳам аёлман, фарзандли бўлишни истардим, рози бўлдим. Пешонамга битилган шу қизимни топдим — она бўлдим.
Фарзандли бўлиш фақатгина бахт дегани эмас экан. Энди ташвишларим икки ҳисса кўпайганди. Ёш бола билан ҳеч ким квартирага қўйишни истамас, уйимни расво қилиб юборади деган важ билан рад этарди. Амаллаб жойлашсам ҳам бироздан сўнг уй эгаси чиқариб юбораради.
Эрим бўлгани билан мен у учун иккинчиси эдим. Иккинчиси бўлиб яшаш сароб билан ҳаёт кечиришга ўхшар экан. Истаганда, керак бўлганда суянолмайсан. Керак бўлганингда пайдо бўлади, керак бўлганида ўрнини пайпаслаб қоласан.
Операция қилишларига тўғри келиб, шифохонада анча ётдим. Лекин эрим бир марта ҳам келмади. Одамлар уни таниб қолишидан қўрқди. Менинг аҳволимдан кўра одамларнинг гап-сўзи унга муҳимлигини ўшанда тушиниб етдим.
Ортиқ бундай яшаб бўлмасди. Фарзандим учун, ўзим учун ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ҳафтанинг қайсидир куни шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилар экан. Қабулига бориб уй кераклигини айтдим. Ҳужжатларимни бердим. Бироз вақт ўтиб ўзлари телефон қилиб мана шу сиз кўриб турган уйнинг бошланғич тўловини қилиб беришди.
У вақтда «коробка» ҳолида эди. Бир вақтда учта жойда ишлаб, пул йиғиб, ҳамма нарсасини ўзим қилдирдим. Ҳаракат қилсангиз бераверар экан. Берди, Худога шукур. Уйим бор, фарзандим бор, номига бўлса ҳам эрим бор. Лекин ҳаётим йўқ, тушуняпсизми?
Ўзимнинг, фақат ўзимга тегишли бўлган ҳаёт йўқ. Эр-хотинларга ўхшаб гаплашиб ўтирадиган инсоним йўқ. Қаранг, менга қирқ ёш берасизми? Қирққа кирмай қариб кетдим. Ичим тўкилиб адо бўлган. Бу ҳаётда ўн ёшимгача яшадим. Ундан кейинги ҳаётимни ўчириб ташлашнинг иложи бўлса ўчириб ташлардим.
Аввал онамдан кўп хафа бўлардим. Энди тушунишга ҳаракат қиламан. У ҳам аёллик бахтини ҳис қилиб яшашни истагандир. Лекин ўша бахтни тополмади-ку. Калтак емаган, жанжалсиз ўтган бир куни йўқ эди. Бизнинг ҳаётимиз ҳам бузилгани қолди.
Отамни кўп эслайман. Охирги марта олдиларига борганимда туғилган кунлари эди. Мени болаларим келди, қаранглар мени шундай болаларим бор деб шифохонадагиларга шундай хурсанд бўлиб гапиргандиларки. «Яна бир оз қол, соғинганман», деганларида яна келаман деб кетганимга афсусланаман. Салдан кейин оламдан ўтдилар.
Ҳаётимни қизимга бағишладим. Ўзим ўқиёлмадим. Уни ўқишини, яхши давраларда юришини истайман. Мен кўрган кунларни кўрмасин».
Аёл ҳаётини дам йиғлаб дам бўғзига аччиқ бир нарса қадалиб, дам ўкинч билан сўзлаб берар экан бир гапи хотирамга муҳрланиб қолди
Чироғи ёниқ уй борки дарди бор. Ўзига яраша ташвиши бор. Мен ҳеч кимга осон тутмайман дейди.
Ҳеч кимнинг чироғи ўчмасин. Ташвишлари ҳасратларида суянчиқ бўладиган елка тутадиган ва фақат ўзига тегишли бўлган инсони бўлсин.
Чарос Маннонова суҳбатлашди.

T.me/sinovlarihayot
Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.

Интернет
T.me/sinovlarihayot