🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
754 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Зебо бир хаёли айтай ҳам деди, аммо “Қайтанга топилмагани яхши, барибир Ноила бу полвонга муносиб хотин бўлолмайди, уни бахтли қилолмайди, баттар бўлсин”, деб айтмади. Лекин барибир одамлар уни тополмай асабийлашаётганини кўриб, полвон йигит келинсиз чиқиб кетса юзи шувит бўлишини ўйлаб, Ноиланинг қаердалигини айтишга қарор қилди ва чимилдиқ илинган уйга қараб йўл олди. Аммо ана шунда кутилмаган воқеа содир бўлди.
Аламдан юзлари бўғриққан куёв ичкаридан отилиб чиқди ва “Энди нима бўлар экан?” деб тўпланиб турган юзлаб одамларга баланд овозда гапира бошлади:
— Ўв, биродарлар! Полвоннинг мулзам бўлгани — ўлгани! Мен бугун Сойгўзарга куёв бўламан деб келганман. Уйимда тўй бўлиб ётибди. Тўйхона тўла одам. Бўлар иш бўлди, аммамизнинг қизи хоҳламаса тегмасин. Энди битта гапни айтаман, жон қулоғингиз билан эшитинг. Полвоннинг гапи битта бўлади, мен келинсиз бормайман тўйхонага. Сойгўзарда менга қизини берадиган битта мард борми? Ким менга қизини берса, полвонлик сўзим шу қизини бир умр бошимга кўтараман. Уни бахтли қиламан!
Ана томоша!
Ўктамнинг бу оташин нутқидан сойгўзарлик дегани бир қалқиб тушди-ку.
— Э, отангга раҳмат! — деди кимдир.
— Мард йигит экан! — деди бошқа биров.
— Ҳақиқий полвоннинг гапи бўлди! — дейди яна кимдир.
Аммо бу гапларни айтган одамларнинг бўй етган қизлари йўқ эди. Бўй қизлари бор эркаклар эса “Бир кунда қизимизни бир йигитнинг қўлига тутқизиб юборсак қандай бўлар экан?”, деган андишада мум тишлашди. Яна бировлари “Бировнинг ўрнига тушиб, қизим бахтли бўлармикан?” деб жим туришни афзал билди.
Ўктам даврада, деворлар ортида бу томошадан лол бўлиб, лаб тишлаб турган қизларга мурожаат қилди.
— Ҳей, қизлар! Ораларингда Ноиланинг дугоналари ҳам бордир? Мен сизларга кўнглимдагини айтмоқчиман. Ким унинг ўрнига келин бўлса, мен уни бахтли қиламан! Бу чин йигитлик сўзим!
Тўйхона сув қўйгандек жим бўлди. У ер-бу ердан қизларнинг пиқиллаб йиғлаганлари эшитилди. Ноилани қарғаганлари эшитилди.
— Бор!
Оҳистагина айтилган биргина сўздан, қиз боланинг майингина бу овозидан гўё момақалдироқ гумбурлагандек бўлди.
Ҳамма шу қиз томонга ўгирилди.
— Бор, — деди секингина Ўктам томонга бир-икки қадам босган Зебо. — Ноиланинг ўрнига келин бўлишга мен розиман! Аммо ота-онамни чақиринг, уларнинг розилигини ҳам сўранг. Ота-онам оқ фотиҳа берсалар, шу бугуноқ сиз билан тақдиримни бир умрлик қилиб боғлашга, ҳозироқ сиз билан кетишга розиман!
Ана томоша!
Ҳайрат аралаш овозлар тутди тўйхонани.
— Э, яша, Зебо!
— Юрагингга балли-е!
— Эндиги қизларда уят ҳам қолмади, — деди бир киши, аммо у юзлаб ёвқарашлар тиғи остида қолди.
Зебонинг онаси ҳаммасини кўриб турган эди. Оёғини қўлига олиб уйига югурди. Эрини айтиб келди. Кела-келгунча ҳаммасини айтиб келди. Тушунтириб келди. Ичида “Қизимни бир нима қилиб қўймасин, дадасининг феъли чатоқ”, деб келди-да онаизор.
Ота онаизор хавотир тортган бирор ишни қилмади. Одамлар халқасини ёриб ўтиб, қизига бир олам меҳр билан термулиб турган алпкелбат йигитни кўрди. Унинг қошида ер чизиб турган қизи Зебони кўрди. Секин унинг ёнига келди. Бир ёнига онаизор келиб, мунғайиб турди.
— Ҳаммасини эшитдим, — деди Зебонинг отаси. — Қизим, кейин пушаймон бўлмайсанми?
Зебо “йўқ” маъносида бош ирғади.
— Полвон, эртага қизимизнинг бу қарорини юзига солиб, таъна қилмайсизми?
— Шу қизнинг мардлигига тан бердим. Мен ҳамманинг олдида қасам ичдим, мен уни бахтли қиламан!
— Полвон, менам полвон бўлганман, полвоннинг ичидагини биламан. Битта қизим сиздан айлансин. Қизимни сиздай йигитга берганим бўлсин! — Зебонинг отаси кейин тўпланганларга ўгирилди: — Ўв, биродарлар, дуо қилинглар, Ҳайдар полвоннинг қизи бахтли-тахтли бўлсин! Қўшгани билан қўша қарисин! Ували-жували бўлсин!
— Оми-ин!
— Оми-ин!
Ай, биродарлар, Жаласойда бир тўй бўлди, бир тўй бўлди, довруғи етти довондан ошди.
Зебо “Полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим, деганида фаришталар омин деган экан.......

T.me/sinovlarihayot
Зебо Ўктам полвондан етти ўғил кўрди. Еттовиям полвон бўлди. Ҳар тўйда биттадан соврин олиб келишса, етти соврин бўлди, иккитадан олиб келишса, ўн тўрт соврин бўлди. Айримлари бир тўйда тўрттагача соврин олди. Ҳаммаси олган совринини отасига тақлид қилиб, “Топганимиз шу бўлди”, деб Зебонинг оёғига қўяр бўлди.
“Аллоҳимдан еттита ўғил сўрабман-у, ўзимга сирдош бўлади, биттагина қиз ҳам бер”, демабман, деб бир-икки сўлиш олган Зебога Аллоҳ таоло бир қиз ҳам берди. Аммо у Зебо орзулагандай онасига сирдош бўлмади. Ўғилларнинг ичида ўғил бўлиб ўсган у қиз, акалари билан кураш тушиб улғайган у қиз, қиз боланинг қўғирчоқларини қўлига бир марта ҳам ушламаган у қиз, ўғил бола кийиниб курашларга чиқадиган, ўғил болаларнинг додини берадиган у қиз саккизинчи ўғил бўлди. Унга бошқача таъриф бериб бўлмади.
Ўктам полвон ҳам ваъдасига вафо қилди. Тўғри, у Зебони бир умр бошида кўтариб юрмади. Зебо ерда юрган кунлари ҳам кўп бўлди, аммо Жаласой Жаласой бўлиб Зебодан ҳам ортиқроқ қадрланган аёлни на аввал кўрди, на кейин кўрди.
Ай, биродарим-ай! У ёғини сўраб нима қилардингиз?
Ҳикоямни доим шу жойигача айтиб бергим келади. Аммо доим “Кейин-чи?” дейдиганлар чиқади-да. Мана, сиз ҳам “Ноила нима бўлди?” деб ўтирибсиз.
Нима бўларди, йигит-қизлар бор овози билан “Ёр-ёр” айтиб ўтаётганини эшитган Ноила “Мен бу ерда бўлсам, кимга “Ёр-ёр” айтишаяпти экан”, дея ажаблана-ажаблана яширинган ғоридан чиқиб келганида унинг уйида тўйдан ном-нишон қолмаган, дугоналарига роса кўз-кўз қилган сепларини машиналарга ортиб олиб кетишган, уйлари ўғри урган эгасиз ҳовлидек ҳувиллаб қолган эди.
“Оқ қиламан, кўк қиламан” деган отаси Адолатнинг бир ўқрайиши билан Ноилани оқ ҳам қилолмади, кўк ҳам қилолмади.
Ноила шундан сўнг қаторасига ўн йил совчи кутди.
Ўн йил деганда уч қишлоқ наридаги хотин қўйган Саттор пиёндан одам келди…
Тамом
Каримберди Тўрамурод

T.me/sinovlarihayot
​​челак сут берарсан. Ишқилиб, хўжайин тезроқ қайтсин-да.
Болалар ҳам у кишини жуда соғинган...»

Бузоқча чўзиб маъради. Сигир боласига ўгирилди. Роҳила эса бир тутам ўт олиб бузоқчага берди. Сўнг қўлидаги челакни айвонча четидаги илгакли симга илдириб, «Товуқлар қурғур тухум қўйгандир», деган хаёлда товуқхона томон юрди.
— Э, қақилламай қақодонинг тешилгурлар-эй!

Унинг овоз чиқариб койинишлари бекор кетди. Бешта товуқдан зўрға биттаси туғибди. Ҳафсаласи пир бўлди. «Бекорга қақиллашади, — товуқхона четидаги кундага ўтириб, ўйлай бошлади у. — Қуруққа томоқ қоқишади. Шу товуқлар ҳам одамни алдайди-я. Уч кундан буён битта тухумга шунча қақ-қақ. Тавба, булар ҳам Худонинг бир маҳлуқи-да. Шу ўлгурларда ҳам нафс бор. Ризқини териб ейди. Қани, энди одамзот шундай бўлса. Йўқ!
Унда «сен ёмонсан, сен бошлиқни сўқдинг», деб кимни қамашади?
Ўшанда ким бўйруқ қилади-ю, ким бажаради? Шундай яратганига ҳам шукур, бўлмаса, бир-бирининг кўзларини чўқиб оларди, бу одамлар...
Энди шу кунларда муштдай-муштдай тухумларингни тўтиё қилманглар. Кўриб турибсизлар, хўжайинимиз кетгандан буён аҳволимиз оғирлашиб қолди. Айниқса, болаларга қийин. Сизлар бола туғиб кўрмагансизлар-да, билмайсизлар, қақажонлар. Тунов куни Марзияга муаллими «агар форма олмасанг, дарсга келма», дебди. Пул йўқ, қаердан оламиз. Бечора беш кундан бери йиғлайди, мактабга бормайди. Ахир, битта менинг кетмон чопганим нимага ҳам етарди?

Энди сизлардан бир нарса олиш учун бир нарса бериш керак. Доннинг ҳам қолганини экдик. Нима қиламиз? Хўжайинимиз қайтгунча тақдирга тан бериб яшайвераймиз-да...

Ўзларинг ҳам биласизлар-ку, ўша куни ҳовлида донлаб юрган эдиларинг.
Ер ўлчовчилар келиб қолди. Ҳалиги дароз ҳисобчи таноб чўпини у ёқдан бу ёққа ташлаб чиқди. Икки таноб ер зиёд экан. Улар бир-бирларига «нима қиламиз?» деб қараб туришганди, совхознинг парткоми келиб қолди. Ҳисобчи бола бидирлаб ҳаммасини унга тушунтирди. Партком ҳовлининг ичини ўзича чамалаб, кейин юқорида экилган буғдойзорга ишора қилиб: «Ҳув, ўша ерни бузинглар, ўрнига пахта экасизлар», — деди.
«Ака, бешта болам бор. Уларнинг ризқини қирқманг. Келгуси йил экмаймиз, давлатга берамиз», — деди Боймурод гапга аралашиб. «Шунча ортиқча ерни эгаллаб олибсиз, яна гапингизни қаранг. Ўроқ солинглар», — деб буйруқ берди партком ер ўлчовчиларга.

Шунда Боймурод ҳоатада ўйнаб юрган болаларини буғдойзорнинг четига қатор қилди. «Буғдойнинг эгаси шулар!», — деб туриб одди. Болалар эса изиллаб йиғлашарди. Менинг ҳам юракларим қон бўлди.
— Ҳали шунақа қилиб енгмоқчимисан ё қўрқитмоқчимисан, ахмоқ! - бақирди партком.

Боймурод ҳам тўлиб турган эканми:
— Ўзинг аҳмоқсан! Сизлар ҳам биласизлар кимни сиқишни, — деди жаҳл билан.

Бўлган гап шу. Шу ерда акт тузишди. Кечқурун мелиса келиб олиб кетди. Карманада ўн беш кун етди. Сўнг Каттақўрғон турмасига олиб кетишди. Бориб кўролмадик ҳам бечорани. Майли, ярми қолди. Начора, кутамиз. Ёмонларнинг жазосини Худо берар... Кўп ҳам туғмасдан юрманглар, ҳеч бўлмаса кун ора туғиб туринглар. Бир шамолланглар...»

У товуқхонани очиб товуқларни чиқариб юборди. Ўзини енгил ҳис қилди. Ғуссаси бироз тарқагандай бўлди...

°°°°
Ранглари синиқиб қолган Роҳила болаларига ширчой қилиб ичирди. Катта қизи Марзияга укаларини қолдириб, ишга жўнаш тараддудига тушди.
— Она, қачон форма олиб берасиз, бугун ҳам мактабдан қоламанми? - деб йиғлади қизи.
— Йиғлама, келаётган бозорда товуқлардан сотамиз. Ўша пулдан олиб бераман. Укаларингдан эҳтиёт бўл. Ҳовлининг у ер-бу ерларидан ўт юлиб сигирга беринглар. Укаларинг йигласа, саватдаги қотган нондан ивитиб бергин.

У ишга кетатуриб: «Э, лаҳатга тиқай сенларни. Қаро ерга бориб қақилланг! Кишт-э», — дея супа юзидаги йиртиқ ковушни олиб, янги экилган буғдойларни титкилаётган товуқларга қараб ирғитди.

Ашурали Жўраев.

T.me/sinovlarihayot
Ўз ҳаёти ичра бахтли бўла олмаганлар, бошқаларнинг ҳаётига бурун суқади.
Чунки ўзининг ҳаёти билан оввора бўлганни бошқаларни ҳаётини муҳокама қилишга вақти бўлмайди.

Сизни ғийбат қилишяптими, кўролмай сиз ҳақингизда бўхтон тўқишяптими ҳеч ҳам хафа бўлманг.
Чунки улар ғийбат ва бўхтондан бошқа нарсадан бахтни ҳис қила олмайдиган бахтсиз бечоралардир…
T.me/sinovlarihayot
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
​Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан
, ўз методлари борда.
Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради:
-Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?!
-Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди...
-Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”...
Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди.

ТАМОМ.

https://t.me/sinovlarihayot
​​📝Қайнонамнинг дуоси ёҳуд онамнинг даккиси.

Менинг умр йулдошим "Зарафшон" ресторанида ишлаётган пайтлар эди.
Кайнонажонимга энг кўп ёрдам бериб турган ўша вақтида менинг умр йулдошим бўлганлар. Алохида яшаб, уч фарзандлик, ўғиллик бўлдик.
Умр йулдошим 3 жойда гап ўйнаб, хар сафар у пайтларда  гаплар, мехмондорчиликлар уйда бўларди. Мен кичкина кичкина угил фарзандларим  билан кушнимиздан хонтахта олиб чикиб, дастурхон тузатардим, пиширик пиширар эдим.
Икки хил овкат.:- норину, сомсани хамма узи киларди.
Хозирги пайтларга ухшаб тайер буюртма қилинмас эди.
Йилда уч марта гап олсалар, хужайиним дарров уша куни КАЙНОНАЖОНИМНИ уйга олиб келар эдилар .
Мехмонлар кетишгач, гапдан тушган хамма пулни ОНАЖОНларига  туткизиб битта дуо килинг дер эдилар.
КАЙНОНАЖОНИМ рахматли кузда еш билан,  (отинойи эдилар) угилларини дуо килардилар.
- шу пулингга кичкина опангга холодильник оберсам еки бельгияни пальтосидан олсам майлими? -  деб рухсат хам сураб куярдилар
Хужайиним эса:
- Онажоним бу энди сизники. Кимга берасиз, нима киласиз, мени ишим йук  ОНАЖОН , кам  кустингизга ишлатаверинг дер эдилар.
КАЙНОНАЖОНИМЛА шунда менга караб, «сиз хам розимисиз» дегандек
- майлими шунака килсам? - деб сурардила
Мен эса :
- Менга караманг ойижон, бемалол углингизни дуо килиб, ишлатаверинг, -  дердиму ,
ичимда эса (ешманде), вой учта кичкина бола билан гап кутсаму, бир сумини колдирмасдан  бервордилая дердим.
Эртаси куни онамга:
- Каранг она, гапни хамма пулини куевингиз яна ойижонга бервордилар, хар сафар шунака киладилар, - дердим.
-Учир овозингни, хали эркакни пулига хужайин булиб колдингми? Таги паст, назари пастларни гапиряпсанми менга?
болам бу гаплар сенга ярашмадия -  деб уршиб берардилар.
- Ялангоч колаяпсанми? Очмисан? Нимадан камчилигинг бор?
Аралашма, кайнонангга ковок уйсанг, мени кизим эмассан!
Мехмон кутган булсанг аеллик вазифанг болам еки улиб колдингми?
Худо хохласа учта углинг бор. Ана уларни пулига хужайин буласан!
Товушингни  чикарма, очик юз билан эрингга кара ,худди курасан мендан, -  деб уришиб берардила
Ман эса аламдан:
- Cизда  беш угил, лекин кайси бири  ГАП дан тушган пулини сизга беради? 
Бизниям харажатли жойларимиз бор,
ахир икки хонада яшаймиз, учта углим бор, уйни кенгайтиришимиз керак.
Онам эса рахматли:
- эх болам а, Сен  дуо олавер, уйни оллох сенга гойибдан беради дер эдилар...
Мана шу кунларгаям етиб келиб уйлаб колдим.
Кичик углим Жалолиддин австралияни СИДНЕЙ шахрида  ошпазлик буйича укишни тамомлаб,
СИДНЕЙдаги " ХАЯТ "- деган мехмонхонада ишлаяпти.
Таътилга келиб, мени адаси билан олиб ДУБАЙга  олиб келди.
"МАЗДА -6 " маркасидаги  машинани ижарага олиб, ДУБАЙдаги  хамма гузал жойларга хам таржимонимиз хам спонсоримиз булиб юрибти.
Оркасидан караб кузимга еш келади.
"Бундан хам куп ДУО олишга кодир эдик, нега она отани ганиматлигини уша вактда билмадик?
Еки хозиргичалик тушунмадик?
ОНАМ  рахматлик айтганларидек гойибдан уй берди.
ОНАЖОНИМНИ  уйлари Сузукота махалласидаги  бузилди.
Олти хонали уйга эга булдик
Бу билан нима демокчи булганимни тушунган булсангиз керак!!!!!
(Бу маколам билан, ДУО ни нималарга кодирлигини эслатиб утмокдаман)
Ешларга ибрат булсин деб ездим.
ЕШЛИК КИЛИБ КАТТАЛАРНИ ,АЙНИКСА ОТА ОНАНИ ДИЛИНИ ОГРИТИБ КУЙИШМАСИН !!!!!!
КЕЛИНЛАРНИ ЧИРОЙЛИ ЯШАБ , ТУБ КУЙИБ, ПАЛАК ЕЗИШИГА , КЕЛИНЛАРНИ ОНАСИНИ РОЛИ БЕКИЕС ЭКАН..
АГАР УША ПАЙТЛАРДА ОНАМ МЕНГА :
- Вай кара, кайнонанг келиб, хамма пулни олиб кетдими ?
Ахир уйласа буладику , 3 нафар норасиданг бор, тор уйда утирган булсанг,нега боламни пулимни оламан ,ахир узи хам не умидлар билан гап уйнаган, пулини кор холига ишлатса булмайдими, деб енимни олиб , мени босмаганларида ..... нима булишини уйлаб узим куркувга тушдим
Шу ДУО сабаб мен кукардим хозир дуне курмокдаман фарзандларимни эъзозидаман
АГАР МЕН КАЙНОНА ОНАЖОНИМНИ ДУОЛАРИНИ олмаганимда балки бундай ИЛМга ОБРУга КАЙТА КАЙТА  УМРА  САФАРЛАРИГА  ва гойибдан ОЛЛОХ УЗИ ЕТКАЗГАН уйларга ва бундай келажагимни меваси булмиш  асал неваралар куриш бахтига сазовор булмасмидим.

https://t.me/sinovlarihayot
​​Шундаям   бир   икки  кунлар   гаплашмадик.
       Орадан   тўрт  кунлар  ўтиб  ,  унгача   ярашиб  ҳам  олдиккуя,   кейин  тилимни  тийиб   туролмасдан :
           -- Кампир  ўшанда  нега  унақа   қилгандинг?- деб   сўрадим.
           -- Жахлим   чиқди....мени   бир  балиқ  овига  алиштириб  кетдингиз  деб.- деди.
          -- Қаерга   кетмоқчи   бўлгандинг  ўзи  бу  ҳомиладорлик   аҳволингда?-  сўрадим  яна.
           -- Онамларникига..  - деса  бўладими.
           -- Онангларникига?  Юз   км   узоққая.... яна  катта  сўмканг   ва   иккита   холи   гиламниям   кўтарибми  ? Аммо    қизиқ  .... бир  кўрмоқчи  эдим    қандай  кўтариб    автобусга   чиқишингни.  - дедим  ҳайрон  бўлиб. 
        Ҳозирги   замонда  ҳатто   фелни  ҳам   бир   жойдан   бошқа   жойга  олиб  кетиши  мумкин  шароит  бор.  Аммо   ўша  пайтлари  техникаям   кам  пул  ҳам   кам    эди.
     Лекин   мен  бувингдан   мингдан  минг  розиман.  Бирга    қирқ  йил   яшаган  бўлсак   ҳам   бирор  марта   менга   овозини   кўтариб  гапирган   инсон   эмас.  Баракат  топгур.....бирор  марта   ҳам....Аллоҳ  рози   бўлсин.  Қанийди    ҳар  бир   бахтли  жуфтлик   доим  интифоқ      яшашса.....
     Бу  мени    бобомни    оддий  ҳаётий   ҳақиқатлари    эди.....
Крикдуши Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​Улар хам хар хил огриклар билан, кимнидир кули синган яна бирини оёги гипсда..
Беморлардан бирига Сомса, Шашлик олиб келишди.. Хонада хушбуй, димокни китиклаб,  иштахани очувчи хид таракалди..
Бир кули синган Аёл утириб сомса шашликларни егани сари Назокатнинг укасини хам егиси келиб:
~ Опа бизга хам докторлар сомса беришадими? Аа ?? Опа сомса хаммага беришадими??...
~ Йук укажон сенга сомса мумкин эмас!
~ Нимага Опажон менга сомса мумкинмас?
Оёгимдан яна кон окадими сомса есам?
~ Ха укажон мумкинмас мана хамшира каша берди шуни ейсан буптими?
~ Опа Шашликчи?? Шашлик? Шашлик хам мумкинмасми-аа??..
Назокатни томогига бир нарса тикилгандек булиб кузига ёш келди..
~Укажон мумкинмас дедимуу, яхши булиб колсанг Ойим олиб беради,хозир мумкинмас боптими?!
~ Опажон богчада хам кунда каша ейман!
Каша егим келмаяпти..
Деб Сомса еб утирган Аёлга караб
мултираб ютиниб куяр эди..
Назокат кузларида ёш билан мажбурлаб укасига каша едирди.
Сомса , шашликларни чапиллаб еб утирган Аёл Болаларга ахамият хам бермади..
Колган беморлар хам узлари билан овора..
Назокат корни оч холда укаси билан ухлаб колди..
Эрталабда Ойиси кириб келди..Кичкина кастрюлкада гуштни урнига Урик коки солинган шавла олиб келибди..
Гушти йук,...
Овкатни болаларига ташлаб ,шошилиб Мактабга ишига кетди...
Халиги Аёл Болалар ейаётган шавлага караб тургани учун Назокат:
~ " Хола келинг, Шавла еймиз" деди.
Уялмасдан У аёл келиб Шавладан бир кошик олиб еди..
~ Гушти борми узи бу шавлани?!
Бемазалигини, Чала коврулганмиее
оппокку?
Назокатни иштаха билан ейаётган укаси:
~ Холажон менга Шашлик билан Сомса мумкинмас экан ..
~ Ким айтди сенга мумкинмас деб?!
Назокат:
~ Мен айтдим мумкинмас деб!!!
Хола Ёш болани олдида бермасдан хар хил нарса еб булмайди..
~ Вой Тирранчаее, Кампирни бир уриб Кичкина килиб куйгандек экансануу- аа?!
Айт олиб келсин Отанг сенларга хам Шашлик ..Сомса...
Рангларингни кара девордек оппок конларинг камлиги билиниб турибди..Яхши яхши овкат едириш керак сенларга! Мумкинмас демасдан!
Тавбааеее Одамларга хайронсан ёш болани  Кичкина кизига ишониб больницага ташлаб кетганига улайми...
Хеч булмаса сал тузукрок овкат олиб келса нима буларкин... Бировларни еганига караб бу ерда болалари ютиниб утиришибди...
У Аёл тухтамай жаврар эди..
Назокат укаси юзида турган кашани артар экан куз ёшларини яширишга харакат килди.
Индамади..Укасини кутариб ташкарига чикиб кетди...Унсиз юм- юм йиглади....
Скамейкада укаси билан утиришса Бир болакай Морожоное еб утиб колди..
Укаси Опасига караса Опаси Маюс Йиглаб утирибди..
Укаси нима дейишини билмай оёгига караб
Туриб ,Уйланиб Опаси:
~ Опа Яхши булиб колсам Морожна хам мумкин буладиаа Опа?!
Опа мен катта булсам Сомсачи буламан!
Кейин хар куни сомса еймиз..
Больницага Сомса олиб келиб хамма касалларга бераман...
Назокат энди узини тухтата олмай йиглаб юборди..
Опа йигламанг Опажон! Катта булсам пулим куп булади.
Хар куни сомса олиб еймиз!
Морожна олиб еймиз! Йигламенг Опа!
Мен сизи узим бокаман!
ОВКАТИМИЗДА ГУШТ КУП булади Опажон.
Хамшира уколга чакирди.
Палатага киришганда оёги синиб ётган аёл Назокатни чакириб пул берди.
Кизим мана бу пулни ол! Ташкарига чиксанг йулни нариги томонида сомса сотади. Иккита олиб келиб уканг билан еб олинглар Ма кизим пулни ол!
Йук хола куйинг керакмас.
Назокат мажбуран пулни олиб сомса олиб кирди.
Кенжатой:
Опа духтирлар бугун сомса мумкин дейишдимиаа? Рахмат Опажон духтирларга.
Укасини хурсанд булиб шошилиб ёгларини окизиб сомсани жажжи куллари билан ушлаб ейишига караб йиглаб юборди Сомса кичкиналиги учун икковини хам укасига едирди. Назокатни томогидан сомса утмас эди.
Йиллар утди Отаси Оламдан утди Укалари катта булишди Хаммаси уз билимлари билан Олий укув юртларини битиришди Яхши жойларда ишлашяпти.
Оналари кариб пенсияга чикди.
Назокат махалласига яхши оилага келин булди.
Кенжатой укаси эса Хар хафта Назокатни Уйига кургани киради Кулидаги  Пакетда доим Сомса Шашлик Иссик Нонвой нон булади.
Болалар хотираси кучли булади. Куп нарсалар хотирасида мухрланиб колади

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман....


https://t.me/sinovlarihayot
​​​​дим.
Эндигина унинг кўзидан шашқатор оқаётган ёшни пайқабман. Икки кўзидан дарё бўлиб оқаётган кўз ёшлари юзига аста томар, айни дамдаги ой шуъласида уни янада гўзал қилиб юборар эди. Унга ҳатто йиғлаш ҳам ярашади-я.
– Қўйиб юборинг!
– Қаёққа кетяпсан ахир?!
– Уйга!
– Ўзим сени ташлаб қўяман.
– Ҳожати йўқ.
– Кеч бўлганда қиз болага ёлғиз юришга ким қўйибди. Ўтир дедим!
Қўярда-қўймай орқа ўриндиққа ўтирғиздим-да, машинани ўт олдирдим.
Бир дам жим кетдик. На мен гапира оламан ва на у. Ўртага оғир сукунат чўмди. Қанийди, аввалги журъатим бўлса-ю, уни қанчалар яхши кўришимни айта олсам.
– Қаерга ҳайдай?
– Маҳалламни биласиз-ку. Бир йил бўлди қайтганимизга.
– Бир йил? Нега эртароқ хабар қилмадинг?!
– Нима дейишим керак эди?
– Турмушга чиққандирсан, ҳойнаҳой?
Саволим билан уни хижолат қилиб қўйдим, чоғи, жим бўлиб қолди. Орқани кўрсатувчи ойна орқали унга қараб-қараб оламан. Йиғини бас қилибди, ҳартугул.
– Йўқ...
– Мен ҳам уйланмадим... – тилла топган кишидай оғзим қулоғимда. Ахир шу жавоб тақдиримни ҳал қилиши мумкин эди-да!
– Ойинг яхшими?
– Ҳа, шукр. Яхши бўлиб қолди.
– Очилиб кетибсан.
– Ҳей! Ҳалиям ўзгармабсиз-а? Машинани тўхтатинг. У ёғига ўзим кетаман.
– Ҳечам-да. Етай деб қолдик. Сабр қилиб турсанг, уйингга етамиз. Жиннивой, соғинмадингми?
– ...
– Мен эса соғиндим, жудаям! Ишонмайсанми, қандай ишонтирай?
– Жинни! – кулимсираб ташқарини кузатиб кетаётганини кўриб, кўнглим хотиржам бўлди. Демак, унутмаган...
– Менга қара. Нега индамай кетиб қолгандинг? Бир оғиз манзилингни айтиб кетиш қийинмиди?
– У вақтда онамдан бошқа ҳеч нима юрагимга сиғмас эди...
Қарасам, яна хомуш бўлиб оладиган. Гулининг қўл телефонини олиб, ўз рақамимни тердим. Баҳонада унинг ҳам рақамини билиб олдим.
– Эртага уйингга келаман! Эҳтимол, уйдагилар билан бирга бўлишим ҳам мумкин. Тушундингми?
– Билганингизни қилинг...
Машинадан тушиб, эшик остонасига етганида жилмайиб мен томонга қараб қўйгани юрагимни ёқиб юборди. Ниҳоят, яна уни топиб олганимдан беҳад шод эдим.

Туни билан мижжа қоқмай чиқдим. Уйқу келармиди? Соат ҳам тунги иккидан ўтиб кетганини кўрсатмоқда. Менга нима бўлди ўзи? Наҳотки уни шу қадар қаттиқ севсам. У кетганидан бери бунақа уйқусизликлар кўп бўлар эди. Эҳтимол, ёлғизликка кўниколмаган юрак шу йўл билан менга нисбатан қўзғолон қилаётгандир. Бугунги бедорлик эса ҳаммасидан бошқачароқ эди. Бу гал яхши кайфият билан тонг отишини кутиб оламан чоғи.
Телефон орқали унга хабар йўлласаммикин? Кеч бўлганда безовта қилишим ёқмай, жаҳл қилиб қолса-чи? Бу тун бунчалар узун бўлмаса? Йўқ, бари бир бўлмади. Ётоғимдан туриб олдим. Тавба, анчадан бери ҳис қилмаган туйғуларим ичимга сиғмай кетаётган эди. Бу нима экан? Севгининг қудратими ё?

Буюмларим орасидан эски, сарғайиб кетган дафтарни олдим. Қалингина. Шу ерда қаламим ҳам турганди. Бирор нарса ёзмасам, бўлмасди. Ахир бугун яна илҳомимни топиб олган эдим-да.
Эски қўлёзмаларимни олиб, аста варақладим. Ҳаммаси унга аталган дил номалари, шеърлар... “Мен ҳақимда ёзасизми?” деган киноясини эслаб, кулиб қўйдим. “Ахир ҳамма ижодим фақат сен учун эди-ку!”

Ижод қилмай қўйганимга ҳам кўп бўлибди. Дафтардан янги саҳифа очдим-да, бир муддат нима деб ёзишни билмай, бошим қотди! Ниҳоят... Миямни кемираётган фикрлар уни тарк этмасидан, қоғозга тушириб олишга ошиқдим. Хаёлан унинг табассумини тасаввуримга жойладим-да, ўз-ўзидан қуйилиб келаётган сўзлардан янги дил номасини киритишга киришдим. Энг аввало, ёзмоқчи бўлган ижод намунамнинг сарлавҳасини битиб қўйдим: “Жажжи фаришта...”

Соғиндим-ку кулгуларингни,
Ақлим ўғрилари, найза киприклар.
Соғиндим-ку, қўлларим тутиб,
Қайсар орзуларим сенга етаклар.
Соғиндимку...

https://t.me/sinovlarihayot
​​- Биласизми углингиз улган кечада бирон ит хамла килмасин деб сизни кишлокка кузатиб боргандим.
   Боланинг бу сузларидан кейин унга булган газабим уз узидан йук булди.
    - Рахмат .- дедимда ортга бурилиб уйга караб йул олдим. Борганимда эса мени на кувонтирадиган на хурсанд киладиган янгиликни Бахром акамлардан эшитдим. Овсиним угиллик булибди.
   Лекин боласининг икки кузи юмик яьни куз корачиги йук дунега келибди.
    Уни каргамаган эдим,хатто Аллохга хам солмаган эдим. Аллохим хеч бир емонликни жазосиз колдирмас экан. Овсиним энди бир умрга менга берган азобларини туловини тулаб яшайди. Нафакат овсиним мен хам углимнинг улими учун тавон тулаяпман.
  Аллохим уз углининг котили булмиш мен Онаизорни узинг кечир.
     Ушбу сатрлар шахсий рухий шифохонаси булимининг мижози мархума Шахло Содикованинг кундалигидан кучирилди..
   Эьтиборларингиз учун рахмат сизларга азизларим.....
Тамом
Крик души /Шухрат.

T.me/sinovlarihayot
​​ Турмушга чиқмаган қиз

   Касалхонада бир шифокор қиз бор. Кўриниши, чиройи, қадду қомати ҳар қандай эркакнинг ҳавасини келтирадиган даражада. Одобу ахлоқи ҳам таҳсинларга сазовор. Бироқ ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам турмушга чиқмаган. Вақти-вақти билан бунинг сабабини сўрашиб туради. Шунда бу қиз ўзига ярашган табассум ила:
-   Кўнглимга муносиби топилмаяпти, - деб қўя қолади. Аммо бир кун кўнглига ўтирган инсондан шу саволни эшитганидан кейин сабабини батафсил айтиб бермоқчи бўлди. Қиз шундай деди:
   “Шунча ёшга етсам ҳам турмушга чиқмаганимнинг сабаби – мен бир инсонни биламан. У бешта қиз фарзанд кўрган. Хотини олтинчисига ҳомиладор бўлганида буниси ҳам қиз туғилса, болани кўчага ташлаб келаман, деб қасам ичиб юборган. Лекин афсуски, олтинчиси ҳам қиз туғилди.
   Ота ўз қасамида қолиб кечқурун чақалоқни олиб чиқиб кетиб одамлар гавжум бўлиб ўтадиган йўллардан бирининг бўйига қўйиб келган. Эрталаб бориб қараса, қизчани ҳеч ким олиб кетмаган, ўша жойда йиғлаб ётибди. Уйига қайтариб олиб келган. 
   Шу зайлда уч кунгача ҳар кеча кўчага ташлаб келган, эрталаб қайтариб олиб келган. Ниҳоят ҳеч ким олиб кетмагач, тақдирга тан бериб қизчани олиб қолишга мажбур бўлган. 
   Шундан сўнг аёл яна ҳомиладор бўлди. Бу сафаргиси ўғил туғилди. Бироқ дунёнинг бир камлигини қарангки, ўғил туғилиши билан  биринчи туғилган тўнғич қиз оламдан ўтди. Орадан маълум вақт ўтиб аёл иккинчи ўғилини туғди. Иккинчи қиз вафот этди. Шу равишда бешта ўғил кўрди. Аммо ҳар бирига биттадан қиз қурбон бўлди. Фақат ўша охирги туғилган қизгина қолди.
   Йиллар ўтди. Фарзандлар катта бўлишди. Она оламдан ўтди. Ота бетоб бўлиб қолди. Уни парвариш қиламан деб қиз ўзи турмушга чиқмасдан укасини уйлади. Шоядки келин эсли-одобли бўлса отамга қарар деди. Айтганидек келин кўнгилдагидек ширинсухан, эпчил ва қўлигул эди. Бироқ ўғил вафо қилмади. Яхши лавозимга ўтиши муносабати билан шаҳарга кўчиб кетди.
   Кейин иккинчи укани уйлаб-жойлашди. Ундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчиси ҳам уйланди. Лекин ҳеч бири – на ўғил, на келин отани парвариш қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, кирини ювиб овқатини тайёрлашда қизнинг ўрнини боса олмади. Айниқса қизнинг меҳри ҳеч кимда топилмас эди.
   Шундай қилиб ота тилаб-тилаб топган ўғилларидан вафо кўрмади. Ташлаб юбормоқчи бўлган қизининг ўрнини ҳеч ким боса олмади. 
   Биласизми ўша қиз ким?
   Ўша қиз – менман! Мен фақат отамнинг хизмати учунгина турмушга чиқмай қолиб кетдим. Отам ҳар куни йиғлаб ҳақимга дуо қилади. Ҳаётда қаттиқ адашганидан афсусланади. Ҳатто мендан кечирим сўраб йиғлайди”
  Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имом хатиби

T.me/sinovlarihayot
​Хазина.

Эркакнинг биринчи турмуши ўхшамади. Тўғрироғи, аёли унинг феълига бардош бера олмади. Жаҳлдор, қўрс эди эркак. Баҳора эрка ўсганди. Орада фарзанд бор эди, аммо аёл ортиқ бундай яшаб бўлмайди деб ҳисоблади. Кетди. Кўринган одамга собиқ эрини ёмонлаб чиқди. Гап кўпайди. Эркак ғурурини енгиб ортидан бормади.

Икки йил унга бунга оғиз солиб кўрди, ҳеч ким сира қовоғи очилмайдиган бадфеъл инсон билан яшашни истамади.
Учинчи йил Мухторнинг аммаси шаҳардан бир қиз топди." Ёши ўтиб қолган, бахти очилмаган қиз экан,—   деди.
Шаҳарлик қиз қишлоққа келармиди? Хотин қўйган эркакка тегармиди? Теккани билан қишлоқ шароитига кўнармиди?

Агар тақдир бўлиб турган бўлса, шаҳарлик қиз қишлоққа келаркан. Осмон никоҳи ерга тушса, қиз бола хотин қўйган эркакка тегаркан. Агар оилани муқаддас билса, қишлоқ шароитига кўнаркан.

Бибисора Мухторнинг тор кулбасини нурга тўлдирди. У чин солиҳа эди. Турмуш ўртоғига муҳаббатли бўлди.Эрининг қаҳрини келтирмасликка, жаҳлини чиқармасликка интилди. Оғзини пойлаб, кўзига термулиб, чизган чизиғидан чиқмади. Унга меҳр-муҳаббат ҳадя этди, қаддини кўтарди.

Бибисора Мухторнинг уйини фарзандларга тўлдирди, уларга илм ўргатди. У чин олима эди. Ўғилларининг каттаси мактабга чиқиб, ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади. Фарзандлари отасига итоатли бўлдилар.

Бибисора уйнинг сирини кўчага чиқармади. У фозила аёл эди. Борига ҳам кўнди, йўғига ҳам. Эрига қанот бўлди. Қишлоқ аёлларига кўйлак тикди. Тўйларга патир ёпди. Болаларини ёнига олиб меҳнат қилди. Уйидан бир қадам чиқмай пул топди.

Баҳора ҳам турмушга чиқди. Фарзандсизликдан ажрашган эркакка.  Баҳора ҳам  Қаҳрамонга кетма-кет иккита ўғил туғиб берди, аммо негадир ўз ўғлини ота-онасиникига олиб бориб қўйди.

Ўша куни ёмғир ёққанди. Тушга яқин дарвозани биров озорсиз тақиллата бошлади. Қўлини, боғлаб бўйнига осиб олган Баҳора бир қўллаб эшикни очди. Остонада одмигина, аммо ярашиқли кийинган, оппоққина, бодомқовоқ аёл жилмайиб турарди.
Баҳора танимаган бу аёл Бибисора эди.
Дастурхон ёзгани қўймади аёл. Тез кетишини маълум қилди. Аммо юракдан самимий сўзлашди.
— Айланай сиздан, мани адаси жўнатдилар, хўп десангиз, рози бўлсангиз, катта ўғлингизни бобо-бувисининг қўлидан олсак, ўз укалари билан катта бўлса,-деди.
Баҳора "Дод! " деб йиғлаб юборди. Ўғли шундоқ ҳам ҳовли талашиб, бир-бирининг ёқасидан олишгача борган акаларининг уйида, касалманд, қари  чол-кампирнинг қўлида сиғиндидек яшаётган эди.
Бу аёлнинг юзларидан тўғрилик ёғиларди. Негадир, Баҳора унга ишонди, бир оғиз гапига кўнди.
Аёл кетишга чоғланди.
—Опа, деди, Баҳора, эшитдим, бахтли экансиз. Менинг битта армоним бор. Бибисора уни диққат билан эшитаётганини кўриб давом этди
—Ўшанда Мухторнинг уйидан чиқиб кетмасам бўларкан,
Мухторнинг уйида ўлиб кетганимда ҳам армоним йўқ эди. Аёл ўтган куни эри уриб синдирган қўли билан кўз ёшини артмоқ истади, аммо у қўллар энди бўйнига боғланган эди.
—Сабр қилсам бўларкан, опа!

Бибисора Баҳоранинг елкасидан қучиб хайрлашди.

Ўша куни  байрам бўлди. Ош дамланди. Кечга ишдан қайтган Мухтор икки томчи сувдек ўзига ўхшаган 9-10 ёшлардаги болакайни кўриб шошиб қолди. Бибисора бўлса,
—Мақсуджон келди, дадаси, ўғлингиз сизни кўргани кепти—деди, сўнг боланинг қулоғига
—Чоп, даданг, билан кўриш, ўғлим,-деди.
Болакай аввалига тортиниб турди, кейин бирдан отаси томонга югуриб кетди.
—Ўғлим! Мухтор бошқа гапира олмади. Боласини маҳкам қучоқлаб олди. Ўғлини бир кўтариб ерга қўйгач, Бибисорага тикилди. Кўзи жиққа ёш эди аёлнинг. Эркак эса кўз ёшини яширишга уринди.

Ийманиб ўтирган Мақсуджонни катта-катта ейишга чорлаётган Бибисоранинг овозини кичкинтой Зуфар бузди.
—Ака, сиз мен билан ётасиза?
—Нега энди, менинг ёнимда ётадилар,-аралашди Зафар.
—Мақсуджон иккингизни ўртангизда ётади, мана шу супага жой солиб бераман, акангиз иккингизни қўриқлаб ётади, —деди Бибисора.

Мухтор  гапга аралашмади. Ахир бу қарорни дунёдаги энг солиҳа аёл қабул қилган эди.

Феруза Салходжаева.

T.me/sinovlarihayot
“КУНДОШ”.

—  Кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас, — деди у чексиз надомат акс этган нигоҳларини ерга қадаганча. — Ҳатто баъзида ўз ҳаётимиздаги воқеаларга ҳам даҳл қила олмай қоламиз. Аралашишга ҳаққимиз йўқдек туюлади. Кўрамиз, биламиз, аммо четда туришга, жим кузатишга мажбур бўламиз.
У илон шаклида ясалган нуқра узукли узун бармоқларини пешанаси бўйлаб юрғизаркан, енгилгина “уҳ” тортиб қўйди. Сўнг ҳеч бир пардозсиз ҳам зулукдек қоп-қора қошларини чимирди. Катта, чарос кўзларини беркитишга уринган узун-узун киприкларини кўз-кўз қилмоқчи бўлгандек, пастга тикилганча жим қотди. Шу ҳолида унинг кўзлари очиқми, юмуқми билиб бўлмасди.
Очиғи, унинг ёнимга мижоз сифатида келиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. Аслида тарихда ҳам, кўп йиллик тажрибали психологлар ҳаётида ҳам бунақаси учрамаган бўлса керак. Наинки, психолог балки, бошқа соҳа вакиласи ҳам ўзига кундош санаган аёлни қабулига киритмаган бўларди. Албатта, мен ҳам киритмасдим.
Исм-шарифини эшитганимдаёқ нафақат асабларим, эҳтимол, танамдаги бор зарраларим унга қарши исён қилгандир? Чунки унга бўлган нафратим шу қадарки,  исмига ҳам тоқат қилолмайман.
Тажрибамдан ҳам, аёл табиатини яхши тушунганим учун ҳам биламанки, менга нисбатан у ҳам шундай. Шунинг учун айнан унинг қабулимга ёзилишига имоним комил эмасди. Шунчаки, исм-шарифи бир хил бўлган аёл деган тусмол билан ўтиргандим. Не ажабки, мана у қаршимда. Унга яхшилаб қарадим. Илгари ҳам кўрганман. Лекин гўзаллигини тан олгим келмаган. У чинданда гўзал аёл эди. Бу иқрорлик юрагимни мижғиб ташласа-да, мардларча тан олдим.
—  Ўзи нега келдим? — деди у нигоҳларини менга қаратаркан. Кейин истеҳзо билан кулиб, яна сўзлади. — Одам баъзида дардкаш қидиради. Бугун менга дардкаш керак бўлди.
—  Мен ишончли дардкашман, — дедим унга кулимсираб.
Сездим, табассумим беўхшов чиқди. Унинг жамоли олдида менинг ҳусним хира тортаётгани қалбимга ҳам қоронғулик бераётганди. Дилимга бостириб кираётган ночорлик, юзимда аксланаётганди-да. Бу ҳам етмагандек сўзларим кучсиз ва сохта янграгандек бўлди ўзимга.
—  Биламан, шунинг учун ҳам келдим, — деди у хўрсиниб. — Танишлигингизга қарамай, гапларимни, бор сиримни маҳаллага ёйишингизни билсам ҳам келдим. Чунки нотаниш, мени, маҳалламни билмайдиган психолог бу яқин-атрофда йўқ.
Мен унинг гапларига эътироз билдирмадим. Сабаби, бир марта унинг ишончини пайпол этгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб, ерга қарадим. Ким билсин, қизаргандирман, ҳам. Лекин дарҳол ўзимни қўлга олиб, қатъи дедим:
—  Ўзинг айтганингдек, кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Аммо бугунги эшитганларим тишимдан ташқарига чиқмайди. Бемалол гапиравер.
Мендан ёши кичиклиги ва ёвлигини унутмаган ҳолда сенлаб гапирдим. T.me/sinovlarihayot
—  Хўп, - деди у. - Буни мен кўп йиллар ичимда сақладим. Энди ўйласам, бундан фойда йўқ экан. Бугун гапириб енгил тортмоқчиман. Юракда турган нарса барибир қалбга ботади, эзади, қийнайверади. Ундан кўра айтиш ва қутулиш керак экан.
У яна ўша бармоғини чирмаб турган кумуш “илон”ни айлантира бошлади. Асабийлаша бошлаганидан айтмоқчи бўлганлари ўша воқеа билан боғлиқлигини ҳис қилдим. Аёл эса бармоғидаги “илон”нинг бошини кафтлари ичига яширганча, маюс сўзида давом этди:
—  Эримнинг хиёнати туфайли ажрашиб келган вақтларим эди. Болам касал бўлиб қолди. Ҳали ишламас, уйдагиларнинг кўзига балодек кўриниб юрган дамларим. Зиғирча бўлсин бировга оғирлигим тушишини истамасдим. Шунинг учун шифохонага ўғлимни ўзим олиб бордим. Тинимсиз қусаётган, шалпайиб қолган боламни бағримга босганча жон ҳолатда кириб бордим. Биринчидан, синглим ишларди. Яна ўзимизнинг маҳалладаги шифохона эмасми, ҳамма таниш. Шунинг учунми, терапевтнинг ҳузурига бостириб кирдим. Кирдим-у, қўлимда болам билан қотиб қолдим. Бир зум дилбандимнинг хасталиги ҳам эсимга келмади. Кўзларимга ишонмадим. Синглим шифокорнинг кўзларига тикилиб турар, шифокор эса унинг елкасидан қучганча бир нималар деб шивирларди. Кутилмаганда бостириб кирганим, уларни ҳам шошириб қўйди. Шунчалар ақлини олгандики, бир-биридан узоқлашишни ҳам ўйламай қотиб туришарди. Менинг миям эса яшин тезлигида ишлади........
Шухрат вақт топди дегунча Карим отани олдига келар Карим ота унга илк диний сабоқларни берарди. Олдинига таҳорат ва ғусл ҳақида тушунчалар бериб борган бўлса кейинчалик араб тилини ўргатишни бошлади. Шухрат бир йил давомида олган билимлари билан энди бемалол Қуръони каримни хатм қила оларди.

Шундай қилиб Карим домла Шухратни зино ботқоғидан олиб чиққан инсон бўлади.

- Зино қарздир. Сен зино қилиб юрасан сенга билинмайди лекин буни касри уйингдаги бегуноҳларга уради. Зино энг катта гуноҳдир. Аллоҳ таоло ҳам муқаддас китобимизда “Зинога яқинлашманглар “, деб марҳамат қилган. Бировни ҳаққидан қўрқ мазлумни йиғисидан қўрқ. Агар мулкинг зиёда бўлиб кетса садақа қилиб тур.


Шухрат энди тўғри йўлни топиб олганди. Намозларни ҳам иложи борича қазо қилмасликка ҳаракат қиларди. Розия ҳам эндиликда эрига қизиқиб эри билан биргаликда ўтирадиган эри Қуръон тиловат қилса ёнида эшитиб турадиган бўлганди. Шундай қилиб ҳаётларида ёруғлик пайдо бўла бошлаганди.

Мана ўша воқеаларга ҳам анча бўлибди. Шухрат ўшанда қилган хиёнатлари учун виждони қийналади. Чин кўнгилдан тавба қилади.

Фахруз ҳам катта йигит бўлиб қолганди уни ҳам курсларга бериб ўқишга тайёрлашарди. Ота онасидан фарқли равишда у шифокорликни танламади. Иқтисодиёт соҳасига жуда қизиқарди.

Мана бир бирини қувиб йиллар ҳам ўтиб энди келин қиламиз деб туришибди. Ўша вақтдаги жароҳатлари сабаб Розия оналик бахтини қайта ҳис қилмади.

Шуларни ўйлар экан Розиянинг ухлаб қолганини пайқамабди ҳам. Хотинини устига ёпинчиқ ташлаб ўзи ҳам уйқуга кетди.

“Худбинлик кўзга тақилган ойнага ўхшайди.
Бу кўзлар қаерга қарамасин ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайди.“

Мавлоно Румий




Бировга чох қазисангизу ўзингиз бемалол ялло қилиб юра оламан деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз.

Нажим ниятига етолмаган бўлсада ҳарна ҳовуридан тушган эди. Қизалоқни ўлими уни заррача бўлсада виждон азобига қўймади. У юборган одамлар ўзидан бирор из қолдирмай уйни ёқиб юборишга эришишганди. Лекин қўшнилар вақтида билиб қолиб оила аъзоларини қутқарилганини эшитиб ғазаблансада барибир оз бўлсада кўнгли таскин топди. Ҳали бу охирги зарба эмас сенларни барибир айираман дерди.

Шухратни атрофидаги аёллар ҳам ҳаммаси Нажимнинг иши бўлган. Шухрат билан уларни суратга олиб неча бора Розияга юборди лекин Розия ҳеч бирига ишонмади.
- Шухрат мени севади севган одам ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бизни кўролмайдиганларни иши бу деб сўзида туриб олганди. Ишончи кучлилиги сабаб эрини ортидан юриб уни тергамасди.



Нажимни биринчи хотинидан бўлган қизи қайнаб турган сувга тушиб кетиб танасининг ярми ачинарли даражада куйди. Нажим бунга хотинини айбдор деб ўша куни ўлар даражада калтаклади. Бечора аёл икки кун ўзига кела олмади. Нажим пули кўпайган сари ўзи ҳам қутириб борарди. Ҳеч кимни аямасди ҳатто у билан кўнгил ҳушлик қилган тунги капалаклар ҳам камдан кам ҳолларда калтакдсн қутилиб қоларди.

Нажим доимо худбин бўлиб келган. Агарда чин кўнгилдан севганида Розияни жонига қасд қилмаган бўларди. Ҳеч бир иккиланишсиз уни ўлдирмоқчи бўлди. Ҳали ҳам уларга қандай ёмонлик қилиш ҳақида ўйлайди.

Нажимнинг иккинчи хотини ўзидан ўн беш ёш кичик бўлиб жуда ҳам чиройли эди. Онаси рус отаси ўзбек бўлган Таняни бир кўришда ўзиники қилиб олмоқчи бўлган Нажим бунинг учун ҳам анча тер тўккан. Таняни севган йигити Сергейни ўғриликда айблаб қамоққа тиқтирган ва неча йиллар давомида чиқмаслигини ҳам таъминлаб қўйганди. Таня булардан бехабар севгилисини озод бўлишини кутарди.
Сергей билан қамоқхонада кўришганда.

- Это не моя вина. Я не знаю, как это произошло. Но на самом деле я не покупал той женщине золотые часы.

- Я доверяю тебе и подожду, пока ты не выйдешь.

Таня ўшандан кейин унга зарра бўлса хиёнат қилмай кутганди. Нажим неча бора уни йўлидан чиқиб кўндира олмаган ўзига хотин бўлишига

- Найдите того, кто вам подходит, не видя, что вы у меня на пути.


- Таня , не болтай лишнего. Это может быть трудно для вас позже.



- Я не хочу видеть, как ты уходишь.

T.me/sinovlarihayot
- Я все равно сделаю так, чтобы тебе приходилось видеть это каждый день.


- Посмотрим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум.
ЖУМА айёмми муборак бўлсин,

🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин

🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


T.me/sinovlarihayot