🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
753 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​​​Улар хам хар хил огриклар билан, кимнидир кули синган яна бирини оёги гипсда..
Беморлардан бирига Сомса, Шашлик олиб келишди.. Хонада хушбуй, димокни китиклаб,  иштахани очувчи хид таракалди..
Бир кули синган Аёл утириб сомса шашликларни егани сари Назокатнинг укасини хам егиси келиб:
~ Опа бизга хам докторлар сомса беришадими? Аа ?? Опа сомса хаммага беришадими??...
~ Йук укажон сенга сомса мумкин эмас!
~ Нимага Опажон менга сомса мумкинмас?
Оёгимдан яна кон окадими сомса есам?
~ Ха укажон мумкинмас мана хамшира каша берди шуни ейсан буптими?
~ Опа Шашликчи?? Шашлик? Шашлик хам мумкинмасми-аа??..
Назокатни томогига бир нарса тикилгандек булиб кузига ёш келди..
~Укажон мумкинмас дедимуу, яхши булиб колсанг Ойим олиб беради,хозир мумкинмас боптими?!
~ Опажон богчада хам кунда каша ейман!
Каша егим келмаяпти..
Деб Сомса еб утирган Аёлга караб
мултираб ютиниб куяр эди..
Назокат кузларида ёш билан мажбурлаб укасига каша едирди.
Сомса , шашликларни чапиллаб еб утирган Аёл Болаларга ахамият хам бермади..
Колган беморлар хам узлари билан овора..
Назокат корни оч холда укаси билан ухлаб колди..
Эрталабда Ойиси кириб келди..Кичкина кастрюлкада гуштни урнига Урик коки солинган шавла олиб келибди..
Гушти йук,...
Овкатни болаларига ташлаб ,шошилиб Мактабга ишига кетди...
Халиги Аёл Болалар ейаётган шавлага караб тургани учун Назокат:
~ " Хола келинг, Шавла еймиз" деди.
Уялмасдан У аёл келиб Шавладан бир кошик олиб еди..
~ Гушти борми узи бу шавлани?!
Бемазалигини, Чала коврулганмиее
оппокку?
Назокатни иштаха билан ейаётган укаси:
~ Холажон менга Шашлик билан Сомса мумкинмас экан ..
~ Ким айтди сенга мумкинмас деб?!
Назокат:
~ Мен айтдим мумкинмас деб!!!
Хола Ёш болани олдида бермасдан хар хил нарса еб булмайди..
~ Вой Тирранчаее, Кампирни бир уриб Кичкина килиб куйгандек экансануу- аа?!
Айт олиб келсин Отанг сенларга хам Шашлик ..Сомса...
Рангларингни кара девордек оппок конларинг камлиги билиниб турибди..Яхши яхши овкат едириш керак сенларга! Мумкинмас демасдан!
Тавбааеее Одамларга хайронсан ёш болани  Кичкина кизига ишониб больницага ташлаб кетганига улайми...
Хеч булмаса сал тузукрок овкат олиб келса нима буларкин... Бировларни еганига караб бу ерда болалари ютиниб утиришибди...
У Аёл тухтамай жаврар эди..
Назокат укаси юзида турган кашани артар экан куз ёшларини яширишга харакат килди.
Индамади..Укасини кутариб ташкарига чикиб кетди...Унсиз юм- юм йиглади....
Скамейкада укаси билан утиришса Бир болакай Морожоное еб утиб колди..
Укаси Опасига караса Опаси Маюс Йиглаб утирибди..
Укаси нима дейишини билмай оёгига караб
Туриб ,Уйланиб Опаси:
~ Опа Яхши булиб колсам Морожна хам мумкин буладиаа Опа?!
Опа мен катта булсам Сомсачи буламан!
Кейин хар куни сомса еймиз..
Больницага Сомса олиб келиб хамма касалларга бераман...
Назокат энди узини тухтата олмай йиглаб юборди..
Опа йигламанг Опажон! Катта булсам пулим куп булади.
Хар куни сомса олиб еймиз!
Морожна олиб еймиз! Йигламенг Опа!
Мен сизи узим бокаман!
ОВКАТИМИЗДА ГУШТ КУП булади Опажон.
Хамшира уколга чакирди.
Палатага киришганда оёги синиб ётган аёл Назокатни чакириб пул берди.
Кизим мана бу пулни ол! Ташкарига чиксанг йулни нариги томонида сомса сотади. Иккита олиб келиб уканг билан еб олинглар Ма кизим пулни ол!
Йук хола куйинг керакмас.
Назокат мажбуран пулни олиб сомса олиб кирди.
Кенжатой:
Опа духтирлар бугун сомса мумкин дейишдимиаа? Рахмат Опажон духтирларга.
Укасини хурсанд булиб шошилиб ёгларини окизиб сомсани жажжи куллари билан ушлаб ейишига караб йиглаб юборди Сомса кичкиналиги учун икковини хам укасига едирди. Назокатни томогидан сомса утмас эди.
Йиллар утди Отаси Оламдан утди Укалари катта булишди Хаммаси уз билимлари билан Олий укув юртларини битиришди Яхши жойларда ишлашяпти.
Оналари кариб пенсияга чикди.
Назокат махалласига яхши оилага келин булди.
Кенжатой укаси эса Хар хафта Назокатни Уйига кургани киради Кулидаги  Пакетда доим Сомса Шашлик Иссик Нонвой нон булади.
Болалар хотираси кучли булади. Куп нарсалар хотирасида мухрланиб колади

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман....


https://t.me/sinovlarihayot
​​​​дим.
Эндигина унинг кўзидан шашқатор оқаётган ёшни пайқабман. Икки кўзидан дарё бўлиб оқаётган кўз ёшлари юзига аста томар, айни дамдаги ой шуъласида уни янада гўзал қилиб юборар эди. Унга ҳатто йиғлаш ҳам ярашади-я.
– Қўйиб юборинг!
– Қаёққа кетяпсан ахир?!
– Уйга!
– Ўзим сени ташлаб қўяман.
– Ҳожати йўқ.
– Кеч бўлганда қиз болага ёлғиз юришга ким қўйибди. Ўтир дедим!
Қўярда-қўймай орқа ўриндиққа ўтирғиздим-да, машинани ўт олдирдим.
Бир дам жим кетдик. На мен гапира оламан ва на у. Ўртага оғир сукунат чўмди. Қанийди, аввалги журъатим бўлса-ю, уни қанчалар яхши кўришимни айта олсам.
– Қаерга ҳайдай?
– Маҳалламни биласиз-ку. Бир йил бўлди қайтганимизга.
– Бир йил? Нега эртароқ хабар қилмадинг?!
– Нима дейишим керак эди?
– Турмушга чиққандирсан, ҳойнаҳой?
Саволим билан уни хижолат қилиб қўйдим, чоғи, жим бўлиб қолди. Орқани кўрсатувчи ойна орқали унга қараб-қараб оламан. Йиғини бас қилибди, ҳартугул.
– Йўқ...
– Мен ҳам уйланмадим... – тилла топган кишидай оғзим қулоғимда. Ахир шу жавоб тақдиримни ҳал қилиши мумкин эди-да!
– Ойинг яхшими?
– Ҳа, шукр. Яхши бўлиб қолди.
– Очилиб кетибсан.
– Ҳей! Ҳалиям ўзгармабсиз-а? Машинани тўхтатинг. У ёғига ўзим кетаман.
– Ҳечам-да. Етай деб қолдик. Сабр қилиб турсанг, уйингга етамиз. Жиннивой, соғинмадингми?
– ...
– Мен эса соғиндим, жудаям! Ишонмайсанми, қандай ишонтирай?
– Жинни! – кулимсираб ташқарини кузатиб кетаётганини кўриб, кўнглим хотиржам бўлди. Демак, унутмаган...
– Менга қара. Нега индамай кетиб қолгандинг? Бир оғиз манзилингни айтиб кетиш қийинмиди?
– У вақтда онамдан бошқа ҳеч нима юрагимга сиғмас эди...
Қарасам, яна хомуш бўлиб оладиган. Гулининг қўл телефонини олиб, ўз рақамимни тердим. Баҳонада унинг ҳам рақамини билиб олдим.
– Эртага уйингга келаман! Эҳтимол, уйдагилар билан бирга бўлишим ҳам мумкин. Тушундингми?
– Билганингизни қилинг...
Машинадан тушиб, эшик остонасига етганида жилмайиб мен томонга қараб қўйгани юрагимни ёқиб юборди. Ниҳоят, яна уни топиб олганимдан беҳад шод эдим.

Туни билан мижжа қоқмай чиқдим. Уйқу келармиди? Соат ҳам тунги иккидан ўтиб кетганини кўрсатмоқда. Менга нима бўлди ўзи? Наҳотки уни шу қадар қаттиқ севсам. У кетганидан бери бунақа уйқусизликлар кўп бўлар эди. Эҳтимол, ёлғизликка кўниколмаган юрак шу йўл билан менга нисбатан қўзғолон қилаётгандир. Бугунги бедорлик эса ҳаммасидан бошқачароқ эди. Бу гал яхши кайфият билан тонг отишини кутиб оламан чоғи.
Телефон орқали унга хабар йўлласаммикин? Кеч бўлганда безовта қилишим ёқмай, жаҳл қилиб қолса-чи? Бу тун бунчалар узун бўлмаса? Йўқ, бари бир бўлмади. Ётоғимдан туриб олдим. Тавба, анчадан бери ҳис қилмаган туйғуларим ичимга сиғмай кетаётган эди. Бу нима экан? Севгининг қудратими ё?

Буюмларим орасидан эски, сарғайиб кетган дафтарни олдим. Қалингина. Шу ерда қаламим ҳам турганди. Бирор нарса ёзмасам, бўлмасди. Ахир бугун яна илҳомимни топиб олган эдим-да.
Эски қўлёзмаларимни олиб, аста варақладим. Ҳаммаси унга аталган дил номалари, шеърлар... “Мен ҳақимда ёзасизми?” деган киноясини эслаб, кулиб қўйдим. “Ахир ҳамма ижодим фақат сен учун эди-ку!”

Ижод қилмай қўйганимга ҳам кўп бўлибди. Дафтардан янги саҳифа очдим-да, бир муддат нима деб ёзишни билмай, бошим қотди! Ниҳоят... Миямни кемираётган фикрлар уни тарк этмасидан, қоғозга тушириб олишга ошиқдим. Хаёлан унинг табассумини тасаввуримга жойладим-да, ўз-ўзидан қуйилиб келаётган сўзлардан янги дил номасини киритишга киришдим. Энг аввало, ёзмоқчи бўлган ижод намунамнинг сарлавҳасини битиб қўйдим: “Жажжи фаришта...”

Соғиндим-ку кулгуларингни,
Ақлим ўғрилари, найза киприклар.
Соғиндим-ку, қўлларим тутиб,
Қайсар орзуларим сенга етаклар.
Соғиндимку...

https://t.me/sinovlarihayot
​​- Биласизми углингиз улган кечада бирон ит хамла килмасин деб сизни кишлокка кузатиб боргандим.
   Боланинг бу сузларидан кейин унга булган газабим уз узидан йук булди.
    - Рахмат .- дедимда ортга бурилиб уйга караб йул олдим. Борганимда эса мени на кувонтирадиган на хурсанд киладиган янгиликни Бахром акамлардан эшитдим. Овсиним угиллик булибди.
   Лекин боласининг икки кузи юмик яьни куз корачиги йук дунега келибди.
    Уни каргамаган эдим,хатто Аллохга хам солмаган эдим. Аллохим хеч бир емонликни жазосиз колдирмас экан. Овсиним энди бир умрга менга берган азобларини туловини тулаб яшайди. Нафакат овсиним мен хам углимнинг улими учун тавон тулаяпман.
  Аллохим уз углининг котили булмиш мен Онаизорни узинг кечир.
     Ушбу сатрлар шахсий рухий шифохонаси булимининг мижози мархума Шахло Содикованинг кундалигидан кучирилди..
   Эьтиборларингиз учун рахмат сизларга азизларим.....
Тамом
Крик души /Шухрат.

T.me/sinovlarihayot
​​ Турмушга чиқмаган қиз

   Касалхонада бир шифокор қиз бор. Кўриниши, чиройи, қадду қомати ҳар қандай эркакнинг ҳавасини келтирадиган даражада. Одобу ахлоқи ҳам таҳсинларга сазовор. Бироқ ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам турмушга чиқмаган. Вақти-вақти билан бунинг сабабини сўрашиб туради. Шунда бу қиз ўзига ярашган табассум ила:
-   Кўнглимга муносиби топилмаяпти, - деб қўя қолади. Аммо бир кун кўнглига ўтирган инсондан шу саволни эшитганидан кейин сабабини батафсил айтиб бермоқчи бўлди. Қиз шундай деди:
   “Шунча ёшга етсам ҳам турмушга чиқмаганимнинг сабаби – мен бир инсонни биламан. У бешта қиз фарзанд кўрган. Хотини олтинчисига ҳомиладор бўлганида буниси ҳам қиз туғилса, болани кўчага ташлаб келаман, деб қасам ичиб юборган. Лекин афсуски, олтинчиси ҳам қиз туғилди.
   Ота ўз қасамида қолиб кечқурун чақалоқни олиб чиқиб кетиб одамлар гавжум бўлиб ўтадиган йўллардан бирининг бўйига қўйиб келган. Эрталаб бориб қараса, қизчани ҳеч ким олиб кетмаган, ўша жойда йиғлаб ётибди. Уйига қайтариб олиб келган. 
   Шу зайлда уч кунгача ҳар кеча кўчага ташлаб келган, эрталаб қайтариб олиб келган. Ниҳоят ҳеч ким олиб кетмагач, тақдирга тан бериб қизчани олиб қолишга мажбур бўлган. 
   Шундан сўнг аёл яна ҳомиладор бўлди. Бу сафаргиси ўғил туғилди. Бироқ дунёнинг бир камлигини қарангки, ўғил туғилиши билан  биринчи туғилган тўнғич қиз оламдан ўтди. Орадан маълум вақт ўтиб аёл иккинчи ўғилини туғди. Иккинчи қиз вафот этди. Шу равишда бешта ўғил кўрди. Аммо ҳар бирига биттадан қиз қурбон бўлди. Фақат ўша охирги туғилган қизгина қолди.
   Йиллар ўтди. Фарзандлар катта бўлишди. Она оламдан ўтди. Ота бетоб бўлиб қолди. Уни парвариш қиламан деб қиз ўзи турмушга чиқмасдан укасини уйлади. Шоядки келин эсли-одобли бўлса отамга қарар деди. Айтганидек келин кўнгилдагидек ширинсухан, эпчил ва қўлигул эди. Бироқ ўғил вафо қилмади. Яхши лавозимга ўтиши муносабати билан шаҳарга кўчиб кетди.
   Кейин иккинчи укани уйлаб-жойлашди. Ундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчиси ҳам уйланди. Лекин ҳеч бири – на ўғил, на келин отани парвариш қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, кирини ювиб овқатини тайёрлашда қизнинг ўрнини боса олмади. Айниқса қизнинг меҳри ҳеч кимда топилмас эди.
   Шундай қилиб ота тилаб-тилаб топган ўғилларидан вафо кўрмади. Ташлаб юбормоқчи бўлган қизининг ўрнини ҳеч ким боса олмади. 
   Биласизми ўша қиз ким?
   Ўша қиз – менман! Мен фақат отамнинг хизмати учунгина турмушга чиқмай қолиб кетдим. Отам ҳар куни йиғлаб ҳақимга дуо қилади. Ҳаётда қаттиқ адашганидан афсусланади. Ҳатто мендан кечирим сўраб йиғлайди”
  Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имом хатиби

T.me/sinovlarihayot
​Хазина.

Эркакнинг биринчи турмуши ўхшамади. Тўғрироғи, аёли унинг феълига бардош бера олмади. Жаҳлдор, қўрс эди эркак. Баҳора эрка ўсганди. Орада фарзанд бор эди, аммо аёл ортиқ бундай яшаб бўлмайди деб ҳисоблади. Кетди. Кўринган одамга собиқ эрини ёмонлаб чиқди. Гап кўпайди. Эркак ғурурини енгиб ортидан бормади.

Икки йил унга бунга оғиз солиб кўрди, ҳеч ким сира қовоғи очилмайдиган бадфеъл инсон билан яшашни истамади.
Учинчи йил Мухторнинг аммаси шаҳардан бир қиз топди." Ёши ўтиб қолган, бахти очилмаган қиз экан,—   деди.
Шаҳарлик қиз қишлоққа келармиди? Хотин қўйган эркакка тегармиди? Теккани билан қишлоқ шароитига кўнармиди?

Агар тақдир бўлиб турган бўлса, шаҳарлик қиз қишлоққа келаркан. Осмон никоҳи ерга тушса, қиз бола хотин қўйган эркакка тегаркан. Агар оилани муқаддас билса, қишлоқ шароитига кўнаркан.

Бибисора Мухторнинг тор кулбасини нурга тўлдирди. У чин солиҳа эди. Турмуш ўртоғига муҳаббатли бўлди.Эрининг қаҳрини келтирмасликка, жаҳлини чиқармасликка интилди. Оғзини пойлаб, кўзига термулиб, чизган чизиғидан чиқмади. Унга меҳр-муҳаббат ҳадя этди, қаддини кўтарди.

Бибисора Мухторнинг уйини фарзандларга тўлдирди, уларга илм ўргатди. У чин олима эди. Ўғилларининг каттаси мактабга чиқиб, ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади. Фарзандлари отасига итоатли бўлдилар.

Бибисора уйнинг сирини кўчага чиқармади. У фозила аёл эди. Борига ҳам кўнди, йўғига ҳам. Эрига қанот бўлди. Қишлоқ аёлларига кўйлак тикди. Тўйларга патир ёпди. Болаларини ёнига олиб меҳнат қилди. Уйидан бир қадам чиқмай пул топди.

Баҳора ҳам турмушга чиқди. Фарзандсизликдан ажрашган эркакка.  Баҳора ҳам  Қаҳрамонга кетма-кет иккита ўғил туғиб берди, аммо негадир ўз ўғлини ота-онасиникига олиб бориб қўйди.

Ўша куни ёмғир ёққанди. Тушга яқин дарвозани биров озорсиз тақиллата бошлади. Қўлини, боғлаб бўйнига осиб олган Баҳора бир қўллаб эшикни очди. Остонада одмигина, аммо ярашиқли кийинган, оппоққина, бодомқовоқ аёл жилмайиб турарди.
Баҳора танимаган бу аёл Бибисора эди.
Дастурхон ёзгани қўймади аёл. Тез кетишини маълум қилди. Аммо юракдан самимий сўзлашди.
— Айланай сиздан, мани адаси жўнатдилар, хўп десангиз, рози бўлсангиз, катта ўғлингизни бобо-бувисининг қўлидан олсак, ўз укалари билан катта бўлса,-деди.
Баҳора "Дод! " деб йиғлаб юборди. Ўғли шундоқ ҳам ҳовли талашиб, бир-бирининг ёқасидан олишгача борган акаларининг уйида, касалманд, қари  чол-кампирнинг қўлида сиғиндидек яшаётган эди.
Бу аёлнинг юзларидан тўғрилик ёғиларди. Негадир, Баҳора унга ишонди, бир оғиз гапига кўнди.
Аёл кетишга чоғланди.
—Опа, деди, Баҳора, эшитдим, бахтли экансиз. Менинг битта армоним бор. Бибисора уни диққат билан эшитаётганини кўриб давом этди
—Ўшанда Мухторнинг уйидан чиқиб кетмасам бўларкан,
Мухторнинг уйида ўлиб кетганимда ҳам армоним йўқ эди. Аёл ўтган куни эри уриб синдирган қўли билан кўз ёшини артмоқ истади, аммо у қўллар энди бўйнига боғланган эди.
—Сабр қилсам бўларкан, опа!

Бибисора Баҳоранинг елкасидан қучиб хайрлашди.

Ўша куни  байрам бўлди. Ош дамланди. Кечга ишдан қайтган Мухтор икки томчи сувдек ўзига ўхшаган 9-10 ёшлардаги болакайни кўриб шошиб қолди. Бибисора бўлса,
—Мақсуджон келди, дадаси, ўғлингиз сизни кўргани кепти—деди, сўнг боланинг қулоғига
—Чоп, даданг, билан кўриш, ўғлим,-деди.
Болакай аввалига тортиниб турди, кейин бирдан отаси томонга югуриб кетди.
—Ўғлим! Мухтор бошқа гапира олмади. Боласини маҳкам қучоқлаб олди. Ўғлини бир кўтариб ерга қўйгач, Бибисорага тикилди. Кўзи жиққа ёш эди аёлнинг. Эркак эса кўз ёшини яширишга уринди.

Ийманиб ўтирган Мақсуджонни катта-катта ейишга чорлаётган Бибисоранинг овозини кичкинтой Зуфар бузди.
—Ака, сиз мен билан ётасиза?
—Нега энди, менинг ёнимда ётадилар,-аралашди Зафар.
—Мақсуджон иккингизни ўртангизда ётади, мана шу супага жой солиб бераман, акангиз иккингизни қўриқлаб ётади, —деди Бибисора.

Мухтор  гапга аралашмади. Ахир бу қарорни дунёдаги энг солиҳа аёл қабул қилган эди.

Феруза Салходжаева.

T.me/sinovlarihayot
“КУНДОШ”.

—  Кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас, — деди у чексиз надомат акс этган нигоҳларини ерга қадаганча. — Ҳатто баъзида ўз ҳаётимиздаги воқеаларга ҳам даҳл қила олмай қоламиз. Аралашишга ҳаққимиз йўқдек туюлади. Кўрамиз, биламиз, аммо четда туришга, жим кузатишга мажбур бўламиз.
У илон шаклида ясалган нуқра узукли узун бармоқларини пешанаси бўйлаб юрғизаркан, енгилгина “уҳ” тортиб қўйди. Сўнг ҳеч бир пардозсиз ҳам зулукдек қоп-қора қошларини чимирди. Катта, чарос кўзларини беркитишга уринган узун-узун киприкларини кўз-кўз қилмоқчи бўлгандек, пастга тикилганча жим қотди. Шу ҳолида унинг кўзлари очиқми, юмуқми билиб бўлмасди.
Очиғи, унинг ёнимга мижоз сифатида келиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. Аслида тарихда ҳам, кўп йиллик тажрибали психологлар ҳаётида ҳам бунақаси учрамаган бўлса керак. Наинки, психолог балки, бошқа соҳа вакиласи ҳам ўзига кундош санаган аёлни қабулига киритмаган бўларди. Албатта, мен ҳам киритмасдим.
Исм-шарифини эшитганимдаёқ нафақат асабларим, эҳтимол, танамдаги бор зарраларим унга қарши исён қилгандир? Чунки унга бўлган нафратим шу қадарки,  исмига ҳам тоқат қилолмайман.
Тажрибамдан ҳам, аёл табиатини яхши тушунганим учун ҳам биламанки, менга нисбатан у ҳам шундай. Шунинг учун айнан унинг қабулимга ёзилишига имоним комил эмасди. Шунчаки, исм-шарифи бир хил бўлган аёл деган тусмол билан ўтиргандим. Не ажабки, мана у қаршимда. Унга яхшилаб қарадим. Илгари ҳам кўрганман. Лекин гўзаллигини тан олгим келмаган. У чинданда гўзал аёл эди. Бу иқрорлик юрагимни мижғиб ташласа-да, мардларча тан олдим.
—  Ўзи нега келдим? — деди у нигоҳларини менга қаратаркан. Кейин истеҳзо билан кулиб, яна сўзлади. — Одам баъзида дардкаш қидиради. Бугун менга дардкаш керак бўлди.
—  Мен ишончли дардкашман, — дедим унга кулимсираб.
Сездим, табассумим беўхшов чиқди. Унинг жамоли олдида менинг ҳусним хира тортаётгани қалбимга ҳам қоронғулик бераётганди. Дилимга бостириб кираётган ночорлик, юзимда аксланаётганди-да. Бу ҳам етмагандек сўзларим кучсиз ва сохта янграгандек бўлди ўзимга.
—  Биламан, шунинг учун ҳам келдим, — деди у хўрсиниб. — Танишлигингизга қарамай, гапларимни, бор сиримни маҳаллага ёйишингизни билсам ҳам келдим. Чунки нотаниш, мени, маҳалламни билмайдиган психолог бу яқин-атрофда йўқ.
Мен унинг гапларига эътироз билдирмадим. Сабаби, бир марта унинг ишончини пайпол этгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб, ерга қарадим. Ким билсин, қизаргандирман, ҳам. Лекин дарҳол ўзимни қўлга олиб, қатъи дедим:
—  Ўзинг айтганингдек, кўп нарсалар бизга боғлиқ эмас. Аммо бугунги эшитганларим тишимдан ташқарига чиқмайди. Бемалол гапиравер.
Мендан ёши кичиклиги ва ёвлигини унутмаган ҳолда сенлаб гапирдим. T.me/sinovlarihayot
—  Хўп, - деди у. - Буни мен кўп йиллар ичимда сақладим. Энди ўйласам, бундан фойда йўқ экан. Бугун гапириб енгил тортмоқчиман. Юракда турган нарса барибир қалбга ботади, эзади, қийнайверади. Ундан кўра айтиш ва қутулиш керак экан.
У яна ўша бармоғини чирмаб турган кумуш “илон”ни айлантира бошлади. Асабийлаша бошлаганидан айтмоқчи бўлганлари ўша воқеа билан боғлиқлигини ҳис қилдим. Аёл эса бармоғидаги “илон”нинг бошини кафтлари ичига яширганча, маюс сўзида давом этди:
—  Эримнинг хиёнати туфайли ажрашиб келган вақтларим эди. Болам касал бўлиб қолди. Ҳали ишламас, уйдагиларнинг кўзига балодек кўриниб юрган дамларим. Зиғирча бўлсин бировга оғирлигим тушишини истамасдим. Шунинг учун шифохонага ўғлимни ўзим олиб бордим. Тинимсиз қусаётган, шалпайиб қолган боламни бағримга босганча жон ҳолатда кириб бордим. Биринчидан, синглим ишларди. Яна ўзимизнинг маҳалладаги шифохона эмасми, ҳамма таниш. Шунинг учунми, терапевтнинг ҳузурига бостириб кирдим. Кирдим-у, қўлимда болам билан қотиб қолдим. Бир зум дилбандимнинг хасталиги ҳам эсимга келмади. Кўзларимга ишонмадим. Синглим шифокорнинг кўзларига тикилиб турар, шифокор эса унинг елкасидан қучганча бир нималар деб шивирларди. Кутилмаганда бостириб кирганим, уларни ҳам шошириб қўйди. Шунчалар ақлини олгандики, бир-биридан узоқлашишни ҳам ўйламай қотиб туришарди. Менинг миям эса яшин тезлигида ишлади........
- Яхши бориб келдизми адаси? Бугун беморлар кўп бўлдими? Анча толиқибсиз?


- Биттасини ўт пуфагидаги тош ошқозонга чиқиб кетибди ўшанга анча қийин бўлди операция. Ўзингни ишингда қийинчилик йўқми?


- Ҳаммаси жойида олақолинг овқатингиз совияпти.



- Ада бугун мен мусиқа курсига бордим бирам мазза экан пианено чалиш.


- Ўзимни асаааал қизим. Менга ҳам ўрганиб чалиб берасан- а? Ўзим сенга пианено совғға қиламан.

- Ада менга “макаров“ олиб берасиз-а?


- Ииии ўғлим сенга нимага керак у?


- Ватанимга хизмат қиламан.
Фахруз туриб ҳарбийлардай чест берди.


- Ўқиб ўрганиб харбий бўлсанг ўшанда оласан ўғлим. Ҳозир эса фақат ҳаёлинг ўқишда бўлсин.



Бахтли оила эдилар. Айниқса Фариза жуда эркатой эди уни эркалатиб “ой“ ҳам деб аташарди. Сабаби елкасида ярим ой шаклидаги белги бор эди. Шухрат болалар ўқишида жуда талабчанлик қиларди. Уларни ёшлигидан катта ҳаётга тайёрлаш керак деб биларди.

Таътил вақтлари қишлоққа бобо бувисини кўришга боришарди. Шухрат билан Ғайрат бобо жуда ҳам фахрланарди.

- Шухрат менинг ёрдамимсиз ўз кучи билан шу даражага етди. Қўли гул жарроҳ қанча одамларни дардига дармон бўляпти. Шундай ўғилни отаси эканимдан фахрланаман- дерди.


Одатий кунларни бирида кечаси ухлаб ётган оила аъзолари беҳосдан чиққан ёнғин оқибатида ғафлатда қолишди. Тезкор етиб келган ёнғин хавфсилиги ҳодимлари фақатгина оила аъзоларидан уч нафарини қутқариб олишди. Фариза ёнаётган уйда қолиб кетди . Ёнғин забтига олиб уйда портлаш ҳам содир бўлди.
Эртаси кунги хабарларга кўра:

Кечаси тунда профессор Шухрат Ғайратович Қаюмовнинг уйида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида оиланинг қизалоғи Фариза ва бир ёнғин ўчирувчи ҳодим қизалоқни қутқараман деб ҳалок бўлди. Қолганлар шифохонага ётқизилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ёнғин нимадан чиққани маълум эмас.



Тилсиз ёв деб бежиз айтишмаган экан. Ҳашаматли икки этажли замонавий уйдан бир уюм кул қолди ҳолос. Ўт ўчирувчиларни қилган харакатлари бефойда кетди. Бир тарафни ўчиришса иккинчи тарафдан ҳам ёниб келаверганди. Ҳали ҳеч ким бундай аянчли ёнғинга гувоҳ бўлмаганди.


Касалхонадан ахволи бошқаларга нисбатан анча яхши Шухрат чиқиб янги берилган уйида қизини маракаларини ўтказди. У жуда чўкиб қолган эди. Гарчи ёниб кул бўлиб хатто қабри қолмасада қизи учун бир қабр тоши тайёрлатди. Аввалги бахтли дамлар энди йўқ эди. Аёли Розияга ҳали айтмапти буни кўтаролмасачи деб қўрқади. Ўғли анча яхши деярли жиддий жарохат олмаган. Аммо хотини оёқлари куйгани таъсирида ноҳиронлар аравачасида қолган эди. Олдиндан бир нима дейиш қийин экан. Бахтсизлик келса қўша келади деганлари шу бўлса керак. Бўлмаса ким ўйлабди дейсиз шундай зиёли оилани бошига бу қора кунлар тушишини.


****
Ҳозирги кун...


Зубайда бувининг набираси Зебо жуда ҳам гўзал қиз бўла бошлаганди. Кимни олдидан ўтса унга қайрилиб қайта қарашар эди. Лекин уни мактабда душманлари кўпчиликни ташкил қиларди. Доим уни етимча деб камситишар, турткилаб кун ўтказишарди. Зубайда буви баджахл кампир бўлиб қўшнилар билан деярли олди бердиси йўқ эди

Мактабдан бугун ҳам йиғлаб келган Зебо бувисининг саволомуз қарашига жавоб беролмай ер чизди.

- Менга қара яна кимдандир гап эшитиб ютиб юрибсанми ичингга? Қачонгача улардан қўрқиб яшайсан?

- Буви мени уларга кучим етмайди.


-Етади. Ўзингни бунақа хўрлатиб қўйишга ўрганма. Кимга кеттинга сен қиз? Кир масатава қилганман совимасдан ичиб ол.

Зубайда буви қаттиққўл бўлсада тўғри сўз эди. Зебони аярди лекин кўп ҳам талтайтириб юбормаган эди.
Мактабни битириб тиббиёт коллежига бувисинг қистовлари натижасида кирганди. Олдиндан ҳам яхши ўқигани сабаб ҳеч бир қийинчиликсиз ўқишга кирган эди.

- Анави етимчага Зафар акам бошқача қараяптилар.

- Унақа эмасдиров?
T.me/sinovlarihayot
- Ростдан ҳам шунақа, менга муомлалари ҳам ўзгарган аввалгидай эмаслар. Шу ўқишга келдию ҳаммаси ўзгарди.

- Унда таъзирини бериб қўйиш керак эканда уни.

- Албатта буни шундай қўйиб бўлармиди.
Дугоналар олдинига Зебони йигитлар хонасига атайин киритиб устидан қулфлаб қўйишди. Йигитлар киришганда эса Зебо жуда ҳам ҳижолат бўлиб қолган эди. Кейин уни сумкасига ўлган сичқонни ташлаб бутун синф олдида бақиришига сабаб бўлишди.

Мунира опа савдо қиладиган дўконга бориб уни ҳам пора эвазига тухмат қилишга кўндиришди.

- Агар уни ўғрилигини айтишса бутун коллежга масхара бўлади. Кейин Зафар акам ҳам унга қарамайди.

- Бир тавабасига таянсин бу мегажин. Нимаси чиройли ҳаронман.


- Ҳали Зафар акамни қарамайдиган қиламан бунга.

Отасини пулини кучи билан ҳамма жойда керилиб юрадиган Зарина Зебога қасдлашганди. Зебони ҳеч бир ишдан хабари йўқ ўқиш билан банд юрарди.

Одатий кунларда Зебо ўриндиқда китоб ўқиб ўтирганда уни олдига Зарина билан Динара келди.


- Қандайсан шириним. Илтимос менга минерал сув келтириб бер хўп мана пули. Ўзим борардиму кўряпсан оёғим қайрилиб кетди. Динарага эса суяниб турибман хўп деаяқол.


- Воой оёғизга нима қилди. Ҳозир келтириб бераман.


Зебо дўконга кирди бир муддат ўтгач Мунира опани овози тутди ҳамма ерни.

- Войдод мусулмонлар куппа кундузи ўғрилик қилишдия мана бу қиз билдирмай сув олиб кетаётган экан ушлаб олдим.

- Опажон пулини бердимку нега алдайсиз. Зебони кўзидан ёшлар оқа бошлади. Мен ўғримасман пулини бердим.


- Бу қизни қаранглар ўзини оқлашиничиии.

- Мунира неча йиллик сотувчи алдамаса керак.

- Ҳозирги ёшлар қўли эгри бўлиб кетяпти.

- Бунақаларни ота онаси қаерга қарайди. Тарбиясиз.

Атрофдагилар бири қўйиб бири гапирарди.

Кўпчилик тўпланиб бўлгач Мунира гап бошлади.

- Майли ёш экансан бир марта кечирдим қайтиб бунақа иш қилма ўғрилик ёмон одат.


-Кечиришингиз шарт эмас мен пулини бердим сиз тухмат қиляпсиз.

- Яхшиликни билмаган яна гап қайтарадия. Мунира энди ҳужумга ўтмаса бўлмаслигини билиб гап бошлади. Ўзи сени милицияга берворишим керак яғинам қиз бола деб индамаяпман.

Зебо югурганча йиғлаб оломонни ёриб чиқиб кетди. Шу кетишида такси ҳам тўхтатмай пиёда кетарди.
Йўлда кетар экан Аллоҳга нола қиларди:

Аллоҳим нима гуноҳим бор? Нега бунча азоб берасан. Мактабда ҳам ҳеч чиқиштиришмасди етимча деб энди эса бу ерда. Ойижон дадажон нега мени ёлғиз қолдириб кетгансиз. Айбим нима эди. Нега ҳам туғилдим ўзи.

Зебони кечагиданда баттар ахволини кўриб Зубайда бувини ҳуши учди.
- Энди айтасан нима бўлди? Айтамаганингга қўймайман. Нега кеч келдинг?

- Бувижон тўйдим ҳаммасидан. Бугун мени ўғриликда айблашди. Энди қандай бош кўтариб юраман ўқишда.
Гапириб йиғлаб юборди Зебо.


-Менга бошидан айтиб бер.

Набирасидан ҳаммасини билиб олган Зубайда буви туни билан нима қилишни ўйлаб чиқди. Эрталаб ҳам ўрнидан қўзғалмаган набирасига қараб:

- Тур ўрнингдан. Агар шундоқ ётаверсанг ростдан ҳам ўғри деб ўйлашади. Юз қўлингни юв чой ичайлик кейин биргаликда борамиз ўқишингга.


Нонуштадан кейин Зебо бувиси билан коллежга борди. Бувиси коллеж ҳовлисида бўлишини Зебони эса бир пара ўқиб чиқишини айтди.

- Қўрқма ҳеч нимага эътибор берма.

Зебо синфга кирар экан ҳамма пичирлаб унга тегиздириб гап ташларди. Асаббузарлик билан биринчи жуфтлик дарс ҳам ўз ниҳоясига етди.

- Қизлар сумкаларизга эҳтиёт бўлинглар яна бирор нималари, йўқолиб йиғлаб юрманглар.


-Аста айтасанми Саби энди сумкани олиб юрамиз шекилли.

Зебо ортиқ эшитолмай хонадан отилиб чиқиб кетди. Айтганидек бувиси ҳовлида ўтирарди.

- Қани юрчи энди дўконга борамиз.

Дўконга кириб келгач гап бошлади.

- Мунира сени мен жойлаб қўйга дим бу ишга. Ит семирса эгасини қопарканда а?

- Вой ассалому алейкум раис буви келганизни билмай қопман.
- Саломингни пишириб е. Сен мени бирор марта кўргандингми бирортани нинасини олганимни?

- Йўўўқ нега ундай деяпсиз?


Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
- Зебо сен билан гаплашиб олишим керак. Юр мен билан.


- Қўйворинг қўлимни оғритяпсиз. Қиз йигитни силтаб ташлади.

- Гапимни эшитасан кейин қўйиб юбораман.


- Мен сиз билан гаплашишни хоҳламиман. Сизга гапим ҳам йўқ тинч қўйинг мени.


- Нега бунча ялинтирасан. Нега айт?!

- Мени тинч қўйинг ўқишим керак. Сиз сабаб орзуларим ҳазон бўлишини хоҳламиман.

- Юр ташқарида ҳаммасини гаплашамиз. Қизни қўйвормай судрагудек қилиб олиб чиқа бошлади.


- Зебони қўлини қўйиб юбор Зафар.

- Домла узр унда гапим бор.

- Сен билан гаплашишни хоҳламаяпти. Умид шундай дея қизни уни қўлидан бўшатиб синф хонасига киритиб юборди.

Зарина Зафардан ҳеч қандай садо бўлмагач эндликда қизларни оғзидан тушмайдиган устоз Умидни атрофида гирдикапалак бўла бошлади. Умид қаерга борса ортидан борар тўқнаш келиб қолсалар худдики тасодифан бориб қолгандай тутар эди ўзини. Биринчи курсни охири бўлгани учун кўпчилик талабалар семестр ёпиш пайида китобдан бош кўтармасди.

Зафар Зебони ортидан юриш бефойдалигини тушуниб энди уни уйига совчи жўнатмоқчи бўларди.

- Зебо мен коллежни тугатиб ҳарбий хизматга кетаман. Мен келгунимча сени биров илиб кетмасин учун ойимни уйингларга жўнатмоқчиман?


-Бу нима деганиз мен эндигина 17 ёшман. Қолаверса бувим ҳечам рози бўлмайдилар.


- Ойим ёшлар севишган десалар бувимиз ўзлари тўйни бошлаб юборадилар мана кўрасан.

Зебони бу гапдан кўзлари катта катта бўлиб кетди.


- Сиз эсизни еганмисиз? Кейин ягона яқин инсоним бувим ҳам мендан воз кечсинлар. Юборманг совчизни. Мени сизда кўнглим йўқ.


- Барибир мен ниятимга етаман мана кўрасан.


Зебо гапни эшитмагандай кетиб қолди.


Зафар, Сафар акани тўнғич фарзанди эди. Ёшлигидан хотини кўп бетоб бўлгани сабаб ўғлини шифокор қилишни ният қилиб қўйганди.

Зафарни аслида умуман бекорчи вақти йўқ эди. Ўқишдан чиқиб репититорга борар ундан чиқиб эса бир ҳусусий касалхонада иш ўрганишга борар эди.


Сафар ака ва Гулнисо опалар севишиб турмуш қуришганди. Сафар ака хотинини жуда авайлар уй ишларини қилиб толиқиб қолмаслиги учун хизматчи ҳам ёллагсн эди. Ўзини мебель ишлаб чиқариш фирмаси бўлиб улар ўзига тўқ хонадон эди. Зафарни бир ўғил ва бир қиз синглиси бўлиб улар ҳали мактаб ёшида эдилар.


Зафар бугун одатдагидан кўра барвақтроқ уйга қайтди. Ойиси билан тушлик қилиб бўлгач муддаога ўтди.

- Ойи биласиз шу йил битираман коллежни. Кейин армия кетаман. Коллежимизда биринчи курс ўқийдиган бир қиз бор Зебо деган. Шуни уйига совчиликка борсангиз. У жуда яхши қиз оғир босиқ. Мен армия кетсам у бошқага тегиб кетиб қолсачи деб ҳавотирдаман.


- У қиз сени яхши кўрса бошқага тегмайди.


- Ойи ҳамма гап шундада. У мен билан гаплашмайди. Бувим хафа бўладилар дейди. Суриштирдим ота онаси вафот этиб қариндошини қўлида қолган экан.


-Амманглар эшитса қарши бўлишади болам. Етимни келин қилмаймиз деб.


-Ахир ойи унга аммамлар мен уйланаманку.


-Аммаларингни биласанку бой оиладан келин қиламиз дейишади.


- Сиз дадам билан гаплашинг. Уларни ўзлари гапирмайдиган қиладилар.

- Қаерлик экан у қиз?

- Гулбоғдан.


- Кимни невараси?


- Зубайда раис дейишаркан. Ўзиям 90 га кирса ҳам бақувват буви. Кўпчилик хурмат қиларкан. Хатто коллеж домлалари ҳам.

-Дадангларни танишлари кўп у ерда сўраб суриштириб кўрадилар. Майли сен айтганча бўла қолсин. Бугун айтаман

Ҳақиқатдан ҳам Сафар ака танишлари орқали сўраттирганда Зубайда раис ҳурматга эга аёл эканини билиб олди. Битта камчилик қизнинг етим эканида эди. Сафар акани жонажон дўсти ҳам Гулбоғлик уни ўқиб ўз йўлини топиб кетишига Зубайда раис катта ёрдам берганди.

-Сафар яна ўзинг биласану лекин қуда бўлсанг шундай аёл билан қуда бўл. Невараси ҳам эсли ҳушли. Яхши тарбия кўрган. Лекин ҳали ёш эканда.

- Биз ҳам бошини боғлаб қўйсак бўлди. Тўй Зафаржон армия бориб келгач ҳам бўлаверади. Ўзинг айтяпсан тарбияли қиз деб бошқа биров илиб кетмасин дейманда. Ўғлимни кўнгли тушган экан совчиликка борганим бўлсин.
T.me/sinovlarihayot
Сафар ака ва аёли совчиллика Зеболарникига боришди.

Кутилганидек Зубайда буви ҳали ёш турмушга бермайман деб туриб олди.
Шухрат вақт топди дегунча Карим отани олдига келар Карим ота унга илк диний сабоқларни берарди. Олдинига таҳорат ва ғусл ҳақида тушунчалар бериб борган бўлса кейинчалик араб тилини ўргатишни бошлади. Шухрат бир йил давомида олган билимлари билан энди бемалол Қуръони каримни хатм қила оларди.

Шундай қилиб Карим домла Шухратни зино ботқоғидан олиб чиққан инсон бўлади.

- Зино қарздир. Сен зино қилиб юрасан сенга билинмайди лекин буни касри уйингдаги бегуноҳларга уради. Зино энг катта гуноҳдир. Аллоҳ таоло ҳам муқаддас китобимизда “Зинога яқинлашманглар “, деб марҳамат қилган. Бировни ҳаққидан қўрқ мазлумни йиғисидан қўрқ. Агар мулкинг зиёда бўлиб кетса садақа қилиб тур.


Шухрат энди тўғри йўлни топиб олганди. Намозларни ҳам иложи борича қазо қилмасликка ҳаракат қиларди. Розия ҳам эндиликда эрига қизиқиб эри билан биргаликда ўтирадиган эри Қуръон тиловат қилса ёнида эшитиб турадиган бўлганди. Шундай қилиб ҳаётларида ёруғлик пайдо бўла бошлаганди.

Мана ўша воқеаларга ҳам анча бўлибди. Шухрат ўшанда қилган хиёнатлари учун виждони қийналади. Чин кўнгилдан тавба қилади.

Фахруз ҳам катта йигит бўлиб қолганди уни ҳам курсларга бериб ўқишга тайёрлашарди. Ота онасидан фарқли равишда у шифокорликни танламади. Иқтисодиёт соҳасига жуда қизиқарди.

Мана бир бирини қувиб йиллар ҳам ўтиб энди келин қиламиз деб туришибди. Ўша вақтдаги жароҳатлари сабаб Розия оналик бахтини қайта ҳис қилмади.

Шуларни ўйлар экан Розиянинг ухлаб қолганини пайқамабди ҳам. Хотинини устига ёпинчиқ ташлаб ўзи ҳам уйқуга кетди.

“Худбинлик кўзга тақилган ойнага ўхшайди.
Бу кўзлар қаерга қарамасин ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайди.“

Мавлоно Румий




Бировга чох қазисангизу ўзингиз бемалол ялло қилиб юра оламан деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз.

Нажим ниятига етолмаган бўлсада ҳарна ҳовуридан тушган эди. Қизалоқни ўлими уни заррача бўлсада виждон азобига қўймади. У юборган одамлар ўзидан бирор из қолдирмай уйни ёқиб юборишга эришишганди. Лекин қўшнилар вақтида билиб қолиб оила аъзоларини қутқарилганини эшитиб ғазаблансада барибир оз бўлсада кўнгли таскин топди. Ҳали бу охирги зарба эмас сенларни барибир айираман дерди.

Шухратни атрофидаги аёллар ҳам ҳаммаси Нажимнинг иши бўлган. Шухрат билан уларни суратга олиб неча бора Розияга юборди лекин Розия ҳеч бирига ишонмади.
- Шухрат мени севади севган одам ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бизни кўролмайдиганларни иши бу деб сўзида туриб олганди. Ишончи кучлилиги сабаб эрини ортидан юриб уни тергамасди.



Нажимни биринчи хотинидан бўлган қизи қайнаб турган сувга тушиб кетиб танасининг ярми ачинарли даражада куйди. Нажим бунга хотинини айбдор деб ўша куни ўлар даражада калтаклади. Бечора аёл икки кун ўзига кела олмади. Нажим пули кўпайган сари ўзи ҳам қутириб борарди. Ҳеч кимни аямасди ҳатто у билан кўнгил ҳушлик қилган тунги капалаклар ҳам камдан кам ҳолларда калтакдсн қутилиб қоларди.

Нажим доимо худбин бўлиб келган. Агарда чин кўнгилдан севганида Розияни жонига қасд қилмаган бўларди. Ҳеч бир иккиланишсиз уни ўлдирмоқчи бўлди. Ҳали ҳам уларга қандай ёмонлик қилиш ҳақида ўйлайди.

Нажимнинг иккинчи хотини ўзидан ўн беш ёш кичик бўлиб жуда ҳам чиройли эди. Онаси рус отаси ўзбек бўлган Таняни бир кўришда ўзиники қилиб олмоқчи бўлган Нажим бунинг учун ҳам анча тер тўккан. Таняни севган йигити Сергейни ўғриликда айблаб қамоққа тиқтирган ва неча йиллар давомида чиқмаслигини ҳам таъминлаб қўйганди. Таня булардан бехабар севгилисини озод бўлишини кутарди.
Сергей билан қамоқхонада кўришганда.

- Это не моя вина. Я не знаю, как это произошло. Но на самом деле я не покупал той женщине золотые часы.

- Я доверяю тебе и подожду, пока ты не выйдешь.

Таня ўшандан кейин унга зарра бўлса хиёнат қилмай кутганди. Нажим неча бора уни йўлидан чиқиб кўндира олмаган ўзига хотин бўлишига

- Найдите того, кто вам подходит, не видя, что вы у меня на пути.


- Таня , не болтай лишнего. Это может быть трудно для вас позже.



- Я не хочу видеть, как ты уходишь.

T.me/sinovlarihayot
- Я все равно сделаю так, чтобы тебе приходилось видеть это каждый день.


- Посмотрим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум.
ЖУМА айёмми муборак бўлсин,

🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин

🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


T.me/sinovlarihayot
​​Ва қўлларидан тутиб Ÿзбекистонга йÿл олди.
​​Уйига яқинлашар екан қалбида қўрқув Аралаш хаяжон уйғонди. Абдуллохни Рус қизи билан уйга к,айтганини кÿрган Ота онаси Хайратда қотиб қолишди. Абдуллох бор гапни очиқ ойдин Хаммасини уларга сÿзлаб берди.
Абдуллохнинг отаси Умар ака ақилли одам еди. Ÿғлим бу сенинг хаëтинг. Сен шунга қарор қилибсанми мени қаршилигим йÿк,... Лекин Онаси Гулбахор опа еса буни Ойласи учун иснод деб билиб Асло хазим қила олмасди. Ахир бизни ÿйламадингми. Ел-юрт олдила шарманда бÿламизку.
Одамлар нима дейди. Қолаверса бу рус қизи бÿлса. Бизнинг урф одатларимизга умуман мослаша олмайди. Менинг орзуларимчи? Мен хам биттаю битта ÿғлимга яхши бир келин олиш нийятим бор еди дея йиғлаб юборди. Абдуллох онасига бир амаллаб озгина бÿлсада тушунтирган бÿлди:
Онажон Ахир у қиз Ота онасидан хам воз кечиб бу йерга келди.
У ислом динини Қабул қилди. Ва ишонаманки у албатта бизнинг шароитларимизга мослашиб олади... Шу тариқа Абдуллох Муслимага Уйланди.
Тÿй Ажойиб суратда ÿтди. Кунлар ойлар ÿта бошлади. Муслима қунт билан барча ишларни ÿрганишга киришди. У жуда Ақилли қиз еди. Ÿзбек тилини анчагина ÿрганиб олди.
У турмуш ÿртоғинихам, Кайнота, Кайнонасинихам. Кÿнглини оғритмасликка харакат қиларди. Гулбахор Опа еса барибир ич ичидан норози еди. Муслимага жуда кÿп ишлар буюрарди. Агар биронтасини қилолмай к,олса дакки бериб
Аламини оларди. Лекин бирон маротаба Муслима қайнонасига гап қайтармасди. Қишнинг совуқ кунларида кутилмаганда Гулбахор опа жуда оғир дардга чалиниб қолди шифокорлар қандли диабед касаллиги анча ривожланиб улгурибди Афсус бизнинг қÿлимиздан хеч нарса келмайди узир дея уйига жавоб бериб юборишди. Хамма дахшатга тушиб ишонгиси келмасди Ахир қандай қилиб бундай бÿлиши мумкин деган саволларнинг охири йÿқ еди. Бундан хабар топган Муслима қайғуга ботди. У тÿшакка михланиб қолган Кайнонасини қалбида ихлос билан парваришлай бошлади.
Онажоним сиз хали узок, умир кÿрасиз ÿзим сизнинг хизматингизда бÿламан. Мана кÿрасиз хали кÿрмагандай бÿлиб кетасиз дея қайнонасини кÿнглини кÿтарарди. Гулбахор опа келинини қадрини Дардга чалинганида билди:
Шунчалик Ақиллий Мехрибон келинимни шунча пайт ëмон кÿриб келибмана. Миллат ажратибману аслида У хам одам еканлигини, Ундахам кÿнгил борлигини, У хам бу хонадонга не - не орзулар билан келганини тушиниб етмабманаа. Кечиргин Муслима мен сени кÿнглингни жуда кÿп оғриттим қизим. Йÿғе ойижон мен сиздан хафа емасман Аксинча миннаддорман.
Менга тÿғри тарбия берганингиз учун... Гулбахор опани барибир дард енгиб қўйди. Кишнинг охирги кунларида, бахор остонада ешик қоқиб турганида Гулбахор опа омонатини топширди... У кишининг охирги гапларидан бири "Мен Келинимдан Розиман" деган сÿзи еди..
Муслима хар намозидан сÿнг қайнонасини Хаққига дуо қилиб Аллохдан Жаннат тиларди. Муслима хам қайнонасидан мингдан минг рози еди!!!

T.me/sinovlarihayot
​​— Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…
ТАМОМ

T.me/sinovlarihayot
​​"Ким булсанг хам бировни хаётига кирдингми йғлатиб ташлаб кетма! Ташлаб кетсанг бировни хаётини уйин килма! Сен каби бировда хам кунгил юрак  борлигини унутма! Ахир сенда хам онанг, опанг, синглинг, кизинг бордир оллохдан курк!!!"

      Мен сизларга бошимдан кечирганларимни сузлаб бердим хулоса чикариш ўзларилардан. Лекин хеч качон бу дунёда алданиб колманг, хаётиздан нолиб осон хаётни хавас килиб тоғри йўлдан адашманг, кимларингдир ширин сўзларига учиб гунохга ботманг деб колман. Мен бу хикояни ёзишимдан максад хам колганларга ўрнак бўлсин деган максадда ёздим. Хаётимни хаммага достон килишмас максадим.

T.me/sinovlarihayot
Сабринани ўқишга боришини Жавоҳир таъқиқлаб қўйди.

- Уйда ўтирасан. Мен сени кўчада ликиллаб юришингни хоҳламиман.


- Мен қанча ҳаракат қилиб кирганман у ерга. Ўз билимим билан. Сиз буни битта гапиз билан йўққа чиқаролмайсиз.


- Овозингни ўчир сен дугонанг билан эмас эринг билан гаплашяпсан.


- Менга фарқи йўқ ўзи жонимга тегиб кетди ҳаммаси кетаман бу уйдан. Сизни бўлар бўлмас гаплариз ҳам ҳиқилдоғимга келди.


- Сен нималар деяпсан. Ахмоқ. Яхшиликни билмаган.

Жавоҳир ғазаб отига миниб Сабринани сочидан чангаллаб олди.
- Қайтарчи нима дединг жонингга тегди?! Қаерга кетасан

- Қўйвор оғритяпсан.


- Энди сансирашга ўтдингми манжалақи?

- Етар. Ҳа кетаман. Бир дақиқа ҳам қолмайман бу уйда.

- Сени бу уйдан фақат ўлигинг чиқади. Яхшилаб мана бу қовоқ каллангга қуйиб ол.


Жавоҳир Сабринани итариб юбориб чиқиб кетди.

Сабрина ётган ерида йиғлаганча қолди. Унга на қайнонаси ва на хизматчилар келиб қарашди. У йиғлай йиғлай хонасига чиқди Барно опага қўнғироқ қилди.


- Аллооо ойижон.


- Ҳа нима бўлди йиғлаяпсанми?


- Мени олиб кетинг бу ерда яшолмиман. Жавоҳирни феълига чидаб бўлмайди. Мени одам ўрнида кўрмайди.

- Ўзинг ҳам шунга мажбур қилгандирсанда.

- Ҳа мен айбдорман сиз доим шуни ёнини оласиз. Сизга қизиз эмас аллақандай мансаб обрў эътибор керак.

- Оғзингга келган гапни валдираверма. Чида. Битта сен эмас қийналаётган. Озгина сабрли бўл. Ўзимда ҳамма айб сени жуда талтайтириб юбрганман. Бўлди мени бунақа масалада бошимни оғритма.

Барно опа қўнғироқни якунлаб қўя қолди.

Сабрина ноилож яна шу уйда қолди.

Қизи билан гаплашиб кайфияти бузилган Барно аламини яна Зебодан олди. Энди ишдан қайтган Зебо қаҳрли ғазабига дучор бўлди.


- Ҳа келинпошша янгиликдан дарак йўқми?


- Энди бўлиб қолар ойижон.

- Шу вақтгача бўлмаган энди бўлармиди?

- Худо бермаса бандасини қўлидан битта тирноқ ясаб олиш ҳам келмайди.


- Ўв жиблажибон менга ақллилик қилма сенга шу ой мухлат агар ҳеч бир натижа бўлмаса ўғлимни онаси ўпмаганига уйлантириш қўлимдан келади. Сен ёш бўлсанг ҳам Умид ўттизга қараб кетяпти. Уни ёшидагиларни икки учта боласи бор. Умидни эса сен етимваччани деб ҳали ҳам боласи йўқ.


Зебо йиғлаганча хонасига чиқиб кетди.
Кечда ишдан чарчаб келган Умидга ҳали аламлари тарқамаган Барно опа Зебо роса ёмонлади.

- Болам сенга айтгандим- а? Шунга уйланмагин деб. Мана ахвол менга юзингда кўзинг борми демай гап қайтариб ташлади. Яна уни ҳомиладор бўла олмаётганига сен айбдормишсан ўғлиз бепушт бўлса айб мендами деди. Кўрдингми бунингни тили узун бўлган.


Асаблари чарчаган шундоғам онаси билан хотинини орасига тушавериш жонига тегкан Умид хонасига кириб ётоқда ётган хотинини туртиб уйғотди.


- Ҳа нима бўлди худди дунёни ишини қилгандай ётибсан?

- Бироз бошим оғриганди.


- Сени нима ҳаққинг бор ойимга бунақа сўзларни айтиб гап қайтаришга.


- Ўзлари бошладилар мен.

Зебони гапи тугамасидан юзига тарсаки келиб тушди. Ортидан яна ва яна. Умид уни эшитмай калтаклади.
Ахийри ҳолдан тойиб хонадан чиқиб кетди.
T.me/sinovlarihayot
Зебо ўрнидан зўрға туриб ваннага кириб сув остида анча пайт туриб қолди.
Доимги ноҳақликлар энди эса жонидан ортиқ кўрган инсонидан ҳам ноҳақ калтак еди. Қайнонаси Зебони ҳеч қачон қабул қилмайди. Бу никоҳ бошидан хато эди. Қаердан ҳам Умидни машинасига ўтирди. Ҳаммасига ўзини айбдор қиларди. Бувисини шу вақтда жуда қадри ўтди. Дардини эшитадиган ҳеч кими йўқ бу дунёда ёлғиз эди у. Ўзини ўлдиргиси келарди.
Сўнгги бўлган воқеа эса ҳаммасидан ошиб тушаётганди. Умиддан буни кутмаганди. Ахир у билардику онаси Зебони ёқтирмайди Зебони ҳам билади қайнонасига беҳурматлик қилмасди.
Нима бўлса бўлди энди орадаги совуқчиликка вақт барҳам бермаса бошқаси бекор.
Ўша кеча Умид қайтиб кирмади Зебо уни эрталабгача кутди аммо эридан дарак бўлмади.

Эрталаб эса Зебо нонушта ҳам қилмай ишга жўнади юзидаги изларни эса бир аммалаб пардоз қилиб беркитди. Доим синчковлиги билан ҳам эътиборда турадиган Шуҳрат Ғайратовични қизидай бўлиб қолган Зебони ахволи ажаблантирмай қолмади.

Иш столида Шухрат акани беморларни кўриш дафтарини қайта текшириб чиқаётган қизга бошлиғи гап қотди.

- Зебо қизим тичликми бу нима ахвол?
- Ҳеч нима бўлмади шунчаки

- Фаақат уриб олдим дема, ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан.

- Эру хотин ўртасида уруш бўладию. Ҳечам эътибор қилманг.


- Қизим сен сира хафа бўлма мен ўзим бу қулоқсиз болани қулоғини тортиб қўймасам бўлмайдиганда ўхшаяпти.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
—  Айтдим-ку, ҳеч туравермадингиз, мазангиз яхшими, деб...
—  Одамим бор эди. Бир соатларда телефон қиламан, деб кетганди. Сумкаси турибди.
—  Бозорчими?
—  Ҳа.
—  Бозорчилар  “Ипподром”нинг ёнидан кетишарди-ку! Ўзларининг таксилари бўлади. Бу эринмай шу ерга келибдими? – таажжубланди Носир.
—  Ҳа. Ким билсин...
—  Вилоятдан келган савдогарлар соат учгача юрмайди. Тонгда “оптом”дан савдо қилади-ю, кетади. Сумкасини очинг. Арзимас нарса бўлса, мана бу ошхонага ташлаб кетинг. Шу пайтгача Жиззахга етардингиз. Телефон қилса, сумкангни ошхонага қўйдим, дерсиз, - деди Носир Шокирнинг давкашлигини билгани учун тушунтиришга уриниб.
Унинг фикри Шокирга маъқулдек кўринди. Лекин бирдан қарз берган юз минг сўми ёдига тушди-ю, кутишдан бошқа иложи йўқлигини англади:
—  Кутмасам бўлмайди. Юз минг сўм қарз ҳам бергандим.
—  Унда кутинг, мен кетдим, - Носир хайрлашиб жўнади.
Шокир овқатланди, телефонини титкилади, интернетга кирди. Сўнг ўрнидан туриб, яна йўл қаради. Қўнғироқ қилай деса, ҳалиги аёлдан рақамини ҳам олиб қолмаган. Сиқила бошлади. Соат ҳам кечки бешга қараб борарди. Киракаш йигитларнинг ёнига бориб, дардини ёрди.
—  Ака, ростдан ҳам сумкани очиб кўринг. Бозорчилар бунча қолиб кетмайди, - деди бу йигитлар ҳам воқеани эшитгач.
Кимдир ростмана қайғурганидан, кимдир қизиқиши устун келиб уни сумкани очишга ундади. Охири Шокир машина юкхонасини очиб, сумкани чиқарди. Ҳамманинг олдида унинг оғзини очди. Сумка ғижимланган қоғоз, эски латта-путта, елим халталар билан тўла экан...
Шокирнинг бирдан қўл-оёғи жонсизлангандек бўлди. “Қулт” этиб ютинди. Шу пайтгача Самарқандга етган, яна икки юз қирқ минг сўм ишлаган бўларди-я! Шу хаёлда чўнтагига қўлини суқиб, пулига қаради. Аёлга берган қарзи ва овқатланганидан ташқари, қўлида бир юз йигирма минг сўм қолганди...
ТАМОМ
Муаллиф:  Наргиза Усанбаева.

https://t.me/sinovlarihayot