🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
755 subscribers
26.7K photos
15.6K videos
58 files
28.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​"Ким булсанг хам бировни хаётига кирдингми йғлатиб ташлаб кетма! Ташлаб кетсанг бировни хаётини уйин килма! Сен каби бировда хам кунгил юрак  борлигини унутма! Ахир сенда хам онанг, опанг, синглинг, кизинг бордир оллохдан курк!!!"

      Мен сизларга бошимдан кечирганларимни сузлаб бердим хулоса чикариш ўзларилардан. Лекин хеч качон бу дунёда алданиб колманг, хаётиздан нолиб осон хаётни хавас килиб тоғри йўлдан адашманг, кимларингдир ширин сўзларига учиб гунохга ботманг деб колман. Мен бу хикояни ёзишимдан максад хам колганларга ўрнак бўлсин деган максадда ёздим. Хаётимни хаммага достон килишмас максадим.

T.me/sinovlarihayot
Унинг ўғлини эса ўғил бола қўлида пул бўлиши керак деб жуда ҳам эркалатиб юборганди. Ҳозирда ҳам Жавоҳир Нажимнинг соясида юрар, уни ҳимояси сабаб кўпгина жиноятлардан қуруқ чиққанди. Неча қизларни қон қақшатган бўлиб барисини тоғаси овозаси чиқмайдиган қилиб силлиқлаб ташлаган эди. Шу сабабли ҳам Жавоҳир ҳамма жойда катта гапирар кўнгли тусаган ишни қиларди.

Сабринани кўриб уни чиройига бир ошиқ бўлса уни пулига учмай рад этгани эса янада унга бўлган қизиқишини оширди. Онамга ҳам ёқибди уйлансам бўлаверади шунга дея қизни суриштира бошлади. Сабрина ҳақида ҳеч қандай салбий гап эшитмади. Йигити ҳам йўқ экан. Айни муддао дея тўй бошлашга қарор қилди. Учрашувга кетишидан олдин онаси қиз нима деса ҳам эътибор берма у ҳали турмушга чиқмайман деб кўп бахоналар ўйлаб топади деганди.


**


Сабрина ўзини жуда олдириб қўйди. Бўрон билан кўришиб вазиятни тушунтирди.


- Менга охиригача курашаман дегандингку шуми севганинг?


- Бўрон иложим йўқ. Онам шунга тегмасанг сендан воз кечаман дея туриб олганлар. Хатто акам ҳам гаплашиб кўрди фойдаси йўқ

- Балки отанг билан гаплашарман.

- Бу умуман мумкин эмас дадам буни қабул қилолмайдилар. У кишига қизингиз билан севамиз бир биримизни десангиз тамом барчаси мендан ҳам воз кечадилар. Бу масалага жиддий қарайдилар.


- Сабрина сенга тушунолмаяпман нима қилай унда. Сени бошқага беришларини оғзимни очиб кузатайми?


- Бир йўли топилар.



- Қачон сени тўйинг бўлгандан кейинми? Эшитиб қўй мен у билан учрашиб гаплашиб юришингни асло ҳазм қила олмайман. Онанг билан гаплашаман. Рақамларини бер.


- Майли гаплашинг лекин бундан бир иш чиқишига кўзим етмайди.


Улар хайрлашиб тарқалдилар.
Барно опа билан гаплашган Бўрон улар билан кўришиб гаплашишга кўндирди. Барно Бўронга нималар дейишини ўйлаб ўзидан жуда ҳам мулойим оқила аёл қиёфасини яратиб олди.


- Ассалому алейкум. Яхшимисиз?


- Ваалайкум салом. Яхши рахмат тузукмисиз ўғлим? Уйиздагилар яхшими?



- Рахмат яхши. Сизни бу ерга чақиришимни сабаби қизингиз Сабрина бўлади.


- Тинчликми Сабринага нима бўлди?


- Уни турмушга бермоқчи экансизлар? Биз аҳду паймон қилганмиз. Уйизга онамларни совчиликка юбормоқчи эдим. Аммо сизни бошқага бераётганизни айтди.

- Вой мени бунақа гаплардан хабарим йўқ. Сабринани ўзи Жавоҳирбекни ёқтириб қолибди. Майли ойи шу дугонайизни оғлига тегаман менга маъқул деб айтди. Сизни ҳам бир вақтлар айтгандай бўлуди лекин муносабатимиз жиддиймас мен оддий оилада яшолмиман деганди.


- Лекин менга қаршилигига қарамай сиз бераётганизни айтди.


- Йўқ ҳечам ҳам бундай эмас қайси она боласини мажбурлаб турмушга беради. Мен ўз ҳолига қўйганман. Агар сизга тегаман деганида кўнглига қараб рози бўлган бўлардим. Лекин у сизни эмас Жавоҳирни танлади. Ўғлим ҳали ёш экансиз Сабринадан ҳам яхши қизлар учрайди сизга. У сиз билан орани қандай очиқ қилишни билмай шунақа ёлғон гапирган бўлса керак.

- Демак ўзи рози денг.

Бўрон шунчалик чўкиб қолдики олдида турган самимий аёлни сўзлари юрагини парчалаб ташлади. Наҳотки Сабрина Бўрон билан шунчаки юрган бўлса. Эҳҳ Сабрина бойликка учар эканинг нега менга умид бердинг. Сени қанчалик севардим бахтли қилмоқчи эдим. Еру кўкка ишонмасдим. Лекин сен севгимни ер билан яксон қилдинг. Сени бунақа қиз деб ўйламагандим. Отанг билан гаплашмаслигимни ҳам шу сабабдан ҳоҳламаган экансанда...



- Бўронбек энди қизим унаштириладиган бўлиб турибди уни бошқа безовта қилмассиз. Ҳар ҳолда эшитган қуллоққа яхшимас. Ўзингиз тушунган йигит экансиз. Сизга бошқа гапнинг ҳам хожати йўқ. Хайр соғ бўлинг.


Барно опа туриб кетгач ҳам Бўрон жойидан анча пайт жилмай ўтирди. Уни орзулари ҳамма ҳаммаси бир кунда саробга айланган эди.




Кечга бориб Сабрина қўнғироқ қилди. Суюклисига онаси нималар деган балки ҳеч иложи бўлмасада рози бўлгандир дея ўзини хурсанд ҳам қилиб қўярди.


- Алло Бўрон яхшимисиз. Эрталаб гаплашганимиздан бери кутаман қўнғироқ қилмайсиз.


- Сабрина мени бошқа безовта қилма бахтли бўл.


- Ааа. Бўрон бу нима деганиз ойим нима дедилар сизга? Айтинг бунақа қиламанг илтимос.
T.me/sinovlarihayot

- Мени бошқа безовта қилма. Бўлмаса сени хафа қилиб қўяман. Алвидо севгилим бахтли бўл.
Сабринани ўқишга боришини Жавоҳир таъқиқлаб қўйди.

- Уйда ўтирасан. Мен сени кўчада ликиллаб юришингни хоҳламиман.


- Мен қанча ҳаракат қилиб кирганман у ерга. Ўз билимим билан. Сиз буни битта гапиз билан йўққа чиқаролмайсиз.


- Овозингни ўчир сен дугонанг билан эмас эринг билан гаплашяпсан.


- Менга фарқи йўқ ўзи жонимга тегиб кетди ҳаммаси кетаман бу уйдан. Сизни бўлар бўлмас гаплариз ҳам ҳиқилдоғимга келди.


- Сен нималар деяпсан. Ахмоқ. Яхшиликни билмаган.

Жавоҳир ғазаб отига миниб Сабринани сочидан чангаллаб олди.
- Қайтарчи нима дединг жонингга тегди?! Қаерга кетасан

- Қўйвор оғритяпсан.


- Энди сансирашга ўтдингми манжалақи?

- Етар. Ҳа кетаман. Бир дақиқа ҳам қолмайман бу уйда.

- Сени бу уйдан фақат ўлигинг чиқади. Яхшилаб мана бу қовоқ каллангга қуйиб ол.


Жавоҳир Сабринани итариб юбориб чиқиб кетди.

Сабрина ётган ерида йиғлаганча қолди. Унга на қайнонаси ва на хизматчилар келиб қарашди. У йиғлай йиғлай хонасига чиқди Барно опага қўнғироқ қилди.


- Аллооо ойижон.


- Ҳа нима бўлди йиғлаяпсанми?


- Мени олиб кетинг бу ерда яшолмиман. Жавоҳирни феълига чидаб бўлмайди. Мени одам ўрнида кўрмайди.

- Ўзинг ҳам шунга мажбур қилгандирсанда.

- Ҳа мен айбдорман сиз доим шуни ёнини оласиз. Сизга қизиз эмас аллақандай мансаб обрў эътибор керак.

- Оғзингга келган гапни валдираверма. Чида. Битта сен эмас қийналаётган. Озгина сабрли бўл. Ўзимда ҳамма айб сени жуда талтайтириб юбрганман. Бўлди мени бунақа масалада бошимни оғритма.

Барно опа қўнғироқни якунлаб қўя қолди.

Сабрина ноилож яна шу уйда қолди.

Қизи билан гаплашиб кайфияти бузилган Барно аламини яна Зебодан олди. Энди ишдан қайтган Зебо қаҳрли ғазабига дучор бўлди.


- Ҳа келинпошша янгиликдан дарак йўқми?


- Энди бўлиб қолар ойижон.

- Шу вақтгача бўлмаган энди бўлармиди?

- Худо бермаса бандасини қўлидан битта тирноқ ясаб олиш ҳам келмайди.


- Ўв жиблажибон менга ақллилик қилма сенга шу ой мухлат агар ҳеч бир натижа бўлмаса ўғлимни онаси ўпмаганига уйлантириш қўлимдан келади. Сен ёш бўлсанг ҳам Умид ўттизга қараб кетяпти. Уни ёшидагиларни икки учта боласи бор. Умидни эса сен етимваччани деб ҳали ҳам боласи йўқ.


Зебо йиғлаганча хонасига чиқиб кетди.
Кечда ишдан чарчаб келган Умидга ҳали аламлари тарқамаган Барно опа Зебо роса ёмонлади.

- Болам сенга айтгандим- а? Шунга уйланмагин деб. Мана ахвол менга юзингда кўзинг борми демай гап қайтариб ташлади. Яна уни ҳомиладор бўла олмаётганига сен айбдормишсан ўғлиз бепушт бўлса айб мендами деди. Кўрдингми бунингни тили узун бўлган.


Асаблари чарчаган шундоғам онаси билан хотинини орасига тушавериш жонига тегкан Умид хонасига кириб ётоқда ётган хотинини туртиб уйғотди.


- Ҳа нима бўлди худди дунёни ишини қилгандай ётибсан?

- Бироз бошим оғриганди.


- Сени нима ҳаққинг бор ойимга бунақа сўзларни айтиб гап қайтаришга.


- Ўзлари бошладилар мен.

Зебони гапи тугамасидан юзига тарсаки келиб тушди. Ортидан яна ва яна. Умид уни эшитмай калтаклади.
Ахийри ҳолдан тойиб хонадан чиқиб кетди.
T.me/sinovlarihayot
Зебо ўрнидан зўрға туриб ваннага кириб сув остида анча пайт туриб қолди.
Доимги ноҳақликлар энди эса жонидан ортиқ кўрган инсонидан ҳам ноҳақ калтак еди. Қайнонаси Зебони ҳеч қачон қабул қилмайди. Бу никоҳ бошидан хато эди. Қаердан ҳам Умидни машинасига ўтирди. Ҳаммасига ўзини айбдор қиларди. Бувисини шу вақтда жуда қадри ўтди. Дардини эшитадиган ҳеч кими йўқ бу дунёда ёлғиз эди у. Ўзини ўлдиргиси келарди.
Сўнгги бўлган воқеа эса ҳаммасидан ошиб тушаётганди. Умиддан буни кутмаганди. Ахир у билардику онаси Зебони ёқтирмайди Зебони ҳам билади қайнонасига беҳурматлик қилмасди.
Нима бўлса бўлди энди орадаги совуқчиликка вақт барҳам бермаса бошқаси бекор.
Ўша кеча Умид қайтиб кирмади Зебо уни эрталабгача кутди аммо эридан дарак бўлмади.

Эрталаб эса Зебо нонушта ҳам қилмай ишга жўнади юзидаги изларни эса бир аммалаб пардоз қилиб беркитди. Доим синчковлиги билан ҳам эътиборда турадиган Шуҳрат Ғайратовични қизидай бўлиб қолган Зебони ахволи ажаблантирмай қолмади.

Иш столида Шухрат акани беморларни кўриш дафтарини қайта текшириб чиқаётган қизга бошлиғи гап қотди.

- Зебо қизим тичликми бу нима ахвол?
- Ҳеч нима бўлмади шунчаки

- Фаақат уриб олдим дема, ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан.

- Эру хотин ўртасида уруш бўладию. Ҳечам эътибор қилманг.


- Қизим сен сира хафа бўлма мен ўзим бу қулоқсиз болани қулоғини тортиб қўймасам бўлмайдиганда ўхшаяпти.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
Сўнмас умид:

15-кисм
Сабрина нафрат тўла кўзлари билан қайнонасига қараб бир оғиз ҳам сўз демай чиқиб кетди. Йўлда йиғлаб кетаркан жуда кеч бўлсада такси тўхтатиб ота уйига келди. Эшик қўнғироғини анча вақт босиб турди лекин ҳеч қандай жавоб бўлавермади. Ярим соатладай кутиб яна қўнғироқни босди. Ичкаридан ҳозир деган овоз ва қадам товушлари эшитилди.

- Сабрина сен... Сен бу вақтда нима қиляпсан?


Сабрина бир оғиз ҳам сўз демай ичкарига кириб кетди. Унинг ортидан дарвозани қайта қулфлаган Барно опа кириб кетди.


Сабрина қизлик вақтидаги хонасига кириб ётоққа ўзини ташлаб шифтга термулиб ётаверди.

- Нега келдинг? Нима бўлди сенга?

- Сиз қизизни мол дунё деб бахтсиз қилдиз. Мен энди ўлдирсангиз ҳам ўша даюснинг олдига қайтиб бормайман.

- Олдин нима гаплигини айт шошқалоқлик қилма.

- Ҳозир индамасам эртага дўстига совға қилишдан ҳам қайтмайди. Бу замонавийлик эмас пасткашлик. Орсизлик бу. Агар замонавийлик шунақа бўладиган бўлса бир умр қолоқ бўлиб яшашга розиман.


- Оғзингга келганини валдираверма, сен ўзи аслида ҳам оддий нарсани бўрттирасан.

- Нима?! Оддий нарса? Сизни дадам дўсти билан рақс тушмаганиз учун урсала бўрттирилган бўладими? Дадамни ўртоқлари билан ўпишиб кўришмаслик бўртирилган бўладими? Сизнингча ярим ялонғоч кийим кийиш замонавийлик шу ҳам бўрттириш а?

Сабрина бақириб ичидагиларни айтиб йиғлаб юборди.
- Агар сен айтганча бўлса мен Жавоҳир билан ҳам Зайнаб билан ҳам гаплашаман ўзларини йиғиштириб олишади.


- Йўқ ҳеч қачон. Агар мени жасадимни устида йиғлаб ўтираман десангиз мени ўша жаҳаннамга қайта юборинг.


- Эсингни йиғ сен қиз. Ҳаёт ўйинчоқми?


- Агар насиҳат қиламан десангиз бунга заррача ҳам хожат йўқ. Ортиқчалик қилсам чиқиб кетаман. Лекин адамга ўзим ҳақиқатни айтсам кўрамиз нима қила оларкансиз.

- Ҳаддингдан ошма мен сенга яхши бўлсин дедим. Қўлингни совуқ сувга урмай маликалардай яша дедим.


- Ўша Бўронга чўри бўлганим яхши эди. Хаттоки номаҳрамман ҳали деб қўлимни ҳам ушламаганди. Пасткаш куёвиз эса қаёқдаги хотинбозлага ушлатди. Уялмади. Ўлай агар бир туки қилт этган бўлса.


- Майли ҳозир дамингни ол эртагача анча босиласан кейин гаплашамиз сен билан.

Барно опа қизини ёлғиз қолдириб чиқиб кетди.

Сабрина ўрнидан туриб душ қабул қилиб ётиб ухлади. Энди уни эрта учун режалари тайёр эди.



****




Олим табиатан шўх йигит эди. Маҳаллада ҳам у қатаншмаган жанжалу низо бўлмасди. Кўпчилик болаларни онаси Ойниса холага Олимни устидан арз қилиб келишарди.

Олим кўчабезори бўлгани билан ҳисоб китобга жуда уста эди. 8 яшарлик вақтида отаси қўлини қисиб олиб инфекция тушиб эътибор бермай юргани оқибатида қорасонга чалинди. Аввалига қўлидан айрилган бўлса кейинчалик касаллик бутун танани эгаллаб олди. Муртазо 32 икки ёшида бу дунёда тўймай кетди. Ортидан эса шу Олим билан қизи Гулниса чирқираб қолди. Муртазо орияти баланд йигит эди.

Оилада фақат эркак бош эркак боқувчи деб аёлини ишлатмаганди. Уни вафотидан сўнг Ойниса қиянлиб қолди. 6 йил бир амаллаб хизматчи, официант, супурувчи бўлиб ишлаб оиласини боқди, аммо ўшандан кейин тез тез бетоб бўлиб қоладиган ҳолсиз бўлиб юрадиган бўлди. Олим 14 ёшидан бошлаб рўзғорни бўйнига олмаса бўлмаслигини ҳис қилди. Бозорга чиқди арава тортишми дўконларга юк ташишми ҳуллас ўзини ўққа чўққа уриб бўлсада пул топиш пайида бўлди. Буни уддалади ҳам. Энди Олим мактабдан чиқиб шоша пиша ишлаш учун кетарди. Онаси икки жойда ишларди соғлиғи сабаб битта жойда ишлайдиган бўлди. Олим онасини ҳали бу ишдан ҳам чиқариб оламан деб кўнглига тугиб қўйганди. Ёш бўлсада гавдалик бўлган Олимни ҳеч ким 15 ёш демай қўйганди. У атайин ёшини катта айтиб анчагина йигитларда гуруҳ ҳам тузиб олганди. Олим шу даражада гапга ўқигандики қандай қилиб одамни ишончига кириб оғдириб олганини билмай қолишарди. Олим йигитлари билан энди қурилишларда ҳам иш бошлаганди. Тўғрироғи у иш топиб берарди йигитлар ишлашар уни катта деб ўйлаб бўйсунишарди. Олим иш топгани эвазига ҳақ олиб анча мунча даромад ҳам қиладиган бўлди. Лекин ўзини қўлидан қурилишда ишлаш келмасди. Ана шундай қилиб ўз кунини кўриб оиласини бир нимадан кам қилмай 5 йилларни ўтказди.

T.me/sinovlarihayot
—  Айтдим-ку, ҳеч туравермадингиз, мазангиз яхшими, деб...
—  Одамим бор эди. Бир соатларда телефон қиламан, деб кетганди. Сумкаси турибди.
—  Бозорчими?
—  Ҳа.
—  Бозорчилар  “Ипподром”нинг ёнидан кетишарди-ку! Ўзларининг таксилари бўлади. Бу эринмай шу ерга келибдими? – таажжубланди Носир.
—  Ҳа. Ким билсин...
—  Вилоятдан келган савдогарлар соат учгача юрмайди. Тонгда “оптом”дан савдо қилади-ю, кетади. Сумкасини очинг. Арзимас нарса бўлса, мана бу ошхонага ташлаб кетинг. Шу пайтгача Жиззахга етардингиз. Телефон қилса, сумкангни ошхонага қўйдим, дерсиз, - деди Носир Шокирнинг давкашлигини билгани учун тушунтиришга уриниб.
Унинг фикри Шокирга маъқулдек кўринди. Лекин бирдан қарз берган юз минг сўми ёдига тушди-ю, кутишдан бошқа иложи йўқлигини англади:
—  Кутмасам бўлмайди. Юз минг сўм қарз ҳам бергандим.
—  Унда кутинг, мен кетдим, - Носир хайрлашиб жўнади.
Шокир овқатланди, телефонини титкилади, интернетга кирди. Сўнг ўрнидан туриб, яна йўл қаради. Қўнғироқ қилай деса, ҳалиги аёлдан рақамини ҳам олиб қолмаган. Сиқила бошлади. Соат ҳам кечки бешга қараб борарди. Киракаш йигитларнинг ёнига бориб, дардини ёрди.
—  Ака, ростдан ҳам сумкани очиб кўринг. Бозорчилар бунча қолиб кетмайди, - деди бу йигитлар ҳам воқеани эшитгач.
Кимдир ростмана қайғурганидан, кимдир қизиқиши устун келиб уни сумкани очишга ундади. Охири Шокир машина юкхонасини очиб, сумкани чиқарди. Ҳамманинг олдида унинг оғзини очди. Сумка ғижимланган қоғоз, эски латта-путта, елим халталар билан тўла экан...
Шокирнинг бирдан қўл-оёғи жонсизлангандек бўлди. “Қулт” этиб ютинди. Шу пайтгача Самарқандга етган, яна икки юз қирқ минг сўм ишлаган бўларди-я! Шу хаёлда чўнтагига қўлини суқиб, пулига қаради. Аёлга берган қарзи ва овқатланганидан ташқари, қўлида бир юз йигирма минг сўм қолганди...
ТАМОМ
Муаллиф:  Наргиза Усанбаева.

https://t.me/sinovlarihayot
​​— Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…
ТАМОМ

https://t.me/sinovlarihayot
​​Ва қўлларидан тутиб Ÿзбекистонга йÿл олди.
​​Уйига яқинлашар екан қалбида қўрқув Аралаш хаяжон уйғонди. Абдуллохни Рус қизи билан уйга к,айтганини кÿрган Ота онаси Хайратда қотиб қолишди. Абдуллох бор гапни очиқ ойдин Хаммасини уларга сÿзлаб берди.
Абдуллохнинг отаси Умар ака ақилли одам еди. Ÿғлим бу сенинг хаëтинг. Сен шунга қарор қилибсанми мени қаршилигим йÿк,... Лекин Онаси Гулбахор опа еса буни Ойласи учун иснод деб билиб Асло хазим қила олмасди. Ахир бизни ÿйламадингми. Ел-юрт олдила шарманда бÿламизку.
Одамлар нима дейди. Қолаверса бу рус қизи бÿлса. Бизнинг урф одатларимизга умуман мослаша олмайди. Менинг орзуларимчи? Мен хам биттаю битта ÿғлимга яхши бир келин олиш нийятим бор еди дея йиғлаб юборди. Абдуллох онасига бир амаллаб озгина бÿлсада тушунтирган бÿлди:
Онажон Ахир у қиз Ота онасидан хам воз кечиб бу йерга келди.
У ислом динини Қабул қилди. Ва ишонаманки у албатта бизнинг шароитларимизга мослашиб олади... Шу тариқа Абдуллох Муслимага Уйланди.
Тÿй Ажойиб суратда ÿтди. Кунлар ойлар ÿта бошлади. Муслима қунт билан барча ишларни ÿрганишга киришди. У жуда Ақилли қиз еди. Ÿзбек тилини анчагина ÿрганиб олди.
У турмуш ÿртоғинихам, Кайнота, Кайнонасинихам. Кÿнглини оғритмасликка харакат қиларди. Гулбахор Опа еса барибир ич ичидан норози еди. Муслимага жуда кÿп ишлар буюрарди. Агар биронтасини қилолмай к,олса дакки бериб
Аламини оларди. Лекин бирон маротаба Муслима қайнонасига гап қайтармасди. Қишнинг совуқ кунларида кутилмаганда Гулбахор опа жуда оғир дардга чалиниб қолди шифокорлар қандли диабед касаллиги анча ривожланиб улгурибди Афсус бизнинг қÿлимиздан хеч нарса келмайди узир дея уйига жавоб бериб юборишди. Хамма дахшатга тушиб ишонгиси келмасди Ахир қандай қилиб бундай бÿлиши мумкин деган саволларнинг охири йÿқ еди. Бундан хабар топган Муслима қайғуга ботди. У тÿшакка михланиб қолган Кайнонасини қалбида ихлос билан парваришлай бошлади.
Онажоним сиз хали узок, умир кÿрасиз ÿзим сизнинг хизматингизда бÿламан. Мана кÿрасиз хали кÿрмагандай бÿлиб кетасиз дея қайнонасини кÿнглини кÿтарарди. Гулбахор опа келинини қадрини Дардга чалинганида билди:
Шунчалик Ақиллий Мехрибон келинимни шунча пайт ëмон кÿриб келибмана. Миллат ажратибману аслида У хам одам еканлигини, Ундахам кÿнгил борлигини, У хам бу хонадонга не - не орзулар билан келганини тушиниб етмабманаа. Кечиргин Муслима мен сени кÿнглингни жуда кÿп оғриттим қизим. Йÿғе ойижон мен сиздан хафа емасман Аксинча миннаддорман.
Менга тÿғри тарбия берганингиз учун... Гулбахор опани барибир дард енгиб қўйди. Кишнинг охирги кунларида, бахор остонада ешик қоқиб турганида Гулбахор опа омонатини топширди... У кишининг охирги гапларидан бири "Мен Келинимдан Розиман" деган сÿзи еди..
Муслима хар намозидан сÿнг қайнонасини Хаққига дуо қилиб Аллохдан Жаннат тиларди. Муслима хам қайнонасидан мингдан минг рози еди!!!


https://t.me/sinovlarihayot
Биласан Сирож ҳам сени ўз қизидай кўради. Улар сени хафа қилиб қўйишмайди.


- Мен барибир яхшилаб ўйлаб олишим керак.

- Ўйла ўйла фақат чўзилиб кетмасин. Ота онангни ҳам хотиржам бўлишларига қўйиб бер. Қанча азоб чекканлар. Энди улар ҳам фарзандларини бахту камолини кўришга ҳақли.

- Хўп аммажон. Мен икки кундан сўнг жавобимни айтаман.

- Майли унда мен ҳам турай. Уйга боришим керак неварам жуда инжиқ келинойингни танобини тортгандир. Болани олиб ўтирмасам қийналиб қолмасин.

- Яна бемалол ўтирадиган бўлиб келинг. Гаплашиб ўтирамиз.

- Насиб бўлса эрингни уйида ўтирамиз энди сен билан.


- Аммаааааа.

- Нима амма? Тўғри гапни айтяпман.

- Хўп бўлди гапирмадим. Индамаса сиз мени ҳозирни ўзида турмуша берворасиз.

- Биласанда мени. Хўп менга Нозимани чақир энди кетайлик.


- Ҳозир чақираман.


Зебо ойиси билан Нозима опани олдига борганда улар уйда чиройли бўлиб ўсиб ётган ҳар хил гулларни томоша қилиб қизғин суҳбат қуриб ўтирган эдилар.

- Нозима келинойи аммам чақираяптилар. Борар экансиз.


- Майли Розияхон.  Яна келармиз.

- Сизлар ҳам бизникига мехмонга боринглар.

- Насиб. Бориб қолармиз. Бирам маза қилиб суҳбат қуриб вақтни ўтганини ҳам билмапмиз.

  Улар кетишгач Розия опа қизига савол назари билан қаради.

- Ойиии унақа қараманг.

- Нима дединг? Хўш?

- Ойи мен рози эмасман. Аммо рози бўлмаганимга қўйишмаяпти.

- Кўнглингга қулоқ сол мен ҳам сени бахтингни кўришни хоҳлайман.

Фариза икки ўт орасида қолди. У иложсиз эди. Агар рад этса улар шунча йил нон тузимизни еб яна кўрнамаклик қилди дейишлари мумкиндай туйиларди. Аслида шунақа ҳам эди . Зубайда бувини ҳурмати учун ҳам мажбур бўлаётганди.

Хонасига кириб китобларини титкилай бошлади. Қидирган нарсасини топгач  эса оғир хўрсинди.
Қўлидаги суратга қараб йиғлаб юборди.

- Умид ака энди сиздан айриламанми? Бизни турмушимиз шу ергача эдими? Сиз барибир туғилмаган боламни қотилисиз. Сизни ҳеч қачон кечира олмайман.

*


Орадан икки кун ўтиб эса Фариза розилик берди. Бунга сабаб эса шунча йил нон тузини еб энди кўрнамаклик қила олмайсан деган онасининг гаплари ҳам сабаб бўлди. Отаси ҳам бахтли бўлсанг бўлгани муҳими шу деди. Фаризани ўзи ҳам сезиб турарди рад жавоби Зубайда бувини болаларини ундан юз ўгиришига олиб келади. Фариза эса буни хоҳламайди. Йсоҳлигида елкасига миндириб ўйнатиб катта қилган ҳар келганда қўлида сумкалару ўйинчоқлар кўтариб келган одам келин қиламан деса қандай йўқ дея олади. Олдинги сафар совчи бўлиб келишганда Фаризани ўзидан сўрамай йўқ ҳали турмушга бермаймиз дейишганди. Энди эса аммаси ўзи гаплашди. Қизнинг ҳамма гапдан хабари борлигини билишади. Энди эса иккиланишга йўл йўқ.


Сухроб ўзида йўқ хурсанд эди. Неча йиллик севгисига эришади. Зебосини дунёдаги энг бахтли инсон қилади. Ҳарчи иккаласи ҳам олдин турмуш қуришган бўлсада катта тўй қилиб Зебога уйланишни ният қилди. Энг ҳашаматли ресторанни энг қиммат либосларни ҳаммасини зўрини севгани учун қилади. Ўтган гал кўнгилсиз уйлангани сабаб ҳеч бир ишга эътибор ҳам бермаганди. Ҳудди робот мисол ўтирганди. Энди эса бари бошқача бўлади.


Фаризанинг биринчи қилган иши судга Умид билан ажрашиш учун ариза топшириш бўлди.

Сухроб эса таниш билишлари ёрдамида бу ишларни жуда ҳам тезлаштириб юборди.

Уйига энди ишдан қайтган Умид унга хат борлигини кўриб ажабланди. Кейин эса конвертни очиб судга ажрим масаласида чаиқрилганини ўқиб устидан кимдир бир челак сув қуйгандай бўлди.

Давоми бор
T.me/sinovlarihayot
Сўнмас умид: 25- қисмни давоми.



Умид Зебосидан қандай воз кеча олади. Уни аразда ҳали ўзига келиб қолади деб умид қилганди. Мана оқибати. Энди қандай уни бу ахдидан қайтара олади. Дунё кўзига қоронғу бўлиб кўриниб кетяпти. Ўзи бошидан ҳам турмушида азоб чекиб яшаб келди. Эрига вафодор бўлди. Ҳамма айб Умидда энди ўзини айбалшдан фойда йўқ. Вақтни ортга қайтара олмайди. Агар шундай бўлганида эди ҳеч қачон Зебога қўл кўтармасди.

- Ака тинчликми? Нимага рангиз оқариб кетди?

- Зебо ажрашишга ариза берибди. Энди судга боришим керак.

- Ҳазиллашманг ака. Келинойим бунақа қилолмайдилар.


- Мана кўриб қўй. У шунақа қилди. Лекин мен ҳам осонликча таслим бўлмайман. Ҳеч қанақа ажримга қўл қўймайман.

- Курашинг ака келинойим шунга арзийдилар ҳам. Агар ажралиб бошқа уйлансангиз ҳам улардақасини тополмайсиз. Ҳа яна янгилик Мурод акам Америкадан қайтяптилар. Энди бутунлайга олдимизда бўлар эканлар.

- Мана буни яхши хабар деса бўладию лекин ҳозир кўнглимга қил ҳам сиғмайди. Сен яхшиси Севинчни менга берда ўзинг битта аччиқина қилиб чой дамлаб бер. Бошим қаттиқ оғрияпти.

- Хўп. Қизалоғим қани тоғажонга борингчи унда.

Сабрина акасига чой дамлаб бериб қизини ухлатишга олиб кирди. Севинч ухлагандан кейин эса Зебога қўнғироқ қилди.

- Алло. Ассалому алейкум келинойи. Яхшимисиз?

- Салом Сабрина. Яхшиман рахмат. Ўзингиз яхшимисиз? Севинчхон катта бўлаяптиларми?

- Бу келинойимни уйга олиб келинг мани ўйнацинла деяпти.

- Қўйсангизчи. Энди бунақа гапларни гапиришдан наф йўқ.


- Нега тинчликми? Нима бўлди? Ажримга ариза ташлапсиз деб эшитдим.

- Ха шунақа. Мен ажрашишга қарор қилдим.

- Лекин акам сиздан воз кечмайдилар. Ахир ўзиз ҳам уларни жуда яхши кўрасизку. Шунчалик осонми?

- Тўғри бу осон бўлмади. Аммо ортга йўл йўқ. Манзилимиз шу ергача экан.


- Унақа деманг. Ярашинг. Оилангизни тиклаб. Бир имкон ҳеч кимга ҳам зарар қилмайди.


- Сабрина гапиришга осон. Мен ҳам сизга кўп гап айтишим мумкин аммо хафа бўласиз.

- Майли айтинг хафа бўлиш йўқ.

- Барибир хафа бўласиз.


- Чини билан айтяпман хафа бўлмайман.

- Хўп унда эшитинг. Ўзиз нега Жавоҳирга яна бир имкон бермайсиз? Болангизни етим қилиб. Айтингчи энди.

- Эх келинойи. Агар эрим акамдай урган бўлганда майли эди. Акам сизни рашки сабаб шу кўйга солган. Мен мингдан минг рози эдим шунақа бўлса.

- Болангиз нобуд бўлса ҳамми?

- Бу энди тақдирдан. Аллоҳ уни ўша вақтгача яшашини хоҳлаган экан. Барибир бошқа сабаб бўлиб ҳам нобуд бўларди. Мени эрим мен бу ерга келганимдан сўнг бир марта борди ҳолос кейин эса қайтиб олдимга келмади. Келса ҳам қизларни олдига келиб кайфини суриб юраверди. Мана оқибатда қамалди. Унақа даюс билан яшаб бўлмасди. Мен индамасам дўстларига тортиқ қилишдан ҳам тоймасди у. Шунинг учун воз кечдим. Унақа отадан тарбия олган қиз қанақа бўларди? Бу сабаб ҳам ярашмасдим. 

- Тўғри унақа инсон билан яшаб бўлмайди. Аммо ойиз мени ёқтирмасдила бу ўзгармайди. Кейин кўнглимда қолган анчагина нишлар ҳам бор. Буни унутмайман.

- Мени адам ҳам қўймадила қайтиб боришимга. Адамни одамлари тўплаган маълумотлар сабаб ҳам у қамалиб кетди. Жуда кўп жиноятлари бор экан. Ҳали бери чиқмаса керак. Чиқса ҳам энди унга бизни керагимиз йўқ. Ҳаттоки ойиси неварам деб келмадику.

- Менга ойиз болангиз учун қайғудаман демадилар.

- Ойим жуда пушаймонлар. Аввалги Барно хонимдан асар ҳам йўқ. Ҳатто хизматчиларни жўнатиб ўзлари уй юмушлари билан шуғулланаяптилар.

- Майли яхши бўлсалар бўлди. Лекин энди ҳеч нима ўз ўрнига қайтмайди.

- Лекин кейин афсус қилмасанҳзи бўлди.



Зебо билан гаплашиб бўлган Сабрина ижтимоий тармоққа кирганида Бўроннинг онлине турганини кўрди. Унга хабар юборди. Бироз ўтиб ундан жавоб келди. Бўрон доимо овозингни соғиндим эшитгим келаяпти деб Сабринани эшитишни хоҳларди. Сабрина шунинг учун унга  шеърни овозли ўқиб жўнатди. Бўрон хабарни олдию менга бунақа хабар жўнатма дея ёзди. Сабрина ўшанда минг минг пушаймон бўлди.

Кейин эса нима хотиниздан қўрқасими кўриб қолса деб йзоиб юборди. Бўрондан келган хабар эса уни дунёсини остин устун қилиб юборди.

T.me/sinovlarihayot
#Диққат

10 июнь - Халқаро музқаймоқ
куни
🍦

Иссиқ об-ҳавода бу кунни музқаймоқ билан нишонлаш айни муддао 😍

❗️Дўстлар бугун бир Музқаймоқхўрлик қилайлик
T.me/sinovlarihayot
Худонинг совғаси.



(Инсонни хайвондан фарк этувчи энг асосий хусусият
мехр-окибатдир.)



-Қахрамон, қаёққа кетяпсан, ресторанда хамма кутиб ўтирибди-ку?-деди жамоадошим кўзларини
пирпиратиб.

-Сизлар бораверинглар, мен онамни олиб ўтаман!

-Ғолибларнинг Ота-оналарига таклифнома берилган дейишдику, хаммалари ўша жойда кутишяпти
бизни!

-Мен ғолибни эмас, боласини кутаётган онамни олиб бораман!

Шундай дея таксига ўтриб қишлоққа жўнадим. Жамоадошларим бизнинг келишимизга
уюштирилган байрам тадбирини ўтказиш
учун шахардаги нуфузли ресторан томон кетишди.

Байрам қолиб нега қишлоққа жўнаяпти бу бола деб хайрон бўлаётгандирсиз? Хайрон
бўлишингиз табиий, чунки сизлар кўп гапларни билмайсизлар. Хозир мен сизларга
хаётимни ўзим кўрганларим ва бошқалардан эшитганларим асосида гапириб бераман.

Айтишларича Сатторали бобом ўғил фарзандли бўлган куни Сурмахон бувимдан айрилиб қолган
экан. Орадан йиллар ўтиб, бобомни Шарифа бувимга никохлаб қўйишади. Бувим ўзи
билан Наргиза исмли қизчасини етаклаб келади. Улар бошқа фарзанд кўришмаган,
бутун мехрларини шу Наргиза ва Орифжонга беришган. Болалар катта бўлишади.
Эр-хотин нихоятда иноқ яшашган экан-у, аммо фарзандалар хеч чиқишолмас экан.
Бола бола экан-да, ниманидир талашиб урушиб қолишавераркан.

Орадан йиллар ўтиб, Орифжон(бу менинг дадам)
институтга ўқишга кирибди. Ўқиш даврида харбий хизматни хам ўтаб келган
экан.

Бу пайтда Наргиза чиройли ва одобли, уй юмушларига чаққонгина бўлгани учун совчилар кети
узилмай қолибди. Лекин, Наргиза хаммасини рад қилавераркан!

Бир куни бобом уйда хеч ким йўқлигида кўчага чиқмоқ учун чопонини кийибди-ю, белбоғини
тополмай қолибди.Белбоғини қидираётиб қизининг токчасида турган янги, қўлбола
белбоғни олибди-да, белига боғлаб кетаверибди. Кўчадан қайтиб келса, қизи
югуриб уни кутиб олибди.

-Дада, мана бу белбоғни тақинг, буни... буни...-деб дудуқланганча хонасига чопиб кириб
кетибди. Шарифа бувим қизининг ортидан кириб , бу харакат сирини билиб чиқибди.
Маълум бўлишича, Наргиза бу белбоғни харбий хизматдан келишига оз қолган
Орифжонга атаб тикаётган экан. Хамма гапни тушунган чол –кампир бир-бирлари
билан сирли кўз уруштириб олишади.

Шундан сўнг келган совчиларга қизлари унаштирилганини айтиб, урф-одатларни бажо
қилишибди. Дадам армиядан келгач, гумбурлатиб тўйни бошлаб юборишибди. Ўшанда
дадам иккинчи курсни битирган йигит экан. Тўйдан кейин уч йил ўқибди. Охирги
йили ўқиётганда эса оила бошига фалокат ёғилди. Бир куни тунда бувим қаттиқ
оғриб қолади. Бобом эски “Москвич-412”
машинасига бувим ва Наргизани солиб шахарга жўнайди. Шахарга яқинлашганларида
эса қаршидан иккита машина бир-бирини қувалаб келаётган экан. Бобом улардан
қочиб рулни кескин буриб юборганда машина думалаб кетади. Машина думалаганда
Наргиза қандайдир бўлиб ташқарига чиқиб кетган экан. Биринчи бўлиб у хушига
келади. Ўрнидан туриб сал нарида тўнтарилган тошбақадек балонлари осмонга қараб
ётган машинага интилади. Афсуски ўрнидан туролмайди, ўнг оёғи қаттиқ
шикастланган экан. Бояги машиналар аллақачон қочиб кетган, аксига олиб биронта
машина хам ўтмасмиш. Наргиза(мен уни хозиргача каттабуви ёки Наргис деб
чақираман) бор овозда бақириб ёрдамга чақира бошлайди. Орадан бироз фурсат ўтиб
одамлар ёрдамга етиб келади. Учаласини хам касалхонага олиб боришади. Афсуски,
Шарифа бувим сўнгги нафасини ўша халокат пайтида олган, танаси совуй бошлаган
экан.

Қаттиқ жарохатланган каттабувим билан бобомга таъзияда қатнашиш насиб қилмайди.
Маросимни қариндошлар ва дадам ўтказади.
T.me/sinovlarihayot
Кекйинчалик улар касалхонадан чиқишганда хам каттабувим аввалгидек юра олмайди. Қуймучида
хам муоммолари бўлиб, яна операция қилиш керак экан. Аммо, бу операция оилавий
шароит, моддий холат яхши бўлмагани учун хар йили ортга сурилаверади. Дадам
инсонни тасаввур қилишим керакдир эхтимол? Лекин, нетайким она деганда Наргис
кўз олдимга келади. Она деганда унинг эски, униқиб кетган чит кўйлаги, ранги
қочган рўмоли кўз олдимга келади. Она деганда унинг хеч кимникига ўхшамаган,
қалампирмунчоқ аралаш ёқимли хидини хис қиламан. Она деган мана шу ўзи оқсоқ,
ногирон бўла туриб мени полвон қилган аёл кўз олимга келади.

Демак, мен жудаям бахтлиман, чунки менинг иккита ОНАМ бор!

24.03.2017 Дониёр Ахмаджонов.
T.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (5-қисм)
Мудхиш режа.
-Кетаётиб хайрлашмокчи булиб борганимда ит куркитди ховлида хеч ким йук экан, шундан кочаман деб йикилдим!-дея гапга нуқта қўйди. Бону сал ўзига келиб, йўлга отланди. Тоғаси хам уни кузатиб қўйди. Қиз  уйга боргач, бобоси  шунча авраб сураса-да, асл воқеани айтмади, хар сафар бир хил шу жавоб қилди. Толиб бува анчагина баджахил бўлсада, болаларга жуда  мехрибон бобо эди. Тезда тўйдаги нохушликлар унутилиб, оила яна ўз ташвишларига қайтди. Толиб буванинг бу пайтга келиб  бизнеси юришиб кетди. Аввал кичикроқ дўкон очса, энди марказдан каттароқ дўконнисотиб олди, ёнига сотувчилардан қўшиб олди. Унинг қаромоғида набиралари  хам камчилик кўрмай улғая бошлади.  Мухсинжон эса, касал булишига карамай яна оёкқа туриб,  магазинга ишлаш учун борар, бобосига ва унинг  ёрдамчиларга бош бўлиб ишлай бошлади. Аммо, касали тез-тез “йўқлаб”  қолар,  доим огзидан ухлаганда, дам олганда қон келиб турарди.  Оналари хам бир ташкилотга ишга кириб ишлай бошлади. Унинг ишлашига аслида эхтиёж хам йўқ эди-ю, аммо катталар иш билан овуниб бироз дардини унутар деган фикрда эдилар. Шундай кунларнинг бирида  тусатдан Мухсинжон  ётиб колди. Бу сафар Бону  укасини олиб ётиб, даволата бошлади. Касалхонага курсдошлари кунлик конспектларни олиб келишар, қолдирилган дарслар ўрнини қоплашиб, бирга дарс тайёрлашарди. Қизлар келганда Мухсинжоннинг палатасидаги дори –уколларнинг хиди йўқолиб,  хонани турфа  гуллар ва ширин мевалар ифорига тулдириб юборишарди. Врачлар ва хамширалар Бонуга хазиллашиб:
-Санотирия қиворибсизлару,-дея жигига тегишарди. Курсдаги йигитлар хам беморни кўргани келишар,  бари қизга ёкишга харакат киларди. Бу холатдан қизнинг гох жахли чиқса,  гох кулгиси келарди. Бону сезарди группадош йигитларнинг кўпчилиги уни зимдан ёқтиришар, дарс пайтларида хам у билан бирга ўтиришга харакат қилишарди. Баъзида эса, унинг ёнида ўтиришни талашиб, бир-бирлари билан жиққамушт хам бўлишарди. Бир кун Бону шошиб залдан  олмани карсилатиб еб келаркан,  қўлида укаси учун кифер ушлаб олганди.  Укам тезроқ  ноништа қиволсин деб атрофига эътибор бермай, шитобла юриб кетаётиб,  гавдали амакига туртиниб кетди.
-Ассалому алайкум, кечирасиз амаки, шошилишда урилиб кетдим,-дея узрини айтиб палатага кириб кетди.  Ортидаги амаки ўғлига нимадир деб колди, бу гапни  қиз эшитмади, ахамият бермади. Орадан бир соатларча ўтиб идишларни ювгани ошхонага ўтаётса, бояги амаки бош врач қабулини  кутиб ўтирган экан. Қизни кўриб тўхтатди:
-Синглим шошманг,  кўзимга иссик куриняпсиз,  микрорайондансиз-а?- дея савол қотди.
–Ха,-дея тасдиқлади қиз ажабланганча.
-Мен сизлардан кейинги кўчада тураман,  рахматли адангизни ўртоги  Козимбой бўламан,- деди .
 Бонунинг 4-5 синфда ўқиб юрган кезлари кўз олдида гавдаланди. Ёшлигида оламдан ўтган дадажонисининг ўртогини кўриб, агар тирик  бўлганда  хозир улар хам шу ёшда бўларкан, деб кўнглидан ўтказди. Қиз унга тикиларкан, негадир кўзлари жиқа ёшга тўлди.   Амакин қизи шу ерда ётганини айтиб:
-Киринглар, дўстлашинглар,  бир- бирларингга далда булинглар,- дея таклиф қилди.
-Хўп амаки, албатта кираман,-дея жавоб қилган қиз, кўзда ёши билан ошхонага ўтиб кетди. Орадан  йигирма кунлар ўтиб,  уйга кайтишди. Гарчи врачлар уйга жавоб берган бўлсалар хам, Мухсинжон энди  ўрнидан туролмас,  доим махзун ўйлар суриб бир жойда ётарди. Аммо, беш вақт намозини канда қилмай ўкир, ибодатини қўймасди. Опаси ўқишдан қайтганда хомуш  хаёллардан чалғир, опаси билан  кулишиб, узоқ сухбат куриб ўтиришарди. Йигит опасига ўзини қувноқ кўрсатишаг уринар, касалини яширишга харакат қиларди. Шундай кунларнинг бирида опасига армон билан шу гапларни айтди:  
 - Опажон сизни бахтингиз, омадингиз бор!
-Нега бундай ўйлайсан укажон? –сўради бону юраги увишиб.
-Хаётингизни хохлагандек йулга қўйиб яшай оласиз.  Мен эса Азроилнинг ташрифини кутиб яшаяппан. Унинг мехмонга келиш онлари яқин. Энг оғири яшагим келиб, хаётдан  туймай  кетябман.  Нега дадажоним ўлдилар? Балки хаёт бўлганларида мен хеч қачон касал булмасдим.
T.me/sinovlarihayot
Бегунох биттадир у хам осмонда
Қўлга чивин қўнди қувмоққа йўқ жон Чуғурлаб чумчуқлар юрган жахонда Менга жой йўқмиди онажон?
Гарчанд мен мунгли қўшиқлар айттим Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён Мен хали дунёдан тўйган йўқ эдим Дунё тўйдимикан мендан онажон?  

Бону унинг гапларини эшитаркан, юрак бағри ўртаниб кетти.  Укасининг сочларини мехр билан силаркан аста сўзлай бошлади. -Укажон, кўп диққат бўлаверма! Одамнинг қанча яшаши Аллохга аён. Минг йил яшагани билан, қарғани бир кунлик капалакдек эсламаймиз! Бу дунё синовли дунё, суйганига дард бериб синаркан. Бу синовлардан Аллохни тилдан қўймай ўтган бандаларига аршда юксак аржу-амаллари аталган. Сен дадамиз вахтли ўтганидан домангир бўлма, рухларини безовта қилиб қўймайлик. Намозларингда уларни дуо қил, ортидан муносиб фарзандлари қолгани учун рухлари хотиржам бўлсин! Бонунинг укасини сочларини силаётган қўллари тўхтаб қолди. Унинг юрагида хам дадаси билан боғлиқ хотиралар тикланиб, кўзлари ёшланганча бир нуқтага тикилиб қолганди.
-Опа?-укасининг чақириши уни хушига қайтарди.-Мен ўтсам, тез-тез дуо қилиб турасизми?   Бону бир сўз дея олмай қолди. Хозир бирон гап айтишга тили айланмас, кўз ёшлари укасининг юзига тома бошлаганди. У Мухсинжоннинг икки юзидан тутиб ўзига қаратди. Ранги қочган оппоқ пешонасига қайноқ лабини босди. Кейин томоғига тиқилган ёнғоқдек нарсани “Ғулқ” этиб ютди-да, тилга кирди:
-Иншааллох, укажоним! Кўнглинг хотиржам бўлсин! Хаёт бир маромда ўтаётган кунларнинг бирида, айни туш пайтида ёшгина келинчак дарвозадан кириб келди.  Онаси:
- Мехмон уйга киринг,- десада унамади.
- Хамидахонга бир оғиз гапим бор опажон, бошка пайт кирарман, -  деб қизни кўчага бошлади. Ўзини  Жамила деб таништирган аёл дадасининг ўртогини иккинчи аёли экан.
-Кеча тунда эрим ўртоқлари билан базим қилиб ўтириб,  сизни олиб қочиш режасини тузишаётгани эшитиб қолдим. Бу гапни сизга етказмокчи бўлганимни  сезган эримдан  тарсаки едим. Сингилжон, бошингизга мени куним тушишини истамасангиз,  хафта ўтгунча кучага чикманг,  ёлғиз юрманг!
Бону унинг гапларига ишонишни хам ишонмасини хам билмай қолди.
Дониёр Ахмаджонов 1.06.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot
— Лекин Муродулла акага жуда катта ёрдам бердингиз. Телефонда гаплашган одамингиз ким эди?

Имом кулди.

— Ана шунақа. Кўчанинг болалари билан ҳам танишлигимиз бор. Гаплашганим «кўча»ни сўраб турганларнинг каттаси. Ҳар хил маросимлар қилишади. Чақиришади. Бориб ўтказиб бераман. Ҳозирги ўғриларга қилган насиҳатларим уларга ўтмайди. Уларнинг ўз дунёлари бор. Ўта паст ишлари билан бирга мард ишлари ҳам бор. Ҳар доим борганда: «Хизмат айтинг», дерди. Мен ичимда: «Илоҳим, шуларга ишим тушмасин», дердим. Лекин мана, тушиб турибди. Аччиқни аччиқ кесар, дейишади. Мана, ўғрининг дамини ўғри кесиб турибди. Бундай масалада… Майли, қўйинг, дўстим. Ҳадемай, пешин вақти киради. Агар бозорга борган бўлсангиз, энди яхшилаб ғусл қилиб олинг. Боринг, — деди домла.

Фазлиддин хафа бўлишини ҳам, хурсанд бўлишини ҳам билмай ётоқхонага келди. Бир кунда қирқ сўм ишлаб топди. Агар бу пулни тежаб ишлатса, анча муддатга етади. «Тирикчилик учун мана шундай кечки пайтлари бозорга бориб турсам бўларкан», деган хулосага келди.

Пешинга масжидга бормоқчи, устозининг орқасида туриб намоз ўқимоқчи эди. Бироқ ухлаб қолиб, боролмади. Боши ёстиққа тегибди-ю, қотиб қолибди. Уйғонганида эса аср вақти кирганди.

Шу билан эртаси куни устози билан кўришди. Узр-маъзурини айтди… Устози тушунди. Фазлиддин имом билан хайрлашганидан сўнг, «ака» унга қўнғироқ қилганди. «Меҳмонингиз жўнаб кетди. Энди ёлғиз келмасин. Ёки бизга хабар бериб қўйса, бехавотир ишини битириб кетади. Ҳозир пиёз тилло қатори бўлган. Мен ўзим Қирғизистондан икки вагон буюртма бердим», деди. Кейин яна озгина гаплашиб, гўшакни қўйди.

— Бозорга кўп вақт сарфламанг, — дея яна қайта тайинлади у шогирдига, — борсангиз ҳам калима қайтариб юринг. Кейин ёдлаган дуоларингизни такрорлашни ҳам канда қилманг. Ана шунда шайтон сиздан нари бўлади.

— Хўп, — деди шу заҳоти Фазлиддин.

Унинг кунлари янада шиддат билан ўта бошлади. Энди у ухлашга ҳам вақт тополмайдиган бир аҳволга келди. Сабаби жуда катта юкни елкасига олган. У ишларининг ҳаммасини ўз вақтида бажаришга уринарди. Бироқ, барибир, қайсидир ишлари чала қолиб кетаверарди. Шу боис у сўнгги пайтларда бироз жиззаки бўлиб қолди. Сергей билан эса сал қолса жанжаллашаёзди.

— Мен энди умуман сенинг ишларингни қилмайман. Чунки сен ичасан. Ичган одамнинг ёнига яқинлашмайман! — деди.

Унинг сўзлари Сергейга ёқмади. Ўзи ичкиликни ёмонлаган одамни жини суймасди.

— Унда қорангни ўчир, ярамас! — дея иягини кўтарди у.

— Кимни ярамас деяпсан?!

Фазлиддин дарров қизарган, қўли эса мушт бўлиб тугилганди.

— Нима, мен билан уришмоқчимисан? — деб бурнини тортиб қўйди Сергей.

Шунда Фазлиддиннинг хаёлига устозининг гаплари келди. «Шайтон сизни ҳар қадамда издан чиқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун умуман биров билан сен-менга борманг. Илло, бу шайтоннинг тузоқларидан биридир», деганди у.

— Йўқ, уришмайман. Лекин энди ҳақиқатан ҳам қорамни ўчираман.

Орадан уч кун ўтиб, хўжалик ишлари бошлиғи Сергейга бориб ёрдамлашишини айтганда, бирдан:

— Бормайман, — дея жавоб қайтарди.

Ҳар доим итоаткор бўлган, нима деса «хўп» деб кетадиган боланинг бундай дейиши бўлим бошлиғининг жаҳлини чиқарди.

— Нима деяпсан? — деди у.

— Бормайман. Мен у билан уришиб қолдим. У доим маст бўлади. Маст одамни жиним суймайди, — деб жавоб қайтарди Фазлиддин.

— Ҳа-а, бу гапинг рост.

Шундан кейин у ҳам Фазлиддинни безовта қилмай қўйди.

Раъно ва унинг дугоналарини Хадича опа мутлақо ўзгартириб юборибди. Улар умуман бўянишмас, атир сепишмас, очиқ ва калта кўйлак кийишмасди. Раъно шунда ҳам гўзал эди. Илгарилари шунчаки кўнгилхушлик учун унга хушомад қилган бўлишса, энди уйланмоқчи бўлган йигитлар кўпайганди. Фазлиддиннинг ҳам унинг ёнига кўпроқ боргиси келарди. Асосий мақсади дарс олиш эди, албатта. Раънонинг самимийлиги Фазлиддинни ўзи томон кўпроқ тортарди. Лекин энди ҳеч қачон унинг хонасида иккиси қолиб кетмасди. Албатта, Раънонинг хонадошларидан бири бўларди. Қолаверса, Фазлиддин ҳам қизларнинг араб тилини ўрганишига кўмаклашарди. Шу боис Раъно ҳарфларни қисқа муддатда ўргана олди. Ҳатто ҳижжалаб сўзларни ўқишни ҳам бошлаб юборди.


Davomi bor
T.me/sinovlarihayot
​​Бу йигитга ёқиб тушди.
Бироз ўйланиб эълонни ёздирди:
«Умумхалқ хашари куни «Оқ теракми, кўк терак?» ўйинида иштироқ этган қизларни ютиб олинган йигит қидиряпти. Яъни, жонли ютуқ эгаларини кутяпти…»
Шундай дея телефон рақамини ва исмини айтди.
Эълон газетада чиққан куниёқ қўнғироқ бошланди.
— Боққа дарахт оқлашга борганмидингиз? Гуласалмисиз? — дейди шошиб Амир.
— Қанақа ўйин ўйнагансизлар? Биз танишсак бўлмайдими? — дейди қўнғироқ қилганлар.
Амир кутган эмас, кутмаган инсонлари қўнғироқ қила бошлашди. Эркаклар, аёллар ҳам бор эди, улар орасида. Ҳаммаси ўйинга, жонли ютуқ кимлигига қизиқади. Ҳеч бири ўша боғда мен ҳам бор эдим демайди.
-      Наҳот, бутун Ўзбекистон кўрган эълонни ўша қизларнинг бирортаси кўрмади?- жиғибийрон бўлади Амир.
Охири шу даражага бордики, қўнғироқ қилаётганларга бақира бошлади:
— Ўйинда иштирок этмаган бўлсангиз нега телефон қиляпсиз?
Чунки уч ой ўтди ҳамки, телефони тиним билмайди. Аммо бирор зоғ «ўша боғда мен ҳам бор эдим», демайди. Жаҳли чиқса-да, Амирнинг юрагини умид тарк этмасди. Бирортаси «ўшанда мен ҳам бор эдим. Фалон ўқишда ўқиймиз», дейишини шу қадар интиқлик билан кутардики…
Аммо умиди пучга чиқа бошлади. Гуласални топишга бўлган ишончи ҳам сўнмоқда эди.
“Балки ўқишни битирганимдан кейин излаб кўрарман”, дейди ўзига умид бериб.
Ўша куни ҳам шу хаёлда ўқишдан чиқиб, уйига кетаётганди. Бир қиз қўнғироқ қилиб қолди:
— «Оқ теракми, кўк терак?» ўйинини ким билан ким ўйнаган?
— Мен ўйнаганлар телефон қилсин деганман! Сиз нега қўнғироқ қиляпсиз? — деди тутаб.
— Мен нима дарддаман, одамлар нима дардда, — шундай дея у йўлни кесиб ўтиб,  бекатга яқинлашди. — Қизиққан бўлсангиз айтаман, мен ҳам ўша ўйиндаги қизларни излаяпман. Сизни эмас!
Шундай дея жаҳл билан телефонини чўнтагига солди. Шу пайт ёнидан «пиқ» этиб кулган овоз эшитилди. Амирнинг баттар асаби ўйнади. Еб қўйгудек бўлиб қаради.  Қаради-ю…
— Гуласал? Сиз? Нега куляпсиз?
— Газетага эълон берганингиз етмагандек, кўчада ҳам бақириб юрибсизми? — яна кулди қиз.
— Нима қилай? Сизни изладим.
— Мени излаш шарт эмасди. Мен мана шу бинода ўқийман.
— А-а-а? — қиз Амирнинг ўқиши ёнидаги бинони кўрсатди. — Ҳали олдимдаги қизни…
У ўзини кулгидан тутиб туролмади.
— Шунинг учун ҳам менга ҳеч ким қўнғироқ қилмаган экан-да!
— Биз сизни масхара қилиб газетага эълон берган деб ўйладик, - қизарди қиз.
— Ўзим масхара бўлибман-у… — деди Амир қизариб. — Аммо пушаймон эмасман. Чунки сизни ростдан изладим. Минг шукрки, топдим.
Гуласалнинг боши эгилди...
Тамом
Наргиза Усанбоева
T.me/sinovlarihayot
​​ОТ  ЙИҒЛАГАН  КУН.

Бу гапни дастлаб эшитганимда ишонмагандим, бироқ Мирзаабдулла ака билан учрашгач...
– Ҳа, отнинг йиғлагани рост, – деди у. – Дадамга ўн бир йил ҳамроҳ бўлган ўша жонивор зулукдай қоп-қора эди. Далада тизгинини бўйнига ташлаб қўярдилар, бир қадам нари кетмай ёнларида юрар, тўхтасалар, кўзларига термулганча қотиб тураверарди...
Ўша куни бомдодга яқин отам узилдилар-у, от безовталана бошлади, зорли кишнашларига, тинимсиз дупур-дупурига тоқат қилиб бўлмасди. Муродилла акамнинг гаплари билан чилвирдан бўшатиб, дарвозахонага олиб чиқдим, аммо боғлагим келмади. Жонивор ўша ерда ярим кун бошини кўтармай турди, ҳеч нарса емадиям. Жаноза ўқилиб, тобут кўтарилганда олд оёқлари билан чўккалаб олди. Бадани титраб, иккала кўзидан шаррос ёш қуйиларди. Тоғам, акам – ҳаммамиз «дод» деб юбордик. Издиҳом елкасидаги тобут отнинг олдига қўйилди...
Овози титрай бошлаган Мирзаабдулла ака бир ютиниб олиб давом этди:
– Ҳозир сизга айтиб беришга сўз тополмайман, ука. От жонивор кишнамасди, худди инсондай ўкраб-ўкраб йиғларди. Қабристонга ҳам тобутнинг ёнгинасида одамлардай одим ташлаб борди, туёқларидан «тиқ» этган товуш чиқаргани йўқ. Тупроқ тортилиб бўлгач ҳам чўккалаб олган от бошини кўтармай тураверди.
Менга чопон топилмай, отамнинг бир-икки бор кийилган тўнларини беришганди. Ҳўнграганча отнинг бўйнидан қучоқладим. У таниш ҳидни олиб ўрнидан турди.
Мотамсаро отнинг ўша кунги ҳолини ўнгимда кўрганимга баъзан ўзим ҳам ишонмай қоламан. Лекин бу воқеага бутун қишлоқ, таъзияга келганларнинг бари гувоҳ бўлганди.
Рустамжон  УММАТОВ.

T.me/sinovlarihayot
​​ТАЛАБАЛАР.

Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.
Отабек Аллaёров.
T.me/sinovlarihayot