🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
768 subscribers
26.6K photos
15.6K videos
56 files
28.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ки туширганимни биламан, оғзи-бурним аралаш мушт тушди...Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Осмон бошимга қулади...Хизматчи аёлни бақиргани эшитилди. "Отанг-ку, оқпадар бўласан болам"деган гапинигина эшитдим...Ҳеч нарсани англамай қолдим. Миямда фақат битта "болам мени урдими?"деган сўз айланарди...Уйдан қачон чиққанимни, кичик ховлига қандай етиб келганимни билмайман. Шўрлик иккинчи аёлим ҳаммаёғи шишиб, кўкариб кетганига қарамай, мени холимни кўриб қўрқиб кетди, атрофимда парвона бўларди. Мени яна юрагим санчди...Тез ёрдамда шошилинчга олиб кетишди... Ўзимга келганимда, биринчи миямга урган нарса "болам мени урдими?"деган савол бўлди...Мени шифохонага тушганимни эшитиб, шифохонани одам босиб кетди. Лекин катта ўғлимдан бошқа уйимдан ҳеч ким келмади. Нуқул кичик ўғлим келиб "дада, мени кечиринг, тасодифан шундай бўлди"дейдигандек, эшик пойладим. Аммо минг афсуски, на ўғлим, на қизларим, на хотиним келди...Уни ўрнига милицияга ёзиб беришибди...
Шифохонага ИИБўлимидан икки марта ходимлар келишди-ю, ҳеч нарса демай, хол-аҳвол сўрашиб, қайтиб кетишди. Икки хафта ётиб, шифохонадан чиқадиган бўлдим. Кийимларимни алиштириб "ойна-пойнангиз йўқми?"десам, аёлим "менда сизга ойна! Гўзалсиз!" дея кулиб, кастюмимни кийдириб қўйди. Коридордан чиқиб кетаётиб, бурчакда турган ойнага кўзим тушиб, қотиб қолдим...Унда сочлари оппоқ бир қария менга қараб турарди...Хотинимга қарадим, у лабини тишлаб, кўзини олиб қочди. Иложи борича чалғитишга уриниб, нималардир дер, менимча гапларини на ўзи на мен тушунардик...Биз сўзсиз, жимгина шифохонадан чиқдик. Шофёрим нарсаларни машинага жойлаб, эшикни очиб турибди. Мен шу сонияда кўринмас одамга айланиб қолишни жуда-жуда хоҳладим. Шошилиб машинага ўтирдим. Йўл бўйи хотиним нималарнидир гапириб мени чалғитишга уринарди. Уйга келдим-у, "эшикни ёп! Ҳеч кимга очма!"дея ўзимни ётоққа урдим. Уч-тўрт кун шу аҳволда куним ўтди. Бир кеч хотиним" Жоним, бир гап сўрасам майлими?"деди ийманиб. Ҳа, жавобини олгач, "Сиз бутун умр ҳаракат қилиб, кўп нарсага эришдингиз. Ҳаммаси оилангиз, фарзандларингиз учунми?" деди. Мен "ким учун бўлмаса?!"дедим жахлим чиқиб. Шунда у:" Жон.....ака, илтимос, улар нима сўраса беринг! Менга ҳеч нарса керак эмас. Қизимни Худо хоҳласа амаллаб чиқариб олармиз. Қолаверса, шунча ишни қилган яна нолдан бошлашингиз ҳам мумкин-ку. Агар керак бўлса, ана бир хоналик домим бор, шуни сотиб дастмоя қиласиз. Фақат, илтимос, йўқ деманг" дея ялина бошлади. Мен ҳеч нарсага тушунмай "нималар деяпсиз ўзи?"десам, қўлимга Прокуротурадан чақирув қоғозини берди. Кейин билсам, хотиним идорама-идора юриб, арз қилмаган эшиги қолмабди. Энг дахшатини айтайми, аризага нафақат хотиним фарзандларим ҳам қўл қўйишган...
Мен ҳар қанча беркитмай, одамлар билиб бўлибди. Бошимга шляпа кийиб, кўзимгача беркитаман. Гўё одамлардан шу қалпоқ остига беркинаётгандек юрардим. Қай идорага кирсам "ака, нима қиламиз энди? Тушунмай қолдик..."дейишади. Бир кўнглим катта эшикга бориб, ҳаммасини кўчага хайда дейди. Аёлимни оёғимга йиқилиб, ялингани учунгина зўрға ўзимни ушлаб турардим. Ишхонага борсам, катта ўғлим ҳам ўзгариб қолибди. Нимамуш фирмани уни номига ўтказиб берармушман...Уялмай, юзимга айтди шу гапни. Ўзимни зўрға тийиб, "кечқурун уйга бораман, ҳаммани йиғ! Ўша ерда гаплашамиз!"дедим-да чиқиб кетдим. Тўғри қабристонга бордим. Ота-онамни қабрини зиёрат қилиб ўтириб, ишонасизми, сизни бир гапингиз эсимга тушди. Ишимдан айрилиб, нима қилишни билмай юрган пайитим Қўйлиқ бозоридан жой қилдириб, дастмоя ҳам бергандингиз. Ўшанда бир аччиқ гап айтгансиз. У пайитлар кўзим кўр экан. Сиздан хафа ҳам бўлгандим. Қарздорлигим учун буни билинтирмагандим. Минг афсуски, ўша гапингизни мағзини кеч англадим. Жуда кеч англадим...Эсингиздами, сиз нима дегансиз?.." ......ака, эркак киши уйлангандан кейин ўз қариндошлари билан алоқани узса, хотини олдида обрўси қолмайди! Қариндош эркакнинг қаноти! Хотин ҳар куни керак. Қариндош кунида керак!"деганингизда "кичкинагина бўлиб олиб, ақл ўргатишини қара"деб энсам қотган эди. Ҳаммаси тўғри бўлиб чиқди. Мени уйимга на акам, на опа синглим бемалол келиб кетиша олмасди. Тўй хашамда кўриниб қолишмаса, бошқа й
​​иғинларимда фақат хотин уруғлар эди...

"Қабристондан чиқиб, тўғри опамникига бордим. Шўрлик мени кўриб каловланиб қолди. Гўё бир улуғ одам келган-у, ўтиргизишга жой тополмас эди..."Опа, бир ўз қўлингиз билан ош дамламайсизми? Акам билан синглимни ҳам чақирамиз"дедим. Опам кўзларида ёш билан "укажоним, ош сиздан айлансин"дея ошхонага югурдилар. Қаранг, опам менга сиз деб гапиряпти...Қачон "сиз"деган девор пайдо бўлганини ҳам эслолмайман. Айвонда ёнбошлаб ухлаб қолибман. Биринчи марта ота-онам тушимга кирди. Тўй қилаётган эмушман. Дадам билан онам негадир катта уйимга эмас, кичик ховлимга киришмоқчилигини кўриб, "тўй катта ховлида-ку"десам, "у ерга бормаймиз, у бизники эмас"дейишиб, кичик уйимга кириб кетишди. Чўчиб уйғонсам, акам, синглим ҳам етиб келишган экан. Жигарларим билан мазза қилиб ўтирдим. Кечки томон хоҳламайгина катта ховлига бордим. Турган гап мени кутиб ўтиришган экан. Болалар зўрға салом беришди. Кичик ўғлимни юзига ҳам қарагим келмади. Энг қизиғи у ҳам ўзини айбдор санамасди гўё...Атрофимда давра бўлиб ўтиришди. Хотинимга қараб "Гапир, мақсадинг нима?"дедим. У " Уй, машиналар, фирма, умуман ҳамма нарсани мени номимга ўтказиб берасиз" деди. Мен "Агар ўтказмасам, нима қиласан?"дедим.(Буёғини диолог тарзида ёзаман)
- Судга бераман! Қаматаман! Мегажин, ....жиғингиз билан қўш мазор қиламан!
- Ўзингни бос!!! Сенлар билан урушгани келганим йўқ. Хўп! Уй-жойни, ҳамма нарсани ўтказиб бераман! Фирмани эмас фақат.
- Йўқ. Фирмани биринчи ўтказиб берасиз!
- Хўп! Уни ҳам ўтказдим дейлик...уни ким бошқаради?
- Ана, ака-ука бошқаришади!
- Сизларга фақат мол-мулким керакми?
- Ҳа!
- Шунда аризаларингни қайтариб оласизларми?
- Ҳа!
- Сенга эр, болларингга ота керак эмасми?
- Биз учун аллақачон йўқсиз!
- Йўқсиз...ўлганманми?..
- Гап кўпайтириб нима қиласиз? Агар бермасангиз билиб қўйинг, борадиган жойимга бораман. Шармандангизни чиқараман...
- Айтганингдек ҳамма нарсани ўтказиб берсам, мени боқасизларми?
- Сизни хотинингиз боқади.
- Демак, мен сизларга керак эмасман...шундайми?
- Ростини айтайми? Бизга мол-мулкни ўтказиб беринг! Сиз билан ишимиз йўқ!!!Хоҳлаганингизни қилинг!!!
"Яхши, кўнглинглар хотиржам бўлсин! Эртага аризангни қайтариб ол! Ҳаммаси сен айтгандек бўлади! Фақат...кейин...ўртадаги алоқани узаман..."дея омин қилиб, уйдан чиқдим. Томоғимга бир нима тиқилиб қолганди. Яхшики, қоронғу, шошилиб машинамга ўтирдим-у, ўкириб-ўкириб йиғладим...мусиқани қўйиб дод дедим...

(Давоми бор)

Севдора Латипова.

#ХайратдаманХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​​​┄┅┅•🌸•═•═•⊰⊱•═•═•🌸•┅┅---

ҲАРОМНИНГ МУҚОБИЛИ - ҲАЛОЛ✔️

🔴 Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳаром қилган бўлса албатта унинг муқобилида ундан кўра яхшироқ ва #фойдалироқ нарсаларни ҳалол қилган:

➡️ Зинони ҳаром қилган Зот унинг муқобилида никоҳни ҳалол қилиб қўйди;

➡️ Рибо ва қиморни ҳаром қилган Зот савдони ҳалол қилиб қўйди;

➡️ Тўнғиз кабиларни ҳаром қилган Зот қўй, мол, туя, от каби бир қанча жонлиқларни ҳалол қилди;

➡️ Қонни ҳаром қилган Зот жигарни ҳалол қилди;

➡️ Маст қилувчи моддаларни ҳаром қилган Зот унинг муқобилида бир қанча покиза неъматларни ҳалол қилди;

💠 Аллоҳ бир нарсани қилма деса, албатта ўрнига бошқа нарсани қилишга буюрди.

💠 Ҳаргиз муқобили бўлмаган нарсаларни ман қилгани йўқ.

💠 Банда учун бирор эшикни ёпилса, Аллоҳ таоло албатта унга бошқа бир қанча эшикларни очди.

💠 Ҳаром қилинган ва ман этилган нарсаларни санаб қўйди.

💠 Ҳалол неъматларнинг эса санаб адоғига ета олмаслигимизни алоҳида эслатди.

💠 Саноқсиз неъматлардан юз ўгириб, саноқли ҳаромга ўзини урган инсон раҳматдан маҳрумликка лойиқдир.

Шундай экан ёпиқ эшикка бош уравермай, очиқ эшик тарафга олға!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

@sinovlarihayot
“ЭШАК ҲАНГРАСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?”

Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитган гапи имом жамоатга караб: “Намозхон эшак ҳанграганини эшитса, намози бузилади, намозини қайта ўқийди”, деган сўз бўлибди. Ишонмай деса, имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч кимдан эшитмаган. Имомнинг ўзидан сўрашга ботинмай қишлоғига кетибди. Қишлоқ масжидида ўтиришганда, “биродарлар, фалон масжидда ғаройиб бир гап эшитдим, фалончи домла маъруза қилаётган эканлар, “эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқийди” деб айтдилар”, деб имомдан эшитганни айтибди.

Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта хўроз қичқириб эшак ҳанграган, шунча йиллик ибодатимиз бекор кетдими, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай шу масалада ҳалиги имомнинг олдига боришибди. Имом уларни ҳужрасига таклиф қилибди.

– Ҳазрат, – деб гап бошлабди келганларнинг улуғи, – эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузиладими?

– Йўқ, ким айтди сизларга, – дебди имом.

Ҳалиги гапни қолганларга айтиб берган киши:

– Ўтган куни масжидингизга намозга кирганимда айтдингиз-ку, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқиш керак деб...

– Ҳа, гап бу ёқда денг. Сиз маърузани бошидан эшитдингизми? – деб сўрабди имом.

– Йўқ тақсир, охирроғида келдим.

– Унда сиз гапнинг бошини эшитмабсиз, мен таяммум ҳақида гапирган эдим. Агар бир киши саҳрода кетаётган бўлса, суви халтасида бўлса-ю, халта эшагида юкланган бўлса, шу пайт эшаги қочиб кетса, бошқа ердан ҳам таҳоратга сув топилмаса, намоз вақти кириб қолса, таяммум қилиб намоз ўқийди. Агар намоз ўқиб турганда эшагини ҳанграганини эшитса, намози бузилади, чунки эшакни ҳанграши сувнинг қайтиб келганини билдиради, сувини олиб таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди, деган маънода айтгандим...

Қиссадан ҳисса шуки, гапнинг моҳиятини, маъносини тушунмай, боши ва охирини эшитмай, нима ҳақидалигини билмасдан қарор қабул қилиш, шошқалоқлик қилиш дуруст эмас. Бу ҳам ўзига ҳам ўзгаларга зарар ва қайғу келтиради. Ўзингиз яхши тушунмаган нарсани бировга айтишга шошилманг. Бирор масалада, айниқса ижтимоий тармоқларда қўйилаётган ҳар хил постларда кўрган ва ўқиган ҳамда эшитган ҳар бир маълумотни тўлиқ тушунишга, уни тўғри ёки нотўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишга, бировларга етказишдан олдин шу гап дуруст ёки йўқлигига амин бўлиб кейин етказишга одатланиш кераклигини унутманг...

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Кайфиятингизни кўтариш учун 8️⃣ та маслаҳат.

Кайфиятингизни кўтаришингизда ёрдам берадиган 8️⃣ та маслаҳатни.

1️⃣ Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.

2️⃣ Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади, бу ҳам.

3️⃣ Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.

4️⃣ Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.

5️⃣ Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг.

6️⃣ Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади.

7️⃣ Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади.

8️⃣ Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг.

https://t.me/sinovlarihayot
📝 Кечир...

У қатъий сўради:

- Севасанми?

Мен жимгина турдим. У яна сўради:

- Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб бер.

Мен :

- Йўқ!,- дейишни афзал билдим.

У кетди... Орадан йиллар ўтди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.
Телефонни кўтардим, лекин сукунатни эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган овоз ила яна ўша сўзлар янгради:

- Севасанми? Мени ҳеч севганмисан?

Яна ўша қийноқли савол... Жавоб бердим:

- ЙЎҚ!

Телефондан қисқа гудоклар жаранги...

Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада телефон қўлимдан тушиб кетди. Рулда эканлигимга қарамай олиш учун эгилдим. Афсус... Минг афсус!
Тормоз босишга кечикдим. Нима бўлганини англашни ҳоҳламасдим.
Кимдир:

- Синглим, тушинг машинадан, ўзингизни қўлга олинг,- деди..

Ерда қонга беланиб ётган одам томон одимладим. Оёқларим базўр ҳаракатланарди...
Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим. Кўзларимдан томчилаётган ёшларни тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди.
Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас олиб:

- Се-ва-санми?- деб сўради..

Мен эса

- Сизни севмай яшамаган куним бўлмаган!- деб айтдим.

У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва мамнун ҳолда жон берди.
Мен эса унинг қўлларидан тутганча хўнграб юбордим.
Ўз севгимнинг қотилига айландим.

Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни бахтдан йироқлаштиришга қодир!
Агар у илк бор шу саволни берганида севишимни айтганимда эди.У ҳаёт бўлармиди.

Севгида ҳамма тенг! Қиз бола ҳисларини ошкор қилмай ғурурига бўйсуниши мумкин, лекин бу билан бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан.
Қийин бир танлов олдида қолишдан эса ёмони йўқ:

Бахт ёки Ғурур???..

#Guli

https://t.me/sinovlarihayot
☝️Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади?

Аллоҳ таъало: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам»
(Тийн: 1- оят) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз.
Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

1 - Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
2 - Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;
3 - Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;
4 - Қарилик аломатларини кетказади;
5 - Озуқа сифатида қўллашга қулай;
6 - Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади;
7 - Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағшлайди;
8 - Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;
9 - Юракни қувватлантиради.
10 - Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва х.к

Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гузал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар.
Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.
Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7 чи маротаба
«Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур».
(Муъминун: 20 - оят) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

@sinovlarihayot
АЁЛЛАРГА ЁҚАДИГАН ЭРКАКЛАР

• Аёлдан сўрашди:
- Сизнингча ҳақиқий эр ким?
• Аёл жавоб берди:

☝🏻 - жеркийвермай чиройли насиҳат қиладиган;

- титкилайвермай ишонадиган;

🌸 - йиғлатавермай кулдирадиган;

🤴🏻 - оёқ-ости қилавермай бошига кўтарадиган;

💎 - итоатни қадрлайдиган;

🤲🏻 - ибодатни севадиган;

🛡 - суянса бўладиган;

🔰 - ҳаромдан ҳазар қиладиган;

👳🏻‍♂️ - Роббига бандаликда аҳли-аёлини ҳам эргаштира олган эр ҳақиқий эрдир!

• Эрлик исм эмас феълдир, аслида!
©️ Маҳбубий

✔️ Изоҳ: Уламоларнинг айтишига қараганда уйни майда чуйда камчиликларини кўрса ҳам кўрмасликга олиб диққат қилмайдиган эркаклар бутун аёлларга ёқар экан. Уйни камчиликларини кўрсатиб нега ундай бўлди, нега бундай деб майдалашадиган эркакларни аксар аёллар ёқтирмас экан. Фойда олган олди. 👍

@sinovlarihayot
Siz dunyoda unchalik ahamiyatsizman deb o'ylashingiz mumkin, lekin...

Har tong kimdir siz sovg'a qilgan chashkadan qahva ichadi.

Kimdir radioda qo'shiq tinglayotib, sizni eslaydi.

Kimdir siz tavsiya qilgan kitobni o'qib, ichiga kirib ketgan..

Kimdir siz qilgan hazilni eslab, ishdan qaytayotganda to'satdan jilmayib qo'yadi.

Kimdir siz aytgan maqtovdan so'ng o'zini ko'proq yaxshi ko'radi..

Hech qachon men hech narsaga ta'sir qilolmayman demang!

Siz qoldirayotgan "iz"ni, mayli kichik ishlar bilan bo'lsin ham, yo'qotib bo'lmaydi.

Tushunganingizdek siz muhim insonsiz!

@sinovlarihayot
Хайратдаман".... хаётий хикоя. 2-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥

"Машина ойналарини ёпиб, мусиқани баландлаб, ўзим ҳам ўкириб-ўкириб йиғладим. Мақсадсиз тунгача шаҳар кездим. Умримни сархисоб қилиб, бирор марта хотин, болаларни ўйламаган кунимни эслолмадим. Бутун умр шулар учун елиб-югурмадимми? Жигарларимдан узоқлашсам, узоқлашибман аммо буларни бир сония йироқ қилмагандим-ку?..Шу сонияда сизни бир гапингиз яна эсимга тушди: " Ака, хотин, бола-чақа кунда керак. Қариндош кунида. Эркак киши ўз жигарларидан узоқлашдими, билингки, хотин олдида обрўсизланиб бораверади" деганингизда, турган гап "ўзи гўдак бўлиб туриб, ақл ўргатишини" дея энсам қотган. Лекин сиз ҳақ экансиз. Мен кундан-кунга ишим юришиб, ўша бойликга эришиб, кўзим ишдан бошқа нарсани кўрмай, жиловни хотин қўлига тутқазганимни сезмай қолдим. Уйимни хотин уруғ эгаллади. Жигарларим қачон бемалол келиб, меҳмон бўлишганини эслолмайман. Фақат тўй, бирор каттароқ тадбиримда келишмаса, кун ора бўлиб ўтадиган маросимларимда қорасини ҳам кўрсатишмас, бунга эса мен аҳамият ҳам бермас эканман. Барча эхсонларим хотин қариндошлари билан амалга ошириб келинди...Мана, энди ёлғизланиб, хатто фарзандларим ҳам менга бегоналашиб қолганида кўзим очилди...Бойлик, мансаб, мартаба ҳам кучсизланиб қолар экан бундай сонияларда...
Туни билан машинада тўғри келган кўчалар бўйлаб юрар эканман. Тизгини йўқ саволларга жавоб топишга ҳаракат қилар эдим. Бир пайит соатга қарасам, тунги икки ярим бўлибди. Шундагина мени яна бир инсон кутаётгани эсимга тушди. Машинани кичик ховлига ҳайдадим. Кўчадан кириб борар эканман, сув қуйгандек жим-житликдан аллақандай ёқимли халоватни ҳис қилдим. "Аллақачон ухлаб қолгандир"деб, эшикни ўзим очмоқчи эдим,ичкаридан калитни буралгани эшитилди ва эшик очилди. "Келдингизми, тинчликми, хавотир олади ҳам демайсиз" каби енгил, ёқимли тергаш билан кутиб олди. Машинани ичкарига олиб кириб, ювиниб-тараниб, жой қилиб қўйилган айвонга бориб ўтирдим. Хонтахта нозу-неъматлар билан чиройли безаб қўйилган, фақат эгасини кутиб ўтиргани билиниб турибди. Хотиним ошхонадан иккита коса кўтариб чиқаётганини кўриб, билдимки, шўрлик овқатланмай мени кутиб ўтирган экан. Аввалига "ҳеч нарса бермайман! Қўлингдан келганини қил!"деган аламли қарорга келгандим. Лекин ҳозир шу аёлга кўзим тушгач, "бу шўрликда нима айб? Менга текканидан бери, боши ғалвадан чиқмаяпти"дея раҳмим келди...Овқатланиб ўтириб, бор гапни айтиб бердим. У индамай гапларимни эшитди ва "Жоним, агар озгина бўлса ҳам мени фикримни билмоқчи бўлсангиз, яна қайтараман, улар айтганига рози бўлинг! Сиз бир умр шулар учун ишлаганман деяпсиз. Демак, топганингиз уларники! Айтганларини беринг! Бизга нима керак? Бошпанамиз бор. Еб-ичишга ойлигим етади. Сиз янги иш бошланг. Шунча ишни қилган одам, янги иш бошлашдан қўрқмаса керак? Энг мухими, кўнглингиз тинч, соғлигингиз ўзингизники бўлади"деди. Ўйлаб кўрсам, у ҳақ! Охирги пайит менга ҳам ҳеч нарса ёқмаётган, фақат тинчлик, хотиржамликни истаб қолган эдим.

" Ўша куни аёлим билан тонггача суҳбатлашиб ўтирдик. Бомдодга азон чақиргачгина тонг бўлганини билибмиз. Биргалашиб бомдод намозини ўқигач, "дам олинг"дейишига қарамай, енгил, тетик холда ишга кетдим. Ишхонада қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ҳужжатларимни тартибга келтирдим. Керакли нарсаларимни машинага жойладим. Хуллас, фирмани топширишга тайёр қилдим. Катта ўғлимга телефон қилиб, онаси, ука-сингилларини соат 10 га Нотариусга олиб боришини тайинладим. Ўзим ҳам шунга ҳам руҳан, ҳам жисман, ҳам қонунан (ҳужжатлар билан) тайёрландим. Нотариал идорага келсам, аллақачон улар келиб бўлишибди. Адвокатим мени қарши олиб: "Ака, балки яна бир карра ўйлаб кўрарсиз" деган гапига "Сен айтган ишни қилавер, ҳаммаси яхши бўлади" дея ичкарига кирдим. Улар ортимдан юришди.
Биз барча ҳужжатларни расмийлаштириб ташқарига чиққанимизда, кичкина ўғлим;" буни ювиш керак" дея ўз қувончини беркитмади. Менга энг алам қилгани, ақллигим, суянч бўладиганим, ишонганим- катта ўғлим " Ресторан мендан!" деса бўладими...Шуниси алам қилди. Энг қизиғи, шу катта ўғлим менга машинага ўтираётсам "Дада, сиз бормайсизми?"деяпти. Юзига қарадим. Ҳеч нима бўлмаганде