🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
764 subscribers
26.5K photos
15.5K videos
56 files
28.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​​​гда қолди Марина мени ойлигимни яна кўтарди.

Қизимда хомиладорлик бир мунча оғир кечаётган эди. Хомиласи олти ойдан ошгандан кейин, у ўзидан ўзи уйдан чиқиб кетадиган, қилаётган ишини чала қолдирадиган одат чиқарипти. Қудалар бу ҳақида бир неча бор қўнғироқ қилиб айтишди, мен эса баъзида шунақа бўлади бола туғилгач хаммаси ўз ўрнига тушиб кетади, деб ўйлардим. Ойига бўлмасада икки уч ойда қизимни ўзига, деб юз доллардан пул чиқариб турардим.
-Қизимни ойи куни яқинлашгач хеч ким уни бажаролмай қолипти.-уни устига иккинчи қизимга ҳам тинимсиз совчилар келаётган экан.-Бир пайтлар бир уйда яшаётган тожик аёлга ишимни топширдимда ўзим уйга қайтдим
-Ўзбекчиликни биласиз тинимсиз келди кетди, лекин қизим ҳам қудаларим ҳам биров йўқлаб келишмади.-Ўзим анча мунча совға саломлар билан қизимникига бордим.-Қизимни аҳволини кўриб, уялиб кетдим янги келин усти боши бир аҳволда. -Келинойим яъни қудам роса қизимни ёмонлади, фақат уч ойгина яхши юрганини кейин манабунақа қилиқлари чиққанини гапириб мени изза қилди.-Ахир илгари бунаққа қилиқлари йўқ эдику, ўғлийиз кўриб билиб, учрашиб уйланди менга осон тутманг, деб йиғладим.-Ҳақиқатдан ҳам қизим унақа эмасдида, хуллас бола туғилгунча кутайлик кейин бирор чора излармиз,-дедим-қилмаган амалимиз қолмади, бизам қараб ўтирганимиз йўқ, дўхтирларам хомиладорликни бўлиши мумкин кутайликчи дейишди,-нимаям қилардик чидаб турамизда бу ёғи қариндошчилик қудамни шу гапидан кейин анча ўзимни босиб олдим, лекин барбир хуснига қараб туймайдиган қизимга ич ичимдан ачиниб эзилдим.

Иккинчи қизимни ҳам тенги чиқанди ўйлаб ўтирмай узатиб юбордик, тўй ташвишларидан ариб энди кунда катта қизимни аҳволидан хабар олишга бораман.

Ниҳоят қизимни дард тутиб туғруқхонага олиб бордик. Иккала қудам, куёв ҳам ўша ерда ишқилиб эсон омон қутилиб олсинда,-деб тинмай дуо ўқийман бечора куёв ҳам сабрсизланиб гоҳ ташқарига чиқади, гоҳ ичкарига киради.- Сабрсизланиб кутилган дақиқалар келди, эшик очилиб терлаб кетган ёши қирқлардаги доя хотин чиқди.-Суюнчини коттасини берасизларда!-ўғил неварали бўлдиларинг, ўзиям нақд тўрт килоя!-ўзи қандай, ўзи яхшими?-ўзиям отдай, хавотирланманг хаммаси яхши, Худога бир айтганларинг бор эканда. Доя кулди бунақа пахлавонни хар киммам ўзи туғавермайди!
Хурсанчилигим узоққа чўзилмади уч кундан кейин қудам неварамиз туғма кўр бўлиб туғилганини айтганди хушимдан кетиб йиқилдим. Туғруқхона бош врачи буни қариндошлик оқибати, деб изоҳлабти.
Қизимга олти ой уйдагилари яхши қарашди, қаерда яхши табиб, қаерда яхши шифокор бор деса олиб боришаверди, лекин фойдаси бўлмади, ноилож биз чарчаб кетдик озроқ сиз ҳам қаранг, деб боласи билан бирга уйга олиб келиб ташлаб кетишди.
Иккинчи қизим ҳам зинадан йиқилиб белини синдирди уни ҳам куёвим ногирон, деб олиб келиб ташлади.
-Эримни чақиртириб олдим, қизларни аҳволини кўриб дод, деб йиғлади кейинчалик сиқилганидан ичкиликка берилиб кетди. Ҳар дардим ичимда хаммасига мен айбдорман бегуноҳ бир қарияга озор бердим уриб йиқитиб, тўшакка миҳлаб қўйдим хаммадан яширган гуноҳ ишимни Оллоҳдан яширолмапман тез орада ўзимга қайтарди энди ўзим бир уйда уч ногиронга қараб ўтирипман. Кейинчалик намоз ўқишни ўргандим, хаммасини бўлмасада қуръонни ёд олияпман шунданми Худо астойидил қилган товбаларимни қабул қилдими?-эримга инсоф кирди ичишни ташлаб яна Россияга кетди. Хар ой пул юбориб турипти яратганни ўзига шукур!.
Мен бу ўтмишим билан четда сиделка, няня бўлиб ишлаётган аёлларга шуни еказмоқчиман хеч қачон химоясиз инсонларга озор берманг, агар бирор қилиғи ёқмаса қўл кўтарманг уни миллати бошқа бўлгани билан яратгани битта экан. Оллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи, деб бекорга айтилмас экан.
Тамом.
Рухсора Раҳимова.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌹🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀

🌺🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌺🍀 Кўнглингизни хотиржам,
🌺🍀 Юзингизни нурли қилсин,
🌺🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🌺🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌺🍀 Танангизни саломатлик,
🌺🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌺🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌺🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

🍀💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

@Sinovlarihayot Уйда к,олинг 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
#Мулоҳаза

Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчи.

Кимдир кучли бўлишни ўргатади, кимдир - доно.
Кимдир кечиришни ўргатади, кимдир - бахтли бўлишни ўргатади.

Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, лекин бизни синдиради.
Лекин бу ҳам тажриба!

Барчани қадрланг, чунки унинг пайдо бўлиши - бу тасодиф эмас.

@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
O'zbekiston Vatanim manim (dodasi.com)
Bahrom Nazarov
🎶Bahrom Nazarov - O'zbekiston Vatanim manim
@Sinovlarihayot Уйда к,олинг
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.Ы
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
💸 Ризқ;
️Муҳаббат;
😊 Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
​​МЎЖИЗА....

#факт

Чўкиб ўлган инсон оддий одамга қараганда 4баровар тез чириш хосил бўлади.

#Мўжиза

▪️Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят-ибрат бўлишинг учун Биз сенинг
жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан
ғофилдирлар (яъни улардан ибрат олмайдилар).
(Юнус сураси 92-оят.)

Мана фиръавн чўкиб ўлганига асрлар бўлди аммо Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ ва у қиёматга қадар ибрат олишлик учун сақланиб қолади.
©Абдураҳмон.

ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ🔻

https://t.me/sinovlarihayot
❤️❤️❤️Қўлимни сиз маҳкам тутингиз... ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Қўлимни сиз маҳкам тутингиз,
Ҳатто хижрон раҳна солмасин.
Неларнидир сўйлар лабингиз,
Сўзингиздан кўнгил қолмасин.


Қўлимни сиз маҳкам тутингиз,
Йўлолмасин ҳаттоки фироқ.
Йиғламадим, буни билинг сиз,
Бу қувонч ёш... Қучинг қаттиқроқ.

Қўлимни сиз маҳкам тутингиз,
Бу хижронлар бермасин завол.
Армонни сиз занжирладингиз,
Токи бу ишқ бўлмасин увол.

Қўлимни сиз маҳкам тутингиз,
Хажрнинг ўтида ёнмайин токи.
Қалбдаги музликни эритинг ўзиз,
Бу юрак мени деб урмасми ёки...

Мунира Султон

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
• Зарба сенга икки хил таъсир қилиши мумкин:
- ё синасан;
- ёки янада кучли шахсиятга айланасан.
• Бу иккисидан бирини танлаш эса сенинг ихтиёрингда.

© Алий То Ҳа Ҳузайфа

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дона гул учун бахтдан кўз ёш тўкадиган ,
бир оғиз ширин илтифотинг учун ўзини дунё қироличасидек ҳис қиладиган,
бир қути ширинлик билан осмонда қанот қоқадиган
мунисага бахтни ҳис қилдиролмасанг “Эркакман”дема!

@sinovlarihayot
Сен кетасан... чирқирар юрак,
Изларингдан гуллар унади.
Айтгин менга, не қилмоқ керак?
Шумшук юрак нега кўнади?!
Қўлларимдан тортқилаб,тортиб
Юрак сенга эргашиб кетар,
Тоғдай оғир бир дардни ортиб,
Оёқ ердан узилмай қолар.
Бўзлай-бўзлай қайтиб келади,
Чалкаш йўллар сени яширар.
Етолмайди! Бориб нетади
Юрак тағин нега шоширар?!
Сен кетасан... Изларинг қолар,
Аччиқ фироқ, айрилиқ қолар.
Бахту иқбол, оқ йўллар тилаб,
Кўзлар Сени кузатиб қолар!!!


✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿