Сирожиддин Саййид шеърлари
606 subscribers
79 photos
22 videos
2 files
28 links
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид - тафаккурининг янгилиги, теранлиги, руҳият шоири эканлиги билан эътиборга сазовордир.
Download Telegram
ҚОР ЁҒДИ
Қор ёғдию оқданди буткул еру осмонлар,
Борлиқни қуршаб олди оқчопон посбонлар.

Қор ёғдию бу олам бир тунда майинлашди,
Битди гўё жисмида бори захму зиёнлар.

Бепоён бир эзгулик яралгандай, гўёки,
Қолмагандай жаҳонда ичи қора, ёмонлар.

Дараларда оқтошлар оқ қўйлар сурувидай,
Оқ қоялар, оқ тоғлар — оқ чакмонли чўпонлар.

Яссавий ҳикматлари ёғмиш гўё кўклардан,
Ҳаммаёқда ёйилмиш оқ варақ, оқ девонлар.

Фақат бу ҳикматларнинг зимнига етмоқ керак:
Қайдан келур одамзот, яна кетур қаёнлар?

Қошлари камонларнинг зулфи, мижгонлари қор,
Баҳор қачон келади, эй қошлари камонлар?

Бутун борлиқ, бор олам илоҳий оқликка ғарқ,
Бўлмагандай ҳеч қачон ҳеч хил давру замонлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАЛАБАЛИК ОЧЛИК ДАВРИМ
Сирожиддин Саййид

Уч кундир оч яшайман
Термулиб қотган нонга.
Чўнтакнинг ҳам “қорни оч”,
Мадад беролмас менга.

Девордан жилмаяди
“Олтин талабалигим”.
Қарайман, хўрсинаман,
Хўрсиниб қўяр қорним.

Стипендиянинг “қотили”
Ана, қирқ сўмлик туфли,
Бақрайганча қарайди
Менга даҳлиздан туриб.

Ял-ял ёниб курсдош қиз
— Кинога, — дейди, — юринг!
Кинога бало борми,
Қорни тўқ-да, аблаҳнинг!

Отам берган пулларнинг
Китоб олдим барига.
Кулбам мени сир тутар,
Яширгандай бағрига.

Суратимга қарайман,
Бир нарса деб бўлмайди.
Китоб — дўстдир, валекин
Китобни еб бўлмайди.

Таниш шоир келади,
Кўзойнаги ялтирар.
Баччағарнинг қорни оч,
Мени ғам босар баттар.

У ҳам кириб ўлтирар,
Англагандай ноламни.
Тор кулбада шеър ўқиб,
Сайр этгаймиз оламни.

Шеърият қанотида
Тоғлар, сойлар кечамиз.
Қотган нонни бўктириб,
Бирга чойлар ичамиз.

...Ярим тун, қўзғалару
— Яхши қол, — деб жўнайди.
Кўзойнаги ялтирар,
Осмон юлдуз ўйнайди.

Ўша кеча, тор ҳужра,
Фақиргина кўйлакда,
Шоирлик, талабалик
Тутинди ака-ука......
НИЯТ

Бу йил севинчларга талош бўлажак,
Меҳримиз бош узра қуёш бўлажак.

Кетиб қанча ғамлар кўз-қошимиздан,
Қанча бешикларда кўз-қош бўлажак.

Болалар кексалар сингари доно,
Кексалар боладай шўх, ёш бўлажак.

Қайтиб Мадинаю Ҳиндистонлардан,
Қалдирғочлар яна тилдош бўлажак.

Шафқат буржин олар осмонларимиз,
Баджаҳл юлдузлар ювош бўлажак.

Азал ор-номусдан келган бу диёр,
Орзу-умидлари элдош бўлажак.

Дилларда Ватанга айланиб Ватан,
Меҳримиз бош узра қуёш бўлажак.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ИЛТИМОС, СУЯНМАНГИЗ!

✍🏼 Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид шеъри

(Дилга яқин шеърлардан)

https://t.me/sirojiddinsayyid
Ўтиб бормоқдадир тунларинг кам-кам, 
Кам-кам ёниб битгай, ўчгайдир шам ҳам. 
Умрни бир кеча хаёл қилсанг гар, 
Тонг-ла кўзларингда пайдо бўлар нам.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тахтани тахтадан тежаб, тарашлаб,
Пахтани пахтага кўшиб яшаймиз.
Зимдан меҳримизни ўлчаб, қаричлаб,
Сиртдан дарёлардай жўшиб яшаймиз.

Азиз бошларини тошлар қилганлар,
Рўзғор деб кўзига ёшлар олганлар,
Орзу-хавас дебон ошлар қилганлар,
Лагандан лаганга ошиб яшаймиз.
БЕВАФОЛИК

Кўзни кўзнинг зиёсига вафоси йўқ,
Зиёсининг қаросига вафоси йўқ.

Ўсм кетар, егма қошлар ғариб қолгай,
Икки қошнинг ўз "ё" сига вафоси йўқ.

Хинолари ташлаб кетгай тирноғини,
Тирноғининг хиносига ваафоси йўқ.

Гул тўкилар, хазон бўлар, баҳорининг
Гулнинг қадди раъносига вафоси йўқ.

Вафо истаб ёт йўлларга кетгай кўнгил,
Кўнгилнинг ўз садосига вафоси йўқ.

Инсон токи бино бўлмиш, бино қурмиш,
Биносининг биносига вафоси йўқ.

Бутун умр дунё йиғар, лек умрининг
Йиққан молу дунёсига вафоси йўқ.

Ҳаёт йўлин меҳнатлару, жафоси кўп,
Бироқ нечун давосига вафоси йўқ?

Султонлари султонини сотган дунё,
Гадосининг гадосига вафоси йўқ.

Суқротини ейди охир суқротлари,
Синосининг Синосига вафоси йўқ.

Диёнатнинг уйи куйиб кетгай, агар
Муллосининг дуосига вафоси йўқ.

Қай шоирким, бобосига ихлоси йўқ,
Навоийнинг навосига вафоси йўқ.

"Вафо" сўзин ўзгартириб ёзаверар,
Даврнинг ўз имлосига вафоси йўқ.

У не янглиғ халқ бўлгайдир, миллат бўлгай,
Элнингки ўз подшосига вафоси йўқ?

Биз Ватанни она деймиз, лекин нечун
Фарзандининг онасига вафоси йўқ?

Бандасидан кутмагилким, бандасинким
Ўз яратган Худосига вафоси йўқ...

Сирожиддин Саййид
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ

Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари.

Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай.
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.

Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари даҳлизда
Тураверар оғриниб.

Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари валекин
Барин билиб тургандай.

Гарчи тилсиз, забонсиз,
Хомуш, беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.

Онамнинг кўзёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.

Улар ҳам гўё мени
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.

Соғинчнинг деворлари
Ёмғирларда емрилган.
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулган.

Мол йиғмадим мен, аммо
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди, лек
Мен уни ҳам бой бердим.

Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб, келар йиғлагим.

Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга
Суртиб ўлсам арзигай.
ТУРМУШ

Дазмоллар босасан шому саҳарлар,
Нафис кўйлаклар ҳам бир ажиб баëт.
Ишондим: йўлларим равон бўлгуси,
Билдим: ғижимланмас энди бу ҳаёт.
МАСЛАҲАТ

Кунлар зиндонига
               тутқун бўлмагин,
Киймагин тор келган
               йиллар кўйлагин.
Бетийиқ ҳаваслар,
               истакларни тий,
Кийсанг асрларнинг
               чакмонини кий.
Кўксинг тоғ бўлсину
               чўққилар посбон,
Энаганг тун бўлсин,
               ҳамхонанг – осмон.
Навоий сенга ҳар бир тун керак бўлгай,
Агар шодсан ва ё маҳзун – керак бўлгай.

Агар ошиқ эрурсан – лолазорингдир,
Агар Лайлосану Мажнун – керак бўлгай.

Агар уммон билан суҳбат қурай дерсан,
Агар ўзни десанг Жайҳун – керак бўлгай.

Билай дерсан надир кўнгил биноси ҳам
Надир одам, надир очун – керак бўлгай.

Навоий осмондир, осмонийдир,
У гардун узрадир гардун – керак бўлгай.

Сенинг бу оламинг – фисқу фасод бирлан,
У бир оламдурур гулгун – керак бўлгай.

Навоийнинг Ватан янглиғ қиёси йўқ,
Ватан янглиғ сенга ҳар кун керак бўлгай.
НАВОИЙ ТУҒИЛГАН КУН
Ҳар кўнгил ишқ ичра пок
тийнат бўлар кундир бу кун,

Битта сўз олам аро зийнат
бўлар кундир бу кун.

Тийра дунёга зиё сочгай
мунаввар бир исм,

Бир исмдан бир улус
миллат бўлар кундир бу кун.

СИРОЖИДДИН САЙЙИД
ТО НАВОИЙ БОР...

Биз Навоий боғининг боғбонимиз,
Боғбондирмиз, вале меҳмонимиз.

Бул — «Насойим ул муҳаббат» боғидир,
Беш асрким биз бу боғ ҳайронимиз.

Қанча меҳмон ўтди, лек мезбон ўшал,
Барча меҳмон ичра биз нодонимиз.

Мир Низомиддин Алишер, яъниким
Сўз аро осмонимиз, уммонимиз.

Тил — «Хазойин ул маоний»дан келур,
Бошланур шундан адаб карвонимиз.

Паст эрурмиз билмасак ул зотни гар,
Қанча юксалган билан қўрғонимиз.

Не хавотир ичра эл шоирлари,
Гар савол этгай букун султонимиз.

То Навоий бор — муҳаббат дилдадир,
Сўлмагай ҳаргиз кўнгил бўстонимиз.

Шул исмдан юрт аро юз минг умид,
Шул исмдан нурланур давронимиз.

Қадр этайлик нону туздай ҳар сўзин,
То ризо бўлгай улуг мезбонимиз.
СИРОЖИДДИН САЙЙИД
Улуғ бобонг Навоийнинг
ётар жойи Ҳирот бўлгай,
Валекин билмасанг ул
зотни сен, оғир уёт бўлгай.

Сенга муҳтож эмас ҳазрат,
улуғ мақсад, улуғ меҳнат
Билан дил кўзларин очким,
ҳаётинг ҳам ҳаёт бўлгай.

Завол эрмас, камол келтир
она юртингга ҳар соат,
У сенга ҳам она, ҳам юрт,
сенга икки қанот бўлгай.

Нечун ёлқинланиб кезгай
бу тўфонзода тойчоқлар?
Улар фарзандларингга
Бойчибору ҳам Ғирот бўлгай.

Бу тупроқ узра инсон бор,
ва иймон — икки мансаб бор,
Агар жуздир ва ё қарлуқ,
ўғиз ё қўнғирот бўлгай.

Кетар жисминг муваққатдир,
Ватан — мангу муҳаббатдир,
Агар кимда муҳаббат йўқ,
жаҳонда номурод бўлгай.

Келибсан гар сурур келтир,
ҳавас бирлан ғурур келтир,
Ки сен кетсанг ҳам ортингдан
эл ичра ному ёд бўлгай.

Навоий назми — иймондир,
агарчи Сўзни сотгайсан,
Унинг бир сатри охир
таъби назмингга сирот бўлгай.

Менинг бу норавон шеърим
ёзилди бир ният бирлан,
Ёзилсин шеър ҳам токи
у шеърдан бир мурод бўлгай.

Сирожиддин Саййид
МИР АЛИШЕР

Тирикликнинг бонги Навоий,
Буюкликнинг ранги Навоий.

Бир ёришди зим-зиё олам,
Туркийларнинг тонги Навоий.

Беш асрлик рўёдир дунё,
Беш асрлик ўнги Навоий.

Бир уммонким, ибтидоси йўқ,
Йўқдир унинг сўнги — Навоий.

Ўтган сайин илдамлаб кетгай,
Борган сайин янги Навоий.

Ватан каби поёни йўқдир,
Ватан каби мангу Навоий.

Сирожиддин Саййид
Сирожиддин Саййид шеърлари pinned «НАВОИЙ ТУҒИЛГАН КУН Ҳар кўнгил ишқ ичра пок тийнат бўлар кундир бу кун, Битта сўз олам аро зийнат бўлар кундир бу кун. Тийра дунёга зиё сочгай мунаввар бир исм, Бир исмдан бир улус миллат бўлар кундир бу кун. СИРОЖИДДИН САЙЙИД»
ШОҲ БОБУР

Бунча узун оҳ тортдингиз, оҳ Бобур,
Муттаҳамлар дунёсида шоҳ Бобур.

Андижону Ҳинду — етти иқлимда
Топилмади Сизга бир додхоҳ, Бобур.

Оллоҳимнинг даргоҳлари кенг, лекин
Сиғдирмади Сизни бу даргоҳ, Бобур.

Кеча узун, манзил олис, йўл узоқ,
Сизга фақат ёлғиз ой ҳамроҳ, Бобур.

Нонкўр беклар, беоқибат мирзолар,
Кимлар Сизга қазмадилар чоҳ, Бобур.

Ғурбат бўлди охир тожу тахтингиз,
Подшоҳлар ҳам йиғларкан-да, воҳ Бобур!

Қисмат қаттиқ, алам бисёр, эл ғофил,
Бу дунёда борми бир дилхоҳ, Бобур?

Умри отда ўтган буюк мусофир,
Давлат надир асли, надир жоҳ, Бобур?

Шоирлиги шоҳлигидан улуғроқ,
Шоҳлиги ҳам шеъридай огоҳ, Бобур.

Алишербек дейсиз, назм султони,
Сиз ҳам шунда топдингиз паноҳ, Бобур.

Шамширингиз янглиғ Жайҳун ярқирар,
Кўкда моҳ ҳам Сизнинг мангу оҳ, Бобур.

Сирожиддин Саййид