Сирожиддин Саййид шеърлари
618 subscribers
79 photos
22 videos
2 files
28 links
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид - тафаккурининг янгилиги, теранлиги, руҳият шоири эканлиги билан эътиборга сазовордир.
Download Telegram
200121_005
My Recording
Овозга айланган сўз

СОВҒА

Жанр – шеър
Муаллиф – Сирожиддин Саййид
Ўқиган – Раҳимбой
Жуманиёзов
БИТИРУВЧИЛАРГА

Бул Ватаннинг қошу кўзи,
Мижгонлари сиз бўлгайсиз.
Чеҳралари гулдай, кундай
Хандонлари сиз бўлгайсиз.

Бу тонг оппоқ дафтарлардай
Шаҳрим тўлди каптарларга.
Тизсам буни сатрларга
Осмонлари сиз бўлгайсиз.

Бир мамлакат тиниқ кулгу,
Бир мамлакат севинч, орзу,
Бу ҳаётнинг гўзал аҳду
Паймонлари сиз бўлгайсиз.

Ёлғиз қолиб кетган чирой —
Мактабларингиз узра ой
Бу оқшом йиғлар ҳойнаҳой:
Армонлари сиз бўлгайсиз.

Китоблари кўксидаги...
Меҳр балққан сўзидаги,
Устозларнинг кўзидаги
Маржонлари сиз бўлгайсиз.

Кўксингизда баланд ору
Номус бўлса — бўлгай бари,
Бул Ватаннинг кўрар давру
Давронлари сиз бўлгайсиз.

Йиллар ўтар турли-турли,
Умр йўли — қирли, ўрли.
Ниятларнинг нурли-нурли
Нарвонлари сиз бўлгайсиз.

Кўрки бордир ҳар ниҳолнинг,
Ҳар боғдан бир ибрат олинг,
Илм олинг, ҳикмат олинг —
Келажакнинг, истиқболнинг
Қўрғонлари сиз бўлгайсиз.
🇺🇿 2-iyul - mustaqil O‘zbekiston tarixi sahifalaridagi yana bir muhim sana, u bizga suveren taraqqiyotning ahamiyatini eslatib turadi.

1992-yil aynan shu kuni O‘zbekiston Respublikasining Davlat gerbi to‘g‘risidagi qonun qabul qilingan.

Suverenitetimiz timsollaridan biri milliy merosimizning eng yaxshi jihatlarini o‘zida mujassam etgan, uning tasvirlari esa xalqimiz uchun katta ahamiyatga ega.
ЯХШИЛИК

Яхшилик қил — элу юртинг,
дўсту ёру бегонага яхшилик қил.
Энг аввало — ўз онангга,
Ҳеч бўлмаса — ўз онангга
ўхшайдиган бир онага
яхшилик қил!
“Пандемияга
қарши кураш –
ҳар биримизнинг
виждон ишимиз”

ОГОҲЛИК
ТАЛҚИНИ

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

Кўринмас душманлар биз билан бирга,
Улар доим қасди жонимиздадир.
Гўё дахлдордай ҳар бир тақдирга —
Ҳар кун, ҳар соатда ёнимиздадир.

Уйғоқ ҳар бир кўнгил уларга душман,
Қадрдон ошноси — ҳар мудроқ юрак.
Улар бу борада жиддий уюшган,
Уларга лоқайд ва мудроқлар керак.

Фарқи йўқ кекса-ёш, эркакми, аёл —
Бани одамзодга алами бордай:
Дунёда сиҳатлик топсин дер завол,
Тириклик ётсин дер хаста бемордай.

Мўлжал-муддаоси — тўсиқсиз ҳар қалб,
Илму маърифатсиз ҳар мия бўлган.
Шундоқ тарқаб-тарқаб, бир-бир эгаллаб,
Охир келиб катта армия бўлган.

Кибру манманликнинг мавжлари аро
Қай лаҳза лоқайдлик лангар ташлагай —
Билингки, бу душман эмас бепарво,
Бу душман шу заҳот лашкар ташлагай.

Лашкар эса ҳеч вақт бехатар бўлмас,
Дилларга ин қурган махсуслари бор.
Ҳасад, риё отлиғ яшовчан, ўлмас,
Жаҳолат сингари жосуслари бор.

Кўриб тургайдирсан дўсту ёрингни,
Ғаним гар одамдир — кўриб тургайсан.
Билмасанг, сезмасанг зўр ағёрингни,
Бошинг қайга олиб, қайга ургайсан?..

Уруш пайтидаги танг ҳолат янглиғ
Жанг кетар шафқатсиз, тун-кун, беомон.
Маҳв этар кўринмас қабоҳат янглиғ,
Бу душман ёмондир, бу душман ёмон!

Қондош-қариндошинг қаршингдаги-ю,
Кам-кўстинг хизматинг, ишингдагидир.
Ташингдаги душман ташингдаги-ю,
Ичингдаги душман ичингдагидир.

Ер юзин забт этиб олмоқдан аввал,
Эринчоқ элларни қилгайдир ишғол.
Онгу тафаккурин айлабон қамал,
Кулфат ёғдиргайдир, ёғдирар завол.

Қасри бунёдингни емиргай ногоҳ,
Кейин наф келтирмас сўнгги пушаймон.
Эй инсон, огоҳ бўл, огоҳ бўл, огоҳ,
Бу душман ёмондир, бу душман ёмон!

Билгилки ҳар соат, ҳар лаҳза, ҳар дам,
Лоқайд бўлмоқликка ҳаққимиз йўқдир.
Қайта яралмагай Ватан ва одам,
Бизнинг бошқа элу халқимиз йўқдир.

Оламда жанг кетар пинҳон ва узоқ,
Шайтон ҳам шайланиб шимармоқда енг.
Бундай пайт иғвою бўҳтон тарқатмоқ,
Халқингга хиёнат қилмоқ билан тенг.

Ҳақ йўли бир бора ўтилгай дебон,
Қурбон бўлиб кетган Чўлпонлар ҳаққи,
Янги замон қурмоқ эмасдир осон —
Мард ва матонатли инсонлар ҳаққи,

Азиз шифокорлар, ҳорғин юз-кўзлар,
Тунлар мижжа қоқмай қақраганлар — сиз,
Жон олиб, жон бериб ҳар бемор узра,
Миллат соғлиғини сақлаганларсиз.

Сўнмагай оламда меҳру вафо ҳам
Одамзод қалбининг нур, зиёлари.
Огоҳ ҳар бир элни асрар Оллоҳ ҳам,
Асрагай азизу авлиёлари.

Кўринмас душмандир гар бало, офат,
Уйғоқ юраклардир — уйғоқ посбонлар.
Манзилга еткизгай соғ, беталофат —
Уйғоқ карвонларни уйғоқ сарбонлар.

Ҳушёр бўл, замондош.
Уйғон, замондош!
Мард зотлар ҳикмати бизга бўлсин ёр.
Чунки ортимизда — жигардош, жондош
Она Ўзбекистон — бедор Ватан бор!
Янги давр-у замон қасри ўз-ўзидан бино бўлмас,
Ўз-ўзидан ҳеч бир дилбанд Беруний ё Сино бўлмас.
...Ўз уйингдай, ўз юртингдай-Кўз қорангни ўзинг асра,
Дилпоранг ҳам жигарбандинг, Ўз болангни ўзинг асра
Менинг Ватан ичра ватанларим бор,
Мангу завол бӯлмас чаманларим бор.
Термизийлар янглиғ хазиналарим,
Бухорийлар каби маъданларим бор.
УСТОЗ

Доим янграб турсин шеър ила ғазал,
Давру замонимдан қайирма, Худо.
Ҳамма ҳам яшасин, фақат энг аввал
Мени устозимдан айирма, Худо.

Махкам қил эзгулик чегараларин,
Ғамга чулғамагин теваракларин.
Асрагин гулдайин невараларин,
Мени устозимдан айирма, Худо.

У дилларда яшар, ўзи — дилпора,
Тоғдек улуғ, бироқ хасдан бечора.
Бу зорим сенга ҳам етсайди зора,
Мени устозимдан айирма, Худо

Бир буюк, дир даҳшат шоирчалар бор,
Бир-бирин қовуриб ейишга тайёр.
Уларга ҳеч кимни қилма гирифтор,
Мени устозимдан айирма, Худо.

Эсиз шеър ёзолмай юрган пайтларим,
Сувга оқиб кетди қанча дардларим.
Ўтди не-не дўст-ёр, мард, номардларим,
Мени устозимдан айирма, Худо.

Ҳасрат майи тўла бир пиёладир,
Бағри қизғиш, юзи сарғиш лоладир,
Етмиш ёшга бораётган боладир,
Мени устозимдан айирма, Худо.

Менинг энг беғубор чоғларим кетган,
Яшил адирларим, боғларим кетган.
Қанчалар суянган тоғларим кетган,
Мени устозимдан айирма, Худо.

Сўз қадрин, туз қадрин билиб юрдимми?
Бир зум имтиҳонсиз умр кўрдимми?
Паноҳингга олгин элим, юртимни,
Мени устозимдан айирма, Худо.

Одамзот авзойи ўзингга маълум,
Бир умр яшаб ҳам олмагай таълим.
Отадан сўнг турар ахир муаллим,
Мени устозимдан айирма, Худо.

https://t.me/joinchat/AAAAAFiMaw-QXpGzcw7f5g
1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

КИМ ТИЛНИ БИЛУР ‒ ЭЛНИ БИЛУР

Аваз Ўтар ғазалига мухаммас

Гар ушбу Ватан бизга азал ота макондур,
Султонларидин шаъни анинг рўйи жаҳондур.
Ким тилни билур ‒ элни билур, шонига шондур,
Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур,
Тил воситаи робитаи оламиёндур1.

То ёғмасалар бошингиза таънаю тошлар,
Тошдин ҳам қатиқ бўлгусидир илм ила бошлар,
Эй сиз, қоракўзу қорасочу қорақошлар,
Ғайри тилини саъй қилинг билгали ёшлар,
Ким илму ҳунарлар билаки андин аёндур.

Бўлмас кишига кўрку ҳусн сўзни гулидек,
Ҳар тилни билув ‒ дилни билув, дилни ‒ элидек,
Тилни йўли ҳам шоҳ жаҳонгирни йўлидек,
Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек,
Билмакка они ғайрат этинг, фоида кондур.

Ҳақ сизга берибмиш сувингиз ҳам далангизни,
Ўз боғингизу, қир-адирингиз, лолангизни,
Тенг айлаб жаҳон аҳлига куч-ҳафсалангизни,
Илму фан уйига юборинглар болангизни,
Онда ўқуғонлар бори яктойи замондур.

Умр ўтгусидур сув каби ё сувдаги хасдек,
Дилбандларингизнинг бари дарёйи ҳавасдек,
Илм олмасалар умр бўлур тийра қафасдек,
Зор ўлмасун онлар дағи тил билмай Аваздек,
Тил билмаганидан они бағри тўла қондур.
2007

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

Каналларимизда қолинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги рамзи тақдимоти бўлди.
Audio
Овозга айланган шеър

НУСРАТ ДЎХТИР

Муаллиф: Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири
Ўқиган: Ҳулкар Бўриева, “Ўзбекистон 24” телеканали сухандони

https://t.me/joinchat/AAAAAFiMaw-QXpGzcw7f5g
21 октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати Адиблар хиёбонида ўтказилган тантанали тадбирдан фотолар
8 октябрда адабиёт бўйича Нобел мукофоти америкалик шоира Луиза Глюкка берилди. Швеция академияси унинг «мавжудликни ўз қатъий гўзаллиги билан универсал қиладиган шеърий овози»ни юқори баҳолади.

Глюк 1943 йилда Нью-Йоркда туғилган. У Америка санъат ва адабиёт академиясининг аъзоси, ижодий ишлари учун АҚШда бир неча бор юқори мукофотларга сазовор бўлган – Америка шоирлар академияси мукофоти (1968 йил), Миллий танқидчилар жамияти китоб мукофоти (1985 йил), Пулицер мукофоти (1993 йил), Боллинген мукофоти (2001 йил). 2003-2004 йилларда АҚШнинг шоира лауреати бўлган.

У Колумбия университетига ўқишга кирган, аммо таълим жараёнини тамомламаган. Кейинчалик Глюк Уильямстаундаги (Массачусетс штати) Уилямс коллежи, Йел, Бостон ва Айова университетларида, Вермонтдаги Годдард коллежида инглиз тилидан дарс берди, у Йел университетининг профессори ҳисобланади.
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Сирожиддин Саййид
таваллуд топган кун!
Ушбу гўзал айём билан эл ардоқлаган шоиримиз, азиз устозимизни чин дилдан муборакбод этамиз! 💐🎊
Устозимизга соғлиқ саломатлик, оилавий бахт, ижодларига қанот, фаолиятларига катта муваффақиятлар тилаймиз!
Бошимизга ОМОН бўлинг, Устоз!
Устозим Сирожиддин САЙЙИДга

Ниҳоят, Тошкентда гуллади ўрик,
Ўртаб юборди-ку Сурхоним тафти.
Табиат бунчалар чиройли, кўҳлик,
Куртакдек очилди онамнинг кафти.

Укам қалдирғочга мактублар йўллаб,
Синглим ўсмаларнинг оромин бузди.
Турналар учмоқда бахтни опичлаб,
Қизим қитиқлади илк бор ялпизни.

Биласан, барибир яхши кўраман,
Ўрик гулларига бурканган шаҳар.
Оҳ, ҳар тун Сурхонга лим-лим тўламан!
Симириб қўяди қақраган саҳар.

Жўрабек ЖАҲОН
​​Ислоҳотлар амалда

АДИБЛАР МАКТАБДА

Сурхондарё вилоятидаги “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ҳурватан қишлоғи 67-мактабда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Сариосиё тумани ҳокими Ўктам Тўраев, туман прокурори Нодиржон Азизов, туман ички ишлар бошқарма бошлиғи Ўктам Мустафақулов, Денов туман Кенгаши депутати Ислом Худойбердиев, Ёзувчилар уюшмаси ижодкор ўқитувчилар кенгаши аъзоси Нажмиддин Мирзо, устоз муаллим Аҳтам Сафаров, “Сариосиё” газетаси муҳаррири Абдураим Раҳмонов, шунингдек, ижодкор ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этди.
Учрашувда мактаб кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобига чоп этилган 250 дан зиёд китоблар совға қилинди.
Самимий суҳбат, савол-жавоб, мушоирага йўғрилган учрашув мумтоз ва замонавий адабиёт дарсига, ижод сабоқларига айланиб кетди.
Дарқаҳиқат, янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади...
Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Сурхондарё вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Бизнинг манзил:👇
http://ijod.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA