SODIQ SAHOBALAR
58 subscribers
226 photos
251 videos
8 files
152 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
#танланган_мақолалар

Рамазонга ҳам саноқли кунлар қолди. Кўпчилигингиз ушбу муқаддас ойдан қандай қилиб кўпроқ фойда олишни ўйлаётган бўлсангиз керак?
Рамазон - бизнинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний камолотга эришишимиз учун Аллоҳ субҳана ва таоло томонидан берилган улкан имкониятдир. Агар сиз ушбу ойни кўпгина фойдалар устида ўтказмоқчи бўлсангиз қуйида сиз учун баъзи тавсиялар мавжуд.

🌼1-тавсия:
Режа тузиш.
«Агар режангизни бажара олмасангиз муваффақиятсиз бўлишни режалаштирган бўласиз» дейди машҳурлар. Ушбу Рамазонда ҳам фойдали, ҳам эришиш мумкин бўлган режаларни тузиб олинг. Демак оддийгина режа тузиш вақтингизни унумли сарфлашга, мақсадларингизга эришишга ва бу ойни ёруғ юз билан тарк этишга ёрдам беради. Масалан Қуръонни неча марта ҳатм қилиш ва шунга боғлиқ масалалар.

🌼2-тавсия:
Вақтни бошқариш.
Бу ойдаги энг қимматли нарсангиз сизнинг вақтингиздир. Агар вақтингиздан оқилона фойдалана олсангиз, албатта кўпгина ажр-савобларга эга бўласиз. Телевизор тамоша қилиш, интернет тармоғида ўтириш каби беҳуда нарсаларга вақтингизни сарфлашдан сақланинг. Бўш вақтингизни намоз, Қуръон, зикр ва дуолар қилиш билан ўтказинг. Шунда ушбу муборак ойнинг гўзаллигини ҳис этасиз ва Аллоҳ субҳана ва таолога яқинлашасиз. Бўш қолдим дегунча тилингиз ва дилингизни «Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар» каби зикрларга банд қилиб қўйинг.

🌼3-тавсия:
Мустаҳкамлик калити.
Аллоҳ учун энг севимли амал - оз бўлсада доимий қилинаётган амалдир. Рамазон ўзгариш учун энг қулай вақт. Бу ойда яхши фазилат ёки бирор янги суннатни ўзлаштиришни бошланг. Сўнг нафақат Рамазонда, балки бошқа ойларда ҳам ушбу одатингизни давом эттирасиз.

🌼4-тавсия:
Қулай муҳит яратиш.
Маълумки, ўсимлик ўсиши учун керакли миқдорда сув ва қуёш нури талаб этилади. Сиз яратаётган муҳит ҳам Рамазон ойида иймонингизнинг қандай ўсишига таъсир қилади. Шундай экан кўпроқ жамоат намозини адо этиш учун масжидга боринг, Қуръон ва илм ҳалқаларида иштирок этинг!

🌼5-тавсия
Нафсни тергаш.
Ўзингизнинг имкониятларингизни ҳеч қачон паст баҳоламанг ва Аллоҳ субҳана ва таоло доимо юксалишингиз учун имконият беришини унутманг. Бу ойда қанча кўп ҳаракат қилсангиз, шунча кўп фойдага эга бўласиз. Кўпроқ гуноҳларингизни кечирилиши, жаҳаннам оташидан ҳалос бўлиш ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ҳақида фикр юритинг.

Аллоҳ субҳана ва таоло бу ойда барчамизни муваффақиятга учраганлардан қилсин. Тоат-ибодатларимизни ва тутган рўзаларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эркин таржима
Манба: OnePathNetwork


Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝