SODIQ SAHOBALAR
59 subscribers
226 photos
251 videos
8 files
152 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)


#Жума_тонгида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
Audio
Juma maʼruzasi albatta eshting Qoʻshnichilik haqida👍☺️☺️
#1chiqism
#2chiqisim
#3chiqisim
#4chiqisim
#5chiqisim
#6chiqisim
🎧🎧
#Fargʻona
🎧Hajmi:7,6.MB.mp3

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
⚡️Assalomu alaykum! Yaqinlashayotgan Ramazon Oyingiz Muborak Bo'lsin!!!💫

💥Ismingiz yozilgan Ramazon tabrik rasmlarni profilingizga qo'yib olishni xoxlaysizmi?
💥Unda ismingizni buyurtma berish uchun @Sodiq_Sahobalar kanlimiz admin boʻtiga murojaat qiling toʻliq oʻsha yerda

BOT 👉👇👇 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot
📆 27-mart 2021-yil.
SHANBA
Farg'ona vaqti bilan

Tong 04:49 (saharlik)
Quyosh 06:05
📌 BOMDOD 05:35
📌 PESHIN 12:30
📌 ASR 16:42
📌 SHOM 18:32 (iftorlik)
📌 XUFTON 19:48
@Sodiq_Sahobalar
АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШ ЙЎЛИ – НАФСГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Алҳамду лиллаҳи Роббил оламин. Ҳамдан касирон тоййибан муборакан фиҳи ало кулли ҳалин ва фи кулли ҳин... Вассалату вассаламу аъло саййидина ва санадина Муҳаммаданил мустафо ва аъло олиҳи ва саҳбиҳи ва ман табиаҳу бииҳсонин ила явмил жазо... Аммо баъд:

Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати, баракоти бўлсин. Аллоҳ жалла жалолуҳу дунёда ҳам, охиратда ҳам сизлардан лутфу карамини дариғ тутмасин, саодатманд қилсин. Жаннатига,жамолига мушарраф айласин...

Бу дунё, бу ҳаёт, кунларимиз ва умримиз ўткинчидир, абадий эмас, қисқадир, вақтинчадир, сўнги ва охири бордир, ўлим бордир. Ҳақиқат ва абадий ҳаёт охиратдадир, ўлимдан кейинги ҳаётдир. Охират– абадий ҳаёт, бу дунё эса– фоний, ўткинчи. Аслида охиратга ҳозирлик кўриш керак.

Исломнинг, имоннинг бизга тавсия этган ҳақиқати шундай. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари ҳам шундай фикр билан яшаганлар. Дунёга аҳамият бермаганлар, елиб-югурмаганлар, унга ҳирс қуймаганлар. Охиратда саодатли бўлишга, Аллоҳнинг розилигини топишга бизларни даъват этганлар. Ўзлари ҳам охиратнинг шавқи, соғинчи билан яшаганлар:

مالي و للدنيا؟ انما انا کراکب استظل تحت ظل الشجرة (ترمذي عن عبد الله بن مسعود)

Мо ли ва лид дунё– менинг дунё билан нима ишим бор?.. Иннамо ана карокибун истазалла таҳта зиллиш шажараҳ– Мен бир дарахт соясида бироз нафас ростлаб, ўтадиган бир отлиқ йўловчи кабидурман,– деб марҳамат қилганлар. «У дарахт, яъни бу дунё менинг асосий маконим, мақомим, мақсадим эмас», деган маънода айтганлар...

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
internet haqida 1
@Sodiq_Sahobalar
Juma maʼruzasi albatta eshting Intrnet haqida👍☺️☺️
#1chiqism
🎧🎧
#Fargʻona
🎧Hajmi:6,8.MB.mp3

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Юсуф Эстеснинг Исломни қабул қилиши | Қуръон ила ҳидоят топдим | Фаҳад Алкандарий →

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
📆 28-mart 2021-yil.
YAKSHANBA
Farg'ona vaqti bilan

Tong 04:47 (saharlik)
Quyosh 06:03
📌 BOMDOD 05:35
📌 PESHIN 12:30
📌 ASR 16:43
📌 SHOM 18:33 (iftorlik)
📌 XUFTON 19:49
@Sodiq_Sahobalar
#Бароат_кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади

Бу кеча дуолар қабул бўлади

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: “Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман”, дейди. Шу вақтда ким сўраса, унга берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа".

Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб: “Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг;
Тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилинг;
Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;
Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг;
Имкон топсангиз Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Аллоҳ то тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” дейди” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.

Аллоҳ таоло бу ойда холис ниятлар ила қиладиган жамики амалларимизни қабул этсин. Ўзи дуоларни ижобат этувчи ва гуноҳларни мағфират қилувчи Зотдир.

№ 2

Даврон НУРМУҲАММА

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Sodiq_Sahobalar
📆 29-mart 2021-yil.
DUSHANBA
Farg'ona vaqti bilan

Tong 04:46 (saharlik)
Quyosh 06:02
📌 BOMDOD 05:35
📌 PESHIN 12:30
📌 ASR 16:44
📌 SHOM 18:34 (iftorlik)
📌 XUFTON 19:50
@Sodiq_Sahobalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Бомдод намозидан кейин ухласа зарари йўқми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

@Sodiq_Sahobalar
Internet haqida 2
@Sodiq_Sahobalar
Juma maʼruzasi albatta eshting Intrnet haqida👍☺️☺️
#1chiqism
#2chiqisim
🎧🎧
#Fargʻona
🎧Hajmi:7,6.MB.mp3

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
📆 30-mart 2021-yil.
SESHANBA
Farg'ona vaqti bilan

Tong 04:44 (saharlik)
Quyosh 06:00
📌 BOMDOD 05:35
📌 PESHIN 12:30
📌 ASR 16:45
📌 SHOM 18:35 (iftorlik)
📌 XUFTON 19:51
@Sodiq_Sahobalar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Уша ипшарни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

Абу Убайд қуйидагича ривоят қилади:

«...Кундуз куни Умар бир дарахт остида ухлаб ётар эди. Бир аъробий аёл келиб, одамларга аланглаб қаради-да, унинг (Умарнинг) олдига келиб: «Мен бир мискина аёлман. Менинг болаларим бор. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб бизга Муҳаммад ибн Масламани закотчи қилиб юборди. У бизга ҳеч нарса бермади. Аллоҳ хайрингни берсин, сен бизга бир шафоатчилик қилсанг», деди.

«Ярфоъ! – деди Умар ходимига. – Менга Муҳаммад ибн Масламани чақириб кел!»

«Мени унинг олдига олиб борсанг, ҳожатим чиқармиди», деди аёл.

«Иншааллоҳ, у ҳожатингни чиқаради», деди Умар.

Ярфоъ Муҳаммад ибн Масламанинг олдига бориб, чақириб келди. У келиб: «Ассалому алайкум, эй мўминлар амири», деди.

Аёл уялиб кетди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен сизлардан яхшиларингизни танлашда камчиликка йўл қўймаган эдим. Агар Аллоҳ азза ва жалла бу аёл ҳақида сўраса, нима деб жавоб берасан?» деди.

Муҳаммад ибн Масламанинг кўзларидан ёш оқди. Сўнг Умар: «Аллоҳ бизга Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Биз у зотга иймон келтирдик ва эргашдик. У зот Аллоҳ нимага амр қилса, шунга амал қилдилар. Садақани то Аллоҳ у зотнинг руҳларини қабз қилгунича ўз аҳлига, мискинларга бериб турдилар.

Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни халифа қилди. У ҳам Аллоҳ унинг руҳини қабз қилгунича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилди.

Сўнг мени халифа қилди. Мен сизлардан яхшиларингизни ихтиёр қилишда нуқсонга йўл қўймадим. Агар сени яна юборадиган бўлсам, бу аёлга шу ва ўтган йилнинг садақасини бергин. Билмадим, эҳтимол, сени юбормасман», деди. Кейин аёлни чақириб бир туя, ун ва ёғ берди-да: «Буни олгинда, бизга Хайбарда яна учрагин, биз ўша ерга бормоқчимиз», деди. Аёл Хайбарда унинг олдига келди. У унга икки туя берди ва: «Буни ол, Муҳаммад ибн Маслама келгунича сенга етиб туради. Мен уни сенинг шу ва ўтган йилги ҳаққингни беришга амр қилдим», деди».

Мусулмон раҳбарларнинг бева-бечоралар ҳаққига қандай риоя қилишини, уларнинг ижтимоий тенглик учун хизмат қилганини, оддий фуқаролар раҳбар билан қандай учрашишини, унга қандай шикоят қилишини кўриб қўйинг.

Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келтиришди. У киши уларни одамларга тарқатди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади...
➡️@Sodiq_Sahobalar
Internet haqida 3
@Sodiq_Sahobalar
Juma maʼruzasi albatta eshting Intrnet haqida👍☺️☺️
#1chiqism
#2chiqisim
#3chiqisim
🎧🎧
#Fargʻona
🎧Hajmi:6,3.MB.mp3

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Др. Закир Найк | БОКС & ММА Исломда жоизми? →
👤 #Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА РАМАЗОН ОЙИ ВА ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.

🔸 Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

📡🖥📲 Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

🤲Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝