SODIQ SAHOBALAR
59 subscribers
226 photos
251 videos
8 files
152 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб #Эътиқод_дурдоналари:
АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОАНИНГ ИККИ АҚИДАВИЙ МАЗҲАБИ. ИМОМ МОТУРИДИЙ

Имом Мотуридий ва мотуридия мазҳаби

Мотуридия мазҳаби асосичиси бўлган улуғ бобомизнинг исми шарифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра Имом Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган.

Имом Мотуридийнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Манбаларни солиштириб чиққан уламолар имом Мотуридийнинг устозларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Муқотил Розийнинг ҳижрий 248 йилда вафот этганига кўра, бу зотнинг туғилиши ҳижрий 240 йиллар атрофига тўғри келишини айтишган.

Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми бўлган ушбу зотнинг туғилган йили бу қадар ноаниқ бўлиши, ҳатто вафот этган йилида ҳам ихтилофлар борлиги тўғрисида кўплаб сабаблар айтилган. Мазкур сабабларнинг энг асосийси бу зотнинг ўша пайтдаги аббосийлар давлати маркази бўлган Бағдоддан узоқда сомонийлар давлатида яшагани ҳисобланади.



Имом Мотуридийнинг устозлари

Имом Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олган бўлиб, уларнинг машҳурлари қуйидаги зотлардир:

Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний;
Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий;
Нусайр ибн Яҳё Балхий;
Муҳаммад ибн Муқотил Розий ва бошқалар.
Ушбу тўртта устоз имом Мотуридийни имом Абу Ҳанифагача бўлган санадини боғловчи устозлар ҳисобланади. Чунки мазкур Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхийлар 200 ҳижрий санада вафот этган Абу Сулаймон Мусо Жузжонийнинг шогирдларидир. Бу зот эса Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг шогирди бўлган. Демак шунга кўра ҳанафия мазҳаби имом Мотуридийга қуйидаги санад билан етиб келган:

– Имом Абу Ҳанифа;

– Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад;

– Абу Сулаймон Мусо Жузжоний;

– Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхий;

– Мотуридий.

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ фиқҳда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида бўлганидек, ақидада ҳам у зотга эргашган. Шунинг учун ҳам баъзи асарларда мотуридия мазҳабидагиларни ҳанафийлар деб ҳам аталади...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
«САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ


Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Бу борада Қуръони Карим оятлари икки турга тақсимланади:

Биринчи тур: Ҳеч қандай сабабсиз, тўғридан-тўғри нозил бўлган оятлар.

Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари асосан ушбу турга киради. Улар инсониятни ҳидоятга бошлаш учун сабабсиз нозил қилинган.

Бироқ «Аслида буларни ҳам сабабли дейиш мумкин, чунки улар ҳам қайсидир шахсий ёки ижтимоий ҳолат тақозосига кўра нозил қилинган», деган уламолар ҳам бор.

Иккинчи тур: Бирор сабабга боғлиқ равишда нозил бўлган оятлар.

Бундай оятлар маълум сабабларга кўра нозил этилгандир. Ушбу бахсимизда ҳудди шу тоифага кирувчи оятлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.

«Сабаби нузул»нинг маъноси

Қуръони Каримдан ваҳий нозил бўлишига боис бўлган нарса «Сабаби нузул» дейилади.

Бошқача қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бирор ҳодиса рўй беради ёки у зотга савол берилади. Шу муносабат ила бир ёки бир неча оятлар нозил бўлиб, Аллоҳ таоло уларда мазкур ҳодисага боғлик нарсани баён қилади ёки саволга жавоб беради. Ана ўша ҳодиса ва савол «Сабаби нузул» бўлади...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ АБУ БАКР ДАВРЛАРИДАГИ ЖАМЛАНИШИ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттик жанглар бўлди. Шу жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда ҳазрати Умар Абу Бакрга (Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин): «Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб кўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.

Аввал бошда ҳазрати Абу Бакр иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. Кейинроқ эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб, бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар. Чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида ёзган, Пайғамбаримиз вафот этадиган йиллари Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган эди.

Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо ва бошқалар Қуръони Каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу улкан ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: «Кимнинг қўлида ёзилган Қуръон бўлса ва унинг Пайғамбаримиз ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди!» дея эълон қилдилар. Икковлари масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан бир йилдан ортиқ вақтда Қуръонни жамлаб бердилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Агар бирор ҳарфи ўрнида бўлмаса, минглаб ёд биладиганлар қарши чиқар эди.

Лекин асосий таянч ёдлаш бўлиб қолаверди. Қуръони Каримни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фариштадан ёдлаганлар, у кишидан саҳобалар, саҳобалардан эса улардан кейинги авлод ва ҳоказо, ҳозиргача етиб келган...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ВАҲИЙ, ҚУРЪОН ВА РИСОЛАТ

ҲИРО ҒОРИДА

(ҳижратдан аввалги 15 йил Рамазон ойи; милодий 608 йил август-сентябрь)

Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда ўттиз саккиз ярим ёшдалар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ҳалок этишга уринмоқда, бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қараманг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғону туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди.

Бутун дунё жоҳилона ҳаёт кечирарди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган, кишиларнинг барчаси бўлган-бўлмаган, бузуқ ва асоссиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм cyрарди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон, инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди.

Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб мазкур қоронғиликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди.

Мазкур муборак қалб Макка номли шаҳарда Абдуллоҳ исмли отадан, Омина исмли онадан туғилган, Аллоҳнинг инояти билан жоҳилиятнинг барча чиркинликларидан сақланиб қолган Муҳаммад исмли муборак инсоннинг қалби эди.

Мазкур ягона пок қалб эгаси жоҳилият зулматидаги ноҳақлик, фисқу фужур ва бошқа номаъқулчиликлардан четланиб, Макка шаҳри яқинидаги тоғда, Ҳиро номли кичик бир ғорда ўтирар ва «Инсоният қандай қилиб жоҳилият зулматларидан нурга чиқиши мумкин?» деган саволга жавоб ахтарар, шу тариқа бўлажак улкан ҳодисаларга ўзлари билмаган ҳолда тайёргарлик кўрар эдилар.

Айни ўша пайтда инсониятни Ўз қудрати ила яратиб, уни гўдаклигидан турли саркашликларига, инжиқликларига ва хатою адашишларига қарамай, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб тарбиялаб келаётган Аллоҳ таоло инсониятнинг навбатдаги ва энг катта адашувидан кейин энг охирги пайғамбарини юбориш, энг сўнгги китобини нозил қилиш ва энг сўнгги, мукаммал ва доимий шариатини жорий қилишни ирода қилган пайт келди.

Ҳа, пайғамбарлик келишидан икки йил олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бир йилда бир ой (Рамазон ойида) «таҳаннус» (гуноҳлардан сақланиш, руҳий покланиш) ва «муроқаба» (Холиқ ва махлуқот ҳақида тафаккур қилиш) ибодатлари пайдо бўлган эди.

У зот ўша ерга келган мискинларга таом берардилар. Вақтни кўпроқ ибодатда ўтказиб, борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида тафаккур қилардилар. Қавмлари эътиқод қилаётган диёнатга кўнгиллари рози бўлмасди. У зот очиқ-ойдин ҳаётий йўлни излар эдилар.

Бундай танҳоликни хоҳлаб қолишлари ҳам Аллоҳ таолонинг келажак ишларни кўзлаб йўлга қўйган тадбири эди. Дарҳақиқат, бу зотни келажакда улкан ишлар кутарди...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ

١7
- يُمِيتُ الْخَلْقَ طُرًّا ثُمَّ يُحْيِي فَيَجْزِيهِمْ عَلَى وَفْقِ الْخِصَالِ



Маънолар таржимаси:

Махлуқларнинг барчасини ўлдиради, сўнгра тирилтиради, кейин уларга хислатларига мувофиқ жазо-мукофотлар беради.



Назмий баёни:

Барчани ўлдирар, сўнгра тиргизар,

Кимга жазо, кимга мукофот берар.



Луғатлар изоҳи:

يُمِيتُ – музориъ феъли. Фоили яширин هُوَ замир бўлиб, олдинги байтда ўтган إِلَهِي га қайтади.

الْخَلْقَ – мафъул. Бу калима масдар шаклида келган бўлса-да, الْمَخْلُوق маъноси ирода қилинган. Ундаги اَلْ “истиғроқия”дир.

طُرًّا – “барчаси” маъносини англатади. Ҳолликка кўра насб бўлиб турибди. Кўплаб нусхаларда طُرًّا нинг ўрнига قَهْرًا келган. Муҳаққиқ уламоларнинг қарашларига кўра طُرًّا мўътабар ҳисобланади.

ثُمَّ – тартибни ва маълум муддат ўтишини ифодалайдиган атф ҳарфи.

يُحْيِي – музориъ феъли يُمِيتُ феълига атф қилинган.

فَ – “таъқийб” (шарҳлаш) маъносида келган.

يَجْزِيهِمْ – жазо бериш ўзбек тилида “таъзирини бериш” маъносида ишлатилади. Аммо бу сўз араб тилида мукофотлашга ҳам, таъзирини беришга нисбатан ҳам баробар қўлланади. هُمْ жам музаккар ғоиб замир. Кўпинча муттасил ҳолатда келса-да, айрим ҳолатларда мунфасил бўлиб ҳам келади.

عَلَى– “таъвийз” (эваз) маъносида келган жор ҳарфи.

وَفْقِ – мувофиқ маъносини англатади. Жор мажрур يَجْزِيهِمْ га мутааллиқ.

خِصَالِ – бу калима خَصْلَةٌ нинг кўплик шакли бўлиб, ижобий хислатларга ҳам, салбий хислатларга ҳам қўлланилади. Шунинг учун Нозим айнан шу калимани ишлатган.



Матн шарҳи:

Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзи хоҳлаган вақтда улар истасинлар-истамасинлар, ўлимга бўйсундирадиган Қаҳҳор зотдир. У Ўзигагина маълум бўлган бир кунда бандаларни қайтадан тирилтириб, яхши амал қилганларни мукофотлашини ва ёмон амал қилганларни жазолашини хабар берган.

Охират кунига иймон келтиришнинг инсон ҳаётидаги таъсири катта. Айниқса, бу охират кунига иймон келтирган ва иймон келтирмаган икки кишини таққослаб кўрилганда яққол намоён бўлади. Охират кунига иймон келтирган киши қилаётган ишлари ва айтаётган сўзлари бир куни ҳисоб-китоб қилинишини, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берилишини ҳис этиб, имкон қадар эзгу ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб яшайди. Охират кунига иймон келтирмаган киши эса фақат шу дунё учун яшайди. У нима қилиб бўлса-да, кўпроқ лаззатланиб қолиш, нафси хоҳлаган лаззатларнинг охирига етишни асосий мақсад қилади. Натижада хоҳиш-истакларига халал берадиган ҳар қандай қонун-қоида ва тўсиқларни четлаб ўтишга интилиш унинг табий одатларига айланади. Инсонларни бундан қайтариш учун ҳам Қуръони каримда охират кунини юракларга қўрқув солувчи турли хил номлар билан: Қиёмат, Соат, Охират, Дин куни, Ҳисоб куни, Жамлаш куни, Ҳақиқатда бўлувчи, Ўраб олувчи, Воқиъа каби маъноларда қайта-қайта зикр қилинган...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТУШ, КАШФ ВА ИЛҲОМ

Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку, исталганча топилади.

Баъзи вақтларда туш шариатга хилоф нарсага далолат қиладиган бўлса, шариатни қўйиб, тушга амал қилган кимсалар ҳам бор, астағфируллоҳ.

Баъзи бир шайхлар муридларнинг тушларини уларнинг охиратига зарар етказадиган даражада нотўғри таъвил қиладилар.

Яна бирлари тушга суяниб, бидъат ишларни жорий қилишгача бориб етганлар.

Аксар вақтларда туш шариатга хилоф равишда, бир ишни бошқасидан афзал кўришга сабаб бўлган.

Бу нарсаларнинг ҳаммаси тушга шариат нуқтаи назаридан эмас, муболағали равишда қараш орқали келиб чиққан.

Аслида эса туш ҳақида келган оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш ва уларни шаръий асосларда таъвил қилиш керак бўлади.

Туш инсон ҳаётининг ажралмас қисми экани ҳаммага маълум. Туш инсонни кўпинча ҳайратга, ташвишга ёки сурурга ҳам солади. Туш кўплаб саволларга ва ечилмаган жумбоқларга ҳам сабаб бўлган нарсадир.

Барча замон, макон ва халқларда тушга нисбатан ўзига хос қараш, муносабат, ишонч ва хурофотлар ҳам бордир. Туш ҳақидаги тушунчалар, мафкуралар, тахминлардан ташқари, у ҳақида ўтказилган илмий ишлар ва ёзилган китоблар ҳам бор.

Ҳозирги кунимизда мусулмонлар орасида туш ҳақида турлича тушунчалар мавжуд. Уларнинг кўплари турли манбалардан олинган. Аммо исломий манбалардан олинган маълумотлар деярли йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Очиғини айтадиган бўлсак, кўпчилигимиз туш ҳақида Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари борлиги ҳақида тузукроқ маълумотга ҳам эга эмасмиз...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

ИККИНЧИ ФАСЛ

УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

(халифалик даври: ҳижрий 13 йил 21 жумодул охирдан 23 йил 26 зулҳижжагача; милодий 634 йил 21 августдан 644 йил 2 ноябргача)

Ҳазрати Умарнинг насаблари ва дастлабки ҳаётлари

У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши ўзларининг саккизинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу «шер, арслон» деган маънони англатади.

Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яна «Форуқ», яъни «Ҳақ ила ботилни ажратувчи» деган лақабни ҳам берганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн уч йил кейин туғилганлар.

У кишининг оталари – Хаттоб ибн Нуфайл.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳантама бинт Ҳошим ибн Муғийра Махзумия бўлиб, у киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизлари бўлган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ёшликларидан жасурлик, мардлик ва жоҳилият ҳаёти руҳида тарбия топган эдилар.

У киши жоҳилият даврида Қурайшнинг ашрофларидан ҳисобланиб, уларга элчилик вазифаси топширилган эди. Орада уруш чиқиб қолса, у киши элчилик қилар эдилар.

Умар розияллоҳу анҳу новча, жуссадор, оппоқ, икки ёноқлари қизил одам бўлганлар...


@Sodiq_Sahobalar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ВАФОТ ЭТАДИЛАРМИ?

Фаришталарнинг
вазифалари

Фаришталарга хилма-хил вазифалар тайин қилинган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда хабар берилган:

Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амин деб ҳам аталган. Жаброил алайҳиссалом Қуръони каримда шундай васф қилинган:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ١٩ ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ٢٠ مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ٢١

“Албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир. (Жаброил) қувватли, Аршнинг соҳиби (Аллоҳ) наздида мартабали, у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир”[1].

Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни пайғамбарларга ваҳий олиб тушишдек улуғ вазифага тайин қилган. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган:

وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ١٩٢ نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ١٩٣ عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ١٩٤

“Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)идир. Уни Руҳул-амин (Жаброил) олиб келиб огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди”[2].

Микоил алайҳиссалом. Бу зот улуғ фаришталардан бўлгани учун Қуръони каримда фаришталар умумий баён қилинганларидан кейин алоҳида Жаброил алайҳиссалом билан бирга зикр қилинган:
مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّلَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَجِبۡرِيلَ وَمِيكَىٰلَ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَدُوّٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ٩٨

“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, (билиб қўйсинки) Аллоҳ ҳам (ундай) кофирларга душмандир”[3].

Микоил алайҳиссаломни Аллоҳ таоло ёмғир ва набототларга вакил қилган.

Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Сур ҳақида шундай хабар берилган:
وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ٦٨

“Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар”[4].

Сур, Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган, шохга ўхшаш нарсадир.

Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар, “Қуръонда ҳам, суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса, “ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо Аҳли сунна унинг исми “Абдуллоҳ” маъносини ифодаловчи “Азроил” эканини эътироф этадилар”[5], дейилган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni untmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Уша ипшарни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

Абу Убайд қуйидагича ривоят қилади:

«...Кундуз куни Умар бир дарахт остида ухлаб ётар эди. Бир аъробий аёл келиб, одамларга аланглаб қаради-да, унинг (Умарнинг) олдига келиб: «Мен бир мискина аёлман. Менинг болаларим бор. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб бизга Муҳаммад ибн Масламани закотчи қилиб юборди. У бизга ҳеч нарса бермади. Аллоҳ хайрингни берсин, сен бизга бир шафоатчилик қилсанг», деди.

«Ярфоъ! – деди Умар ходимига. – Менга Муҳаммад ибн Масламани чақириб кел!»

«Мени унинг олдига олиб борсанг, ҳожатим чиқармиди», деди аёл.

«Иншааллоҳ, у ҳожатингни чиқаради», деди Умар.

Ярфоъ Муҳаммад ибн Масламанинг олдига бориб, чақириб келди. У келиб: «Ассалому алайкум, эй мўминлар амири», деди.

Аёл уялиб кетди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен сизлардан яхшиларингизни танлашда камчиликка йўл қўймаган эдим. Агар Аллоҳ азза ва жалла бу аёл ҳақида сўраса, нима деб жавоб берасан?» деди.

Муҳаммад ибн Масламанинг кўзларидан ёш оқди. Сўнг Умар: «Аллоҳ бизга Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Биз у зотга иймон келтирдик ва эргашдик. У зот Аллоҳ нимага амр қилса, шунга амал қилдилар. Садақани то Аллоҳ у зотнинг руҳларини қабз қилгунича ўз аҳлига, мискинларга бериб турдилар.

Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни халифа қилди. У ҳам Аллоҳ унинг руҳини қабз қилгунича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилди.

Сўнг мени халифа қилди. Мен сизлардан яхшиларингизни ихтиёр қилишда нуқсонга йўл қўймадим. Агар сени яна юборадиган бўлсам, бу аёлга шу ва ўтган йилнинг садақасини бергин. Билмадим, эҳтимол, сени юбормасман», деди. Кейин аёлни чақириб бир туя, ун ва ёғ берди-да: «Буни олгинда, бизга Хайбарда яна учрагин, биз ўша ерга бормоқчимиз», деди. Аёл Хайбарда унинг олдига келди. У унга икки туя берди ва: «Буни ол, Муҳаммад ибн Маслама келгунича сенга етиб туради. Мен уни сенинг шу ва ўтган йилги ҳаққингни беришга амр қилдим», деди».

Мусулмон раҳбарларнинг бева-бечоралар ҳаққига қандай риоя қилишини, уларнинг ижтимоий тенглик учун хизмат қилганини, оддий фуқаролар раҳбар билан қандай учрашишини, унга қандай шикоят қилишини кўриб қўйинг.

Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келтиришди. У киши уларни одамларга тарқатди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади...
➡️@Sodiq_Sahobalar