SODIQ SAHOBALAR
58 subscribers
226 photos
251 videos
8 files
152 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
РАМАЗОННИНГ БОШҚА ОЙЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?

🔸Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
🔸Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
🔸Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
🔸Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
🔸Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
🔸Рамазон ойи сабр ойи;
🔸Дуолар мустажоб бўладиган ой;
🔸Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
🔸Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
🔸Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
🔸Рўза туфайли инсон тани покланади;
🔸Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
🔸Рўзадорда риё бўлмайди;
🔸Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
🔸Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
🔸Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
🔸Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
🔸Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
🔸Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
🔸Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
🔸Бу ой мағфират ойидир;
🔸Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
🔸Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
🔸Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
🔸Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
🔸Бу ой – саховат ойи;
🔸Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
🔸Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
🔸Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
🔸Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
🔸Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
🔸Закот берувчи кишининг моли покланади;
🔸Закот берувчининг молига барака киради;
🔸Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
🔸Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
🔸Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
🔸Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

Ибодуллоҳ Аҳроров
Тошкент ислом институти ўқитувчиси.

#РАМАЗОН2021
Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝