SOF YANGILIKLAR | РАСМИЙ
2 subscribers
6 photos
5 videos
@sofuzbek расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Download Telegram
#Диққат #Тарқатинг

📌 АШУРО КУНИ 2022 ЙИЛНИНГ 8 АВГУСТ, ДУШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.

АШУРО КУНИ – Бу кун ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман», дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти).

АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ – Бу кун рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар. Имом Муслим ривояти.

💐 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади», дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.👇

@sofuzbek