Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Журайжнинг соҳиби.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Бу қиссани эшитганлар учун қўшиб қўймоқчиман❗️

Баъзи олимлар ҳадисдан, бундай ҳолатда онага жавоб бериш керак, деган ҳукмни олишган. Улар: “Журайж ўқиётган намоз нафл эди, онанинг чақириғига жавоб бериш эса вожибдир”, дейишади. Бу борада Расулуллоҳнинг “Агар Журайж олим бўлганида, онасининг чақириғига жавоб бериш нафл намозда мумкин эканини биларди”, деган сўзлари ривоят қилинган. Журайж обид эди, олим эмасди. Олим обиддан устунлигига ушбу қисса ҳам далолат қилади.

Имом Нававий айтади: “Онасининг дуоси қабул қилинди. Чунки Журайж намозни қисқа қилиб, онасига жавоб бериши мумкин эди. Аммо у онасининг ибодатхонани ташлаб, дунё ишларига қайтишини талаб қилишидан қўрқиб, жавоб бермади”.

Manba: islom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ибратли ҳаммамизга манфаатли сўзларни айтибдилар!
🎙 Рустамжон домладан Аллоҳ рози бўлсин🤲
Дўстларинггизга ҳам юборинг
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉🏻#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_Суннат
Овқатланишдаги 12 Суннат
Манба:©Muslim.Tv
Бошқаларга ҳам улашинг!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна

"АСМАУЛ ҲУСНА"

Аллоҳ (Лафзи Жалола) 2-ҚИСМ

ИСҲОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ билан

Аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#АсмаулҲусна
©Muallim media

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг сўзлари:

Ҳақорат турларининг ёмони


Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов

Манба: Azon Tv

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бир ҳаким зот бир кашандага: «Сигаретингни кийимингга теккизиб ўчир-чи», деди. Кашанда: «Кийимимни куйдирадиган даражада жинни бўлганим йўқ!» деди. Шунда ҳаким зот хотиржамлик билан: «Кийиминг ўпкангдан қиммат турадими, оғайни?» деди.

Чекадиганларга юборинг !

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Аллоҳнинг ҳузурида гувоҳлик бера оласанми?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминларнинг амири! Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга сабаб бўлди. Аллоҳга қасамки, ер юзини адолатга тўлдирдингиз. Икки хусуматчи олдингизга келса, айтган сўзингизга рози бўлишди», дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Менга бир курси олиб келинглар», дедилар. Курсига ўтириб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Ҳозирги сўзларингни қайтар», дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гапларини қайтарганидан сўнг: «Шу гапларинг билан қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида гувоҳлик бера оласанми?» дедилар ҳазрати Умар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ҳа», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бу гапдан ниҳоятда севиниб кетдилар».

"Солиҳлар гулшани"китобидан.📚

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳум Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг бизларга гўзал ўрнаклари ва сабоқлари!

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Манба:©Azon TV

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Учта амал борки, улар (жуда катта бўлгани учун) тарозуга солинмайди.

Биринчиси сабр. Унинг савоби чегараланмаган:
«Сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур» (Зумар сураси, 10-оят).

Иккинчиси афв. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шўро сураси, 40-оят).

Учинчиси рўза. Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Аллоҳ таоло айтади: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир, уни Ўзим мукофотлайман» (ҳадиси қудсий).

@Solihlar_taratgan_nurlar
Forwarded from Mehrob.uz
#ЭЪЛОН

Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ.

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди.
Шундан кейин у 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.
Сўнгги йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб борди. Қирғизистонда шайхнинг кўп жилдли “Қуръони азим тафсири” чоп этилган.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари Ўзбекистонда чоп этилган.

2020 йил 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Бугундан сиз азиз мухлисларимизга Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳнинг Фиқҳ-ул Акбар шарҳидан тайёрланган аудио дарсларини қўйиб борамиз

@MEHROB_UZ
01 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
1-дарс


🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ
Сиз Азизларга бу дарсликни
иложи борича Мегабайтини қисқартиб, қулай бўлиши учун каналимга жойлаб тураман. Ғойибона дуо қилиб қўйинглар биродарларим.

«Ал-Фиқҳул Акбар»
«Ақоид илмига «Ал-Фиқҳул Акбар» номини бегpан киши Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳи алайҳидирлар. У киши ақоид бўйича бир китоб имло қилиб, уни «Ал-Фиқҳул Акбар» деб номланганлар. Бу китоб чоп қилинган. Ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ўрганилади.
Аслида «фиқҳ» сўзи бир нарсани нозик-нозик жойларигача аниқ ва тўлиқ фаҳмлашни англатади. Намоз, роза, олди-сотди, бошқа муаммолар каби амалий шаръий ҳукмларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илм фиқҳ деб айтилади.
Шаръий ақидавий аҳкомларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга эсм «Ал-Фиқҳул Акбар» - катта фиқҳ дейилади. Чунки шу илм бўлмаса, уни тушуниб етилмаса, қилган амаллар ҳам муроддагидек бўлмайди. Шунинг учун ҳам амалий фиқҳ - кичик фиқҳ, ақидавий фиқҳ - катта фиқҳ ҳисобланади.

Сунний Ақийдалар📚
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉🏻#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️ДОЛЗАРБ ❗️❗️

Имом хатиблар билан еркин сухбат !!!

ВАЗИЯТГА ҚАРАБ ИШ КЎРИШ ПАЙҒАМБАРИМИЗ СУННАТЛАРИ !!!


🎙Аброр Муҳтор Алий

@Solihlar_taratgan_nurlar
- Бу машинани солиғини тўлаганмисан?

- Хўш қандай тушунтирсам экан.
Мени рестораним бор.
Ишлаб топган пулимдан,яъни харидорларнинг чекидан ҚҚС тўлайман.
Кейин хисобимдан Коммунал тўловлар ва бошқа хизматларга уларнинг даромад солиғини қўшиб тўлайман.
Кейин хисобимдан ишчиларимга уларнинг даромад ва бошқа солиқларини қўшиб тўлайман.
Кейин бошқа сотиб олган хомашёларни солиқлари билан қўшиб тўлайман.
Ҳамма тўловларидан ортиб қолган пулни шахсан ўзимга дивиденд қилиб ечиб олсам яна солиқ тўлайман.
Хамма солиқлардан ортган пулимга машина олганимда яна солиқ тўлайман.
Номер олсам яна тўлайман.
Суғуртачиларнинг даромад солиғини қўшиб суғурта қиламан.
Қуйган бензинимдан ҳам солиқ тўладим.
Энди сенга ҳам тўлайман....

- Ие жинни бўлиб қолибдику бу бола..

©Саид Комил М. Холхўжа
КЎЗ БИЛАН СУҲБАТ

-- Нега йиғламайсан, эй бадкор кўзим,
Беҳуда кулмоқни бунча суюрсан?
-- Менку тайёрдирман йиғлашга доим,
Юрагингга айтгил, менга буюрсин
!

Хайрулла Ҳамидов саҳифаларидан


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
Аллоҳдан ҳаё қилишнинг намунаси❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ

اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»

Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar