Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ҳикмат

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг машҳур 7 та айтган гаплари:

1. "Ҳақ гапни айта олмайсанми, унда ботилга қарсак чалма!".

2. "Агар сенга ҳасад (ҳавас маъносидаги) қилувчини топа олмаяпсанми, унда сен мувафақиятсизсан!".

3. "Киши Аллоҳнинг мулкида Аллоҳ ҳоҳласагина ҳукм қила олади".

4. "Аллоҳга беришлиги учун эмас, балки, сиздан рози бўлишлиги учун ибодат қилинглар. Агар У Зот сиздан рози бўлса, неъматлари ила сизни ҳайратга солади!".

5. "Мусулмонлар диёрида фақир кишини кўрдингми, билки, у ерда унинг молини ўғирлаган бой бор!".

6. "Отаси бор кишида қўрқув бўлмайди. Роббиси бор кишида нимадан қўрқув бўлсин?!".

7. "Башарнинг қиладиган тадбиридан қўрқма! Унинг қўлидан келадиган энг катта иши Аллоҳнинг иродасини амалга ошириш, холос
!".

Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз, деди фарзанд.

Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим, - деди Она!


©Хайрулла Ҳамидов

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Кўпчилик шу ҳақда сўрайди.
-----
Бандага шаҳвати, ғафлати ва гуноҳлари туфайли келаётган балолар уч хил бўлади: 1. Ҳайдаш. 2. Одоб бериш. 3. Яқин қилиш.

Агар унинг (балонинг) самараси инобат (Аллоҳга қайтиш) бўлса, бу Аллоҳнинг бандани Ўзига яқин қилишидир. Агар у бандада ҳокисорлик ва ибрат олишни юзага чиқарса, бу (келган бало) Унинг бандага адаб бериши бўлади. Ва агар фақат тааллуқни* пайдо қилган бўлса, бу Унинг бандани раҳматидан ҳайдаши, қувишидир.

Шайх Аҳмад Зарруқ

* Тааллуқ - балога боғланиб қолиш, яъни хулоса чикармай факат унинг атрофида ўралашиб юриш.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- Кўпчилик одамларнинг "Сина, безасан" эканини топдим.

Яъни, одамларни яхшилаб синамагунингча чин юзини билолмайсан экан. Билганингда эса, кўпидан безиб қолар экансан.

📚Нуайм ибн Ҳаммод, Зуҳд китоби, 1/61

©Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Кимнинг Ҳақ йўлида гарчи ўзининг зарарига бўлса-да, нияти холис бўлса, Аллоҳ у билан бошқа инсонлар ўртасидаги нарсага кифоя қилади. Ким ўзида йўқ нарса билан зийнатланса, Аллоҳ уни айблайди".

Изоҳ:
Яъни инсон Аллоҳ билан ўзи ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан бошқа кишилар ўртасини ислоҳ қилади. Агар инсон одамларнинг розилигини топаман деб ўзида йўқ нарсаларни бор қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни айблайди. 

T.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

"Дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилиб у билан қалбингни машғул қилишинг жоҳиллигингга кифоядир. Ҳатто сен улардан ҳам жоҳилроқсан. Чунки улар ўзларига берилган нарса ила машғулдирлар. Сен эса ўзингга берилмаган нарса ила машғулсан. 

Кўзинг оғриса уни муолажа қиласан. Чунки у билан дунё лаззатларини кўриб роҳатланасан-да! Басиратинг қирқ йилдан бери кўр, уни даволамайсан!"


©Ибн Атоуллоҳ Сакандарий 

✍🏻Абдулқодир Полвонов

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Кимга Қуръон берилиб, бу фазилатга эътиборсиз бўлса, Аллоҳ улуғлаган ишни паст кўрибди...
Дунё тўкис берилган кимсани аҳли Қуръон ўзидан яхшироқ деб билса, Аллоҳ ҳақир санаган нарсани юқори кўрибди
!


©Абу Ҳомид Ғаззолий

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Одамлар ота-онасидан кўра замонасига ўхшашдирлар.

© Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ

Яъни, замона (атроф-муҳит) таъсири ота-она таъсиридан кучли.

✍🏻Сайфуллоҳ Носир

Каналга уланиш👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

"Ризқ тақсим қилиб бўлингандир. Ёмон гумон қилиш манфаат бермайди. Ҳар нарсани тамаъ қилаверадиган киши камбағалдир. Борига қаноат қиладиган киши эса бойдир".

©Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
Роббисига холис бўлган киши худди қум устида юрган кишига ўхшайди. Қадам товушларини эшитмайсан, лекин унинг изини кўрасан.

✍🏻@arabicuz

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган
Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
#Ҳикмат #Бутий

Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган

©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

✍🏻Таржимон: 🎙Абдуллоҳ Ғуломов

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.

©Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

Каналга уланиш 👇
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Кўп шикоят ғам-қайғу келтиради.
Кўп шукр бахт-саодат келтиради.


© Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ

✍🏻Абдуллоҳ Раҳим

Каналга уланиш 👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазтларининг марлосимларга борганларини ҳикмати

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Манба:👇🏻
@ummatuz
@muttaqiynuz

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ:

“Гуноҳларга миниш қалбларни ўлдиради, гуноҳларни доим қилавериш хорликни келтиради, гуноҳларни тарк этиш қалбларнинг ҳаётидир. Сен нафсингга қарши исён қилишни ихтиёр эт!” деб айтар эдилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Пулга иймон келтирганларни пул Одам алайҳиссаломдан бери тўйдирмади. Лекин «Аллоҳ» деганлар ҳеч оч қолмади.

© Нуриддин Йилдиз | ✍🏻Абдуллоҳ Раҳим

👉🏻Каналга уланиш
#Ҳикмат

«Биз ва осмон ўртаси чексиз.. Аммо, биз ва Аллоҳ ўртаси эса, фақат таҳорат ва намоздир!»

Каналга уланиш
©Солиҳлар таратган нурлар
#Ҳикмат

«Муаммо ҳақни билишда эмас, натижа қандай бўлмасин ҳақни айта олишдадир!»

©Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса, уларга тортишувни бериб, амални олиб қўяди.

©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
________________

Ҳудди бугунги кунларни айтгандеклар....(

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан “Ҳаромдан бўлган бир тангани тарк этишим юз минг тангани садақа қилганимдан афзалдир” деганлари ривоят қилинган.

@Solihlar_taratgan_nurlar