Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Зикр_Дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди
. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Зикр_Дуо
Ҳаммамиз бирга Аллоҳни зикр қилайлик!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@Solihlar_taratgan_nurlar

Ҳаммамиз бирга Аллоҳни
зикр 100марта айтайлик! Айтиб бўлтб пастдаги тасбиҳ тугмасини босинг!
#Зикр_Дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг: 

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳайрли тун🌚🌙
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Зикр_Дуо

"Боғга атиргул эксангиз нақадар гўзал бўлади-а?!
Тилга Аллоҳнинг
зикрини эксангиз, унданда гўзал..!".

سبحان الله وبحمده سبحان الله العظيم

Ўқилиши: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Аъзийм".

Маъноси: "Аллоҳ жамики ҳамдга ҳақли ва пок Зотдир! Буюк Аллоҳ барча нарсадан покдир!".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу зикрлар тилда айтилиши осон лекн тарозуда оғир келади деганлар:

Биргаликда кўпроқ айтайлик! савобимиз оғир келади иншааАллоҳ🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр_Дуо
"Мени мусулмон ҳолатимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин"
Манба:BintuSodiq
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Зикр_дуо

Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!

✍🏻Анвар Аҳмад
«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан.📚

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Зикр_дуо #Ёзувли_расмлар

Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак. Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».

«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман. Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин».

Имом Термизий ривояти.

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Зикр_Дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг ал-Ҳайй ва ал-Қоййум исмларининг дуоларнинг ижобат бўлиши ва машаққатларни аришида ўзига хос таъсири бор. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар жидду-жаҳд қилиб, берилиб дуо қиладиган бўлсалар: «Я Ҳаййу, Я Қоййуму», дер эдилар.

Изоҳ: ал-Ҳайй. У ҳамиша тирикдир, У ўлмайди. Яъни, Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалий, олдин йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатда бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.
Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати боқий қолувчи ва барҳаёт деганидир. Агар Аллоҳ ҳаёт десак, Уни доим барҳаёт эканини англаймиз. Агар фалончи ҳаёт десак, уни вақтинча тирик эканини англаймиз. Аллоҳнинг ал-Ҳай сифати Ўзининг зотидаги боқий тирикликдир. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. Аммо махлуқотнинг тириклиги ўз зотида бўлмай, балки Аллоҳнинг ёрдамига муҳтождир. Агар Аллоҳ ёрдамини узиб қўйса, махлуқот жонсиз мурдага айланади. Махлуқ мингга яқин сабаблар билан тирик туради. Агар Аллоҳ бирортасини ишлатмай қўйса, масалан, юракни тўхтатиб қўйса, ҳаёти барҳам топади.
Ал-Қоййум. Ўзи қойим бўлган ва бошқаларни қойим қилган зот. Аллоҳнинг «қоййум»лик сифати маъноси Аллоҳ таборака ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришини англатади. Шу билан Аллоҳнинг қойимлиги бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Манба: arabic.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar