SOLIHLAR YO'LI
136 subscribers
93 photos
119 videos
154 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Эълон

⚡️ Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

📌 Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” таълим мажмуаси билан эришилган келишувга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) тавсияси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

❗️ Шу муносабат билан, жорий йилдан Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуасида таълим олиш юзасидан мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши (Кейинги ўринларда – Маслаҳат кенгаши) томонидан кўриб чиқилади ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Батафсил 👉 https://alhidoya.uz/yangiliklar/al-az-ar-talim-mazhmuasida-ish-istagida-b-lgan-zbekiston-respublikasi-fu-arolarga-tavsija/


Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali| religions.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli