Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.04K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бугун Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев таваллуд топган кун.

Ҳамкасблари, кўплаб шогирдлари ва соҳа фидойилари томонидан суд тизимининг виждони деб эътироф этилувчи устоз Убайдулла Қурбонович ибратли ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтиб, муборак 84 ёшни қарши олдилар.

Умрини, касби корини фақат адолат учун бахшида этган, сабр-қаноат, мустаҳкам ирода каби инсоний фазилатларга эга бўлган Убайдулла Мингбоев суд-ҳуқуқ тизимида ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида меҳнат қилиб, мамлакатимизда одил судловни ўрнатилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг суд органларидан рози бўлишига эришишга қаратилган адолат руҳида ёзилган Ватанпарварлик ва инсонпарварлик каби эзгу қадриятлар уфуриб турган рисолалари устознинг нақадар юксак ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлган амалиётчи ҳуқуқшунос эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси жамоаси “Жасорат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг фахрий проффессори Мингбоев Убайдулла Қурбоновични таваллуд топган қутлуғ куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилайди.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослик фанининг ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллуд топган кун.

150 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ишлар ва 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи Анвар Аъзамхўжаев 1928 йилнинг 17 февраль куни таваллуд топган. 1994 йилнинг 19 июнида Тошкентда вафот этган. Ҳуқуқшунос олим агар ҳаёт бўлганида 95 ёшни қарши олган бўлар эди.

Олим 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бугун замонавий ўзбек ҳуқуқшунослик фанига юзлаб илмий мақолалари ва қатор илмий асарлари билан муносиб ҳисса қўшган етук олимлардан бири, юридик фанлар доктори, профессор Омонбой Оқюлов таваллуд топган кун.

Ўзининг муборак 70 ёшини қарши олаётган Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳуқуқи кафедраси профессори Омонбой Оқюлов 1953 йилнинг 2 май куни Фарғона вилоятининг Фурқат туманида таваллуд топган.

Устоз айни дамда кўпгина ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи аъзоси саналади.

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси жамоаси, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби Омонбой Оқюловни таваллуд топган қутлуғ куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилайди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

СУД ФАХРИЙСИ 70 ЁШДА

Бугун мамлакатимизнинг Адлия, суд ва прокуратура органлари тизимида шараф билан хизмат қилган фарғоналик фахрий ҳуқуқшунос Махаматов Бахтиёр Адылович таваллуд топган кун.

Фаолияти давомида Фарғона шаҳар судининг судьяси, Фарғона туман судининг раиси, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят хўжалик судининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кадрлар бошқармаси бошлиғи сингари масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган фахрий-судья Бахтиёр Махаматов бугун муборак 70 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон суд тизими фахрийлари Марказининг Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Карим Талибов бошчилигидаги 13 нафар суд фахрийси ҳамда Фарғона вилоят судининг раиси ўринбосарлари – Бобохон Вахобов, Ойбек Хасанов, Алишер Мадаминов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Тожиддин Вахобов ҳамда Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьялари фахрий-судьянинг хонадонида бўлиб, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раисининг табрик хатини ўқиб эшиттиришди. Оила даврасида ва шогирдлари қуршовида муборак ёшини қарши олаётган устознинг шаънига илиқ сўзлар билдирилди. Мўжазгина хонандоннинг дастурхони атрофида йиғилганлар дуога қўл очиб, кексайганда эъзозланиб, ҳурмат-иззатга сазавор бўлиб келаётган Бахтиёр Махаматовга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилашди.

Тадбир сўнгида, “9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан барча фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослиги фанига ўчмас из қолдирган атоқли олима, юриспруденция соҳасининг ривожига унутилмас ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоби, ўзбек аёллари орасида биринчи Адлия вазири, биринчи Олий суд раиси лавозимларида бенуқсон фаолият кўрсатган Хадича Сулаймонова таваллуд топган кун.

80 дан ортиқ илмий-оммабоп рисолалар, 3 томдан иборат “Ўзбекистон совет давлати ва ҳуқуқи тарихи” номли китоб ҳамда жиноят ҳуқуқ бўйича биринчи ўзбек тилидаги дарслик муаллифи, Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги Хадича Сулаймонова 1913 йилнинг 3 июль куни Андижон вилоятида таваллуд топган. 1965 йилнинг 26 ноябрида оғир касаллик туфайли 52 ёшида бевақт вафот этган. Адолат қўрғонининг академиги агар ҳаёт бўлганида бугун 110 ёшни қарши олган бўлар эди.

Пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий-тадқиқот институтига Хадича Сулаймонованинг номи берилган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Бугун_туғилган_кун_хотира

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги,  юридик фанлар доктори,  профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби
Ходжи-Акбар Раҳмонқулов таваллуд топган кун.

Кўплаб шогирдларининг суюкли устози,  забардаст олим Ходжи-Акбар Раҳмонқулов 1925 йил 2 сентябрида Чимкент вилоятининг Сайрам қишлогида туғилган.

2013 йил 88 ёшда улуғ олимни ажал орамиздан олиб кетди.
Аммо олимлар ўлмайди деган нақл бор халқимизда. Уларнинг вужуди кетса ҳам хотираси доимо ёдимизда.

Устоз очиқ кўнгиллик, адолатлилик, камтарлик, бағри кенглик каби сифатларни ўзида мужассам этган забардаст олим ва самимий инсон эдилар.

Устознинг ҳуқуқшунослик соҳасида юксак илмий салоҳияти хамда юриспруденциянинг фуқаролик ва халқаро хусусий хуқуқ тармоғининг фан сифатида ривожланишида катта аҳамият касб этишлари барчага маълум.

Ходжи-Акбар Раҳмонқулов  60 дан ортиқ монография ва дарсликлар;

300 дан ортиқ илмий мақолалар;

80 га яқин халқаро ва республика анжуманларида маърузалари эълон қилинган.

Шунингдек, у киши 100 дан ортиқ илмий ва ўқув нашрларига масъул муҳаррир бўлганлар.

Бундан ташқари, у кишининг бевосита илмий раҳбарликларида 20 дан ортиқ докторлик ва 60 дан ортиқ номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

Бугун Ходжи-Акбар Раҳмонқулов ҳаёт бўлганларида 98 ёшни қарши олган бўлар эдилар.

Устознинг номи доимо қалбларимизда мангу барҳаётдир!

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi