Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.04K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
ҲАРБИЙ СУД ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг ташаббуси билан суд фахрийлари иштирокида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда узоқ йиллар қонун устуворлигини таъминлаш учун меҳнат қилган суд тизими фахрийлари, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси вакиллари ва ҳарбий суд судьялари иштирок этишди.

Уч авлод учрашуви вакилларини бирлаштирган тадбир давомида иштирокчилар “Қатағон қурбонлари” давлат музейига ташриф буюриб, музейнинг ташкил этилиш тарихи ва у ерда сақланаётган экспонатлар билан танишдилар.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси Садриддин Эшанкулов судьялик фаолияти давомида бурчини беғараз, холис ва адолатли тарзда амалга оширган соҳанинг фидойи фахрийларига суд тизими фахрийлари Марказининг тавсиясига биноан доимий равишда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинаётганлиги тўғрисида фикр билдириб, уларнинг бой тажрибалари амалдаги судьялар ва ходимларга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз даврида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда ҳарбий суд тизимида хизмат қилган фахрийлар сўнгги йилларда судьялар учун яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, шогирдлари томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган учрашув сўнгида суд фахрийлари ва устозларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
9 февраль – сўз мулкининг султони, давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий
“Маҳбуб ул-қулуб” рисоласидан ўрин олган “Қуззот зикрида” (“Қозилар ҳақида”) бобида қози шахсини қуйидагича таърифлайди: “Қози ислом биносиға аркондир ва мусулмонлар хайр ва шарриға нофизи фармондур”. Яъни қози ислом биносининг таянчи ва мусулмонларнинг эзгу ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир.

Бинобарин, қози илмда камолот соҳиби бўлмоғи лозим.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
14 февраль – улуғ шоир, адолатли султон, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Буюк давлат арбоби ва тарихчи, мутафаккир олим, марказлашган бобурийлар салтанатининг асосчиси шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг шахсиятига хос бўлган етти фазилат:

– Ватанпарварлик;

– Юксак ҳимматлилик;

– Жасурлик;

– Бошқарувда беназирлик;

– Одамларга фаровонлик соғиниш;

– Жангчилар кўнглига йўл топиш;

– Адолат қилмоқлик.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳикматларидан намуналар:

Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.

Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.

Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ МУҚАДДАС БУРЧ!

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази томонидан “Кексаларни эъзозлаш муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Янги Ўзбекистонда – янги суд” тамойили доирасида одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда судни том маънода адолат қўрғонига айлантириш мақсадида
устоз ва шогирдлар ўртасида тажриба алмашишга хизмат қилишга қаратилган тадбирда мамлакатимиз суд тизимининг катта тажрибага эга бўлган қатлам вакиллари – нуроний ёшдаги суд фахрийлари иштирок этишди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Истиқлол ресторанида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий суд, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг фахрий судьялари бирга ишлашган ҳамкасблари билан дийдор кўришиб, қизғин суҳбат қуришди.

Устоз ва шогидрлар ўртасидаги ҳурмат ва эҳтиромни мустаҳкам боғловчи ишончли кўприк вазифасини ифода этадиган тадбирда соҳа фахрийлари Марказининг раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев улуғ ёшни қарши олган фахрийларимизнинг мазмунли ҳаёти, уларнинг Ватан равнақи ва халқ манфаати йўлида адолатни қарор топтириш борасида олиб борган машаққатли ҳамда шарафли фаолияти ёш судьялар ва суд ходимларига дастуриамал бўлиб хизмат қилади деб таъкидлади.

Юқори кайфият ва самимий руҳда ўтказилган учрашув қатнашчилари фахрийлар Маркази томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилаётгани ва нуроний ёшда ҳам жамиятнинг ижтимоий фаол аъзолари сафида эканлигидан мамнунлигини билдиришди.

“Кексаларни эъзозлаш муқаддас бурч” мавзусида ўтказилаётган бу каби тадбирлар суд фахрийларига руҳий қувват бериб, устоз судьяларни юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаши учун хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тизимида судьялик фаолияти билан узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ўзининг фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўлиб келган жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Ботир Мўминов нафақага кузатилди
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослик фанининг ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллуд топган кун.

150 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ишлар ва 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи Анвар Аъзамхўжаев 1928 йилнинг 17 февраль куни таваллуд топган. 1994 йилнинг 19 июнида Тошкентда вафот этган. Ҳуқуқшунос олим агар ҳаёт бўлганида 95 ёшни қарши олган бўлар эди.

Олим 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди раиси Нозим Абдурашидовга отаси Абдураззоқ отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Audio
Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоевнинг Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган конференцияда “O‘zbekiston 24” ва “O‘zbekiston” радиоканалларининг “Bugun” дастури ижодкорлари билан суҳбати
ТАРИХ – БУ КЕЛАЖАКДИР!

Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг магистратура босқичи тингловчилари учун “Тарих – бу келажакдир” мавзусида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Судьялар Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, судьяликка номзодларни ўқитиш ва судьяларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнларида бевосита иштирок этган ҳолда, уларни ҳалоллик, Ватанпарварлик ва адолатпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарихи, Судьялар Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг ташкил этилиши ва истиқболли режалари тўғрисида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Судьялар Ассоциацияси ва Судьялар олий мактаби ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумда ҳам судьяликка номзодлар ва судьялар учун долзарб мавзулар бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш белгиланган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ СУДЬЯЛАР ВА СУДЬЯЛИККА НОМЗОДЛАР УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА КЎМАКЛАШАДИ

Суд тизимида умумий мақсадга, соҳа ходимларининг халқимиз олдидаги масъулиятини янада оширишга эришиш мақсадида тузилган Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси 1997 йил 12 сентябрда – Республика судьяларининг биринчи қурултойида ташкил этилган.

Ассоциация суд-ҳуқуқ ислоҳотини ўтказишда фаол иштирок этиш, одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини таъминлаш борасида судьяларни қўллаб-қувватлаш, уларни турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш, судлар мустақиллигини кучайтириш ва суд ҳокимиятининг бошқа ҳокимият тармоқларидан мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш ва одил судловни сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларини кўришда иштирок этиш каби мақсад вазифаларни амалга оширади.

Ассоциация Москва шаҳрида жойлашган Халқаро Юристлар Иттифоқининг аъзоси ҳисобланади.

Ассоциация Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Юристлар малакасини ошириш маркази билан Меморандум имзолаган ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ассоциация Судьялар олий мактабининг магистратура босқичи тингловчиларига келгусида нафақат хизматда балки, ҳамма жойда касб этикасига риоя этиш, ўзининг иқтидорини, хушфеъл ва юксак маданият соҳиби эканлигини намоён қила билишини тилайди.

Судьялар олий мактабининг магистратура босқичи тингловчилари учун ўтказилаётган “Тарих – бу келажакдир” мавзусидаги учрашув давом этмоқда.

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси Матбуот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ТАРИХНИ БИЛИШ – КЕЛАЖАКНИ ЯРАТИШДИР!

Туркистонда минг йиллар давомида шаклланган ва халқнинг ишончини қозонган суд тизими ХХ асрнинг бошида рўй берган Октябрь зилзиласидан кейин йўқ қилиб юборилган.

Туркистонда 1923 йилга келиб якка ўзи ёки иккита маслаҳатчиси билан иш кўрадиган халқ суди, вилоят суди ва Иттифоқ олий судининг бўлинмаси ташкил этилган.

Урф-одатлари ва тили бир бўлган халқ ўртасида сунъий равишда миллий чегараланиш ўтказилгандан сўнг собиқ иттифоқ Олий судининг Туркистон бўлинмаси тугатилиб, 1924 йилнинг 13 декабрида Ўзбекистонда Олий суд ташкил қилинди. Шу сана Ўзбекистон давлатида ҳақиқий ва биринчи Олий суд ва суд органлари ташкил топган кун сифатида тарихга кирди.

Шундан сўнг барча ҳудудларда халқ судлари, жумладан, Бухоро ва Хоразмда ҳам собиқ Халқ Совет Республикалари олий судлари ўрнига вилоят судлари ташкил этилди. Олий суд барча қуйи суд органларини ягона тизимга бирлаштириб, ўша вақтда Ўзбекистон ҳудудида бўлган Тожикистон АССР Олий суди ва ҳарбий трибунали ҳамда бошқа барча қуйи судлар ва ҳарбий трибуналлар устидан назоратни амалга ошира бошлаган. 20 йиллар ўрталаригача барча судлар таркибида суд терговчилари фаолият кўрсатган.

Олий суд раиси, раис ўринбосарлари ва аъзолари республика Адлия халқ комиссарлигининг тақдимномасига биноан ўша пайтдаги Марказий Ижроя қўмитаси томонидан тасдиқланган. Республика қонунларини қўллаш ва бўйича тушунтириш ва йўриқнома бериш “Ялпи мажлис” (ҳозирги Пленум)нинг ваколатига кирган.

1991 йилга қадар Олий суд ниҳоят оғир ва машаққатли йилни босиб ўтган. 1933-1953, 1972-1977, 1983-1989 йиллари Марказ томонидан ўтказилган тазйиқлар туфайли оғир даврларни бошдан кечириб, эндиликда келажаги буюк давлатимизнинг одил судловни амалга оширадиган суд ҳокимияти бўлиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 13 июнь куни “Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифалар”га бағишланган судьялар билан ўтказган очиқ мулоқотда “асосий мақсадимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир” деган эди. Ана шу кундан ҳозирга қадар қабул қилинган барча фармон ва қарорлар қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга қаратилмоқда.

2024 йилнинг 13 декабрида Республика Олий судининг ташкил этилганига 100 йил тўлади. Ҳозирданоқ, Судьялар Ассоциацияси, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда ушбу санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда юксак даражада ўтказиш учун тайёргарлик кўришни бошлашимиз лозим бўлади.

Убайдулла Мингбоев,
Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi