Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.04K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослик фанининг ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллуд топган кун.

150 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ишлар ва 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи Анвар Аъзамхўжаев 1928 йилнинг 17 февраль куни таваллуд топган. 1994 йилнинг 19 июнида Тошкентда вафот этган. Ҳуқуқшунос олим агар ҳаёт бўлганида 95 ёшни қарши олган бўлар эди.

Олим 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослиги фанига ўчмас из қолдирган атоқли олима, юриспруденция соҳасининг ривожига унутилмас ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоби, ўзбек аёллари орасида биринчи Адлия вазири, биринчи Олий суд раиси лавозимларида бенуқсон фаолият кўрсатган Хадича Сулаймонова таваллуд топган кун.

80 дан ортиқ илмий-оммабоп рисолалар, 3 томдан иборат “Ўзбекистон совет давлати ва ҳуқуқи тарихи” номли китоб ҳамда жиноят ҳуқуқ бўйича биринчи ўзбек тилидаги дарслик муаллифи, Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги Хадича Сулаймонова 1913 йилнинг 3 июль куни Андижон вилоятида таваллуд топган. 1965 йилнинг 26 ноябрида оғир касаллик туфайли 52 ёшида бевақт вафот этган. Адолат қўрғонининг академиги агар ҳаёт бўлганида бугун 110 ёшни қарши олган бўлар эди.

Пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий-тадқиқот институтига Хадича Сулаймонованинг номи берилган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Бугун_туғилган_кун_хотира

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги,  юридик фанлар доктори,  профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби
Ходжи-Акбар Раҳмонқулов таваллуд топган кун.

Кўплаб шогирдларининг суюкли устози,  забардаст олим Ходжи-Акбар Раҳмонқулов 1925 йил 2 сентябрида Чимкент вилоятининг Сайрам қишлогида туғилган.

2013 йил 88 ёшда улуғ олимни ажал орамиздан олиб кетди.
Аммо олимлар ўлмайди деган нақл бор халқимизда. Уларнинг вужуди кетса ҳам хотираси доимо ёдимизда.

Устоз очиқ кўнгиллик, адолатлилик, камтарлик, бағри кенглик каби сифатларни ўзида мужассам этган забардаст олим ва самимий инсон эдилар.

Устознинг ҳуқуқшунослик соҳасида юксак илмий салоҳияти хамда юриспруденциянинг фуқаролик ва халқаро хусусий хуқуқ тармоғининг фан сифатида ривожланишида катта аҳамият касб этишлари барчага маълум.

Ходжи-Акбар Раҳмонқулов  60 дан ортиқ монография ва дарсликлар;

300 дан ортиқ илмий мақолалар;

80 га яқин халқаро ва республика анжуманларида маърузалари эълон қилинган.

Шунингдек, у киши 100 дан ортиқ илмий ва ўқув нашрларига масъул муҳаррир бўлганлар.

Бундан ташқари, у кишининг бевосита илмий раҳбарликларида 20 дан ортиқ докторлик ва 60 дан ортиқ номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

Бугун Ходжи-Акбар Раҳмонқулов ҳаёт бўлганларида 98 ёшни қарши олган бўлар эдилар.

Устознинг номи доимо қалбларимизда мангу барҳаётдир!

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi