Суннатдаги дуолар
40 subscribers
2 photos
۞ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
Download Telegram
#Kundalik_zikrlar


اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ، وَالْفَقْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ.

Аллохумма аъфиний фий баданий, аллохумма аъфиний фий самиъй, аллохумма аъфиний фий басорий, лаа илаха илла анта, аллохумма инний ауъзубика минал-куфри, вал-фақри, ва ауъзубика мин аъзаабил-қобри, лаа илаха илла ант.

Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қил – офият бер! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Эй Аллоҳим! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга илоҳ йўқ.
(Уч марта айтилади).
📚 (Бухорий, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
#Tongi_va_kechki_zikrlar

«Ихлос»,Фалақ» ва «Ан-нос» сураларини ўқийди.

Ким бу сураларни тонг отганда ва кун ботганда уч мартадан ўқиса, Аллоҳ уни ҳамма нарсадан кифоялантиради-сақлайди.
📚 (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
#Kundalik_zikrlar
Tongi zikr

أَسْتَغْفِرُ اللهَ، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллох, ва атувбу илайх.

Аллоҳдан истиғфор тилайман ва Унга тавбалар қиламан.
(Ҳар куни юз марта айтилади).
📚 (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бемор дўстимга мактуб.
Qur'on va Xadisdan.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло қандай дард туширган бўлса, унинг шифосини ҳам туширган».
📚 Бухорий ривояти, 5678.

«Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: Бу Қуръон мўминлар учун ҳидоят ва шифодир» (Фуссилат, 44).

Қуръонни ўқиб, ўзингизга дам солинг, хусусан «Муаввизот» («Ихлос», «Фалақ» ва «Нос») сураларини ўқинг. Мўминлар онаси Ойша разияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлиб қолсалар, «Муаввизотни» ўқиб, қўлларига туф-туф қилиб, баданларига суртар эдилар».
📚 Бухорий (5016) ва Муслим (2192) ривояти.

Ойша разияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам руқя қилиб: “Оғриқни кетказ, эй инсонлар Парвардигори, шифо Сенинг қўлингдадир. Дардни аритувчи ёлғиз Ўзингсан”, дер эдилар».
📚 Бухорий ривояти, 5744.

Бошқа бировдан сизга дам солиб қўйишини сўраманг. Бундай қилиш макруҳ саналади. Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирадиган етмиш минг кишини сифатлаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Улар ўзларини куйдириб даволатмайдиган, дам солдирмайдиган, шумланмайдиган,
Парвардигорларига таваккул қиладиган кишилардир».
📚 Бухорий (5705) ва Муслим (218) ривояти.

Лекин бирон киши сизга дам солмоқчи бўлса, уни қайтарманг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «(Қандай ва нима сўзлар билан) руқя қилишингизни — дам солишингизни менга кўрсатинг. Агар ширк сўзлар бўлмаса, дам солишнинг зарари йўқдир».
📚 Муслим ривояти, 2200.

Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда келади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам оғриб қолсалар, у зотга Жаброил алайҳиссалом дам солиб: “Аллоҳ номи билан (ўқийман), У дарддан халос этади. Сенга озор бераётган барча оғриқдан, ҳасад қилувчининг ҳасадидан ва ёмон кўздан шифо беради”, дер эди».
📚 Муслим ривояти, 2185.
أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ

Odamlar iymon keltirdik deyishlari bilan imtihon qilinmagan holda qo'yib qo'yilishlarini o'ylaydilarmi?!.
Ankabut: 2
Истиғфор айтишнинг энг улуғ вақти – саҳар пайтидир. Энг афзал вақти эса тунги таҳажжуд намозининг саждаси пайтидир. Аллоҳ таоло Қуръонда «Саҳарларда истиғфор айтувчилар», деб мадҳ қилган (Оли Имрон сураси, 17 оят).

أَسْتَغْفِرُ اللهَ، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ!»
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Аллоҳ еттитасини Қиёмат куни Ўз соясидан бошқа соя йўқ кунда соясида соялантиради:
1. Адолатлик Имом (бошлиқ).
2. Аллоҳнинг ибодатида улғайган йигит.
3. Аллоҳни хилватда зикр қилганида, икки кўзидан (ёши оққан) киши.
4. Қалби Масжидга боғланган киши.
5. Аллоҳ йўлида муҳаббатлашган икки киши.
6. Насабдор, гўзал бир аёл ўзига (зино учун) чақирганида: Мен Аллоҳдан қўрқаман, деган киши.
7. Бирон садақа қилиб уни махфий қилган киши.
📚 Бухорий ривояти.
إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَهۡدِي لِلَّتِي هِيَ أَقۡوَمُ

«Албатта, бу Қуръон энг Тўғри Йўлга ҳидоят қилур», (Исро: 9).
Ummu Salama roziallohu anho aytadi:

Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning eng ko'p qiladigan duolari:

يآ مُقَلِّبَ القُلُوب ثَبِّتْ قَلْبي عَلىٰ دينِكَ

"Ey qalblarni o'zgartiruvchi Zot, qalbimni diningda sobit qilgin", der edilar.

Shu haqida u kishi sollallohu alayhi va sallamdan so'ralganda:
- "Darhaqiqat, odam zoti borki uning qalbi Allohning barmoqlari orasidadir, U Zot kimni istasa to'g'rilaydi va istaganini adashtiradi", deganlar.
📚 "Sahihul jome, 1/48".
ҚИЙИНЧИЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН НАБАВИЙ ДУО

Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийинчиликда шундай дер эдилар:

1 - {لا إله إلا الله العَلِيم الحَلِيم}

Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ ал-аълимул ҳалийм]

2 - {لا إله إلا الله رَبُّ العَرْشِ العَظِيم}

Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ Роббул-аършил аъзийм]

3 - {لا إله إلا الله رَبُّ السَّماوات ورَبُّ الأَرْضِ رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم}

Ўқилиши: [Ла илаҳа иллаоллоҳ Роббус-самавати ва Роббул-арди Роббул-аършил карийм].

( 📚 Имом Бухорий ривояти.)
Aбу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким Aллох йўлида бир кун рўза тутса, Aллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқлаштиради”.
📚 Бухорий (2840) ва Муслим (1153) ривояти.
Ассаламу алайкум

#Хайрли_Тонг 🌦

Уйқудан уйғонганда айтиладиган дуо.

الْحَمْدُ للَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Алхамду лиллаахил-лазий ахйаанаа баъда маа амаатана ва илайхин-нушуур.

«Бизни ўлдиргандан сўнг қайта тирилтирган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Қайта тирилиш Унинг ҳузури-гадир».
📚 Бухорий ва Муслим.
Аллоҳнинг зикри қалбни нифоқдан поклайди.

Аллоҳ мунофиқлар ҳақида:

‎وَلَا يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلٗا

"Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар", деди. Мўминлар ҳақида эса:

‎يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ ذِكۡرٗا كَثِيرٗا

"Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар", деди.
#суннат

Ҳожатхонага 🛁 киришдан аввал ўқиладиган дуо

[بِسْمِ اللّهِ] اللّهمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبائِث]

“Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис”


«Бисмиллаҳ, (Аллоҳнинг номини ёдга олиб кираман.) Парвардигор! Мен Сендан эркагу аёл жинлардан паноҳ беришингни сўрайман»

📚 Бешовлари ривоят қилишган. 

📌 Эслатма дуо хожатхонага кирволиб айтилмайди, киришдан олдин айтилади ❗️

Ҳожатхонадан🚪чиққандан сўнг :

غُفْرَانَكَ

“Ғуфронака”

«Мағфират этишингни сўрайман»
_ деб айтилади.
#Kundalik_zikrlar ➊➋
Tongi zikr

بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لاَيَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

Бисмиллахил-лазий лаа язурру маъас-михи шай'ун фил-арзи ва-лаа фис-самаа'и ва хувас-самийъул-аълийм.

– Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирон нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ исми билан паноҳланаман. У эшитувчи, билувчи Зотдир.
(Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда шу дуони уч мартадан айтадиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди.
📚 (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
#Kundalik_zikrlar ➊➌
Tongi zikr

رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ ﷺ نَبِيًّا

Розийту биллахи роббаа, ва бил-ислаами дийнаа, ва би-мухаммадин соллаллоху аълайхи васаллама набийя.

– Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.
(Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда бу дуони уч мартадан айтиб юрувчи кишини қиёмат кунида рози этиш Аллоҳ зиммасига ҳақ бўлади.
📚 (Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
#Kundalik_zikrlar ➊➑

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

аъузу би калимаатил - лаахит-тааммаати мин шарри маа холақ.

– Аллоҳнинг мукаммал сўзлари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. (Кеч кирганда уч марта айтади).

Шу дуони кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳари-зарари етмайди.
📚 (Аҳмад, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривояти).
#Kundalik_zikrlar ➊➐


لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّه وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Лаа илаха иллаллоху вахдахула шарийкалах, лахул-мулку, ва лахул-хамд, ва хува аъла кулли шай'ин қодийр.

– Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир.
Тонг отганда юз марта айтади.

Буни бир кунда юз марта айтган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон-ҳимоя бўлади. Қиёмат кунида фақат бу дуони ундан ҳам кўпроқ қилган кишигина ундан афзалроқ амал билан келади.
📚 (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

۞ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

"Qul уаа’іbааdіуаl lаziinа аѕrаfuu ‘аlааа аnfuѕіhіm lаа tаqnаtuu mіrrohmаtіl lааh; іnnаl lааhа уаg'hfіruz zunuubа јаmii’аа; іnnаhuu Нuwаl G'hofuurur Rohiim"

 «Эй ўз жонларига (гунох қилиш билан) жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва раҳмли Зотдир» 

Зумар сураси 53-оят