Сурхондарё инновация || Расмий канал
127 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
#online
#sayyor­­­­­­­­­_qabul

👉Айни дамда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Геология фанлари университети жамоаси, тадқиқотчилар, докторантлар ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ва вазирлик бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Сайёр қабул давомида илмий лойиҳаларни шакллантириш, уларни амалга ошириш борасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади. Шунингдек, докторантлар олдида турган вазифаларга тўхталинади.

Ҳозирда Геология фанлари университети илмий жамоаси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида жами 17,92 млрд. сўм қийматидаги 13 та лойиҳа бажарилмоқда. Улардан биттаси амалий, 2 таси фундаментал, 7 таси инновацион ва 3 та халқаро қўшма лойиҳалардир.

Ўз навбатида, 96,8 млрд. сўм қийматида 404 та лойиҳалар тижоратлаштирилган.