Сурхондарё Рейд 🚨
6.81K subscribers
2.13K photos
1.59K videos
1 file
2.72K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
"Дарбанд" ЙПХ масканида юк автомашиналари нима сабабдан вақтинчалик тўхтатилди?👮‍♀️🚛

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар жорий йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГга муддати ўтган қарздорлиги мавжуд транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома олишга келган фуқаро С.Р.га маъмурий амалиёт бўлими инспектори сержант Чориев Даврон Холмуродович (шу куни бир неча соат чоп этиш қурилмаси (принтер)да носозлик бўлганлиги сабабли фуқаролар кутиб қолиб ортиқча вақт сарфланмасиги учун) вақтинча маъмурий бино ёнидаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаси орқали рухсатнома бланкасини чоп этиб олишини айтган.

Ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул хадимлари томонидан ўрганилиб, сержант Чориев Даврон Холмуродовичнинг ушбу ҳаракати хизмат олиб боришдаги хато-камчилиги, масъулиятсизлиги деб топилди. Келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, фуқароларга хизмат кўрсатишида белгиланган талаблар асосида хизмат олиб бориши, юқоридаги каби носозликлар юзага келганида зудлик билан бу ҳақида ахборот бериб, бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан.

2022 йил 30 ноябрь куни 05:30 лар чамаси 102 қисқа рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, Сариосиё тумани М41 автомобиль йўлининг 1460 км, “Шаҳриобод” маҳалласи ҳудудида 1980 йилда туғулган фуқаро Р.К. бошқарувида бўлган "Жигули ВАЗ-2106" русумли 75 F 886 HA давлат рақам белгили автомашинаси билан “Денов-Чегара” йўналиши бўйлаб бошқариш вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Назарсой” фермер хўжалигига тегишли 763 бош қўйларнинг 30 тасини уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХГ масьул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 👮‍♀️

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#муносабат

⚠️ 2022 йилнинг 02 декабрь куни соат 15:00 ларда Жарқурғон туманнинг “Қораянтоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 В автомобиль йўлининг 10 км да 1997 йилда туғулган фуқаро А.С. бошқарувида бўлган “Малибу2” русумли автомобили билан ўзига қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган 1995 йилда туғулган ҳайдовчи М.С. бошқарувидаги “Кобалт” русумли транспорт воситасининг ҳаркаталаниш бўлагига чиқиб кетиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
🚑 Натижада “Кобалт” автомобили йўловчиси 1993 йилда туғулган М.А. тан жарохати олиб Жарқурғон тумани шифохонасига ётқизилган.
🚨 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ТГ томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#МУНОСАБАТ

2005 йилда туғулган фуқаро Ш. З. Денов туманидаги “Денов Зиё авто” ХК нинг 16 гуҳини 02.12.2022 йилда “Б”, “С” тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига номзод сифатида тамомлаб, 2023 йилнинг 20 январь куни вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида имтиҳон олиш комиссияси ҳузурида назарий ва амалий имтиҳонларни мувофаққиятли топширган. Шундан сўнг номзодга Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан ҳали белгиланган ёшга тўлмасада ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.
Номзод Ш.З.ни имтиҳон топшириши учун тақдим этган ҳужжатларини кўздан кечириш, таққаслаш ва имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларига жамлашда масъул ходим томонидан хато камчиликка йўл қўйганлиги аниқланиб, 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғининг ҳатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
#муносабат

🌎Ижтимоий тармоқларда тарқалган 75 678 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасининг орқа томонида туриб, оёғини хизмат автомашинаси бамперига қўйган ҳолда, ўйинга тушган ҳамда қўллари билан дастлаб хизмат автомашинасини кўрсатиб, кейин қўпол хатти-ҳаракат қилган фуқаро лавҳаси ўрганилиб қуйидагилар маьлум қилинади:
Ушбу ҳолатни содир этган шахс Сурхондарё вилояти Музработ туманида “Ғалла йиғим теримига” жалб этилган “Камаз”русумли 75L583SA давлат рақам белгили юк автомашинаси ҳайдовчиси фуқаро Ў.Тошмаматов эканлиги аниқланиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Натижасига кўра 2023 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-прим 1-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий материал тўпланиб, тўпланган материал кўриб чиқишлик учун ЖИБ Музработ тумани судига юборилган.

Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи томонидан видеолавҳа тайёрланмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#муносабат

🌎 Ижтимоий тармоқларда “ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлади” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа 2023 йилнинг 19 - июл куни соат 19:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати инспекторлари ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиб ИИО ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, ўзининг танишлари билан ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатаётган бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган. Ҳолатга алоқаси бўлмасада шу атрофда туриб ходимларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси ОАВ да эълон қилинади.

✏️ Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#МУНОСАБАТ

🌍Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат, 2024 йил 28 февраль куни соат 19:05 ларда Денов тумани “Истиқбол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км. да Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати баталъони мобиль қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори сафдор Қурбоналиев Азизжон Абдуахат ўғли бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 01 654 WKA давлат рақам белгили хизмат автомобилини бошқариб келиб, пиёдалар ўтиш жойига етмасдан йўлнинг белгиланмаган жойдан ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2006 йилда туғилган, 11-синф ўқувчиси, Э.Ж.ни туртиб юборган. Натижада пиёда бош мия чайқалиши ташҳиси билан Денов тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Пиёда Э.Ж.нинг соғлиги яхши.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

🆘 Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди.

➡️2024 йилнинг 21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга “ Бойсун – Дуоба” 4Н-1613 автомобил йўлнининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги “Дамас” автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланаши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келади. Оқибатда йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдочи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

🔹Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ҳаракат иштирокчиларига тоғли ҳудудларга саёхатга боришда белгиланган талабларга риоя қилиб, транспорт воситасининг техник ҳолатидан хабардор бўлиб, етарлича малакага эга бўлган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишлари тавсия этилади.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизмати
#муносабат

🚨Шерободда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.


2024 йил 12 май куни соат 09:50 ларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани “Узунсой” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М39 автомобил йўлининг 1371 км.да “Тошкент-Шеробод”йўналишида ҳаракатланиб келган 1965 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Тracer” русумли транспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг четида турган “ЗИЛ-431410” русумли транспорт воситасининг орқа чап томонига бориб урилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра “Зил” автомашинасида юзага келган носозлик сабабли йўлнинг ўнг четида мажбурий тўхтаб тургани, “Тracer” автомашинаси ҳайдовчиси эса ҳаракат давомида бошқарувни йўқотгани аниқланган.

🚑 Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Тracer” автомашинасида вафот этганлар мавжуд.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шеробод тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ҳайдовчилардан автомобил йўлларида ҳаракатланиш вақтида йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб, транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариб, танланган тезлик билан ушбу қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатланишини доимий назорат қилиб боришлари сўралади.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизмати