SURXON _YPX
4.51K subscribers
4.23K photos
1.95K videos
7 files
711 links
Surxondaryo viloyati IIB JXX YHXB / Rasmiy kanal
Download Telegram
#Муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда “Сурхондарёда 👮🏻‍♀️ЙПХ ходими 🙋🏻‍♂️ҳайдовчига куч ишлатди” сарлавҳаси остида тарқалган 📹видео лавҳа юзасидан маълумот

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Муносабат

Йўл белгиларини ўрнатишдаги хатолик бартараф этилди

Сурхондарё вилояти, Ангор тумани ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг 1420-километрида йўл белгиларини ўрнатишдаги хатоликлар бартараф этилди.

Ангор тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори йўл қўйилган хатолик сабаб огоҳлантирилди.

Жамоатчилик назорати ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб бораётган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда "Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ 2021 йилнинг 21 июль куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда айрим “гаи”ларнинг мақсади фақат жаримами? ” сарлавҳаси остида намойиш қилинган видео лавҳа юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилди.
Шу ўринда айрим “блогер”га мурожаат !!! Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали намойиш қилаётган ҳар қандай материалларида ишлатаётган ибораларига, матн ва сўзларига эътиборли бўлишларини, шахс (мансабдор шахс) нинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш ёки чеклаш ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, ҳақоратлаш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Зеро ушбу ҳаракатларига нисбатан қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланганини унутмасликларини тавсия қилардик. Энг асосийси қонун-қоидаларга амал қилинглар.Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати🚨
#Муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқда "ЙҲХБ жарима маълумотлар базаси киберҳужумга учрадими?" сарлавҳаси остида
аудиоёзув тарқалди

❗️Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълум қиладики маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд.

Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз.

‼️Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#МУНОСАБАТ Ютубнинг "Баходир брат" каналида "Сурхондарёда пагони йиртилган Наврўз гаи ёхуд лобовойи тўкилган ҳайдовчи, ким ҳақ? бодикамера қани?" сарлавҳаси билан намойиш этилган видеолавҳа бўйича суриштирув ишлари амалга оширилганида қуйидагилар маълум бўлди: 2021 йил 29 октябрь куни ЙПХ инспектори сафдор Н.Болтаев Шўрчи тумани "А.Темур" кўчасида тўхтаб туриш тақиқланган жойда тўхтаб турган давлат рақами 75T061CA бўлган "Нексия" русумли автомашина ҳайдовчиси ёнига бориб, ўзини таништириб ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтириб, ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан кетиб қолишга уринганида, ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиб қолади ҳамда ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. 2021 йил 5 ноябрь куни ЖИБ Шўрчи тумани суди томонидан ҳайдовчига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб ҳайдовчи Й.Х БҲМнинг икки баравари миқдорида жаримага тортилган.
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Сурхондарёда юк автомобили каналга тушиб кетганлиги акс этган
видео юзасидан маълумот

⚡️2021 йил 5 декабрь куни соат 11:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида ҳайдовчи М.Д. юк автомобилида "Ҳурлик" МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда, юк транспорт воситалари ўтиши учун мўлжалланмаган кўприкдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда, пастликка ағдарилиб бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳайдовчига ёрдам кўрсатилиб, ҳолат оқибатлари бартараф этилган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар жорий йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГга муддати ўтган қарздорлиги мавжуд транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома олишга келган фуқаро С.Р.га маъмурий амалиёт бўлими инспектори сержант Чориев Даврон Холмуродович (шу куни бир неча соат чоп этиш қурилмаси (принтер)да носозлик бўлганлиги сабабли фуқаролар кутиб қолиб ортиқча вақт сарфланмасиги учун) вақтинча маъмурий бино ёнидаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаси орқали рухсатнома бланкасини чоп этиб олишини айтган.

Ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул хадимлари томонидан ўрганилиб, сержант Чориев Даврон Холмуродовичнинг ушбу ҳаракати хизмат олиб боришдаги хато-камчилиги, масъулиятсизлиги деб топилди. Келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, фуқароларга хизмат кўрсатишида белгиланган талаблар асосида хизмат олиб бориши, юқоридаги каби носозликлар юзага келганида зудлик билан бу ҳақида ахборот бериб, бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан.

2022 йил 30 ноябрь куни 05:30 лар чамаси 102 қисқа рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, Сариосиё тумани М41 автомобиль йўлининг 1460 км, “Шаҳриобод” маҳалласи ҳудудида 1980 йилда туғулган фуқаро Р.К. бошқарувида бўлган "Жигули ВАЗ-2106" русумли 75 F 886 HA давлат рақам белгили автомашинаси билан “Денов-Чегара” йўналиши бўйлаб бошқариш вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Назарсой” фермер хўжалигига тегишли 763 бош қўйларнинг 30 тасини уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХГ масьул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 👮‍♀️

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

⚠️ 2022 йилнинг 02 декабрь куни соат 15:00 ларда Жарқурғон туманнинг “Қораянтоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 В автомобиль йўлининг 10 км да 1997 йилда туғулган фуқаро А.С. бошқарувида бўлган “Малибу2” русумли автомобили билан ўзига қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган 1995 йилда туғулган ҳайдовчи М.С. бошқарувидаги “Кобалт” русумли транспорт воситасининг ҳаркаталаниш бўлагига чиқиб кетиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
🚑 Натижада “Кобалт” автомобили йўловчиси 1993 йилда туғулган М.А. тан жарохати олиб Жарқурғон тумани шифохонасига ётқизилган.
🚨 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ТГ томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
" ГИ ҚОНУНИ.

22-модда. Жисмоний куч ишлатиш

Агар куч ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади:
жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.
Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.
#муносабат

🌏 Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қилади:

👮‍♀️ Тезликни меёридан ошириб ҳаракатланган "NEXIA" транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлиги 2021 йилнинг 13-ноябрь куни Қашқадарё вилояти "Чироқчи" тумани, А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомобиль йўлининг 89.5-94.5 км.да ўрнатилган Радар мосламаси орқали аниқланган. Ушбу автомашинага нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ МАБ томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор қабул қилин бўлиб, кейинчалик мазкур қарор бекор қилиниб, давлат рақам белгисини ўзгартириб ҳаракатланган транспорт воситасини ўзига нисбатан такрорий қарор қабул қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ юқоридаги ҳаракатларда иштирок этмаганлигини маълум қилади ҳамда, ҳудудийлик ва иш хужжатларини юритиш тартибига кўра чора кўриш мажбуриятни ўз зиммасига олмайди.

❗️Маълумот учун: Ҳайдовчи транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ўзгартириб ҳаракатлангани Ўзбекистон Республикасининг МЖТК 36-моддасига кўра маъмурий жазо қўлланиш муддати кечиккан деб топилади ва ҳуқуқбузарга нисбатан чора кўриб бўлмайди.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.