SURXON _YPX
4.6K subscribers
4.5K photos
1.98K videos
7 files
757 links
Surxondaryo viloyati IIB JXX YHXB / Rasmiy kanal
Download Telegram
#Тезкор_маълумот

⚡️Ижтимоий тармоқда “Хизмат автомобиллари олдида рақс тушаётган эркатойлар” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа ўрганилди ва ҳуқуқбузарларга Суд томонидан чора кўрилди

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Тезкор_маълумот

🚨Янгиҳаёт туманида юк 🚚автомобили ағдарилиши оқибатида 🔥ёнғин юзага келди

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.А. "Howo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Натижада, автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

🔥Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситасига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚨 Қарши туманида 🚘"Нексия" автомобилининг газ баллони портлади

⚡️Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 07:10ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган И.Х. бошқариб келган "Нексия" русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонда портлаш содир бўлган.

⚡️Натижада, автомобилга яқин турган фуқаро, 1990 йилда туғилган Б.Э. оғир тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган. 1978 йилда туғилган фуқаро С.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

dyhxx.ejarima.uz тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилади.

❗️Шу сабабли тизим 2021 йил 21 май куни соат 11:30дан 28 май куни соат 11:30га қадар вақтинча ишламайди.

‼️Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_маълумот

👮🏻Ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим бошларини кийган ҳолда хурмача қилиқлари билан машҳурликка эришмоқчи бўлган "бухоролик ТИК-ТОК"чилар қонун олдида жавоб берди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

📍Қашқадарёда 🚘"Нексия" автомобилининг газ баллони портлади

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

📍Фарғонада 🚘 "Ваз-2101" автомобилининг газ баллони портлади

⚡️Жорий йилнинг 22 май куни соат 19:20ларда, Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтакор МФЙда жойлашган "Шаффоф" номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Т.А. бошқариб келган, газ тўлдирилаётган "Ваз-2101" русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

⚡️Натижада, яқин атрофда турган фуқаролар, 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллоннинг яроқлилигига эьтиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok